✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
14 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
Ишдан қайтдим. Уйга етиб келиб, эшик қоқдим. Тўққиз ёшли қизим эшикни очиб салом берди. Алик олиб, остонадан кирдим. Оёқ кийимимни ечар эканман, қизим шошиб, шундай деди: «Дадажон, залга (катта хонага) кирманг-а, дугоналарим келган, бошяланг ўйнаяпмиз!»

Бола буни ўз тилида, оддий қилиб айтди. Лекин бу гап менга бошқача таъсир қилди. Шу ёшдан бошяланг дугонларини рашк қиладиган ҳаё ва ибо берган Аллоҳ таолога ҳамд айтдим.

Қизим ҳижоб ўраб юради, мактабга ҳам ҳижобда боради. Дугоналари ҳам ўзи тенги, ҳижобда. Қизимни мақтаб ёзмаяпман. Зотан мақтанадиган нарса ҳам эмас бу. Айтмоқчиманки, ёш гўдаклардаги бу каби хислатлар аслида уларнинг соф фитратидир. Мен ва аёлим ота-она сифатида қизимизнинг шу фитратини сақлаб, сайқаллашга ҳаракат қиламиз холос.

Ҳадиси шарифга кўра, аслида ҳар бир гўдак фитратда туғилади. Кейин уни ота-онаси ўз динига кўра тарбиялайди. Бола улғайгани сари атроф-муҳитдан таъсирлана бошлайди. Тарбия ва муҳит ёмонлашгани сари бола ҳам ўз фитратидан узоқлашиб бораверади.
Болам ҳали ёш, ёшлигида болага ҳамма нарса ярашаверади, каттароқ бўлса, эси кириб қолади деб, болани ўз ҳолига ташлаб қўйган одам қаттиқ адашади!

Хоссатан қиз болани ёшлигидан иффатини сақлашга ҳаракат қилиш керак. Калта-култа, ярим-яланғоч кийимлар кийишга ўргатмаслик лозим. Негaки, қиз бола табиатан уялчанг ва ҳаёли бўлади. Бу туғма сифат. Агар шу сифат бузилса ёки йўқолса, болада андиша, иффат деган тўсиқлар ҳам йўқолади. Кейин уни қайтадан касб қилиш, шакллантириш жуда қийин. Фақат Аллоҳ таоло насиб қилсагина бўлади.

Икром Шариф



http://T.me/qalb_sozim
ЖАННАТДА БИР ХОНА БОР...

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатда бир хона бор, унинг устки томони ичидан, ички томони устидан кўринади. У хонани Аллоҳ таоло таом улашган, сўзини мулойим қилган, рўзани (Рамазондан кейин ҳам) давом эттирган ва одамлар ухлаганда намоз ўқиганлар учун тайёрлаб қўйган», дедилар».
Имом Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилишган.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
​​☝️Нима учун намоз ўқимайсиз?

ДУНЁДА...

1) Намоз ўқимас экансиз, Аллоҳ умрингиздан баракани айириб қўяди.
2) Намоз ўқимас экансиз, юзингиздан зулмат аримайди.
3) Намоз ўқимас экансиз, ҳар бир қилган яхши амалингиз учун Аллоҳнинг ажридан умидвор бўлманг.
4) Намоз ўқимас экансиз, дуоларингиз осмонга кўтарилмайди.
5) Намоз ўқимас экансиз, дунё халойиқлари сиздан нафратланади.

ЎЛИМ ЁҚАСИДА...

1) Намоз ўқимас экансиз, камситилиб ўласиз.
2) Намоз ўқимас экансиз, очликда (оч қолиб) ўласиз.
3) Намоз ўқимас экансиз, сувга ташна бўлиб (чанқаб) ўласиз.

ҚАБРДА...

1) Намоз ўқимас экансиз, қабрингиз торайиб, қовурғаларингиз бир-бирини ичига кириб, оғриқдан азобланасиз.
2) Намоз ўқимас экансиз, куну тун қабрингиз устингиздан ёниб, куйиб кулга айланади.
3) Намоз ўқимас экансиз, сизга ҳар куни беш маҳалдан, илон билан бирга бўладиган вақтлар берилади. Бамдод намозини тарк этганингиз учун, бомдоддан пешингача сизни азоблайди. Пешин намозини ташлаб қўйган бўлсангиз, пешиндан асргача сизни азоблашда давом этади...
Бу илоннинг ҳар битта зарбаси ерга етмиш қулоч (метр) шўнғитиб юборади.

ҚИЁМАТ ҚОИМДА...

1) Намоз ўқимас экансиз, оловли кул юзингизга тортиб юборилади.
2) Намоз ўқимас экансиз, ҳисоб китоб маҳал Аллоҳ сизга ғазаб назари билан қарайди.
3) Намоз ўқимас экансиз, Аллоҳ таоло ҳисоб китобингизни шиддатли қилиб, дўзоҳга киришингизга буюради.

Шуларни билганингиздан кейин ҳам намоз ўқимайсизми?

Субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазийм.

Аллоҳим, бу рисолани ёзган бандангни, ўқиган бандангни ҳамда бошқалар билан ҳам улашган бандангни мағфират эт.
Аллоҳим, жамиики мўъмину мусулмонларни ва улардан тиригу вафот этганларни мағфират этиб, гуноҳларидан фориғ эт.

Бугунги ҳикмат
Ниятингни яхшилаганинг сари, Аллоҳ холингни яхшилайди. Ўзгаларга яхшиликни раво кўрсанг, сен кутмаган, ўйламаган жойдан сенга яхшилик ёғилиб келаверади.

© Умму Мустафо таржимаси


http://T.me/qalb_sozim
#Муаттар_сийрат
СУРОҚА БОЙЛИК ДАРДИДА

  Бани Мудлаж уруғига мансуб Суроқа ибн Молик Қурайш эълон қилган мукофотни қўлга киритиш дардида қурол-яроғларини олиб, отига минганича қочоқларни тутиб келиш учун бийдек саҳрога от чоптириб кетди. Араблар йўлда от қоқилиб кетса, уни шумлик белгиси деб билишар, сафар омадсиз бўлади, деб ишонишарди. Аммо очкўзлиги сабабли Суроқа булар ҳақида ўйламас, оти неча бор қоқилиб тушса-да, эътибор бермасди. Отининг оёқлари ерга ботиб қолганида, аранг чиқариб олди. Шундан сўнг агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳуни ушлайдиган бўлса, олдинда уни катта хатар кутаётганини сезди. Ўша вақтда улар Суроқадан унчалик узоқда эмасдилар. Суроқа ёнларига бориб, уларга тегмаслигини, аксинча, уларни излаб юрганларни йўлдан адаштиришини айтди ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан у зот ва ўзи ўртасидаги бу иш билан боғлиқ хат (нишон) беришларини сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга нишон бера туриб: “Буёғи қандоғ бўлди, эй Суроқа? Худди Хисрав суворийларидек суворий бўлиб қолибсан-ку?!” дедилар. “Сиз анави Ҳурмуз ўғли Хисравни айтяпсизми?” деб саволга савол билан жавоб қайтарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа, шундай”, деб бош ирғадилар.
  Тақдирни қарангки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни мушрикларга тутиб бермоқчи бўлган Сурока энди у зотни излаётганларни йўлдан адаштиришга аҳд қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу жазирама иссиқда саҳрода кўтарилган чанг-тўзонда зўрға нафас олиб, Тиҳома чўллари тарафга юришди. Чўлда бироз нафас ростлаш учун на бирор дарахт ёки чанқоқни қондириш учун на бир булоқ бор эди. Шу аҳволда улар жазирама иссиқда фақатгина тунлари юриб, етти кун деганда, Ясрибга етиб келишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлни Бани Амр ибн Авфнинг қишлоғи бўлмиш Қубо томонга буришни буюрдилар.
  Шу тариқа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратнинг биринчи йили 12 Рабиъул аввал (милодий 622 йил 22 сентябр ойида Қубога келиб, у ерда уч кун турдилар ва Қубо масжиди биносига асос солдилар. Бу муддат ичида ўзларини Мадинада хушнудлик билан кутиб олишларига ишонч ҳосил қилдилар ва жума куни Бани Нажжор уруғидан бир неча киши ҳамроҳ бўлиб Қубодан Мадинага кириб келдилар.

"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
Молик ибн Динор намозини нуқсонли, хунук тарзда ўқиётган кишини кўриб: "Унинг оиласига ачиняпман", дедилар. Шунда у зотга: "Бу киши намозини нуқсон билан адо қилаётган бўлса, сиз эса унинг оиласига раҳмингиз келяптими?" дейишган эди, у зот: "Бу киши оиланинг каттаси, қолганлар ундан таълим олишади", дея жавоб бердилар.

http://T.me/qalb_sozim
Рўза қандли диабет (сахар) касаллигига шифо бўлади

Доктор Аҳмад Фанжарий айтади: “Рўза тутганда қондаги қанд(шакар) миқдори энг паст даражагача тушади. Бу эса ошқозон ости бези фаолиятини меъёрига келтиради. Маълумки, ошқозон ости бези инсулин ишлаб чиқаради. Бу қанд моддасини тиндириб ёғга айлантиради ва тўқималарда тўплайди. Агар ортиқча овқат истеъмол қилинса, ошқозон ости бези фаолияти бузилиб, ўз вазифасини бажара олмайди. Натижада, қондаги қанд миқдори ортиб, вақт ўтган сари қандли диабет касаллигини пайдо қилади. Ошқозон ости безининг меъёрда ишлаши ва қандли диабет касаллигининг олдини олинишида рўзанинг ўрни беқиёсдир”.

🕊Улашинг ва Кузатинг 🔜

http://T.me/qalb_sozim
Хушхабар беринг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазонда фарзлигига ишониб, савоб умидида рўза тутса, унинг аввалги гуноҳи кечирилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

🕊Улашинг ва Кузатинг 🔜

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! РАМАЗОННИНГ 8-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🍃

🌺🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌺🌸•Динимиз - Ислом
🌺🌸•Қибламиз - Каъба
🌺🌸•Айёмимиз - Жума
🌺🌸•Фарзимиз - Намоз
🌺🌸•Қарзимиз - Закот
🌺🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌺🌸•Амалимиз - Савоб
🌺🌸•Тилимиз - Тақво
🌺🌸•Нафратимиз - Зино
🌺🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌺🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌺🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌸Бугун сокин осмону фалак,
🌸Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌸Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌸Қадрдонлар Рамазон муборак!

🌙РАМАЗОННИНГ 8-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

T.me/qalb_sozim
РАҲМАТДАН НОУМИД БЎЛМАНГ

Ало ибн Зиёд дўзахни кўп эсларди. Бир киши унга: «Нима учун одамларни ноумид қиласиз?» деди. Ало ибн Зиёд бу танқидга шундай жавоб берди: «Мен одамларни ноумид қила оламанми? Ахир Аллоҳ таолонинг Ўзи: «(Эй Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи ғофурдир, раҳимдир», (Зумар, 53) «Ҳаддан ошувчилар – ана ўшалар дўзах аҳлидир» (Ғофир, 43) деган бўлса! Лекин сизлар ёмон амалларингиз эвазига жаннат башорати берилишини истайсиз. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Ўзига итоат қилганга жаннат башоратини берадиган, осийлик қилганни эса дўзах билан огоҳлантирувчи қилиб юборган».


"Солиҳлар гулшани" китобидан.

T.me/qalb_sozim
#Биласизми?

Савол: Рўзадор одам тиш пастаси билан тишини тозаласа бўладими?

Жавоб: Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.
Бирор нарсани оғзига солиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).

Савол: Укол (инъекция) қилиш билан рўза бузиладими?

Жавоб: Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди.
Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.

Савол: Тиш олдирса рўза очиладими?

Жавоб: Рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

Савол: Ғарғара қилиш билан рўза очиладими?

Жавоб: Рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.

Савол: Эсдан чиқариб еб-ичган одам эсига тушгач таомланиб қўйса, рўзаси очиладими?

Жавоб:
1) Эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди.
2) Эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин «Рўзам очилди» деб ўйлаб таомланиб қўйса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.
3) Эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса рўза очилмаслигини билатуриб таом еб қўйса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Қайт қилишнинг ҳукми ҳам шундай: қайт қилгач, «энди рўзам очилди» деб ўйлаб, таом еб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Лекин бу иш рўзани очмаслигини билатуриб таомланиб юборса, каффорат ҳам вожиб бўлади.

Савол: Ғийбат қилса, ёлғон гапирса рўза очилади деб ўйлаган киши ғийбат қилиб қўйиб, қасддан таом еса каффорат лозим бўладими?

Жавоб: Шундай деб ўйлаб, қасддан еб-ичиб юборса, қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади.

Савол: Қўли билан шаҳватини қондирса, рўза очиладими?

Жавоб: Бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қўли билан шаҳватини қондирса, маънан яқинлик ҳолати топилиб, суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.

Савол: Рўзадор кундузи ухлаб, тушида эҳтилом бўлиб қолса, рўзаси очиладими?

Жавоб: Тушида булғанса ёки қараш туфайли маний тўкилса, рўза очилмайди (қўли билан ушлаши натижасида ёки бирор нарсага ишқаланиш оқибатида маний тўкилса, қазо лозим бўлади).

Савол: Рўзадор киши исириқ, буғ ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳидласа рўзаси очиладими?

Жавоб: Рўзадорлиги эсида туриб, қасддан тутун ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.

Савол: Суриладиган дори (мазь) ва шу каби воситаларни баданга суртса рўза очиладими?

Жавоб: Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

Савол: Рўзадор шўр сувда оғзини чайса бўладими?

Жавоб: Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

Савол: Касал ва мусофир Рамазон ойида рўза тута олмаса-да, ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши керакми?

Жавоб: Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал.

Савол: Рўзадор сув билан муболағали тарзда истинжо қилса, бавосил (геморрой) касалига дучор бўлганлар ўша жойларига дори қўйишса, рўза очиладими?

Жавоб: Истинжода сув, бавосил касаллигида дорилар орқа аъзонинг ҳуқна (клизма) қилинадиган жойигача етиб борса, рўза очилади. Етиб бормай, ташқарида қолса, очилмайди. Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади.

“Мўминнинг қалқони” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇
Jannatga mushtoq qalblar
Ushbu kanal muallifi deyarli barcha ma'lumotlar va habarlarni yozma tarzda beradi. Video va audiolardan deyarli foydalanmaydi. Ilm yolida o'rgangan ma'lumotlarni qo'yib boradi kanalga.


http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
كُلُّ نَفْسٍ ذَائِقَةُ الْمَوْتِ ۖ ثُمَّ إِلَيْنَا تُرْجَعُونَ

Ҳар бир жон ўлимни топажакдир. Сўнгра Бизгагина қайтарилурсиз..

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

T.me/qalb_sozim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Premyera

1. Imom al-Buxoriy 1-qism

Imom al-Buxoriy rohmatullohi alayhning hayotlari


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

T.me/qalb_sozim
​​☝️ЖАННАТДА БИР ХОНА БОР...

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатда бир хона бор, унинг устки томони ичидан, ички томони устидан кўринади. У хонани Аллоҳ таоло таом улашган, сўзини мулойим қилган, рўзани (Рамазондан кейин ҳам) давом эттирган ва одамлар ухлаганда намоз ўқиганлар учун тайёрлаб қўйган», дедилар».

Имом Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилишган.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

T.me/qalb_sozim
​​☝️#БИЛАСИЗМИ

🌹АЛЛОҲ ТАОЛО ҚАНДАЙ БАНДАЛАРИНИ ЯХШИ КЎРАДИ?

🔻
#Қуръон_оятлари 🔻

1. «Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради».
(Бақара Сураси, 195 - оят)

2. «Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади».
(Бақара Сураси, 222 - оят)

3. «Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради».
(Оли Имрон сураси, 76 - оят)

4. «Аллоҳ сабрлиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 146 - оят)

5. «Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 148 - оят)

6. «Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади».
(Моида сураси, 13 - оят)

7. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 4 - оят)

8. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 7 - оят)

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

http://T.me/qalb_sozim
АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ СОЛИҲ АМАЛЛАР ИЧИГА ЯШИРИБ ҚЎЙИЛГАН

Шақиқ ал-Балхий айтадилар: «Беш нарса талаб қилдик ва уни беш нарсада топдик:

1. Қабрда нурни талаб қилдик. Уни кечани қоим қилишда топдик.
2. Мункар ва Накирга жавобни талаб қилдик. Уни Қуръон ўқишда топдик.
3. Сирот кўпригидан ўтиб кетишни талаб қилдик. Уни садақада топдик.
4. Қиёмат куни чанқоқни босишликни талаб қилдик. Уни кундузги рўзада топдик.
5. Ризқимизда барака бўлишини талаб қилдик. Уни зуҳо намозида топдик».

"Фазоилул аъмол" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
Мулк сураси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳнинг Китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У соҳибини то мағфират қилингунича шафоат қилади. «Табарокаллази биядиҳил Мулк», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Маккада нозил бўлган бошқа суралар каби бу сура ҳам ақида мавзусининг аслини муолажа қилади.

«Мулк» сураси учта асосий мақсадни ўз ичига олган:

1. Аллоҳнинг азамати, У Зотнинг тирилтириш ва ўлдиришга қодирлиги.

2. Тангрининг ягоналигига далил ва ҳужжатлар келтириш.

3. Қиёматга ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмайдиганларнинг оқибати нима бўлиши.

Шунинг учун ҳам бу суранинг фазли улуғ бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни мақтаганлар ва уни қироат қиладиганларга ушбу ҳадисдаги каби кўп нарсаларни ваъда қилганлар.

Бу сураи карима ўз соҳибини то у мағфират қилингунича шафоат қилгани учун «Шафоатчи» деб аталади. Шунинг учун ҳам бизнинг диёрларимизда уни дафндан кейин қабр устида ўқиш одатга айланган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Алиф, Лаам, Мийм. Танзийл…» ва «Табарокаллази биядиҳил Мулк»ни қироат қилмасдан ухламас эдилар».

Термизий ривоят қилган.

Ҳозирда ҳам кўпчилик мусулмонлар «Мулк» сурасини ўқимасдан ухламаслик ҳақидаги ҳадиси шарифга оғишмай амал қилиб келадилар.

Имом Ҳоким келтирган ривоятда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:

«Кишининг қабрига унинг оёқлари томонидан келинади. Шунда уларга:

«Сизларга бу тарафдан йўл йўқ! У сураи «Мулк»ни қироат қилар эди», дейилади.

Сўнгра унинг кўкраги ёки қорни томонидан келинади. Бас, уларга:

«Сизларга бу тарафдан йўл йўқ! У сураи «Мулк»ни қироат қилар эди», дейилади.

Сўнгра унинг боши томонидан келинади. Бас, уларга:

«Сизларга бу тарафдан йўл йўқ! У сураи «Мулк»ни қироат қилар эди», дейилади.

Имом Насаий келтирган ривоятда эса:

«Ким «Таборакаллазии биядиҳил мулк»ни ҳар кеча қироат қилса, Аллоҳ азза ва жалла унинг сабабидан уни қабр азобидан ман қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида уни «Ман қилувчи» деб номлар эдик», дейилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мулк» сураси ҳар бир мўминнинг қалбида бўлишини хоҳлардим», деганлар.

Кўриниб турибдики, бу сурани давомли равишда ўқиб боришимиз саодатимизни таъминлар экан. Ҳозиргидек қиш кечаларида ҳам, бошқа фаслларнинг тунларида ҳам “Мулк” сурасини ўқишни доимий одатга айлантиришимиз зарур.

“Ҳадис ва ҳаёт” китоби асосида тайёрланди

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

🌺🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌺🌸•Динимиз - Ислом
🌺🌸•Қибламиз - Каъба
🌺🌸•Айёмимиз - Жума
🌺🌸•Фарзимиз - Намоз
🌺🌸•Қарзимиз - Закот
🌺🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌺🌸•Амалимиз - Савоб
🌺🌸•Тилимиз - Тақво
🌺🌸•Нафратимиз - Зино
🌺🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌺🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌺🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌸Бугун сокин осмону фалак,
🌸Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌸Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌸Қадрдонлар Рамазон муборак!

🌙РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

T.me/qalb_sozim