✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
Ризқ Аллоҳдан (ИБРАТЛИ ҲИКОЯ😢)

Ҳотамул Асом буюк солиҳлардан эди. 
Бир куни қалби ҳаж қилишни истади, аммо ҳажнинг сарф-харажатларига етарли молга эга эмасди. Фарзандларининг нафақасини бермай туриб, уларни рози қилмай туриб ҳажга бориши жоиз эмасди. 
Унга ҳаж вожиб эмасди. 
Ҳаж вақти яқинлашганда унинг қизи отасини маҳзун, йиғлаган ҳолда кўрди. Қизи солиҳа эди. Қиз билан отаси ўртасида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтди:
- Эй отажон, сизни нима йиғлатди?
- Ҳаж мавсуми яқинлашди. 
- Нега ҳаж қилишга уринмаяпсиз?
- Нафақа йўқлиги сабабли.
- Аллоҳ сизни нафақа билан ризқлантирсин.
- Сизларни нафақаларингиз йўқлиги сабабли.
- Аллоҳ бизни нафақа билан ризқлантирсин.
- Лекин иш онангга бориб тақалади.
Охирида аёли ва фарзандлари Ҳотамул Асомга:
“Ҳажга бораверинг, Аллоҳнинг Ўзи бизга ризқ беради” дейишди.
Ҳотамул асом оиласига уч кунлик нафақани қолдириб, ҳажга жўнади. Аммо ўзи учун етарли ҳеч нарса олмади. 
У карвоннинг ортида борарди. 
Йўлга чиқишгандаёқ карвонбошини чаён чақиб олди. 
Одамлар унга Қуръон ўқиб дам соладиган ва унга муолажа қиладиган кишини суриштиришди. Излаб-излаб, Ҳотамул Асомни топишди. Ҳотамул Асом карвонбошига Қуръон ўқиб дам солди. Аллоҳ таоло унга тезда шифо берди.
Карвонбоши:
- Унинг ҳажга бориш ва қайтиш нафақаси менинг зиммамда, деди.
Шунда Ҳотамул Асом:
- Ё Аллоҳ, бу Сенинг мен учун қилган тадбиринг. 
Энди менга аҳлим учун қилган тадбирингни кўрсат, деди.
Орадан уч кун ўтди. 
Оилага қолдирилган нафақа ҳам тугади. 
Очлик уларни қийнай бошлади. 
Улар отани ҳажга жўнатишга урингани учун қизни маломат қила бошлашди. Қиз эса уларнинг маломатидан кулди. 
Улар:
- Ўзимиз очликдан ўлай деб турибмиз-у, сен нега куляпсан? деб сўрашди. 
Қиз:
- Отамиз ризқ берувчими ёки ризқ еювчими? деди. 
Улар:
- Ризқ еювчи. Ризқ берувчи Зот Аллоҳдир, дейишди. 
Қиз:
- Ризқ еювчи кетди ва Ризқ берувчи Зот қолди, деди.
Қиз уларга гапириб турган ҳам эдики, шу пайт эшик таққиллаб қолди. Улар:
- Ким у? дейишди. 
Эшик қоққан киши:
- Амирул муъминийн. Сизлардан сув сўрайди, деди.
Қиз мешни сувга тўлдирди ва мўминларнинг амирига узатди.
Раҳбар сувни ичиб, ажиб бир ҳаловатни туйди. 
У Ҳотамул Асомнинг оиласидан:
- Бу сувни қаердан олиб келгансизлар? деб сўради. 
Улар:
- Ҳотамнинг уйидан, деб жавоб беришди.
Мўминларнинг амири:
- Ҳотамни чақиринглар, уни мукофотлай, деди.
Улар:
- У ҳажда, дейишди.
Шунда мўминларнинг амири қимматбаҳо тошлар қадалган, қиммат ва сифатли матодан тайёрланган белбоғини ечди ва “Бу сизларга” деди. Кейин:
- Ким мени яхши кўради, ким мени қўллаб қувватлайди? деди.
Ёнидаги барча вазирлар ва савдогарлар ҳам белбоғларини ечиб, 
уларга узатдилар. Белбоғлар устма-уст бўлиб, бир уюм бўлиб 
тўпланди. Уларни савдогарлардан бири уй тўла тиллага сотиб олди.
У тиллалар оила аъзоларининг вафот этгунларига қадар етарди. 
Кейин савдогар сотиб олган белбоғларни яна оилага қайтариб берди.
Улар кулиб, хурсанд бўлиб таом сотиб олдилар. 
Қиз эса йиғлади. 
Она ҳайрон бўлиб:
- Эй қизалоғим, сенинг ишинг жуда ажойиб. Биз очликдан йиғлаганимизда сен кулаётган эдинг. Энди Аллоҳ таоло бизга кенг ризқ бергани учун ҳурсанд бўлиб турганимизда сен нега йиғлаяпсан?- деб сўради.
Шунда қиз:
- Бу мўминларнинг амири ўзи учун зарарга ҳам, фойдага ҳам эга бўлмайдиган бир махлуқ бўлиб, бизга меҳрибонлик кўзи билан
қарагани учун бизни ўлгунимизча бой бадавлат ҳолда яшашимизга сабаб бўладиган молу мулк берди. 
Энди Моликул мулук (Подшоҳларнинг Подшоҳи) бўлган 
Зот ҳақида нима дейсиз?! деди.

Ҳа, азизлар бу...! – Аллоҳга бўлган кучли ишончдир.
Бу иймоннинг кучлилигидан, Аллоҳга бўлган таваккулнинг қувватлилигидан даракдир. 
Бизнинг аҳволимиз қанақа?
Биз ҳам ўша қизга ўхшаб кучли иймон, кучли таваккул соҳибларимизми?!Агар Аллоҳ сенга бир неъматини ато этган бўлса, сенинг мумтоз бандалигинг ёки қилган тоатинг учун бермайди. 
Балки сени ўраб олган Унинг раҳмати сабабли беради. 
У Зот сендан ўша неъматларни хоҳлаган пайтда олиб қўйиши мумкин. Шунинг учун амалинг билан, ибодатинг билан ғурурланма. 
Йўлидан адашган кимсага паст назар билан боқма.
Агар Аллоҳнинг раҳмати сени ўраб олмаганда сен ҳам ўша банданинг ўрнида бўлардинг.


http://T.me/qalb_sozim
#hadis

📌Kun hadisi

4-bob. Ro‘za tutuvchilarning jannatga Rayyon nomli maxsus eshik orqali kirishlari xususida

Sahl raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: “Jannatda Rayyon nomli bir eshik bordir, - deydilar Janob Rasululloh sallallohu alayhi va sallam, - bu eshikdan ro‘zani kanda qilmay tutganlargina kiradilar, xolos. Qiyomat kuni “Ro‘zadorlar qani!” deb nido qilinadi.

Shunda, ular o‘rinlaridan turib mazkur eshikdan kirishadi. So‘ng, eshik yopiladi. Ulardan boshqa birorta odam bu eshikdan kira olmas”.

Abu Hurayra raziyallohu anhu rivoyat qiladilar: “Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: “Kimki Alloh yo‘lida nimaiki bo‘lsa ham, bir juftdan (ikki dinor, ikki dirham, ikki ko‘ylak, ikki do‘ppi) ehson qilsa, jannat eshiklaridan “Ey Allohning bandasi, bu qilgan ishing xayrlik ishdir!” deb ichkariga da’vat qilinadi. Kimki namozxonlardan bo‘lsa, namozxonlar kiradigan eshikdan, kimki jihod qilganlardan bo‘lsa, jihod qilganlar kiradigan eshikdan, kimki ro‘za tutgan bo‘lsa, Rayyon nomli eshikdan, kimki ehson qilganlardan bo‘lsa, ehson qilganlar kiradigan eshikdan chaqiriladi”, - dedilar.

Abu Bakr raziyallohu anhu so‘radilar: “Otam-onam fidoyingiz bo‘lsin, yo Rasululloh! Bir eshikdan kiradigan bo‘lganimdan keyin, hamma eshikdan chaqirilishimning nima hojati bordir? Hamma eshiklardan chaqiriladimi?”. Rasululloh sallallohu alayhi va sallam: “Ha”, - deb javob berdilar, so‘ng: “, Men sizni hamma eshikdan chaqiriladigan bandalardan bo‘lishingizni istayman!” - dedilar”.

Manba: Al Jome as Sahih, Ro'za kitobi ..📖


http://T.me/qalb_sozim
Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:

1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17. Қон томирлари торайишининг олдини олади
18. Шаҳвоний майлни камайтиради
19. Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20. Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21. Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик касалликларига қарши курашишда фойда беради.

Роббимизнинг буюк марҳамати!

http://T.me/qalb_sozim
#Рўза_тутишга_узрли_бўлганлар

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ким Рамазонда фарзлигига ишониб, савоб умидида рўза тутса, унинг аввалги гуноҳи кечирилади», дедилар» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
إِذَا زُلْزِلَتِ الْأَرْضُ زِلْزَالَهَا
Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса.
وَأَخْرَجَتِ الْأَرْضُ أَثْقَالَهَا
Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса..
وَقَالَ الْإِنْسَانُ مَا لَهَا
Ва инсон, унга нима бўлди?!, деса.
يَوْمَئِذٍ تُحَدِّثُ أَخْبَارَهَا
Ўша кунда у(ер) ўз хабарини айтадир..
بِأَنَّ رَبَّكَ أَوْحَىٰ لَهَا
Сенинг Роббинг унга ваҳий юборганини..
يَوْمَئِذٍ يَصْدُرُ النَّاسُ أَشْتَاتًا لِيُرَوْا أَعْمَالَهُمْ
Ўша кунда одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, амалларини кўриш учун жойларидан қўзғаладир..
فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ
Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир..
وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ
Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир.

Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак. Ҳар доим яхшиликни қилиб, агар у кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

http://T.me/qalb_sozim
Сиз Рўзадормисиз ⁉️

Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсафид отахоннинг одамлар кўзидан пана жойда таом еяётганини кўриб қолишибди:
- Ие, Отахон! Сиз рўзадормасмидингиз?

Отахон:
- Нега? Албатта рўзадорман. Фақат сув ичиб, таом еяпман, холос.

Йигитлар қаҳ-қаҳ кулиб юборишибди:
- Ростданми Отахон?

Отахон деди:
• Кимсага ёмон назар ташламайман,
• Бировни мазах қилмайман,
• Инсонларни ғийбат қилмайман,
• Ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмайман,
• Одамлар билан қўпол муомала қилмайман,
• Бировнинг молига кўз олайтирмайман.
• Лекин... минг афсуски касалим бор... Ошқозоним касал. Шунга меъдамни рўзадор қилолмаяпман.

Сўнгра отахон йигитлардан сўради:
- Сизлар ҳам рўзадормисизлар, болаларим?

Йигитлардан бири ҳижолатдан бошини эгиб оҳиста овозда жавоб қайтарди:
- Йўқ! Биз фақат овқат емаяпмиз, холос...

Азиз қадрдоним! Сиз рўзадормисиз?

.


http://T.me/qalb_sozim
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар хайрликда бўлурлар”, дедилар (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривояти).

http://T.me/qalb_sozim
"Аллоҳ бандаларига меҳрибондир" (Шўро сураси, 19-оят).

Ушбу ваъдага ишонинг. Машаққатдан кейин енгиллик, шиддатдан кейин кушойиш беришини (Аллоҳ таолодан) кутинг, Унга интизор бўлинг

http://T.me/qalb_sozim
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
18.04.2021 й.


Каналга обуна бўлинг!

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! РАМАЗОННИНГ 6-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

🌺🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌺🌸•Динимиз - Ислом
🌺🌸•Қибламиз - Каъба
🌺🌸•Айёмимиз - Жума
🌺🌸•Фарзимиз - Намоз
🌺🌸•Қарзимиз - Закот
🌺🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌺🌸•Амалимиз - Савоб
🌺🌸•Тилимиз - Тақво
🌺🌸•Нафратимиз - Зино
🌺🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌺🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌺🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌸Бугун сокин осмону фалак,
🌸Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌸Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌸Қадрдонлар Рамазон муборак!

🌙РАМАЗОННИНГ 6-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

http://T.me/qalb_sozim
ОЛТИ КАЛИМА

1. Калимаи тоййиба: Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур росулуллоҳ.

(Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқ! Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир!)

2. Калимаи шаҳодат: Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ.

(Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ)нинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига иқрорман).

3. Калимаи тавҳид: Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд(у) йуҳйи ва йумиту ва ҳува ҳаййул ла йамуту, бийадиҳил хойру ва ҳува ъала кулли шай’ин қодир.

(Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман! Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир!)

4. Калимаи радди куфр: Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шай’ан ва ана аълам. Ва астағфирука лима ла аълам. Иннака анта ъалламул ғуйуб.

(Аллоҳим, Сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билмаганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечишингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан).

5. Калимаи истиғфор: Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтуҳу ъамдан ав хотоан сиррон ва ъаланийаҳ. Ва атубу илайҳи миназ замбиллази аъламу ва миназ-замбиллази ла аълам. Иннака анта ъалламул ғуйуб.

(Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман. Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган ҳамма гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман. Албатта, Сен ғайбларни билгучи Зотсан).

6. Калимаи тамжид: Субҳаналлоҳ вал ҳамду лиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазим. Ма шааллоҳу кана ва ма лам йаша’лам йакун.

(Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқдир. Ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Аллоҳ улуғдир. Мутлоқ куч ва қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ нимани хоҳласа, бўлади, нимани хоҳламаса, бўлмайди).

Имони мужмал: Аманту биллаҳи кама ҳува би асмаъиҳи ва сифатиҳи ва қобилту жамийъа аҳкамиҳи ва арканиҳи.

(Аллоҳни исми ва сифатлари билан танидим ва барча буюрган ҳукмларини қабул қилдим).

Имони муфассал: Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал йавмил ахири вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъала вал баъси баъдал мавт.

Мўминликнинг батафсил ифодаси: Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим.






http://T.me/qalb_sozim
ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг йўлида бир жуфт нарса нафақа қилса, унга жаннат эшикларидан: «Эй Аллоҳнинг бандаси, бу яхшиликдир», дея нидо қилинади. Ким намоз аҳлидан бўлса, намоз эшигидан чақирилади. Ким жиҳод аҳлидан бўлса, жиҳод эшигидан чақирилади. Ким рўза аҳлидан бўлса, Раййон эшигидан чақирилади. Ким садақа аҳлидан бўлса, садақа эшигидан чақирилади», дедилар.
Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
«Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Ўша эшиклардан (бирортасидан) чақирилган кимсага ҳеч бир зарар йўғу, бироқ, бирор киши ўша эшикларнинг ҳаммасидан ҳам чақириладими?» деди. У зот: «Ҳа. Умид қиламанки, сен ҳам ўшалардан бўласан», дедилар».
Муттафақун алайҳ.

"Олтин силсила" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
#ҚУРОНГА_КЎРА_ДУО

Нуҳ алайҳиссаломнинг дуоси
رَبِّ إِنِّيٓ أَعُوذُ بِكَ أَنۡ أَسۡ‍َٔلَكَ مَا لَيۡسَ لِي بِهِۦ عِلۡمٞۖ وَإِلَّا تَغۡفِرۡ لِي وَتَرۡحَمۡنِيٓ أَكُن مِّنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ (٤٧)
“Робби инний аъуузу бика ан асалака маа лайса лий биҳий ъилм, ва илла тағфирлий ва тарҳамний акум минал хоосирийн”.

“Роббим! Мен ўзимнинг илмим бўлмаган нарсани Сендан сўрамоқдан паноҳ тилайман. Агар мени мағфират қилмасанг ва менга раҳм кўрсатмасанг, зиён кўргувчилардан бўламан”.
(Ҳуд сураси 47–оят).
ر
َّبِّ أَنزِلۡنِي مُنزَلٗا مُّبَارَكٗا وَأَنتَ خَيۡرُ ٱلۡمُنزِلِينَ (٢٩)
“Робби анзилний мунзалан мубаарокан ва анта хойрул мунзилийн”.

“Эй Роббим! Мени муборак манзилга туширгин, Сен Ўзинг манзилга туширгувчиларнинг энг яхшисисан”
(Мўьминун сураси 29–оят).
رَّبِّ ٱغۡفِرۡ لِي وَلِوَٰلِدَيَّ وَلِمَن دَخَلَ بَيۡتِيَ مُؤۡمِنٗا وَلِلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِۖ
“Роббиғфир лий ва ливаалидайя ва лиман дахола байтия му'минан ва лил му'минийна вал му'минаат”

“Эй Роббим! Мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларини ва мўминлару мўминаларни ҳам”
(Нуҳ сураси 28–оят).

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
#ҚУРЪОНГА_КЎРА_ДУО

ИБРОҲИМ ВА ИСМОИЛ АЛАЙҲИМАС САЛОМЛАРНИНГ ДУОЛАРИ

رَبَّنَا تَقَبَّلۡ مِنَّآۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ

“Роббана тақоббал минна иннака антас самийъ ул ъалийм”.
“Эй Роббимиз! биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи зотсан”.
(Бақара сураси 127-оят).

وَتُبۡ عَلَيۡنَآۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلتَّوَّابُ ٱلرَّحِيمُ

“Ва туб ъалайна иннака антат тавваабур роҳийм”.
“Тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳимли зотсан”.
(Бақара сураси, 128 - оят).

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.me/qalb_sozim
РАМАЗОННИНГ БАРОКАТИ

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бир киши рамазон ойида Аллоҳга яқинлигини мустаҳкамламоқчи бўлиб, бирор ибодат ёки хайрли амални бажарса, гўё рамазондан бошқа ойда бир фарзни бажаргандек бўлади. Ва кимки, рамазонда бир фарзни адо қилса, гўё рамазондан бошқа ойда етмишта фарзни адо қилгандек савобга эга бўлади», — дея марҳамат қиладилар.
Масалан, закотни рамазонда бериш керак деган ҳеч қандай мажбурият йўқ, аммо ўша фарз (закот) рамазонда адо этилса, рамазондан бошқа ойда адо этилган етмишта фарз амалнинг савобига тенг бўлади.
Масалан, рамазон ойида умра зиёратини адо этса нима бўлади? Бошқа ойда борганга нисбатан кўпроқ савобга эришади. Аниқроғи, рамазонда умра ибодатини адо этган одам Ҳаж қилган билан баробар бўлади. Бу ҳақда Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари бор.
Бу - рамазоннинг баракоти туфайлидир.


Маҳмуд Асъад Жушон
2 Феврал 1995 / 2 Рамазон 1415 сонли мақоласидан.

http://T.me/qalb_sozim
☝🏼Бир ҳакимга: «Нега одам бировларнинг айбини кўрганчалик ўзининг айбларини кўра олмайди?» дейишди.
«Чунки инсон ўзига ошиқдир, ошиқ эса маъшуқининг айбини кўрмайди», деб жавоб берди.

http://T.me/qalb_sozim
Хушхабар беринг!

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

🕊Улашинг ва Кузатинг 🔜

http://T.me/qalb_sozim
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🌷 Эй Роббимиз ҳолимиз ислоҳ, ҳаётимиз бахт саодат, орзу қилганларимиз амалга ошган ҳолда Рамазондан чиқар.

🌷 Эй Роббимиз Юсуф алайҳиссалом сабабли 11 акаларини кечирганинг каби, Рамазон ойи ҳурмати 11 ойда қилган гуноҳларимизни мағфират қил!

🌷 Барча яхшиликлар Сенинг қўлингдадир ва Сен ҳар бир нарсага Қодир Зотсан!

🌷 РАМАЗОННИНГ 7-КУНИ МУБОРАК!

••••••••••••••••••••••••••••••••••

http://T.me/qalb_sozim
ҒИЙБАТНИНГ ЖАЗОСИ

Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифдаги «Ибн Умму Абд»дан мурод улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуддирлар. У кишини саҳобалар баъзи вақтларда шу ном билан атар эдилар.
Бу ҳадиси шарифда мусулмон шахс ғийбат ва ғийбатчига қандай муносабатда бўлиши кераклиги баён қилинмоқда. Мусулмонларнинг бу масаладаги одоби ва маданияти англатилмоқда.
Айтайлик, бир кишининг ҳузурида бир мўмин ғийбат қилинди. Шунда ўша киши ғийбат қилинган кишининг ёнини олиб, у ундай одам эмас, ғийбат қилманглар, деган маънода гапирди. Биродарини ғийбатчидан ҳимоя қилди.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу кишини шу дунёда ҳам, охиратда ҳам мукофотлайди.

Бир мўминнинг ҳузурида бир мўмин ғийбат қилинди. Ўша киши ғийбатни эшитиб, индамай ўтираверди. Ғийбат қилинган кишининг ёнини олмади, уни ҳимоя қилмади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу кишини шу дунёда ҳам, охиратда ҳам жазолайди.

Дунёда ҳеч ким мўмин кишини ғийбат қилишдек ёмон луқмани оғзига олмайди. Чунки ғийбат энг ёмон луқма экан.

http://T.me/qalb_sozim
Рамазонни бир йил кутган, нафсини тарбиялашни ният этган азиз ва қадрдоним мусулмон биродарим муқаддас ойнинг 7 куни муборак бўлсин.
Дуоларимиз Ўзига, яна Ўзига ва яна Ўзига етиб борсин!




http://T.me/qalb_sozim