✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
ҚАЧОНГАЧА?...

“Эй одам фарзанди! Мени кимга шикоят қиляпсан? Ҳолбуки, шикоят қилишинг (учун) Менга баробар зот йўқ! Қачонгача Мени унутасан, ҳолбуки буни сендан талаб қилмадим?! Қачонгача менга итоатсизлик қиласан, ҳолбуки Мен бандага зулм қилгувчи эмасман?! Қачонгача неъматларимни инкор қиласан? Қачонгача Китобларимни арзимас санайсан, ҳолбуки сенга тоқатингдан ташқари нарса юкламадим?! Қачонгача Менга хунук муомалада бўласан, Мени инкор қиласан, ҳолбуки Мендан ўзга Парвардигоринг йўқ?!
Агар бемор бўлсангиз, Мендан бошқа қайси табиб дардингизга шифо беради?! Мендан норози бўлиб, қазои қадаримдан нафратландингиз. Самодан устингизга шаррос ёмғир ёғдирган Менман. Сиз эса: “Мана бу юлдуз туфайли бизга ёмғир ёғди”, деб Менга куфр, ўша юлдузга иймон келтирдингиз. Мен сизларга раҳматимни тақдирга мувофиқ белгилаб, ўлчаб, санаб, тортиб, тақсимлаб бергувчи Зотман. Агар сизлардан бирортангизга уч кунлик ризқ келса ҳам, “Менинг аҳволим ёмон, яхши эмас”, дейди. Неъматимга аниқ ношукрлик қилади. Ким молидан закот беришга қарши бўлса, Китобимни таҳқирлабди. Кимки намоз вақтини билатуриб унга ҳозир бўлмаса, Мендан ғофил қолибди”.

“Ҳадиси қудсий”дан.
Каналга аъзо бўлиш:

http://T.me/qalb_sozim
«Bizga Alloh yozib qo'ygan narsadan o'zgasi zinhor yetmas» (Tavba surasi, 51-oyat).

http://T.me/qalb_sozim
Баъзи эркаклар аёлларига хизматкор сифатида муносабатда бӯлишади

Сиз кимнинг уммати эканлигингизни, кимга эргашиш кераклигини унутиб қӯйдингизми?

Оиша розияллоҳу ривоят қилган ҳадисда бирон марта аёлларига қӯлини кӯтармаган, аёллари хафа бӯлса уларни рози қилган оламлар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматисиз!


Аёл фақат сизга ӯз фойдангиз учун керакми?

Ажийб, қӯпол муносабатларда бӯлиб, сӯнг, мехр истайсиз?!

- талаб қилишдан аввало, тақдим этинг 🍃

http://T.me/qalb_sozim
​​МЎЪЖИЗА...!

_Нима учун қулоқнинг суви аччиқ, кўзнинг суви тузли, оғизнинг суви чучук?!
Аллоҳ Таолонинг улуғлиги ҳамда бандаларига бўлган чексиз меҳрибонлигига бир қаранг-а! Қулоқ сувининг аччиқ бўлишлиги, кўз сувининг тузли, оғиз сувининг эса чучук бўлишлиги ҳикмати нимада экан?
Қулоқ сувининг аччиқ бўлишлиги ҳикмати:
Аллоҳ Таоло қулоқ сувини аччиқ қилиб яратди. У қўнғизу-ҳашоратлардан сақлашга кўмаклашар экан... Масалан, агар аччиқ бўлмаганида ширин уйқуда ётган маҳалимизда чумолию, қурт-қумурсқаларнинг қулоғимизга кириб кетиши мумкин эди.

Кўз сувининг тузли бўлишлиги ҳикмати:
Тиниқ-шаффоф кўзларимизга қанчадан-қанча чанг ва ўзга зарарли нарсалар кириши мумкин. “Тузли сув” шу нарсалардан асрайдиган жуда фойдали ва муҳим суюқлик экан. Кўзга бирор нима кирса ёки тушса, шу захоти кўзимизнинг ёшланиши аниқ... Демакки, бу – бежиз эмас.

Оғиз сувининг чучук бўлишлиги ҳикмати:
Оғиз суви чучук бўлгани боис ҳар қандай таъмни ажрата олиш қобилиятига эга. Агар оғизнинг суви аччиқ ёки тузли бўлганида – масалан ширин нарсаларнинг таъмини билолмас эди...

Аллоҳ Таоло – барча ғойибни билувчи, бандаларига меҳрибон, ҳар нарсага қудратли ва ҳикматли Роббимиздир...!

http://T.me/qalb_sozim
Қалбингдан фатво сўра...

Сўровчи яхшилик ҳақида сўраганида ислом Пайғамбари: "Қалбингдан сўра...", деб, бу жавобни қон тўкишни ҳалол биладиган ва ҳуқуқларга суиқасд қиладиган жиноятчига ҳадя ўлароқ тақдим этмадилар. Қалблари гуноҳи кабираларни бемалол сиғдирадиганлар қанчалар бисёр!

Бу эзгу жавобни у зот сағира гуноҳдан ҳам сесканадиган, фитрати соғлом, жавҳари шаффоф ва эзгулик ошиқига айтганлар.
Пайғамбари карим бу одамни савол бериш ва фатво кутиш машаққатидан халос этмоқни истаганлар, қачон ишлар олдида иштибоҳли бўлганда қалбига боқишига ҳамда муфтийлар фатво берса-да, унинг (қалбининг) жавобидан хотиржам бўлишини хоҳлаганлар.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий,"Ҳаётингни янгидан бошла" китобидан

T.me/qalb_sozim
Эй фарзанд! Ҳимматни улуғ қилиш керак!
Ҳимматни руҳга, мағлубиятни нафсга боғла, ўлим эса баданда бўлсин. Чунки сенинг манзилинг қабрдир. Қабр аҳли қачон уларга етиб боришингни ҳар лаҳза кутарлар.
Огоҳ бўл! Уларнинг ҳузурига зоди роҳиласиз боришдан огоҳ бўл!

"Эй фарзанд" китобидан T.me/qalb_sozim
Эй фарзанд! Кечаси кўп ухлаш қашшоқлик аломатидир
Қуруқ илмнинг ўзи сенга кифоя бўлса, ундан бошқа амалга эҳтиёжинг бўлмаса, Аллоҳ таолонинг «Сўровчи борми? Истиғфор айтувчи борми? Тавба қилувчи борми?» деган нидоси беҳуда, бефойда бўларди.

"Эй фарзанд" китобидан

T.me/qalb_sozim
«Албатта, Жаҳаннам пойлаб турувчидир».
Туғёнга кетганларнинг қайтар жойидир».

Йўлда, пана жойда, «Келса, таппа босаман», деб душманни кутиб туриш «мирсод» дейилади. Жаҳаннам ҳам туғёнга кетган бандаларни, «Қачон қиёмат бўлса, таппа босаман», деб кутиб турган бўлади. Қиёматда эса вақти келиши билан, уларни таппа босади ва

«Улар (унда) замонлар бўйи қоларлар.»

Тафсири ҳилол , Набаъ сураси 21-23 оятлар
————————-

http://T.me/qalb_sozim
#хадис_бидъат

Янги пайдо бўлган бидъатлардан ман этилгани баёни.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким ушбу ишимизда унда йўқ нарсани пайдо қилса, у мардуддир", дедилар.
Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: "Ушбу ишимиз" деганда дин, шариат назарда тутилган.

Муслимнинг ривоятларида: "Кимки бизнинг ишимиз бўлмаган бирор амални бажарса, бас, у рад қилингандир", деб келтирилган.

Жобир розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон хутба қилсалар, икки кўзлари қизариб, овозлари баландлашиб, ғазаблари яна ҳам кучайиб, гўёки тонгда ва кечқурун (душман) аскарлари ҳамла қилишидан огоҳ этгандек бўлардилар, Ва у зот:
«Meн Ва Қиёмат мана бундай юборилдим”, деб кўрсатгич ва ўрта бармоқларини (бир-бирига) яқин қилардилар, Ва яна у зот: “Аммо баъд, сўзнинг яхшиси Аллоҳнинг китоби, ҳидоятнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳидоятлари, ишларнинг ёмони ҳар бир анги пайдо бўлган (бидъат) ишдир. Ҳар бир бидъат залолатдир”, дедилар.
Сўнгра яна: «Мен мўминларга ўз нафсидан ҳам ҳақлироқман. Ким мол-дунё қолдирса. унга аҳли ҳақлироқдир. Ким қарз ёки оила ва болаларини қолдирса. (уларнинг масъулияти) менга вa менинг гарданимга”, дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси

📖 Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлар аввал ўтган қавмларнинг йўлларига қаричма-қарич, газма-газ (босиб) эргашиб кетурсизлар.
Ҳатто зоб (калтакесакка ўхшаш жониворнинг) инига кирган бўлсалар, сизлар ҳам кирурсизлар".

Биз: "Эй Расулуллоҳ, яҳуд ва насороларни айтяпсизми?", дедик. У зот: "Бўлмаса кимни?!" дедилар

📌Бухорий ва Муслим ривояти.

http://T.me/qalb_sozim
#ИБОДАТИИСЛОМИЯ

Имон ва Ислом

Имон нима?
Аллоҳ таолодан келган ҳақ динга ишонмоқ имондир.

Ислом нима?
Аллоҳ таолодан келган ҳақ диндир. Бу динга ишониб, шу динда буюрилган вазифаларни бажаришга интилиш барча бандаларнинг бурчидир.
Бизлар қайси пайғамбарнинг умматларимиз?Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларимиз. Муҳаммад алайҳиссаломга келган динга ишониб, ўша динда буюрилган амалларни қиламиз, унда таъқиқланган амалларни тарк этамиз.

Аллоҳ таолодан Муҳаммад алайҳиссаломга келган диннинг номи нима?
Ислом. Алҳамдулиллаҳ, биз ушбу динга эътиқод қўйган мўмин-мусулмондирмиз.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🤲 🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🤲🌹

🍀🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🍀🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🍀🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🍀🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🍀🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🍀ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🍀

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇
T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!

💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу иймон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️🌹🌙АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

🌺•Роббимиз - Аллоҳ
🌺•Динимиз - Ислом
🌺•Қибламиз - Каъба
🌺•Айёмимиз - Жума
🌺•Фарзимиз - Намоз
🌺•Қарзимиз - Закот
🌺•Орзуимиз - Ҳаж
🌺•Амалимиз - Савоб
🌺•Тилимиз - Тақво
🌺•Нафратимиз - Зино
🌺•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌺•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌺•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!

🌙ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!


Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.)

🌸☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️🌸

Каналга обуна бўлинг👇

https://t.me/qalb_sozim
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ!

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Жума кунининг кечаси бошланди.

📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸

Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

T.me/qalb_sozim
Шундай бир кун келадики, у кунда ҳамма сени ташлаб кетади, фақат Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам келиб, сени шафоат қиладилар.

Шундай экан, у зотга салавот айтишни унутма! ﷺ

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА НАБИЙНА МУҲАММАД

Албатта яқинларга улашинг

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Жума кунида салавот айтишни кўпайтириш. Зеро, Набий алайҳиссалом: «Кунларингизнинг энг афзали жумадир. Ўша кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар. Чунки салавотларингиз менга кўрсатилади», деганлар»
•┈•┈•┈•┈•🍃🍃🍃•┈•┈•┈•┈•

T.me/qalb_sozim