✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
Баккор ибн Абдулазиз отаси орқали бобосидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Аллоҳ ҳамма гуноҳлардан хоҳлаганичани охиратга олиб қўяди. Фақат тажовузкорлик, ота-онага оқ бўлиш ва қариндошлик алоқасини узиш(нинг жазоси) бу гуноҳ эгаларига шу дунёнинг ўзида, ўлимидан олдин тезда қайтарилади».

Шарҳ:
Аллоҳ таоло барча гуноҳларнинг жазосини, Ўзи истаганича, қиёмат кунига олиб қўяди. Ўшанда ҳисоб-китоб қилиб, адолат ила жазо беради.
Фақат учта гуноҳнинг ҳисобини бу дунёда қилади, оқибатини бу дунёда кўрсатади, охиратга олиб қўймайди.
Бири тажовузкор, золим бўлиш.
Иккинчиси ота-онага оқ бўлиш.
Учинчиси силаи раҳмни узиш.
Бировнинг ҳаққига, молига тажовуз қилган, ота-онага оқ бўлган ва қариндошлик алоқаларини узган киши бу гуноҳларнинг жазосини шу дунёнинг ўзида кўрар экан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга аъзо бўлиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim
Одамларга одамларнинг ёқимлироғи одамлардан беҳожат бўлгани ва улардан ҳеч нарса сўрамайдиганидир. Одамларга одамларнинг ёқмайдигани уларга муҳтож бўлганидир. Аллоҳ учун одамларнинг суюмлироғи Аллоҳга муҳтож бўлгани ва Ундан сўрагани, Аллоҳга одамларнинг ёмонроғи Ундан беҳожат бўлгани ва ҳеч нарса сўрамаганидир.

Фузайл ибн Иёз


http://T.me/qalb_sozim
САВДО-СОТИҚДА РОСТ СЎЗЛАШ

Тижорат, аслида дунё иши бўлиб кўрингани билан, ҳалол ризқ топиш ва бола-чақаси ҳаққини адо этиш ниятида қилинса, савдо давомида ношаръий ишлардан тийилса бу иш ҳам ибодатга айланади. Тўғри сўз ва омонатдор тижоратчилар ҳақида кўплаб ҳадисларда мақтовлар келган.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ростгўй, омонатдор савдогар қиёмат куни пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир», дедилар».
Имом Термизий ривояти.

Муҳаммад Тақий Усмоний
"Енгил амаллар" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
Уст-боши юпун бир одам дўконга кириб сотувчидан сўради:
Сизда цемент учун суртма дори (мазь) борми?
Сотувчи бу саволдан кулиб юборди ва масхара оҳангида унга шундай деди:

– Ҳа, бизда тош учун ҳам, темир учун ҳам суртма дори бор. Сизга қанақси керак, четдан келадиган тозасими ёки ўзимиздан чиқадиганими?

– Четдан келадиган тозасидан берақолинг, деди ҳалиги одам.

Сотувчи:
– Айтиб қўяй, униси қиммат туради, деди кулиб.

Шунда ҳалиги одам қўлини кўтариб, сотувчига кўрсатди ва шундай деди: Цемент ташиб, қўлим ёрилиб кетган. Бу қўлим билан қизалоғимни эркалаб, юзини силай олмаяпман. Агар шу қиммат дорингиз қўлимдаги нарсани кетказса, беринг, пулини тўлайман.
Бу гапдан кейин сотувчи сергак тортди. Аввало олдинроқ қилган муомаласидан, кейин фарзандларини охирги марта қачон эркалаб ўйнатганини эслолмаганидан қаттиқ уялди.

Фақирлик – чўнтак бўшлигида эмас, фақирлик – қалб бўшлигида”.

Сиз-чи? Сиз фарзандингизни охирги марта қачон эркалаб ўйнатганингизни эслай оласизми
?

http://T.me/qalb_sozim
🚫 ИСЛОМДА ЙЎҚ


🔳 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилганлар:

“Бировга ҳам зарар етказма, ўзингга
ҳам биров зарар етказишига йўл қўйма. Буларнинг иккиси ҳам -
👉 ИСЛОМДА ЙЎҚ ”

(Имом Аҳмад ривояти).

🔳 “Аллоҳнинг амрисиз касаллик юқмайди. Баъзи қуш ва паррандалардан, сафар ойидан шумланиш ва “озғинчи йўлдан оздирди”, каби гаплар-
👉 ИСЛОМДА ЙЎҚ”

(Имом Муслим, Имом Аҳмад ривояти).

🔳 “Жоҳилият одатларидан бири – ҳайвонлардан бирининг боласини қурбонлик қилиш, иккинчи одат – Ражаб ойи учун жонлиқ сўйиш -
👉 ИСЛОМДА ЙЎҚ''

(Имом Аҳмад ривояти).

🔳 “Мозорларга, азиз-авлиёларга атаб қурбонлик қилиш -
👉 ИСЛОМДА ЙЎҚ”

(Имом Абу Довуд ривояти).

🔳 “Уч кундан ортиқ аразлашиб юриш-
👉 ИСЛОМДА ЙЎҚ”

(Имом Муслим, Имом Аҳмад ривояти).
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

http://T.me/qalb_sozim
Осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб яратганимиз йўқ!

﴾Духон: 38-оят﴿

Осмонларга назар солинг! Шунча нарсалар нима учун яратилди? Шунчаки ўйин билан, беҳудага яратилдими?! Ерга назар солинг! Шунча мавжудот нима учун яратилди? Ўйин учун, бекордан-бекорга яратилдими?! Ёки уларни яратишдан бирор мақсад, ҳикмат бордир?! Инсоннинг фойдаси учун борлиқни ва ундаги нарсаларни яратишнинг нима кераги бор эди?! Уларнинг барчасини инсон учун хизматкор қилиб қўйишнинг нима фойдаси бор эди?!

Йўқ! Бу ишларнинг ҳаммасида ҳикмат бор. Аллоҳ таоло осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни, жумладан, инсонни ўйнаб яратгани йўқ.
•┈┈••┈┈••┈┈••┈┈••┈┈•
✍🏻Тафсири Ҳилол китобидан

http://T.me/qalb_sozim
Эй, инсон!
Ҳаддингни бил!
Тижорат аҳли бўлмасанг дўкон очма!
Ҳол аҳли бўлмасанг оғзингни очма!
Улуғлар бор мажлисда аҳком ўқима!
Кўрларнинг бозорида ойна сотма!
Карларнинг орасида ғазал айтма!
Уста бўла олмаётган экансан, ҳеч бўлмаса одобли бўл!

Жалолиддин Румий

http://T.me/qalb_sozim
#эр #итоат

Оиша родияллоҳу анҳо айтадилар:

"Эй аёллар жамоаси! Агар эрларингизнинг сизларнинг устингиздаги ҳақларини билганингизда эди, сизлардан ҳар бир аёл эрининг оёқларидаги чангни юзининг ёноқлари билан артиб қўйган бўларди".

Улуғ имомлардан бири Жаъфар Содиқ роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

"Бир солиҳа аёл эрига етти кун хизмат қилса, Аллоҳ унинг қаршисидаги дўзахнинг етти эшигини ёпиб, жаннатнинг саккиз эшигини очади".

"Бахтиёр оила" китобидан

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Субҳаналлоҳ, инсон гапиргандаги мўжизавий ҳолат!

هَٰذَا خَلْقُ ٱللَّهِ فَأَرُونِى مَاذَا خَلَقَ ٱلَّذِينَ مِن دُونِهِ

Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар.[31:11]

http://T.me/qalb_sozim
“Эй, Раббимиз! Бизнинг гуноҳларимизни ва ишимиздаги исрофгарчилигимизни (бандачиликдаги хатоларимизни) кечир...”
(Оли Имрон сураси, 147-оят).

http://T.me/qalb_sozim
“Эй, Раббимиз! Бизнинг гуноҳларимизни кечир, хатоларимизни ўчир ва бизларни солиҳ кишилар қаторида вафот эттир!”
(Оли Имрон сураси, 193-оят).

http://T.me/qalb_sozim
#ота_она
💐Ота-онаси ҳаёт бўлган даврда фарзанд бажариши лозим бўлган баъзи амаллар:

ота-онасига итоат қилиш
ота-онага лаббай деб, буюрган ишларини малолланмасдан, гўзал тарзда бажариш;
ота-онага доимо яхшилик ва эҳсонда бўлиш.
ота-онага камтарлик ва камсуқумлик билан муомала қилиш.
ота-оналарнинг рухсатларисиз сафарга чиқмаслик.
-----------------
💐Ота-онаси вафотидан сўнг фарзанд бажариши лозим бўлган баъзи амаллар:

ота-онанинг ҳаққига дуо ва истиғфорларни доим айтиш;
ота-онанинг дўстлари билан алоқани узмай, уларга яхшилик қилиш орқали ҳурматларини жойига қўйиш;
ота-оналарнинг васийятларини бажариш;
ота-она сабабли қариндош бўлганлар билан силаи раҳм қилиш.
-----------------
🤲🏼🤲🏼🤲🏼Аллоҳ таоло ҳаёт бўлган ота-оналаримизнинг умрларини узоқ қилсин, ўтганларини эса, Ўз раҳматига ғарқ айласин!

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси

📖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

📌"Айтинглар-чи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими дедилар. "Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди", дейишди.
"Худди шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади", дедилар у зот».
🔖Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

📚"Руҳий тарбия" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
📖Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

📌“Бир-бирини яхши кўрган (йигит ва қиз) иккиси учун (орадаги муҳаббатни зиёда қилишда) никоҳга тенг келадиган (бошқа нарса)ни топа олмайсиз”.
🔖Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилган.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
#ДАСТУРХОН_ДУОСИ

Овқат тановул қилиб бўлингач, дастурхон атрофида айтиладиган дуо.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом есалар ёки ичимлик ичсалар, “Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманаа ва сақонаа ва жаъаланаа муслимийн”, дер эдилар”. Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривоят қилишган. Маъноси: “Бизни едирган, ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”.

http://T.me/qalb_sozim