✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
17 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
#кун_ояти

إِنْ تُبْدُوا الصَّدَقَاتِ فَنِعِمَّا هِيَ وَإِنْ تُخْفُوهَا وَتُؤْتُوهَا الْفُقَرَاءَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكُمْ وَيُكَفِّرُ عَنْكُمْ مِنْ سَيِّئَاتِكُمْ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ.

“Садақаларингизни ошкора берсангиз, қандоқ ҳам яхши. Агар камбағалларга пинҳона берсангиз, ўзингиз учун янада яхшироқдир ва (У) гуноҳларингиздан ўтар. Аллоҳ қилаётган (барча) ишларингиздан хабардордир”. 
(Бақара сураси, 271-оят).

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти

ثُمَّ قَسَتْ قُلُوبُكُمْ مِنْ بَعْدِ ذَٰلِكَ فَهِيَ كَالْحِجَارَةِ أَوْ أَشَدُّ قَسْوَةً.

"Сўнгра, шундан кейин қалбларингиз қаттиқ бўлди, улар тошдек ёки тошдан ҳам қаттиқ".
(Бақара сураси, 74-оят).

Қалб қотишининг энг асосий сабаблари қуйидагилар:
1. Аллоҳнинг зикридан ғофил қолиш.
2. Ўлим ва охиратни унутиш.
3. Ибодатда дангасаликка йўл қўйиш, хусусан намоз ўқишда дангасалик қилиш.
4. Зулм.
5. Такаббурлик.
6. Ёмон дўстлар.
7. Ҳаром луқма.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти
Бас, Мени эслангиз, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз.


Ушбу оят ўзи қисқа бўлишига қарамай, олам-олам маъно касб этади. Аллоҳ таоло Ўзи яратган, ҳаёт ва ризк ҳамда бошқа керакли нарсаларни берган бандаларига:
«Мени эслангиз», демокда.

(Бақара сураси, - 152 оят)

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти
“Роббингиз: “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман...деди”
(Ғофир сураси, 60-оят)
▬▬▬▬
Тафсир👇🏼

Аллоҳга банда томонидан қилинадиган дуо, ибодат луғатда бир хил маънони билдиради. Дуо ва ибодат хоҳ сўздан иборат бўлсин, хоҳ амалдан, банда томонидан Аллоҳ таолонинг розилигини излашдир, иймон ила У Зотнинг розилигини сўрашдир.


"Тафсири Ҳилол" китобидан

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти

ذَلِكَ الْكِتَابُ لاَ رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِّلْمُتَّقِينَ۝
2 - 2. «Ушбу Китобда ҳеч шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир».


Яъни «Қуръони карим шундай Китобки, унинг ҳақлигига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Унда ҳамма нарса очиқ-ойдин, аниқ-равшандир».

Қуръони каримнинг яна бир сифати шуки, у «тақводорларга ҳидоятдир». Ҳидоят мақсадга эриштирувчи йўлни лутф билан кўрсатишдир. Тақводорлар эса уқубатга элтувчи нарсалардан сақланадиган шахслардир. Демак, Қуръони карим ҳидоятидан баҳраманд бўлиш учун тақводор бўлиш керак экан. Кимки Қуръони каримдан ҳидоят олибдими, демак унда тақво бор экан.
(Бақара, 2-оят)

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти
🔹Сизларга нима бўлди? Ўзаро ёрдамлашмаяпсиз?
(Соффат сураси; 25-оят)
---------
Тафсир 👇🏼👇🏼👇🏼

Сизларга нима бўлди ўзи ҳаммангиз тўпланиб турибсиз. "Худо"ларингиз ҳам сизлар билан бирга турибди. Лекин нега бир-бирингизга ёрдам бермаяпсиз?
"Худо"ларингиз ҳам сизга ёрдам бермаяпти? Ҳаммангиз ёрдамга муҳтожсиз,
аммо ҳеч ким ёрдам берай демайди?! Нима бўлди ўзи?

📚"Тафсири Ҳилол" китобидан

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти

🔹Ўзингни эртаю кеч Роббиларига дуо қилиб, Унинг юзини ирода қилувчилар ила сабр этиб тут. Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма. Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб иши издан чиққанларга итоат қилма.
(Каҳф сураси; 28-оят)

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти

🔹Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. Куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутлардир. Уларни нурдан зулматларга чиқарурлар. Ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадийдирлар.
(Бақара сураси; 257-оят)
------
Тафсирни ўқиш учун 👇🏼👇🏼👇🏼
https://telegra.ph/Tafsir-07-11

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти

🔹Куфр келтирганлар: «Унга Роббидан бир мўъжиза нозил қилинса эди», дерлар. Сен фақат огоҳлантирувчисан, холос. Ва ҳар қавмнинг ҳидоятчиси бордир.
(Роъад сураси; 7-оят)
----
🔸Тафсирни ўқиш учун линкни босинг👇🏼👇🏼👇🏼
https://telegra.ph/Tafsir-07-12

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти

🔹Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга авлиё (дўстлар) тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалари бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас. (Зумар сураси; 3-оят)
-------
🔸Тафсирни ўқиш учун линкни босинг👇🏼👇🏼👇🏼
https://telegra.ph/Tafsir-07-13

http://T.me/qalb_sozim