✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
14 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР

– Поклик иймондандир;

– Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;

– Доим тоза, покиза овқатлар енг;

– Ҳаромда шифо йўқ;

– Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;

– Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;

– Қон олдириш – шифо;

– Қора седана ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;

– Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;

– Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;

– Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;

– Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;

– Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;

– Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;

– Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;

– Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;

– Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;

– Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;

– Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;

– Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;

– Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;

– Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;

– Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;

– Дастурхонингиздан хурмо аримасин;

– Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;

– Ёлғиз овқатланманг;

– Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.


"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
ҚАЛБЛАРИ ДУНЁДАН ХОЛИ ЭДИ
(Ибратли ҳикоя)

Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ тижорат билан шуғуллангани, бадавлат инсон бўлгани маълум. Бу улуғ зот пешингача талабаларга дарс берар, пешиндан кейин тижорат ишлари билан машғул бўларди. Бир куни дарс пайтида масжид эшигидан кимдир овоз берди:
– Ҳазрат, кемангиз чўкиб кетибди (У зотнинг мол ташийдиган кемалари ҳам бўлган)!
Имом Аъзам бир онлик тараддуддан кейин:
– Алҳамдулиллаҳ, – деди.
Бироздан сўнг ҳалиги одам янги хабар келтирди:
– Адашибман, ҳазрат, чўккан кема бошқасиники экан.
Имом Аъзам бунга ҳам боягидек жавоб берди. Хабар келтирган одам ҳайратга тушди:
– Ҳазрат, кемангиз чўкканини айтдим, “Алҳамдулиллаҳ”, дедингиз. Чўккан кема сизники эмаслигини эшитиб ҳам шундай дедингиз. Бунинг сабаби нима?
Имом Аъзам изоҳ берди:
– Кемам чўкиб кетганини эшитганимда қалбимга назар ташладим. Унда дунё молини йўқотиш сабаб озгина бўлсаям қайғуни кўрмадим. Бунинг учун Аллоҳ таолога ҳамд айтдим. Чўккан кема меники эмаслигини билганимда ҳам шундай қилдим. Қалбимда дунё молини қўлга киритиш сабаб заррача қувонч йўқ эди. Бу сафар қалбимни дунё матосига ҳирс қўйишдан сақлагани учун Аллоҳ таолога ҳамд айтдим.

“Ризқ калитлари, Нажот келтирувчи дуолар” китобидан.
Каналга уланиш:👇

http://T.me/qalb_sozim
АКАНИНГ ЎРНИ

Саид ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ака-укалардан каттасининг кичигидаги ҳақи отанинг боласидаги ҳақичадир”, дедилар».
Мана шу ҳадиси шариф мазмунидан келиб чиқиб, оилада ота вафот этиб кетса, катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар – укалари, сингиллари ва ҳоказо туғишганлар отага қандай итоат қилинса, катта акага ҳам шундай итоат қилишлари керак.
Отанинг боладаги ва боланинг отадаги ҳақи барчамизга маълум. Ана шу ҳақлар ака укалар ўртасида ҳам юради. Бинобарин, отага оқ бўлишдан сақлангандек, укалар, сингиллар катта аканинг ҳам дилига озор етказишдан эҳтиёт бўлишлари, иззат-ҳурматини ўрнига қўйишлари лозимдир. Албатта, мерос масаласига шариат белгилаб қўйган чегарада амал қилинади.
Катта аканинг ота ўрнида бўлиши масъулият маъносида, бу яккаҳокимлик дегани эмас ва мерос фақат уники бўлишини англатмайди. Ёки бизда урф бўлган, ҳамма нарса кенжа ўғилга қолади, деган гап ҳам шариат чегарасидан ташқаридадир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга тақво қилинглар ва фарзандларингиз орасида адолатли бўлинглар”, деганлар.
Ушбу ҳадисга биноан, мусулмон инсон молиявий масалаларда ҳам ўз фарзандларининг барчасини баробар кўриши керак. Агар тенг имкониятли фарзандларнинг бирига мол бериб, бошқасига бермаса ёки бирига оз, иккинчисига кўп берса, адолатсизлик бўлади. Болалари орасида ҳиқду ҳасад, фитна кучаяди. Шаръий сабаб бўлган тақдирдагина ота-она ўз болаларидан бирига кўпроқ, бошқасига озроқ мол бериши мумкин. Мисол учун, бири бемор, иккинчиси соғлом, бири камбағал, иккинчиси бой, бирининг болалари кўп, иккинчисиники оз...
Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга яхши амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Укалари уни ота ўрнида ҳурматлаганлар ва унга итоатда бўлганлар.

📚«Ибратли хонадон» китобидан.
Каналга уланиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
63. АЛ-ҲАЙЙ


🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.

http://T.me/qalb_sozim
«Улар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисига ризқни кенг ёки тор қилишини билмайдиларми? Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун оят-белгилар бордир».

(Рум 37)


http://T.me/qalb_sozim
☪️ ОСИЙЛИКДАН САҚЛАНИНГ

👉 «Эй Одам фарзанди!
Эҳтиёжингиз миқдорида Мендан сўранг. Жаҳаннамга тоқатингиз миқдорида (агар тоқат қилолсангиз) Менга осийлик қилинг. Кечиктирилган ажалларингиз, олдингиздаги ҳозир бўлган ризқингиз ва ёпиб қўйилган гуноҳларингизга қараманг. «Барча нарса ҳалок бўлгувчидир, магар Унинг юзи - Ўзигина (мангудир)» (Қасос сураси, 88-оят)».

Имом Ғаззолий "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш:👇

http://T.me/qalb_sozim
Ҳикмат

Ҳофиз ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Абу Халлод: «Қайси қавм намозни менсимаса ва уни адо этишни энг авло ишлардан билиб, олдинга қўймаса, улар учун дастлабки жазонинг кўриниши - ризқларидан камайтириш бўлади», дедилар.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‏﷽
«Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар»
•┈┈•🍃•┈┈•🌸•┈┈•🍃•┈┈•

http://T.me/qalb_sozim
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Ҳаловатни учта нарсада қидиринг: Намоз, Қуръон тиловати ва зикрда. Агар қай бирида топган бӯлсангиз, уни маҳкам тутинг ва севининг.Агар топа олмасангиз, билингки, сиз учун яхшиликнинг эшиклари ёпилипти..."

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕОЛАВҲА

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Илм олиш одоблари"

ЯҚИНЛАРГА ЭСЛАТИНГ👇

http://T.me/qalb_sozim
#эслатма
☝🏾Гуноҳнинг бошланиши қийин бўлади. Кейин осонлашади. Сўнг уни оқлаш бошланади. Охири унга кўникади. Энди ёқа бошлайди. Ва ниҳоят қалбга муҳр урилади.

Шу даражага етгач, кейин қалб бошқа гуноҳ излай бошлайди.

Айман Ёғий
————————————
♻️ Дўстларингизга улашинг

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳикмат

Бахт‑саодат, ризқ ва муваффақият сабаблари.

1️⃣ Аллоҳга тақво қилиш.
2️⃣ Гуноҳлардан четлашиш.
3️⃣ Намозни ўз вақтида жамоат билан ўқиш.
4️⃣ Зикр ва истиғфорни кўпайтириш.
5️⃣ Тунги намоз ва силаи раҳм.
6️⃣ Пайғамбар алайҳиссаломга кўп салавот айтиш.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
​​🌿СИЗ БАХТЛИСИЗ!

Агар сиз: “Бахтсизман!” десангиз, нима сабабдан бахтсизлигингиз ҳақида ўйланг. Балки
турмуш ўртоғингиз билан жанжаллашиб қолгандирсиз. Куюнманг. Оқшом битта табассум қилсангиз
кифоя. Ёки ундан эртароқ битта қўнғироқ, узр сўраш, икки оғиз ширин сўз. Мана сизга бахт!
————
Ёки фарзандларингизни ўйлаб дилингиз ғашми? Ахир, улар эмасми оиланинг энг ширин мевалари. Шундай экан, бу неъмат берилмаган инсонлар ҳақида ўйланг. Ҳисобсиз сарфланган пуллар, шифохона эшигида изтиробли кутишлар билан ўтган вақт эвазига эшитилган “Умид йўқ” каби
сўзлар... Улар ўрнида сиз бўлишингиз мумкин эди. Шукрки, фарзандларингиз бор. Бахтлиман, дейиш
учун энг яхши сабаб.
—————-
Ёхуд моддий етишмовчиликни бахтсизликка йўясизми? Ахир, бизни яратган Аллоҳ ризқ берувчидир. Аслида банданинг ризқи оѐқ остида. Аммо биз янаям кўпроғини истаймиз. Кўп бўлгач, исроф қилиш бошланади...
Агар касалликдан ѐки жисмоний камчиликдан ўзингизни бахтсиз сезаѐтган бўлсангиз, шуни билинг, ҳеч бир дард давосиз эмас.
——————
Бир қўлингиз йўқми? Иккала қўлидан айрилганлар ҳам бор.
Бир оѐғингиз йўқми? Икки оѐғи йўқ, кун бўйи шифтга термулиб ѐтадиганлар ҳақида ўйланг.
Бир кўзингиз кўрмайдими? Икки кўзи ожиз кишилар йўқ дейсизми?..
Демак, бизга берилган неъматлар борасида ўзимиздан юқоридагиларга эмас, пастдагиларга
қарайлик. Шунда шукр неъматидан баҳраманд бўламиз, бахтли эканимизни ҳис қиламиз.

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳадис

Ислом.

Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
- “Аллоҳ таоло кўнглимга Исломни солганидан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига бориб:
- “Ўнг қўлингизни узатинг, сизга байъат берайин” - дедим. У зот ўнг қўлларини узатган эдилар, қўлимни тортиб олдим. Шунда:
- “Ҳа Амр, нима бўлди?” - дедилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам.
“Бир нарсани шарт қилмоқчи эдим” - дедим. У зот:
- “Нимани шарт қилмоқчисан?” - дедилар.
“Гуноҳларим кечирилишини” - дедим. У зот:
- “Ислом ўзидан олдинги (гуноҳ ва хато)ларни ўчириб юборишини билмайсанми?”
- деб айтдилар.
Имом Муслим ривояти.


♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
Қаерда ва қайси жойда бўлишимиздан қатъий назар Аллоҳдан қўрқишга чақириб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

إتَّقِ اللهَ حَيْثُمَا كُنْتَ وَأَتْبِعِ السَّيِّئَةَ الْحَسَنَةَ تَمْحُهَا وَخَالِقِ النَّاسَ بِخُلُقٍ حَسَنٍ

(رَوَاهُ الْإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ عن أبي ذرٍّ رَضِيَ اللَّهُ عنهُ)

яъни: “Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳга тақво қилинг, агар бирорта гуноҳ қилсангиз албатта, унинг ортидан бирор савобли ишни қилинки, қилган гуноҳингизни ўчириб юборсин, инсонларга чиройли хулқ билан муомала қилгин” (Имом Термизий ривоятлари).

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти

وَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فِي رَوْضَاتِ الْجَنَّاتِ ۖ لَهُمْ مَا يَشَاءُونَ عِنْدَ رَبِّهِمْ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ الْفَضْلُ الْكَبِيرُ.

"Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилувчилар эса, жаннат боғларидадир. Улар учун Роббилари ҳузурида хоҳлаган нарсалари бордир. Мана шунинг ўзи катта фазлдир".
(Шууро сураси, 22-оят).

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌘 УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ЗИКР!


📿 Субҳаналлоҳ
📿 Алҳамдулиллааҳ
📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳу акбар
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ
📿 Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ
📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад

🌙🌙🌙🌙🌙

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا

Бисмика Аллоҳумма амууту ва аҳйаа

Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман.
(📚Бухорий)


T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim