✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
14 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
Audio
Базиларга салом берсак алик олмайди. Шундай инсонларга қандай муомала қиламиз?


🎤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

🍃🌸🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌸🍃

T.me/qalb_sozim
#БИЛАСИЗМИ?

Энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалар:

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: 5374 та ҳадис ривоят қилган;

2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: 2630 та ҳадис ривоят қилган;

3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: 2286 та ҳадис ривоят қилган;

4. Оиша розияллоҳу анҳо: 2210 та ҳадис ривоят қилган;

5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: 1660 та ҳадис ривоят қилган;

6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: 1540 та ҳадис ривоят қилган.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲

T.me/qalb_sozim
Audio
Аёллар дўзахга тушмаслиги учун нима қилиши керак

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

T.me/qalb_sozim
123. Осмонлару ернинг ғайби(ни билмоқ) Аллоҳга хосдир. Ишнинг барчаси Унга қайтарилур. Бас, Унга ибодат қил ва Унгагина таваккал қил. Роббинг қилаётганларингиздан
ғофил эмасдир.


Интизор бўлиб кутилаётган нарса ғайбдир. Fайбни эса ҳеч ким билмайди. Уни фақат Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Чунки:
«Осмонлару ернинг ғайби(ни билмок) Аллоҳга хосдир».
Кофирларга азоб, мӱминларга нажот қачон келишини Аллоҳ
билади.
«Ишнинг барчаси Унга қайтарилур».
Мўминларнинг иши ҳам, кофирларнинг иши ҳам, бошқа
Ишлар ҳам фақат Аллоҳга қайтади. Бу ишлар устидан фақат Аллоҳ ҳукм чиқаради.
Шундай бўлганидан кейин:
«Бас, Унга ибодат қил ва Унгагина таваккал қил».
Ундан бошқанинг айтганини қилма
Ундан ўзгага суянма. Ва
«Роббинг қилаётганларингиэдан ғофил эмасдир».
Ҳаммасини кўриб, билиб турибди.

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


T.me/qalb_sozim
Бир бирингизга ғазаб қилманг!

🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:📌 «Мўмин мўминага ғазаб қилмасин, агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасини ёқтириб қолар», дедилар».
📝( Муслим ривояти)
——————————-
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклаймиз

Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ.

Суннатни ёйинг

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌘 УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ЗИКР!


📿 Субҳаналлоҳ
📿 Алҳамдулиллааҳ
📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳу акбар
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ
📿 Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ
📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад

🌙🌙🌙🌙🌙

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا

Бисмика Аллоҳумма амууту ва аҳйаа

Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман.
(📚Бухорий)


T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
​​​​┅┅•🌸•═•⊰🍀⊱•═•🌸•┅┅

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли-аёллари билан муомалалари

#биласизми
Аёли билан сайр қилиш

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кеч кирса Ойша розияллоҳу анҳо билан суҳбатлашиб сайр қилар эдилар. Бухорий ривояти.

Уй ишларида ёрдам бериш

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйда нима қилишлари ҳақида сўралганида: “Аҳлининг меҳнатида (машғулотларида) бўлар эдилар” деб жавоб қилдилар. Бухорий ривояти.
#ҳадис

Муҳаббатини изҳор қилиш

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамиз ҳақида айтиб, “Менга У (яъни Хадича розияллоҳу анҳо)нинг муҳаббати берилди" дедилар. Муслим ривояти.
#ҳадис
 
Аёлининг чиройи, гўзаллигига назар солиш

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин бирор мўмина аёлни ёмон кўрмасин, уни бир хулқини ёмон кўрса, бошқа бир хулқидан рози бўлади (яхши кўради)” дедилар. Муслим ривояти.

Аёлини урмаслик

Ойша онамиз айтадилар: "Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бирорта аёлларини урмаганлар" Насоий ривояти.

Йиғлаган вақтда кўнглини олиб, ҳамдард бўлиш

София розияллоҳу анҳо бир куни “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда эдилар. Ўша кун София онамизнинг навбати эди, маркаблари юришда секинлаб қолди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида у киши “Сиз мени суст-секин юрадиган туяга миндирдингиз” деб йиғлаганларида Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан кўз ёшларини артиб тинчлантирар, хотиржам қилар эдилар”. Насоий ривояти.

Аёлининг оғзига луқма солиш

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бирор нарсани инфоқ қилиб Аллоҳнинг розилигини талаб қилсанг, савобга эришасан. Ҳаттоки, хотинингнинг оғзига солган луқмангга ҳам савоб оласан” дедилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Аёли билан мусобақа ўйнаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ойша онамиз билан (кимўзиш) мусобақа ўйнаганлари ва Ойша онамизинг ўзиб кетганлари, сўнг Ойша онамиз семириб, оғирлашиб қолгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзиб кетганча кулиб“Бу ўшанинг ўрнигадир” (яъни Оиша розияллоҳу анҳони ўзиб кетганлигини назарда тутиб) деганлари ривоят қилинади. Абу Довуд ривояти.

http://T.me/qalb_sozim
Сизни намозга чорлаб, охиратни эслатиб турадиган,

Хато қилганингизда, индамай турмайдиган, аксинча, хатолардан тийилиб, ўзингизни тузатишингизга сабаб бўладиган, бунинг учун сизни шарманда қилмаслик мақсадида, ўша хато ва айбларингизни ҳаммага эмас, ўзингизга айтиб, насиҳат қиладиган улфатингиз борми?

Ундай киши улфат эмас, чин дўст бўлади! Агар шундай дўстингиз бўлса, модомики тирик экансиз, уни асло қўлдан чиқарманг!

http://T.me/qalb_sozim
Исломда эр-хотин "қўш хўкиз" эмас. Бу мақолни гендерчилар чиқарган. Аслида хўкиз эрнинг ўзи. Хотин унинг аравасида юриши керак.
Уй-жой, озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминлаш, хотин касал бўлганда даволатиш эрнинг вазифаси. Хотин буларнинг бирортасига харажат қилишга мажбур эмас. Ҳатто ўзининг пули бор ва бой бўлса ҳам. Шу даражадаки, агар эр сафарга кетиб, нафақа қила олмаётган бўлса, аёл ўзининг мулкидан ёки бировдан қарз олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатса ва бундан қозини хабардор қилса, эр сафардан қайтганидан кейин қози ўша маблағни эрдан ундириб беради.

©Mubashshir Ahmad
#Ибрат

ЎЗИНГИЗГА ЁМОН ДЕБ ЎЙЛАГАН НАРСА ШОЯД СИЗ УЧУН ЯХШИ БЎЛСА

Улкан тажриба, ҳурмат ва мансабга эга доктор билан учрашдим. У менга ёшлигида бўлган воқеани ҳикоя қилиб берди:
«Мен университет талабаси эдим. Бир куни ўқишга бориш учун таксига ўтирдим. Таксининг барча ўриндиқлари банд эди. Мен ҳайдовчининг ёни: олд ўриндиқни эгалладим. Ўтиришим билан бир киши келиб эшикни очди. Бир оғиз сўз сўзламади. Кийимимдан ушлаб мени ташқарига тортиб, машинадан чиқариб юборди. Индамай ўрнимга ўтирди. Унинг ёнида дўсти ҳам бор эди. У менга:
- Укам, туш! - демади. Аллоҳга қасам, агар менга «Туш» деса тушардим. Хафа бўлмасдим. У мени чивинчалик ҳам кўрмади. Пашшани ҳайдагандек қувди.

- Мен ўзимни хўрлангандек ҳис қилдим. Аламимдан ўла ёздим. Аллоҳга қасам, ўша дам ёнимда қуролим бўлса, жаҳл устида уни ўлдиришга тайёр эдим.

Чидаб бўлмас хорлик бу. Тиббиёт университетининг талабаси таксига ўтирса - да, биттаси келиб «ҳа» йўқ, «бе» йўқ ирғитиб юборса - да, индамай ўрнига ўтириб олса?! Қандай бедодлик?!
У ўтирибоқ ҳайдовчига:
- Юр! - деди. Ҳайдовчи ҳам ҳеч нима деёлмай ҳайдаб кетди. Мен яна бошқа машинага ўтириш учун нақд икки соат кутдим. Келди, ўтирдим. Йўлда биз автоҳалокатга учраганларни кўрдик. Зудлик билан қутқариш мақсадида улар томон югурдик. Тасодифни кўрмайсизми, бу ўша мен тушириб юборилган машина эди. Унинг барча йўловчилари: бешовлари ҳам вафот этишганди.

Субҳаналлоҳ!!!

Аллоҳ ўликдан тирикни, тирикдан ўликни чиқаради. Бир сония ичида норози кайфиятдаги ҳаётим, Аллоҳ азза ва жаллага шукур айтиш кайфиятига ўзгариб кетди».

© Доктор Ротиб Набулусий

http://T.me/qalb_sozim
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
14. АЛ-МУСОВВИР
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.


T.me/qalb_sozim
🍂Сиз ишлaрингизни режа қиласиз,
🍃 Аллоҳ уларни ўз ўрнига қўяди.

🍂 Қўлингиздан келмаган нарсадан хавотирга тушасиз,

🍃 Аллоҳ истаса, уни яхшилик билан ҳал қилади.

🌿 Шундай экан, Аллоҳни эсланг, уни Ўзи сизни ҳимоя қилади.

💖 Тилингиздан олдин, дилингиз билан: «Мен ўз ишимни Аллоҳга топшираман» денг.

💐 Аллоҳнинг зикри билан ҳаётингиз албатта гўзаллашади.

🌷Ассалому алайкум ва Роҳимаҳуллоҳи ва барокатуҳ!»🌷


T.me/qalb_sozim
,,ALLAHga hamd aytingiz''

Bormi sonsiz dardingiz,
Yaradormi qalbingiz,
Bunga malham yagona
ALLAHga hamd aytingiz.

Siqildingizmi juda,
Sinovlar ho‘p avjida,
Vaqt o‘tkazmang behuda,
ALLAHga hamd aytingiz.

Aksi bo‘lsa ushbu dam,
Bo‘lsangiz mamnun, xurram,
Baxtli quvonch onda ham
ALLAHga hamd aytingiz.

Qalb g‘amdan butkunl ozod,
Yurak xurram, ko‘ngil shod,
Shunda doim dil obod
ALLAHga hamd aytsangiz.

Muallif: MUSLIMAXON QOSIMXONOVA (G‘anixonova)

🎀┅┅❦✵✪🕋✪✵❦┅┅🎀
@Qalb_sozim
🎀┅┅❦✵✪🕋✪✵❦┅┅🎀
РАСУЛУЛЛОҲ (соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) ШАКЛУ ШАМОЙИЛЛАРИ, 1-қисм

Ташқи кўринишлари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломга ўхшайдилар. Узоқдан қараганда ғоят келишган ва кўркам, яқиндан эса ғоят гўзал ва ёқимли, ҳайбатли, виқорли ва салобатли.

Ҳуснлари: хушрўй, кўркам юзли, ойдек, балки ойдан ҳам чиройли, порлаб турган қуёшдек, гўё қуёш у кишининг юзларида юргандек.

Бўйлари: узун-новча ҳам, паст-пакана ҳам эмас, балки ўрта бўйдан бир оз баландроқ.

Қадди-қоматлари, гавдалари: келишган, ўртача, хушбичим, мўътадил ва чиройли.

Елкалари: кенг.

Ранглари: тиниқ рангли, ўта оппоқ ҳам, ўта буғдойранг ҳам эмас, балки оқ-қизилга мойил буғдойранг.

Юзлари: ўртача-юм-юмалоқ ҳам эмас, чўзинчоқ ҳам эмас, бир оз юмалоққа мойил, бироқ гўштдор эмас.

Чеҳралари: нурли, жиддий ва табассумли. Қовоқ солувчи эмас. Хурсанд бўлсалар, юзлари янада ёришиб кетар, юзларидан нур ёғилар эди. Ғазаблансалар, гўё яноқларига анор сиқиб қўйилгандек, юзлари қизариб кетар эди.

Кўзлари: катта, сурма тортилгандек чиройли, кўз қорачиқлари тим қора, оқи тиниқ оқ, баъзан оқида бироз қизиллик пайдо бўлар эди.

Қошлари: ингичка ва ёйсимон, бир-бирига туташмаган.

Киприклари: узун.

Пешоналари: кенг ва очиқ.

Ёноқлари: текис, на озғин ва на сергўшт.

Бурунлари: нозик ва ўртачадан сал узунроқ, бироз баланд ва қирралик.

Қовоқлари: четлари эгикроқ.

Бошлари: ўртачадан каттароқ.

Оғизлари: Мўътадил, ўртачадан кенг (араблар бундай сифатни мақташади, буни фасоҳату балоғатга йўйишади).

Тишлари: Маржондек ялтироқ ва чиройли, гапирган пайтларида тишлари орасидан нур таралаётгандек бўларди.

🍃🌸🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌸🍃

T.me/qalb_sozim
Умар ибн Ҳаттоб халифалиги замонида. Бир сафарга саҳобалар билан бирга чиқган эдилар. Саҳобалар бомдодга туришди қарашса намозда имом бўлиб намоз ўқиб берадиган Умар (родиаллоҳу анҳу) йўқ. Бомдод эса кеч бўлаябди.

Кейин саҳобалар Умарни ахтариб атрофга тарқалишди. Бази саҳобалар Умарни кўлнинг бўйидан топишди. Қарашса либосини юваябди. Билишдики жунуб бўлган эканлар, ғусл қилиб энди либосларини юваябдилар.

Саҳобалар Умарга: Биз ҳаммамиз сени кутиб турибмиз. Бомдод ҳам кеч бўлаябди. Сенга бир либос берайлик, бу либосингни ювма, алмаштириб намоз ўқигин дейишди.

Умарнинг аччиғи келиб: Шу либосни ювиб, кийиб бораман намоз ўқиймиз кутинглар, чунки мен ҳозир намоз кеч бўлиб кетмасин деб либосимни алмаштириб бошқа либос кийсам, кейинги келган умматлар: мана Умарнинг иккита либоси бор экан деб улар мени далил қилишиб иктадан учтадан либос олишади дедилар.

Кейин либосларини ювдиларда ўша ҳўл либос билан келиб имом бўлиб намоз ўқиб бердилар.


♻️ Изоҳ: Ер юзини ярмини бошқариб турган халифа билан бизни замондаги камбағал инсонни солиштирса қандай бўлади?!
Ҳозирги замондаги камбағалман деган инсоннинг кийим турадиган ерини (шкафини) очсангиз битта иккита эмас, кийими кўплигидан (шкафини) зўрға амаллаб қайтариб ёпасиз.

«Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!»
(Роҳман 13-оят)

🍃🌸🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌸🍃

http://T.me/qalb_sozim
МУҲИМ ИШЛАРНИ МУҚАДДАМ ҚЎЙИНГ!

Ҳакимлардан бири айтган экан: “Мен ҳеч кимни унутиб юборганим йўқ. Лекин ишларимни тартиблаб, энг муҳимларининг рўйхатини тузиб чиқдим. Афсус, кўпчилик инсонларни бу рўйхатга кирита олмадим”.

Ҳа, агар биз ҳам ишларимизни динимиз кўрсатмасига мувофиқ тартиблаб, энг муҳимларининг рўйхатини тузиб чиқсак, вақтимизни беҳудага совураётган анчагина кишилар ва ишлардан воз кечишимизга тўғри келади. Афсуски, муҳимлари қолиб, бекорчилари билан машғул бўлиб қолаётганимиз учун ҳатто энг муҳимларига ҳам вақтимиз етмай қоляпти. Вақт ҳам худди пул кабидир. Керак эмас жойга сарфлаб юборсак, керак бўлганида топа олмаймиз.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

🍃🌸🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌸🍃

http://T.me/qalb_sozim