✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @beamalga_soz_zoya
Download Telegram
Мисвокдан фойдаланинг!

🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:📌 : «Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, уларни ҳар намоздан олдин албатта мисвок қилишга буюрган бўлур эдим».
📝(Бухорий ва Муслим ривояти)
——————————-
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тиклаймиз

Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ.

Суннатни ёйинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌘 УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ЗИКР!


📿 Субҳаналлоҳ
📿 Алҳамдулиллааҳ
📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳу акбар
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ
📿 Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ
📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад

🌙🌙🌙🌙🌙

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا

Бисмика Аллоҳумма амууту ва аҳйаа

Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман.
(📚Бухорий)


T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
​​​​​​​​​​#Тонгги_зикрлар

📖 Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

📿 «Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.

🗒 Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

♻️ Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!

T.me/qalb_sozim
МЕН СИЗЛАРНИ ЎТГА ТУШИБ КЕТМАНГЛАР ДЕЙМАН !

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен билан сизларнинг мисолингиз худди бир киши ўт ёқиб турса, чигиртка ва парвоналар ўзини унга отганида уларни оловдан ҳайдаган кишига ўхшайди. Мен сизларни ўтга тушиб кетманглар, деб иштонбоғингиздан ушласам, сизлар бўлса, қўлимдан қочиб кетасизлар", дедилар.

"Риёзус солиҳийн" китобидан.
Каналга уланиш:👇

http://T.me/qalb_sozim
Audio
Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Инсон авратини очиб юриши, унга Аллоҳнинг газаби тушаётганининг белгисидир.

http://T.me/qalb_sozim
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларга шукр қилмаган Аллоҳга шукр қилмайди», дедилар.
Термизий ривоят қилган.

Ижтимоий одоблар китобидан.
Каналга уланиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
15. АЛ-ҒАФФОР
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.


http://T.me/qalb_sozim
Агар қалбда хавф ўрнашса, ундаги шаҳват ўринларини куйдириб ташлайди. Қалбдан дунёни қувиб солади.

"Рисалатул-Қушайрийя"дан

http://T.me/qalb_sozim
⚡️РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1.
Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).

2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).

3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).

4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).

5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).

6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).

7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).

8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).

9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).

10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).

11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).

12. Барака буюкларингизда (Рафиий).

13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).

14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).

15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).

16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).

17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).

18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).

19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).

20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).

21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).

22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).

23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).

24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).

25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).

26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).

27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).

28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).

29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).

👉Ўз яқинларингизга улашинг!
👉Фойдалантиринг!!

http://T.me/qalb_sozim
​​☪️ Аллоҳ таъоло Пайғамбаримиз ﷺ ни ҳеч бир бандасини мақтамаган даражада мақтади.

👉«АҚЛ» ларини мақтади:
«Сизнинг биродарингиз адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ»
(Нажм сураси, 1 оят)

👉«КЎЗЛАР»ни мақтади:
«Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам»
( Нажм сураси, 17 оят).

👉«ҚАЛБ» ларини мақтади: «Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади»
(Нажм сураси, 11 оят).

👉«КЎКС»ларини мақтади:
«Сенинг кўксингни кенг қилиб қўймадикми?»
(Шарҳ сураси, 1 оят).

👉«ЗИКР»ларини мақтади:

«Ва сенинг зикрингни юқори кўтардик»
Шарҳ сураси, 4 оят).

👉«ПОКЛИК» ларини мақтади
«Ва сенинг юкингни енгиллатмадикми?»
(Шарҳ сураси, 2 оят)

👉«РОСТГЎЙ» эканликларини мақтади:
«У ҳаводан нутқ қилмас».
(Нажм сураси, 3 оят).

👉«МУАЛЛИМ»ларини мақтади:
«Унга шиддатли қувват эгаси ўргатди».
(Нажм сураси, 5 оят)

👉«ҲАЛИМ» эканликларини мақтади:

👉«Мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди»
(Тавба сураси,128 оят).

👉Ва «БУ ФАЗИЛАТЛАРНИНГ БАРЧАСИНИ» шу сўзлари билан тасдиқлади:
«Ва албатта, Сен улкан хулқдасан»
(Нун сураси, 5 оят)

☘️Соллаллоҳу алайҳи васаллам!!!

©Умму Абдуллоҳ таржимаси.

АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам ТАРҚАТИНГ!!!📲

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СПИРТ ҚЎШИЛГАН АТИР.

🎤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари.

☝️🍃🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!✔️

T.me/qalb_sozim
АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

🙎🏻‍♂ 1. Негадир доим кўнглимизни оғритадиган инсонлардан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...


🤱 2. Бизни севган яқинларимизга
озор берамизу - севмаган инсонларга муомалада эҳтиёт бўламиз...


👳‍♂ 3. Тўғри йўл кўрсатаётганларни турли баҳоналар билан ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаётганларни кўриб билиб турсакда ортидан қолмаймиз...


🤕 4. Яхши кўрган яқинларимизга, касал бродарларимизни бориб кўришга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга чақирилса боришга ҳар хар доим вақт топамиз...


👱‍♀ 5. Оиласи ночорроқ опамиз-синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфатлар берамиз...


👴🏽 6. Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо жўралар билан соатлаб ўтиришга ҳар доим вақт топамиз...


🧕 7. Аёлимиздан бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз...


💸 8. Озгина пулимизни йўкотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч кандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни гуноҳ сериалларга, бекорчи ўйинларга, бўш суҳбатларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...


☝️ Буларни барчаси дунёдаги ҳаётимиз ва охиратдаги ҳаётимизга зарар берувчи нарсалардир. Бахт-саодат излаганлар ўзини тузатади!

☝️🍃🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!✔️

T.me/qalb_sozim
ГУНОҲНИ АЛЛОҲ УЧУН ТАРК ҚИЛИНГ!

Телефонингизни очиб, ундаги Аллоҳни ғазаблантирадиган нарсаларни батамом ўчиринг-да, «Роббим! Сен учун ундаги ёмон нарсаларни ўчирдим», деб айтинг.
Унутманг! Ким бир ишни Аллоҳ учун тарк қилса, Аллоҳ ундан яхшироқ нарсани эваз қилиб беради!

Яқинларизга ҳам эслатинг, балки улар ҳам сиз
сабаб битта гуноҳни тарк этар.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲
T.me/qalb_sozim
🔸Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.(Зориёт:50)
------
Тафсир 👇🏼👇🏼👇🏼
Одатда, инсон хавфу хатардан, бало-офатдан қочади. Бу оятда тилга олинган хавф-хатар – динсизлик, ғафлат ва осийликдир, ундан қочиш гуноҳ ва ҳаром ишларни тарк этиб, Аллоҳга илтижо этиш билан бўлади.«Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг».Аллоҳга қочишда инсон учун улуғ саодат ва мартаба бордир. Маълумки, инсон оғир пайтларда кимгадир суянгиси, машаққатлардан қочиб боргиси, дардини тўкиб солгиси келади. Шундай ҳолатда турли халқлар турли услубни қўллайдилар. Кимлардир бундай пайтларда ўзи каби инсонга ёки бошқа махлуққа илтижо қилади. Мусулмон эса бутун яхшиликлар эгаси Ҳақ субҳанаҳу ва таолога қочади, фақат Унгагина илтижо қилади ва бу билан ҳар қанча фахрланса арзийди.«Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман».
Пайғамбар алайҳиссалом эса Аллоҳга исён қилиш оқибати ёмон бўлиши ҳақида огоҳлантирувчи бўлиб келганлар.
"Тафсири Ҳилол" китобидан
📲 @Qalb_sozim
📄Шарҳ:
Уламолар бу ҳадисни шундай изоҳлашган:

1️⃣Биринчиси, ҳадис зоҳирига кўра, Аллоҳ таоло шайтонга
инсон ичига кириб, қон томирларида оқиш учун куч-кувват, қудрат ато этган.
2️⃣ Иккинчиси, бу истиорадир.
Яъни, шайтоннинг инсон қон томирларида юриши
бандани васваса қилиш ва адаштириш маъносини
англатади. Инсон қони уни тарк этмаганидек шайтон ҳам унга ҳамрохлик қилади. Ҳар ерда ҳозиру нозир шайтон бандани йўлдан уриш пайида юради.
3️⃣Учинчиси, шайтон васвасаси танадаги нозик ҳилкат
oрқали қалбга етиб боради. Валлоху аълам!

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг
"Езгулик кушандаси" китобидан

U l a sh i ng🌸📲👇
T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim