✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
#Ҳадис

Абу Шурайҳ ал-Хузоъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, қўшнисига яхшилик қилсин. Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, яхши нарсаларни гапирсин ёки жим турсин», - дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳадис

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради. Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилса, уни ўрганса, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади. Кимнинг амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди», - дедилар».
Имом Муслим ривояти.


♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
#ҳадис #қайтариқ #эслатма

Пайғамбарингиз
соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашинг ва номаҳрам аёллар билан қўл бериб кўришманг.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар:
"Мен аёллар билан қўл бериб кўришмайман".

Бошқа бир ҳадиси муборакда Оиша онамиз:
"Пайғамбаримиз алайҳиссалом бирон номаҳрам аёл билан қўл бериб кўришмаганлар"
дейдилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом йўлларига эргашганларга саломлар бўлсин!


http://T.me/qalb_sozim
#Ҳадис

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни мўмин банданинг тарозусида ҳусну хулқидан кўра оғирроқ нарса йўқдир. Албатта, Аллоҳ таоло уятсиз сўзларни айтувчи оғзи шалоқ кишиларга ғазаб қилади”, - дедилар.
Имом Термизий ривояти.


♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
#ҳадис #тасбеҳ

Мингта савоб ёзилади...
Мингта хато ўчирилади...
У қандай амал?

Саъд ибн Абу Ваққос родияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
"Сизлардан бирортангиз ҳар куни минг савоб касб қилишдан ожиз бўлурми? Юзта тасбеҳ айтади, шунда унга мингта савоб ёзилиб, мингта хато ўчирилади".
Саҳиҳ Муслим (2698)

Шарҳ: Демак, бир марта "Субҳаналлоҳ" деган бандага ўнта савоб ёзилар ва ундан ўнта хато ўчирилар экан.

Бундан Исломда савоб касб қилиш жуда ҳам осонлиги келиб чиқади. Ўша савобни касб қилишни ихтиёр қилганлар қани?!

("
Ҳадис ва Ҳаёт 35-жуз" китобидан)

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳадис

Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитди: “Аллоҳ азза ва жалла айтади: Мен Раҳмондирман. Мен “раҳм”ни яратдим. Ва унга ўз исмимдан исм ясадим. Бас, кимки, раҳмни боғласа, уни боғлайман (яъни уни яхшиликка боғлайман, қилган хайрли амали учун мукофотлайман). Кимки, раҳмни узса, уни кесиб ташлайман!”.
Имом Бухорий ривояти.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, қиёмат куни сизнинг шафоатингиздан энг саодатманд бўладиган ким?» деган экан. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, сенинг ҳадисга ўта қизиқишингдан шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билган эдим. Қиёмат куни менинг шафоатимдан энг саодатманд бўладиган кимса «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни чин қалбдан (ёки нафсидан) ихлос билан айтган одамдир», - дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.


♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

http://T.me/qalb_sozim
#ҳадис #итоат

Жаннатингиз калити - эрингизга қилган итоатдадир...

Оиша родияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар:
"Одамларнинг аёл кишида ҳаққи энг улуғи қайси?"
"Эрининг"
– дедилар".
Насаий ривояти

Умму Салама родияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
"Қай бир хотин ўлса-ю, эри ундан рози бўлса, жаннатга киради".
Термизий ва Ҳоким ривоятлари

Қайс ибн Саъд родияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
"Агар бировни бировга сажда қилишга амр қилувчи бўлсам, хотинни эрига сажда қилишига амр қилган бўлар эдим".
Термизий ривояти

Муъоз ибн Жабал родияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
"Қай бир хотин бу дунёда эрига озор берса, албатта, унинг "ҳури ийн"дан бўлган хотини:
"Унга озор берма! Аллоҳ сени ҳалок қилсин! У сенинг олдингда қўноқ бўлиб турибди, холос. Яқинда сени тарк этиб, биз томон жўнайди" дейдилар".
Термизий ривоят қилган ва ҳасан ҳадис деган

Ривоят қилинадики, эрига итоаткор аёл ҳақига, модомики эри ундан рози бўлар экан, ҳаводаги қушлар, сувдаги балиқлар, осмондаги фаришталар ҳамда қуёш ва ой истиғфор айтади.
Қайси бир аёл эрига осийлик қилса, унга Аллоҳнинг, фаришталар ва барча инсонларнинг лаънати ёғилади.
Қайси бир аёл эрининг юзига хўмрайиб қараса, то эрига табассум қилиб, кўнглини олмагунича, Аллоҳ ундан норози бўлади.

Қайси бир аёл уйидан эрининг рухсатисиз чиқса, то қайтгунича, унга фаришталар лаънат айтишади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: "Дўзахга боқиб, унинг кўпчилик аҳли аёллар эканини кўрдим".

Бунинг сабаби аёллар Аллоҳ ва Росулига ҳамда эрларига кам итоат қилиб, кўп ясан-тусан қилишларидир. Яъни, улар кўчага чиққанларида пардоз-андоз қилиб, ўзларига зеб бериб, чиройли, ялтир-юлтир кийимларини кийиб, бегона эркакларни фитнага солиб юрадилар.

Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аёл киши авратдир. Агар у уйидан чиқса, шайтон унга кўз тикади" деганлар.
(Табароний ривояти)

Аёл қанчалик уйида муқим бўлса, шунчалик Аллоҳга яқин бўлади.

Бошқа бир ҳадиси шарифда шундай дейилган: "Аёллар авратдир. Бир аёл уйидан чиқади ва унинг хаёлида ёмонлик бўлмайди. Бироқ шайтон унга кўз тикади ва: "Сен қайси эркакнинг олдидан ўтсанг, уни ажаблантирдинг" дейди. Аниқки, бир аёл кийимларини кийиб олади. Унга: "Қаёққа кетяпсан?" дейилса, у: "Касални кўриб келаман" ёки "Жанозага қатнашаман" ва ё "Масжидда намоз ўқийман" дейди. Ҳолбуки, ҳеч бир аёл Роббига уйда ибодат қилганидек ибодат қилган эмас".
(Табароний ривояти)

Шайтон аёлнинг елкасига миниб олишининг сабаби – у уйидан ташқарига чиққан ва шайтон ўзига ҳоким бўлиб олишига йўл очиб берган. Ҳеч бир аёл Роббига ибодат қилиб, эрига итоат қилиб, уйида ўтирганичалик, Аллоҳ розилигини қозонишга интилмаган.

("Гуноҳи кабиралар" китобидан)

http://T.me/qalb_sozim
🖇#ҳадис #истиғфор

Қиёматда "Номаи аъмолимни кўриб қалбим қувончга тўлсин" десангиз...

🖇Зубайр ибн Аввом родияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
"Кимда-ким номаи аъмолини кўрганда хурсанд бўлай деса, унда истиғфорни кўпайтирсин!"
(Байҳақий, Табароний ривоят қилган.
Ҳадис санади ҳасан).

🖇Абу Минҳолдан ривоят қилинади:
"Қабрда банда учун кўп истиғфордан кўра яхшироқ қўшни (яъни, ҳамроҳ) бўлмайди".

🖇Аҳмад ибн Ҳанбал "Аз-Зуҳд" китоби

Охиратда ҳар бир банданинг номаи аъмоли ўзига кўрсатилади.

🖇Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган:
"Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига илиб қўйганмиз. Қиёмат куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир китобни (яъни, номаи аъмолини) чиқариб кўрсатамиз.

Ўшанда унга дейилади:
🖇"Китобингни ўқи, (қанча савобинг, қанча гуноҳинг борлигини ҳисоб қил)! Бугун ўз нафсинг ўзингга қарши етарли ҳисоб-китоб қилувчидир".
(Исро сураси, 13-14-оятлар)

🖇Инсон оғзидан чиқадиган ҳар бир сўз амаллар саҳифасига ёзиб борилади. Қиёмат куни кишининг номаи аъмоли ўзига кўрсатилади, "Мана китобингни ўқи" дейилади.

Осий бандалар қилган гуноҳи ҳам қолмай битиб қўйилганини кўриб даҳшатга тушади. Кўп истиғфор айтган мўмин банда эса саҳифасини кўриб хурсанд бўлади. Чунки у дунёда кўп яхши амаллар қилган, истиғфор айтган, тилини беҳуда сўзлардан тийган эди.

✍️"Истиғфорнинг 40 хосияти" китобидан

T.me/qalb_sozim
#ҳадис #оила

Мўмин банда аёлини бир дона ёмон ҳулқи учун ёмон кўрмайди...

Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:
"Мўмин мўминани ёмон кўрмасин. Агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасига рози бўлур".
Саҳиҳ Муслим (1469)

Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ҳалол-харомнинг фарқи қолмаса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади, охир-оқибат у чуқур таназзулга юз тутади.

Табиийки, оилавий ҳаётда турли ҳолатлар содир бўлиб туради, шу жумладан эр-хотин ўртасида келишмовчиликлар ҳам чиқиши мумкин.

Ана шундай оилавий муаммоларда эр хотинининг бирор ёмон хулқидан норози бўлиб, унга ғазабини тўкиб солмасин, ўша пайтда хотининг яхши фазилатлари ҳам борлигини эсласин. Эр хотинининг ёмон хулқини иложи борича авф этишга, яхши хулқини эса бўрттириб кўрсатишга уринсин. Ана шунда ҳаётлари яхши бўлади.

Ушбу набавий амр-насиҳатни ҳар бир мўмин эркак яхшилаб билиб олмоғи даркор. Шу билан бирга, мўмина аёллар ҳам бунга амал қилсалар яхши бўлади.

("Ҳадис ва Ҳаёт 13-жуз" китобидан)

http://T.me/qalb_sozim