✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
14 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
​​ҚАЛБНИ ҚОТИШДАН САҚЛАШ УЧУН

✔️ Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.

✔️ Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.

✔️ Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.

✔️ Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.

✔️ Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.

✔️ Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.

✔️ Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш.

✔️ Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.

✔️ Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.

✔️ Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.

✔️ Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.

✔️ Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.

✔️ Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.

✔️ Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.



✔️ АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
ИЖТИМОИЙ ОДОБЛАР
96. ЎЛИМ, ЖАНОЗА, ТАЪЗИЯ ОДОБЛАРИ
#ИЖТИМОИЙ_ОДОБЛАР

96 - ЎЛИМ, ЖАНОЗА, ТАЪЗИЯ ОДОБЛАРИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

T.me/qalb_sozim
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИ ЙИГЛАТГАН ВОҚЕА

#ЖУДА_ТАСИРЛИ 😭

Фозил қори

T.me/qalb_sozim
#Биласизми?

Ҳасбуналлоҳу ва ниьмал вакил” зикрининг алоҳида хусусиятлари.

- Ушбу дуо дуоларнинг фазл ва мартаба жиҳатидан энг буюкларидан;

- Унда Аллоҳнинг ризоси яширинган;

- Унда банда Аллоҳнинг ҳузурида заиф ва эҳтиёжманд экани, Аллоҳ билан эса барча мавжудотларнинг олдида беҳожат экани мавжуд;

- Унда ишни Аллоҳга топшириш бор;

- Унда Аллоҳнинг Ўзига таваккал қилиш ила Унинг Ўзига суяниш билан зулм, ёмонлик ва қўрқинчни даф қилиш бор;

- Унда Аллоҳ Унга суянган бандаларига Ўзи кифоя қилиши бор;

- Унда дунё ва охират саодати мавжуд;

- Унда енгиллик ва чигалликларнинг кушойиши бор;

- Унда ризқни келтириш бор.

Аллоҳ ҳақ таоло Унга дуо қилиб муножот қиладиган, ишларини Раббисига топширадиган ва фақатгина Унга суянадиган бандасини севади. Шу иши сабабли У бандасидан рози бўлади. Унга раҳмати ва карамини тортиқ қилади. Ҳузурида у бандасини даражасини кўтаради.
Аллоҳ ҳақ таоло тилимиз ва дилимизни зикридан узмасин!


🍃🌸🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌸🍃

T.me/qalb_sozim
Ашуро куни
шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
АШУРО КУНИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Эслатиб ўтамиз: Бу йил АШУРО куни 29-август шанба кунига тўгри келади

T.me/qalb_sozim
Руҳ нима?

Руҳ мавзуси илмда ҳам, фалсафада ҳам қадим-қадимдан энг мураккаб муаммолардан ҳисобланади. Бу муаммонинг энг тўғри ечимини Қуръони Каримда кўрамиз. Жумладан, Исро сурасида шундай дейилади:
“Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: “Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир”, деб айт” (85-оят).
Аллоҳ таолонинг “сизларга фақат озгина илм берилган” деган гапини француз академиги Шарль Ришар қуйидаги сўзлари билан изоҳлайди: “Нима учун биз очиқ-ойдин ўзимиз фахрланаётган бу илмимиз теварак-атрофдаги нарсаларнинг баъзи кўринишларини идрок қилишдан бошқа нарса эмаслигини айта олмаймиз? Аммо бу нарсаларнинг ҳақиқатлигини биз билмаймиз ҳам, ҳис қилмаймиз ҳам. Жонли ёки жонсиз нарсаларнинг ҳақиқий табиати бизнинг ақлимиздан устун туради”. Ўз сўзининг охирида у шундай ёзади: “Ҳақиқий олим камтарин ва журъатли бўлиши керак. Камтарин бўлиши – чунки илмимиз жуда кам, журъат эса – кишини ҳали кашф этилмаган кўп нарсаларга чорлайди”.

“Иймон” китобидан.

🍃🌸🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌸🍃

T.me/qalb_sozim
Audio
Мазлумнинг дуосидан қўрқинг!!!


Одилхон қори Юнусхон ўғли

T.me/qalb_sozim
​​ИСЛОМДА НАМОЗНИНГ МАВҚЕИ.

Намоз исломдаги энг муҳим фарзлардан бири бўлиб, бу жиҳатдан икки шаҳодатдан кейин туради.

Шу боис Расулуллоҳ ﷺ Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юборар эканлар унга шундай дедилар: “Уларни дастлаб даъват қиладиган нарсанг Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик келтириш бўлсин. Агар улар бу нарсага итоат этсалар, у ҳолда уларга Аллоҳ таоло бир кеча кундузда беш маҳал намозни фарз қилганини билдиргин…”


( Бухорий (1458), Муслим (19), Абу Довуд (1584), Термизий (625), Насоий (2\5) ва Ибн Можа (1783) ривоятлари.)

Шунга биноан, кимда ким намознинг фарзлигини инкор этса кофир бўлиб, диндан чиқади. Бу борада уламолар ўртасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Фақат дангасалик қилиб намозни тарк қилган киши тўғрисида ихтилоф бор. Дангасалик ила намозни тарк қилган киши ё намозни батамом ташлаб қўйиб, то ўлгунига қадар намоз ўқимаслиги мумкин, ё гоҳида намоз ўқиб, баъзан ўқимаслиги мумкин. Биринчи ҳолат, яъни батамом намозни тарк қилган кишининг ҳукми қуйидаги ҳадисда зикр қилинган ҳукмдир:

Расулуллоҳ ﷺ: “Биз (мусулмонлар) билан улар, (яъни кофирлар) ўртасини ажратувчи нарса намоздир. Шундай экан, ким намозни тарк қилса аниқ кофир бўлибди”

( Саҳиҳ, Термизий (2621) ва Ибн Можа (1079) ривоятлари.)

Шунингдек, бундай кишига Абдуллоҳ ибн Шақиқнинг қуйидаги гапи ҳам мувофиқ келади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари намоздан бошқа бирон бир амални тарк қилишни куфр деб билмас эдилар”

(“Мажмуул фатово” 22\ 48-49)

Энди иккинчи ҳолат, яъни гоҳида намозни тарк қилиб, баъзан намоз ўқиган кишига келсак, бундай киши кофир бўлмайди. Негаки, у намозни буткул тарк қилмай, балки давомий намоз ўқимаган кишидир. Бундай кимсага кофир деб ҳукм қилинмасада, бироқ азоб-уқубат хусусидаги таҳдид оят ва ҳадислари унга тегишли бўлади.


🍃🌸🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌸🍃

T.me/qalb_sozim
​​ИСЛОМДА НАМОЗНИНГ МАВҚЕИ.

Намоз исломдаги энг муҳим фарзлардан бири бўлиб, бу жиҳатдан икки шаҳодатдан кейин туради.

Шу боис Расулуллоҳ ﷺ Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юборар эканлар унга шундай дедилар: “Уларни дастлаб даъват қиладиган нарсанг Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик келтириш бўлсин. Агар улар бу нарсага итоат этсалар, у ҳолда уларга Аллоҳ таоло бир кеча кундузда беш маҳал намозни фарз қилганини билдиргин…”


( Бухорий (1458), Муслим (19), Абу Довуд (1584), Термизий (625), Насоий (2\5) ва Ибн Можа (1783) ривоятлари.)

Шунга биноан, кимда ким намознинг фарзлигини инкор этса кофир бўлиб, диндан чиқади. Бу борада уламолар ўртасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Фақат дангасалик қилиб намозни тарк қилган киши тўғрисида ихтилоф бор. Дангасалик ила намозни тарк қилган киши ё намозни батамом ташлаб қўйиб, то ўлгунига қадар намоз ўқимаслиги мумкин, ё гоҳида намоз ўқиб, баъзан ўқимаслиги мумкин. Биринчи ҳолат, яъни батамом намозни тарк қилган кишининг ҳукми қуйидаги ҳадисда зикр қилинган ҳукмдир:

Расулуллоҳ ﷺ: “Биз (мусулмонлар) билан улар, (яъни кофирлар) ўртасини ажратувчи нарса намоздир. Шундай экан, ким намозни тарк қилса аниқ кофир бўлибди”

( Саҳиҳ, Термизий (2621) ва Ибн Можа (1079) ривоятлари.)

Шунингдек, бундай кишига Абдуллоҳ ибн Шақиқнинг қуйидаги гапи ҳам мувофиқ келади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари намоздан бошқа бирон бир амални тарк қилишни куфр деб билмас эдилар”

(“Мажмуул фатово” 22\ 48-49)

Энди иккинчи ҳолат, яъни гоҳида намозни тарк қилиб, баъзан намоз ўқиган кишига келсак, бундай киши кофир бўлмайди. Негаки, у намозни буткул тарк қилмай, балки давомий намоз ўқимаган кишидир. Бундай кимсага кофир деб ҳукм қилинмасада, бироқ азоб-уқубат хусусидаги таҳдид оят ва ҳадислари унга тегишли бўлади.


🍃🌸🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌸🍃

T.me/qalb_sozim
СУЛТОН СУЛАЙМОН ВАФОТИДАН ОЛДИН УЧ НАРСАНИ ВАСИЯТ ҚИЛГАН ЭКАН:

1) Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;

2) Бор бойликлари-жавохиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;

3) Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.
Сарой пешволари хайрон бўлиб, буни сабабини сўрашади.

СУЛТОН СУЛАЙМОН ҚУЙИДАГИ ЖАВОБНИ БЕРГАН ЭКАН:

1) Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин сўнг одамлар кўришсин хар қанча зўр табиб даволамасин, Аллохдан келган ажал олдида улар ожиздирлар, ўлим хақ.

2) Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, хар қанча мол-дунё йиғиб хам, инсон уни охиратига ортиб олиб кетолмаслигини.

3) Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, қандай катта лавозимда, давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаётганимни.

T.me/qalb_sozim
​​Ҳожат қистаб турганда намоз ўқиладими?

#Биласизми

Ҳожатхонага боришга зарурат туғилганда намоз ўқилмайди. Чунки у хушуъга халал беради. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожат қистаб турганида намоз ўқимасликни, аввал эҳтиёжни қондириб, кейин ибодат қилишни тайинлаганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ савллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Таом ҳозир бўлганда, (ейилган таомни) икки (чиқариш) йўли танг қилиб турганда намоз йўқ”, деб айтганларини эшитганман”
(Муслим, Абу Довуд, Аҳмад ривоят қилган).

Ушбу ривоятга кўра:

1) Таом тайёр бўлганда намоз вақти кирган бўлса, аввал нафс озроқ қондириб олинади.

2) Заҳар танг қилиб ёки қазои ҳожат қистаб турганда, шунингдек, қорин дам бўлиб, ел чиқаришга зарурат туғилганда ўзини мажбурлаб, қимтиниб намоз ўқилмайди, аввал бўшаниб олинади. Кейин қайтадан таҳорат қилиб, кўнгил хотиржам ҳолда намоз ўқилади.

Ҳожатга боришга тўғри келганда қайта таҳорат қилишдан эриниб ўзини мажбурлаб ушлаб туриш нафақат намозда хаёлни чалғитади, балки соғлиқ учун ҳам кони зиёндир.

Уламолар айтишича, киши эътиборини тортадиган, хушуъсига халал берадиган нарсаларни даф қилиш ҳам мазкур ҳукм доирасига киради.

Албатта, бунда вақт бемалол бўлиши шарт. Агар бироз тамадди қилгунича ёки ҳожатхонага бориб келиб, қайта таҳорат олгунича фарз намози вақти чиқиб кетадиган бўлса, ўша ҳолда намоз ўқилаверади, ибодат кечиктирилмайди.

Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилишича, Абдуллоҳ ибн Арқам розияллоҳу анҳу ҳаж ёки умра қилиш ниятида (йўлга) чиқди. У билан одамлар ҳам бор эди. Абдуллоҳ уларга имомлик қиларди. Бир куни у бомдод намозига турди. Кейин: “Биронтангиз олдинга ўтсин”, деб ҳожатхонага кетди . Сўнг: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Намоз вақти кирганида биронтангиз ҳожатхонага боришни истаса, аввал у ерга бориб келсин” , деганларини эшитганман”, деди
(Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).

Киши ҳатто жамоат намозидан кечикса ҳам, аввал ҳожатини чиқариб келади. Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожати қистаб турган бир саҳобийни намозга қўймаганлар. Нега десангиз, бундай ҳолатда одам эмин-эркин намоз ўқий олмайди, ибодати нуқсонли бўлиб қолади. Зеро, ҳожатхонага бориш эҳтиёжи туғилганда мияга бўшаниш лозимлиги ҳақида буйруқ (сигнал) келади. Агар одам қайта таҳорат қилишдан эриниб, шу ҳолатда ибодатга кирса, мияга тўхтовсиз келаётган сигналлар уни хотиржам намоз ўқишга қўймайди. Набавий ҳадисдаги қайтариқ ҳикматларидан бири шунда.

“Намозда хушуъ” китобидан.

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусиқа ва қўшиқ ҳақида!


🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

T.me/qalb_sozim
Кимки бошини тўшакка қўйганида Аллоҳни зикр қилса, кейин шу холатда ухлаб қолса, то уйғонгунча у зикр қилувчи, деб ёзилади.

▪️Субҳаналлоҳ
▪️Алҳамдулиллаҳ
▪️Ла илаҳа иллаллоҳ
▪️Аллоҳу акбар
▪️Астағфируллоҳ

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌘 УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ЗИКР!


📿 Субҳаналлоҳ
📿 Алҳамдулиллааҳ
📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳу акбар
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ
📿 Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ
📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад

🌙🌙🌙🌙🌙

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا

Бисмика Аллоҳумма амууту ва аҳйаа

Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман.
(📚Бухорий)


T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🤲 🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🤲🌹

🍀🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🍀🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🍀🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🍀🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🍀🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🍀ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🍀

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇
T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

Жума айёмингиз
муборак бўлсин, Азизлар!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Аллох йўлида тарқатинг👇
T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
#Тонги_дуо

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.

♻️Аллоҳ йўлида яқинларингизга ҳам улашинг!

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!

💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу иймон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹

T.me/qalb_sozim