✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
16 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ!

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Жума кунининг кечаси бошланди.

📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!🌸🌸

Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🍃•ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК•🍃🌙

🌙Айтмоқ истаб сизга гапларим.
Тентирайман паришон халак.
Икки дунё орасин очган.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК...

🌙Пок қалб ила жайнамоз олинг.
Шайдо бўлсин мингларча малак...
Кўзларингиз иймонга бойдир.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. .....

🌙Сочларига оқ тушган Онам.
Отам учун сўрайман тилак..
Акам ~ укам Опа ~ сингиллар .
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК. ....

🌙Мусофирлар тақдири баъзан ..
Осмон узра ёймоқда фалак.
Мусофирлар гурухдошларим.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК....

🌙Келинг бугун бир дардлашайлик.
Дуо қилинг толгунча билак .
Энг гўзал кун саййидул айём .
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК ...

☘️Ж У М А М У Б О Р А К☘️

🌙•АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!•🌙

T.me/qalb_sozim
🌙🕋ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ДИНДОШИМ.🕋🌙

🌸 Бугун сокин осмону фалак,
🌸 Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌸 Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌸 Қадрдонлар Жума муборак!

🌸 Қуёш чиқди, борлиқ нурафшон.
🌸 Еру-само нурларга тўлсин.
🌸 Бугун жума, қадрли инсон,
🌸 Айёмингиз муборак бўлсин.

🌸 Бу кунга етказди шукр қилайлик
🌸 Шукр - ла Аллоҳни зикр қилайлик.
🌸 Дунё омонатдур фикр қилайлик,
🌸 Мўъмин - мусулмонлар


☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Жума кунида салавот айтишни кўпайтириш. Зеро, Набий алайҳиссалом: «Кунларингизнинг энг афзали жумадир. Ўша кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар. Чунки салавотларингиз менга кўрсатилади», деганлар»
•┈•┈•┈•┈•🍃🍃🍃•┈•┈•┈•┈•

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумадир! У куни Одам яралган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат ҳам жума кунидадир”.
--------

🌸ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ!

T.me/qalb_sozim
Шундай бир кун келадики, у кунда ҳамма сени ташлаб кетади, фақат Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам келиб, сени шафоат қиладилар.

Шундай экан, у зотга салавот айтишни унутма! ﷺ

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА НАБИЙНА МУҲАММАД

Албатта яқинларга улашинг

T.me/qalb_sozim
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.

Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”.

T.me/qalb_sozim
🌹САЛОВАТЛАР...

🌷Соллаллоҳу алайҳи васаллам.

🌷Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ.

🌷Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад.

🌷Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

🌷Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад

🌷Аллоҳумма солли ълаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳммад иннака
ҳамидум мажид.

🌷Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажил.

Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам айтдилар:
«Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.» (Имом Бухорий)

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун Жумьа кунидир.

Сиз ҳам бир кишинингнг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни якинларингизга ҳам юборинг.

T.me/qalb_sozim
📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.

📿 Allohumma solli vasallim 'ala nabiyyina Muhammad.


T.me/qalb_sozim
Барча ғорлар зулматдир. Фақат Қуръонимиздаги ғор (Каҳф сураси) икки жума оралиғидаги нурдир.

Уни ўқишни ёки тинглашни унутманг!

T.me/qalb_sozim
Audio
Муҳаммадлоиқ қори
Каҳф сураси.МP3


🌙•АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!•🌙

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_ояти

🔹Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловат айтурлар.
Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловат айтинг ва салом юборинг.

(Аҳзоб сураси; 56-оят)
-------
Ушбу кунда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатни кўпайтирайлик... 💐💐💐

T.me/qalb_sozim
​​​​Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фойдалари.

Ибн Жавзий роҳимаҳаллоҳ дедилар:

Аллоҳ сизларга раҳм қилсин! Билингларки: Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг ўн каромати бор:


💠 Биринчиси: Салавот айтган кишига Малик -ул Жаббор бўлган Зот салавот айтади.

💠 Иккинчси: Танланган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига ноил бўлади.

💠 Учинчиси: Пок Фаришталарга эргашган ҳисобланади.

💠 Тўртинчиси: Кофир ва мунофиқларга хилоф қилган бўлади.

💠 Бешинчиси: Хато ва гуноҳлари ўчирилади.

💠 Олтинчиси: Мақсадига етиб, ҳожатлари бароридан келади.

💠 Еттинчиси: Зоҳири ҳам, ботини ҳам нурга тўлади.

💠 Саккизинчиси: Жаҳаннам азобидан нажот топади.

💠 Тўққизинчиси: Роҳат - фароғат диёри - жаннатга дохил бўлади.

💠 Ўнинчиси: Гуноҳларни кечирувчи - Ғаффор Подшоҳнинг Ўзи унга салом беради.


(«Бўстон - ул Воизийн» 1/278) 📚

Умму Абдуллох таржимаси.

Улашинг!

🍃Сиз сабаб салавот айтган ҳар бир инсонга бериладиган савобдан насибадор бўлинг!🍃

☝️✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🍃🌼Ассаламу алайкум.
🍃🌼Аллоҳнинг саломи
🍃🌼Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🍃🌼Қуръоннинг нури
🍃🌼Жуманинг баракаси сиз билан бўлсин!

🍂🌸Ҳафта ичра турли кун,
🍂🌸Турли саҳар, турли тун.
🍂🌸Энг муқаддас, нурли кун
🍂🌸Жума айём муборак!

❤️🌹Дард кимда, қайғу кимда,
❤️🌹Бахт кимда, туйғу кимда,
❤️🌹Шодлик қалби муслимда
❤️🌹Жума айём муборак!

🤲🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🤲🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! 🤲

🤲🌹🌹 ЖУМА МУБОРАК! 🌹🌹🤲

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️

T.me/qalb_sozim
САВДОДА ЁЛҒОН СЎЗЛАШНИНГ ЁМОНЛИГИ

Эй, фарзанд!
Олди-сотдига ёлғон қўшганга Аллоҳ раҳмат назари билан боқмайди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар:

“Аллоҳ маҳшар ерида уч тоифа инсонга раҳмат назари билан қарамайди. Булар:

Олди-сотди ишларида ёлғон айтгувчи.
Тез-тез қасам ичиб олди-берди қилувчи.
Ёнида сув бўлгани ҳолда муҳтождан аягувчи (қизғанчиқ, бахил, хасис)лар.
Аллоҳ сув бермасдан бахиллик, зиқналик қилувчиларнинг маҳшаргоҳдаги аҳволи ҳақида шундай марҳамат этади:

«Сен Менинг сувимни Менинг муҳтож кишимдан аядинг. Мен ҳам фазлу раҳматимни сендан аяйман».

Эй, фарзанд!
Бир нарсани сотиб олган киши пушаймон бўлиб, шу нарсасини ўз ҳолича қайтариб келтирса, сотувчи ўша молни қайтариб олиши керак. Бу хусусда Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳаматлари бор:

«Бир киши бир молни сотса, олган киши пушаймон бўлиб, хусусиятини ўзгартирмасдан қайтариб келтирса, ёхуд сотувчи сотганига афсусланиб қайтариб олишни истаса, шу истакларга мувофиқ иш тутингиз. Қиёмат куни Аллоҳ шундай кишилардан рози бўлади».

Қайтиб олинган мол эса тарафлар учун зарар эмас, фойда келтириши кўп ҳаётий тажрибаларда кўрилган.

Имом Ғаззолий "Эй фарзанд" китобидан.
Каналга уланиш:⤵️
T.me/qalb_sozim
ЗИКРГА ТАРҒИБ ҚИЛУВЧИ ОЯТ ВА ҲАДИСЛАР

Ӯз умматларига Роббиси амри ила ҳикматни ўргатган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мукаммал ва батамом саловоту саломлар бўлсин!
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва кўп зикр қилувчи аёллар учун Аллоҳ мағфират ва буюк ажр (жаннат)ни ҳозирлаб қўйгандур». (Аҳзоб, 35)
Эртаю кеч, туну кун - ҳамма вақт Аллоҳни ёд этишда бардавом бўлган ва бунинг учун “вақт пойлаган” кимсалар Аллоҳнинг энг яхши бандаларидир.
Ер юзида фаришталар сенинг зикр мажлисингда ҳамроҳ бўлишни, Арши аълода улуғ халқ - фаришталар орасида обрўйинг овоза бўлишни истамайсанми? Шундай, экан сен Аллоҳни кўп зикр қилувчилардан бўл!

Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ шундай дейди: Мен борамда бандам қандай гумонда булса, Мен ўшандайман. Мени ёдида тутса, Мен у билан биргаман. Агар бандам Мени ёлғиз ҳолида эсласа, Мен ҳам уни ёлғиз ҳолида эслайман. Агар Мени кўпчилик орасида эсласа, Мен ҳам уларни яхшилар орасида эслайман. Агар бандам Мен томон бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Агар бандам Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар бандам Мен томон юриб келса, Мен у томон югуриб келаман», дедилар».
(Бухорий Муслим, Термизий).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ҳар тунда уни охирги учдан бир қисми қолганда Роббимиз Аллоҳу таоло ер осмонига тушиб шундай дейди: «Ким дуо қилаётган бўлса, унн ижобат қиламан. Ким Мендан сўраётган бўлса, унга сўраган нарсасини бераман. Ким Мендан гуноҳларини мағфират қилишимни сўраётган бўлса, унинг гуноҳларини мағфират қиламан дейди, дедилар». (Бухорий, Муслим, Ибн Можа)

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг буюк Роббингиз саҳоватли, барҳаёт зотдир. Банда қўлларини кўтариб (сўраса) Аллоҳ қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мусибат тушган ва ғамгин вақтларида қилган дуоларнинг ижобат бўлиши хурсанд қилишини хоҳлаган киши бемалол хотиржам вақтларида дуо қилсин», дедилар». (Термизий).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат билинглар:
• қарилик келмай туриб ёшликни;
• камбағаллик келмай туриб бойликни;
• касаллик келмай туриб соғликии;
• вақтлар банд бўлмай туриб бўш вақтни;
• ўлим келмай туриб тирикликни», - дедилар».
Бўш вақтдан мурод тунги вақтдир.
Ким эрталаб турса, соғ бўлса, ахли тинч бўлса, еярга бир бурда нони бўлса, қарздор бўлмаса, ўзи мусулмон бўлса, у энг бой бандадир.
Аллоҳ табарок ва таоло кўп бўлиб қилмай қўйгандан оз бўлса ҳам давомли бўлган амални яхши кўришини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етказганлар.

«Аллоҳни зикр қилувчилар учун кунлик вазифалар» китобидан.
Каналга уланиш:👇

T.me/qalb_sozim