ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР
1.26K subscribers
1.16K photos
107 videos
2 files
68 links
Здесь вы найдете много информаций про психологию⬇️


Саволлар ва психолог маслаҳатлари учун
Телефон ☎️ +998908055580

@ShahnozaJumaqulovna
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўйлаб юрган мақсадларингизни иложи борича ҳеч кимга айтманг. Кимгадир айтганингизда — мия учун бу аллақачон бажарилган бўлиб қолади ва мия бу билан шуғулланмай қўяди. Натижада мақсадга эришишингиз қийинлашади.

Ҳайрли тонг Яхшилар... Келинг, бугундан.. ҳозироқ битта ёмонлигимизни ташлаймиз. Агар, туни билан сизга озор берган вазиятга қарши тайёрланиб чиққан бўлсангиз... бугун қилманг шу ишингизни😊

🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Ўтмишда келажак йўқ. Ўтмишда фақат сабоқ ва ўтган ҳаётдан олинган тажриба бўлади.

Тажрибани эса, ўтмишда эмас келажакда қўллаймиз. Қўллаш учун эса, эртани кутмасдан бугун бошлаймиз.

Ха! Бугун, ҳозироқ бошлаймиз.

Sh.Jumakulovna

Ҳайрли тонг Яхшилар! 🍀🌄
... Инсонлар ақлли гапларни билишади, аммо амал қилишмайди. Яхши ўгитларни эшитиб таьсирланишади, аммо оз вақт ўтиб худди ҳеч нарса эшитмагандек, бутунлай аксини қилишади... Ўқиган ва эшитган яхши нарсаларингизга амал қилинг, зеро вақти келиб биз амалларимиз учун жавоб берамиз...Барчамизнинг юзимизни Яратганни ўзи ёруғ қилсин....

Ҳайрли тонг Яхшилар!
Агар ишни қаердан, қандай бошлашни билмасангиз, суткасига 24 соатлаб ишласангиз ҳам фойда бўлмайди. Кўпинча бу ҳолатга инсоннинг бошлаган ишини охиригача етказмаслиги сабаб пайдо бўлади. Бир ишдан иккинчисига сакраб юриш ҳамма нарсага улгуриш дегани эмас. Бошлаган ишингизни сифатли қилиб якунлаб, ана ундан кейин иккинчисига ўтинг...

Ассалому алейкум, бугунги яна бир имконият муборак Яхшилар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ниятларингиз ижобат бўлишини яна бир муҳим сири бор...

🌿Ота онангиздан ҳафа бўлманг, меҳр билан яхши кўришингизни кўрсатинг

🌿Яшаб турган турмуш ўртоғингизга нисбатан нафрат сақламанг. Дўст бўлиб, қабул қилинг Яратган яратганича.

🌿Фарзандларингизга гина сақламанг, бировга улардан арз қилманг. Яхши кўришингизни айтинг.

🌿Жигарларингизни йўқланг. Улардан узоқлашманг. Улар болалигингизни энг азиз қаҳрамонларидир..

🌿Барча нафрат ва гина, хафагарчиликларни қалбингиздан обқўйиб, ундан кейин чиройли ибодат қилинг.

🌿Умр китобингизни бировга ҳикоят ҳам қилманг, ҳикоят ҳам шикоят экан...

🌿Сирларингиз вақти келиб энг яқин дўстингиздан узоқ қилади..

@ShahnozaJumakulovna

Ҳайрли кун Яхшилар! 🌿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчилик бой бўлишни сири билан қизиқишади. Чинакам натижага эришиш учун, бу бизнесда яхши натижага эришган ўз кучи билан амалиётда бизнесини яхши ривожлантирган инсонларни суҳбатини олиб, уларнинг методларини ўрганган маъқул.

Бу факт!

📌Очиқ олиб қарасак, қарашларни ўзгартириш керак.

☑️Ўзига раҳм қилиб ўтмаслик.

☑️Таваккал қилиш

☑️Даромаддан ортиқ ҳаражат қилмаслик

☑️Қариндошлар билан алоқани яхши қилиш

☑️Эҳсон қилиб туриш.

☑️Ҳамкорликда дўстона муносабатни ушлаш.

☑️Гумон қилмасдан яхши ниятда бўлиш.

☑️Доим бизнесдаги янги маълумотлар билан қизиқиш

☑️Фақат ўзингиз севган иш фаолияти яхши даромад олиб келади.

☑️Севган ва қизиққан машғулотингизгина яна изланишга ундайди сизни.

☑️Қўлингиздан келиши мумкин бўлган ишдан бошланг. Кимнидир илм фан яна кимгадир қайсидир касб ҳунар фаолияти бўлиши мумкин.

☑️Режа ва тўғри мақсад билан олға иш бошланг.

☑️Чиройли шикоятсиз сабр...

Sh.Jumakulovna

Ҳайрли кун Яхшилар!
#ҳикмат

🖊Кишининг жавобига эмас, балки берган саволига қараб ҳукм чиқаринг.

🖊Яқинларнинг зарбаси хатарлидир, чунки у яқин масофадан келади.

Ҳайрли тонг Яхшилар!
Ҳаётингизни ўзгартиришга имконият туғилса, албатта бу имкониятдан фойдаланинг.
Баъзи қўрқинчли кўринган, аммо тўғри бўлган йўл ҳамиша янги ҳаётга қўйилган қадам бўлади...

S. J
Янги ҳаёт бошлаш учун, янгидан туғилиш керак. Туғилиш учун режа қилманг. Ҳар бир туғилишни ўз куни бўлади. Ўз вақти билан орзуингиз ушалади.

Қачонки, орзуингиз ушалганида нега кечикиб ушалганини фаҳмлайсиз.

S. J
🖊Излаган имкон топади!
Излашни ҳоҳламаган баҳона топади!

🖇Дангаса билан изланишни ҳоҳламаган инсонни фарқи бор.

Дангаса энг яқин ва энг тез йўлини қидиради.

📌Изланмаган эса баҳона ва рўкачлар билан имкониятини бой беради.

🍀Янги йил имкониятларга бой ва харакатларимизга барокатли йил бўлсин илоҳим!

S. J
Ҳаётингни ҳикояси ўзингдан бошқага шикоят ёки ғийбат учун мавзу бўлади холос...

Ҳикоят ҳам шикоятдир маълум маънода...

Оғзинг тўла қон бўлса ҳам... Тупурма ҳар кимни ёнида...

Сен ҳикоятингни тақдир китоби деб бил...

Сендаги каби ҳикоятли тақдирлар олам тўла.. Ер ости тўла...

Ҳикоятимиз менимиздир. Боримиздир...

Борингни бозорда сотма...

S. J
Баъзида дўстинг душманинг қилмаган ишни қилади.

Баъзида душманинг дўстинг қилмаган ёрдамни қилади.

Баъзида яқининг бегонаданам бефарқдир.

Баъзан бефарқ деб ўйлаганинг доимий кузатувчингдир.

Ҳар бир инсонни ҳаёт йўлимизда ўз ўрни ва роли бор...

Одамларни табақаларга ажратмай ҳафа бўлишдан сақланиб яшашга ҳаракат қилинг.

S. J
Чўкаётган одамни биринчи аттанги қутқарувчи чиқишига ишониши бўлади.

Чўкмасингдан олдин, ё сузишни ўрган, ё сувга яқин юрма..

Агар эҳтиётингни қилмасанг ҳасларга ёпишиб, умид қилиб чўкиб кетасан.

Ўзлигингни йўқотмаслик учун. Ўзингни асра.

Ўзингни асраш учун,
Амал қил..
Режа қил..
Эҳсон қил..
Чўкма...

S. J
Кўзинг билан кўрган ҳар нарсага ишониб, таяниб ҳулоса қилма.

Кимдир бахтлиман деб ёзса.. Демак бахти қил учида қувончи қачондир тугаб қолишидан қўрқади..

Кимдир сабрлиман деб ёзса демак мана мана сабри тугаш арафасида...

Кимдир кулиб сурат қўйса, бу кулгу тўла суратни юзлаб тушган расмлар орасидан ниқоби яхши ишланганини танлаб олган бўлади..

Ва ҳакозо))

S. J
Ўзинг учун кураш...

Балки охирги пулинг бўлса ҳам..

Балки, хасталикни оғир ҳолатида бўлсанг ҳам..

Балки бахтинг учун харакатида бўлса ҳам..

Балки сени хужжатларинг ўтмаётган бўлса ҳам...

Балки, сени ажратиб қўйишаётган бўлишса ҳам...

Ғазаблар тўфонида қолсанг
Андишалар ичингдан сўйса ҳамки..

Ҳотиржамликни сақлаб

Ўзинг учун кураш!
Ўзинг учун харакат қил.
Сени сендай тушунгувчи инсон бўлганида эди...

Бундай ўтирмасдинг.

Осмонга юзланиб, Ўзинг учун кураш !

S. J
Хотиржамликни сири булмайди...хотиржамликка тажриба билан етиб келинади. Атрофингизда сизни кийнаётган муаммолар, алокалар, муносабатларни чигаллигида жон фидо булиб , газабга ва тушкунликка муккасидан кетманг.

Узгартирмокчи булган инсонингизни,текширишга ,насихат беришга хаддан зиёд харакат килманг.

Унутманг,факатгина яхши муомула билан вазиятни юмшатишингиз мумкин,лекин инсонни яхши муомула билан ичини узгартира олмайсиз.

Инсон узгаришини факатгина узи, тугри булишни кабул килмагунича хеч бир инсон уни узгартиролмайди.Шунчаки яхши инсон никобида юраверади.

Бугунги хаётингизни яхши томонларини бирон бир кундаликка,ё бирон жойга ёзиб боринг.

Узингизни бу хаётда канчалик урнингизни борлигига факат узингиз хисса кушган ва кушаётган ижобий томонларингизни кузатинг. Хар доим кичкинагина булса хам, янгилик кушиб боринг!

Sh.Jumakulovna

Ассалому алейкум, бу оламнинг энг яхши инсонлари!!!
Сизни тушунишни истаган инсонга сўзларни бетартиб гапирсангиз ҳам албатта тушуниб олади.

Аммо сизни тушунишни истамаган инсонга сўзларни қанчалар гўзал тартибда териб гапирсангиз ҳам, у барибир тушунмайди.
Максадга нечи йил утса хамки эришишдан кечманг. Йиллар сизни уша максадга тайерлаб , Яратган ундан кейин албатта насиб килдиради. Бунга ишонинг!

Асосийси орзу ва умиддан кечманг!

Хайрли максад сари Яхшилар!
Кулиб турган хар куз хам сиздан хурсанд булавермайди.

Эриб турган хар суз хам , самимий булавермайди.

Согиндим деган билан согинган булавермайди.

Остонангга келган хар ким хам мехмон булавермайди.

Сенга жуда кизиккандан узок бул.
Якин турган хар дилкашки хам... дуст булиб туриб бермайди.

Sh.Jumakulovna
Иккита йулни орасида аросатда колган булсангиз....таваккал килиб Аллохга узлигингизни йукотмайдиган юрагингиз урган йулни танланг. Зеро ички овоз адаштирмайди.

Кейин эса узингизни шу карорингизни шунчалик хурмат килингки,....танламаган иккинчи йулингизга кайтманг.

Карорингизни узингизни хурмат килгандай хурмат килинг!

Хайрли йул булсин ва окибатли булсин Яхшилар!!!