ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР
1.26K subscribers
1.16K photos
107 videos
2 files
68 links
Здесь вы найдете много информаций про психологию⬇️


Саволлар ва психолог маслаҳатлари учун
Телефон ☎️ +998908055580

@ShahnozaJumaqulovna
Download Telegram
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ кўнглингизга солган қарорларингизни ҳурмат қилинг.
Баъзан нотўғри қилганмиканман деган иккиланишлар яна эски ўзгармас ҳолатимизга қайтаради.

Ғурур билан кибрни фарқлай олинг.

Ғурурингиз ҳазм қилмаган ҳолатни ҳазм қилган кунингиз қарамликка кўниб қўясиз.

Кибр ҳукмини ўтқизганида бориданам айриласиз.

Аллоҳ меҳрибон, шу ҳолатимизга Алҳамдулиллаҳ!
Sh. Jumaqulovna
Агар ривожланмоқчи бўлсангиз атрофингизни элакдан ўтқизинг.
Сизни олдинга тортадиган ҳалолликда суғорилган инсонлар билан ҳамкор ва дўст бўлинг.

✔️Кимдир балчиққа "токсикоз" бўлса бақа билан қолдиринг.

✔️Кимдир ғийбатга ҳумор бўлса, ҳумораси билан қолдиринг.

✔️Кимдир ўзидан қурбон ясаса, қутқарувчиси билан қолдиринг.

✔️Кимдир зинадан итарса, йўлни бўшатиб беринг. Зинани эмас.

✔️Кимнидир маслаҳати оғир ботса, унга ўзингиз ҳақида бошқа маълумот берманг.

✔️Мард одамга мард бўлиб беринг.
Мардликни қойиллатаман деб, номардни йўлларида мардни йўқотманг.

✔️Ҳар битта матоҳини оламга кўрсатган, бу матоҳни асл эгаси бўлмайди.

✔️Ҳар неъматини назардан сақлаган, асл етказувчисидан ҳаё қилади.

✔️Сиз минг бекитинг, агар аҳмоқ билан ҳамкор бўлсангиз унинг аҳмоқлиги сирингизни ошкор қилади.

✔️Гапингизга мутлоқ кирадиган ва сизни нусхалайдиган инсондан эҳтиёт бўлинг.

✔️Ҳолатларда вазиятни ўргангунингизча камтар бўлиб беринг

Sh. Jumaqulovna
✔️Ўзингни тушунмаган кунинг, бировни тушунишга харакат қилма. Тушунмаганлигинг доирасидаги фикрлар билан уни йўлидан маслахатинг билан адаштирасан.

✔️Имкониятинг кўтаролмаган харакатларда шошиб хулоса қилма.

✔️Баҳони жуда юқори ва жуда паст қўядиган ҳакамлар олдида зўр бўламан деб чиранма. Паст эканман деб ерга йиқилма. Зеро ҳар биримиз баҳоимизни ичимиздан яхши биламиз. Баҳоингга қараб ўлчаб кес.

✔️Аҳамиятсизликни мусбат ва манфий йўналишлари бўлади.
Мусбат билан қўлласак ҳотиржамликка, манфий билан қўлласак кибрга олиб бориб қўяди.

✔️Баъзан камтарлик атрофга омидек алдамчи кўриниш беради.

✔️Биз билганни ва билиб туриб билдирмаганни ўзимизга аёнлиги...Атрофга номаълумдир.



✔️Аллоҳ кўнгилга солган меъёрдан ортиғига ҳам, камига ҳам кўнма.

Ибодатларимизда енгиллик ва субутлик берсин. Қабул бўлсин...

Sh. Jumaqulovna
🔸Танқид ҳамиша ҳам ўз натижасини бермайди.

✔️21 кун энг яхши парҳез

🔸Фарзандингизни бошқа эшик қидиришига сабабчи бўлманг. Токи, оила эшигида топмаган меҳрини кўчалардан излаб умрини ва қадрини увол қилмасин.

🔸Қулоғинг атрофни эшитмай қолганида, англаш ва танлаш сезгиларини ҳис қилмасанг, ўзингни ичингни тингла.

🔸Энг яхши аҳлоқ, ота она ибратидир.

🔸Энг оғир юк қарздир. Яқинингни узоқ қилади. Узоғингни душман қилади. Қайтармасанг бор ҳурматингни чақалиги ҳам қолмайди.

🔸Барака кўпинг озга етишидамас. Озинг кўпга етишида.

🔸Бировнинг соясини сояси бўлма.

🌿Аллоҳдан ҳаё қилган инсон билан дўст бўлиш ҳаммамизга насиб қилсин. Ҳаёсида ҳаё қилардик.

🔸Қалбингни азасини уч кун қил.

🔸Ҳоҳ ой бўлсин, ҳоҳ қуёш ҳаммаси яхшилик йўлида яратилган.

🔸Йўлга ва сўзга тайёрланиб чиқ.

Sh. Jumaqulovna
Нафасингни ҳароратини дўст ҳам сезмасин душман ҳам

💚Мен кўрган қўллар ичида энг чиройлиси Аллоҳ иқтидор юқтирган кафтларлардаги титроқ эди..Бу кафтлар бир умр юрагимга жойланди. Яқин орада ҳали бунақа меҳнатни кўрмагандим..

Ҳар табассум маъсумлик эмас ва ҳар жимлик узоқлик эмас.

Давранинг тўрида ўтирган ҳар кўзга шоҳ кўринсада, қадри остонадаги пойафзалчамас..

Ҳар киши умидвор экан эҳтиёж беру, қалбингдан жой бериш шартмас.

Суръат аслида сийрат эмас, сийрат самимий бўлмаса суръат мукаммал бўлмас.

Ҳар қандай давр ва даврада олган илмингни остонаси ҳақида қозилик қилма.

Инсон ҳар жумласини боши ва охири асл мақсадини билдиради.Ўртадаги барча қолган сўзлар улама занжир холос.

Меҳр кўрмаган юракчалар, ғазаб тилида, жаҳл тилида, ҳақорат тилида..Меҳр сўраётган бўлади.

Ҳар битта тош қалбни ичида тош қалбга қамалган кичкина болалик яшайди...

Sh. Jumaqulovna
🚢Узоқлашаётган кемани ортидан қувиб етаман деб чўкиб кетма. Сенга кўрсатган ҳизматларига рози бўлиб қўйворишни бил. Зеро Аллоҳ кетган неъмат ўрнини ортиғи билан тўлдириб беради.

⛵️Фарзандинг маҳсулингдир..Ҳар қанча оғирлик қилмасин, ҳазм қил борича.

🛳Тўғри яшашни ҳар ким ўзича қаричларкан.

🛶Кишиларда кибрни кўриб, ҳайратланма. Виждонсизликни кўриб нафратланма. Оқибатсизликни кўриб ҳўрланма.
Ҳар инсон,инсонга кўзгудир. Булар ҳаммаси сенда ҳам мужассам. Фақат бошқа бир яқинингни кўзи билан ўзингга боқсанг бас.

🚤Одамларни ўрганаман деб ўзингни унутма. Ўзингни топиш йўлида, ибодатингни кейинга сурма.

Ҳар қанақа ғам бўлса ҳам, тубигача чўкиб кетма. Зеро ғамни туби чексиз. Сен учун биров оёғингни тикка тутиб турмайди.

🌿Онамдан тарқалган меҳрни,иссиқликни такрорини тополмадим. Ҳар қанча ичимда вулқон қайнаса ҳам, онамни ёнида ҳавотирсиз ўша гўдакман.

Армонга ҳам етса бўлади. Фақат гуноҳга ва ширкка етакламаса.

Бир хил нарсаларни кеч бўлгани жудаям яхши...режа ўзгаради холос.



Sh. Jumaqulovna
Яқинни кўролмаган кўзларни узоқни кўра олишидан не наф.

Болалик хотиралари тошга ўйилган нақшга ўҳшайди. Бу нақшларни ота оналар ўйлаб ўйламай билганича чизишадию, ўҳшамаган нақшлари учун бир умр ўчиролмай афсусда ўтишади.

Фарзандингга олтин соат олиб беролмасанг ҳам, олтинга тенг соғлиғини асрашни ўргат.

Назарда юраман деб,ўзингни йўқотма.

Ўзингни билган бўлсанг, бировга тасдиқлатма.

Ясалган маданият бўлманг. Маърифатингизни даражаси сифатингизни сездириб қўяди.

Бир ҳил нигоҳлар ман ҳаммасидан бохабарман дея тилдан олдин сўйлаб қўяркан.

Бағримиз кенг бўлмаса,даврани кенг қилиб нима қилдик.

Йиқилиб кўрган, дорда балансни яхши ушлайди.

Ҳотиржамлик бу охийри ўзингни эшитиб чиқарган қарорларингни янаям тўғрилигига амин бўлишингдир.

Парҳез фақат таомга сақланмайди..

Устоз кўрган узоққа боради.

Лафзни, нафс бузади.

Sh.Jumaqulovna
​​Чалғиманг!

Чалғиш нафақат ёш тадбиркорлар, балки турли хил фаолият соҳалари учун ҳам муваффақиятга эришиш йўлидаги энг ёмон одатлардан биридир.

Бошлаган ишингизга нисбатан фидойилик жудаям муҳимдир, чунки фақат сизнинг диққат ва эьтиборингиз юқори натижаларни беради.

Ҳар сафар эьтиборингизни бошқа нарсага йўналтирганингизда, контсэнтратсия йўқолади, бу сўнгги бир нэча дақиқада бошингизда айланиб юрган ғоялар ва фикрларнинг йўқолишига олиб келади. Ва муваффақиятга эришиш йўлида, албатта, бундай натижа қабул қилиниши мумкин эмас.

Жараёнга яна қайтадан шўнғиш учун "диққат" ни қайтариш учун яна вақт талаб этилади ва бу билан сиз яна чалғийсиз. Доимий "чалғитадиган нарсалар" сизнинг маҳсулдорлигингизни сусайтиради ва бошлаган ишингизни фаолиятини қийинлаштиради.

Ҳосилдорликни сақлаш ва юқори сифатли натижаларга эришишнинг ягона усули - диққатни жамлаш ва иш оқимига эътибор беришдир.Маесимал яхши натижа учун энг қулай бўлган маьлум бир вақтда иш оборилиши керак. Ҳеч нарсага чалғимаслик, тинч осойишта жойни танланг.

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг

Instagram|Facebook|YouTube|Telegram| OK


©ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР‌‌
Бекатдаги қўғирчоқни кўрган қизча, поездга ўтиришлари билан қўғирчоқ оберинг деб инжиқлик қила бошлади. Қизчасига қўғирчоқ олиб бериш учун поезддан тушиб кетган ота то қўлида қўғирчоқ билан шошиб қайтганида, поезд ўрнидан силжиб юра бошлади. Поезд деразасидан қўғирчоқ билан ортиларидан югуриб келаётган отасига қараб қизчани бор вужуди нимани ҳис қилди деб ўйлайсиз?
Чексиз мухаббатни..
Интилишни...
Самимийликни..
Бағрикенгликни..
Отасини қўлидаги қўғирчоқ, у учун осмондаги ойданда қимматроқ эди...
Ҳаётида у учун поезддан қолиб кетишга тайёр яна бир мард учрайдими йўқми...
Дадалар шунчалигам яхши бўлишадими..
Мани дадамдай дада йўқлиги аниқ...

* * *
Изғирин қиш кунида узоқ манзилли йўлдан отасини елкасида ҳаммадан баландда,ҳеч нарсадан қўрқмай мазза қилиб келишаётган бир пайтда...
- Дадажон қўлим музлади
Ота,қизчасини қўлчаларини,қўллари орасига олиб оғзи билан пуфлаб исита бошлади..
* * *
Қиз - Мен яшашни ҳоҳламийман...
Ота - Ота,Она фарзанди ўтса...Боласини қабрга эмас..Қалбига кўмади..

* * *
Қиз- Ўғлим бўлса албатта дадамга ўҳшайди! Иншааллох деб дуо қилди...

Бунақа тафт фақат эртакларда бўладими...Бу меҳрни Яратган қизчани тақдирига неъмат қилиб битган эди.

Ўша бағрикенг меҳрибон Ота мени Дадажоним.. инжиқ қизча менман..

Энг яхши Дада, менинг Дадажонимдир!

Shahnoza Jumaqulovna
✔️Эргаштирадиган қадамларда, ўнгга ва чапга қараб қўйинг.

✔️Кўниб яшасанг, қадринг йиғлайди. Кўндириб яшасанг, виждонинг қўймайди.
Борингча яша!

✔️Қарорларингни тўғрилигини исботлаш учун,вақтдан жавоб кутма.

✔️Энг тўғри хулосалар, шифт ва тўшак ўртасида ўтган онларда келади.

✔️Иффат шундай либоски, қалбни ҳижобидир балки, Аллоҳ қалбга ҳаё солса, банда ҳар қадамини идорасини маъсулияти ва манзилини билиб ўлчайди.

✔️Фикрлаётган фикрларингизни фикрланг!
Яъни мияга келган ҳар қандай хулоса ҳар доим ҳам тўғри деганимас...Хулосаларни хулоса қилинг.

✔️Ҳар кимни эҳтиёжи қанча бўлса,шароити ҳам шунча.
Яъни, онг остидаги сўрови қанча бўлса натижаси ҳам шунча бўлади.

✔️Бир қарашда содда кўринган кўринишда сиз билмаган мураккаблик мужассам бўлади.

✔️Бир қарашда жуда мураккаб туюлган масалани ечими эса шу қадар содда бўлиб чиқади.

Танловларингизда, муваффақиятли танлаш насиб қилсин!

@ShahnozaJumaqulovna
Ёшлигимизда бир туркманча қўшиқ бўларди

🐝.... Арин захрин билмаян
... Балин қадрин на билсин

Рост. Арини заҳрини заҳар деб эмас, шифо деб кўнганимизда, қабул қилганимизда... Ҳаёт эвазига ортидан Бол, асалини яъни неъматини тортиқ қилади.

Неъматга осон эришсангиз, асални на таъмини на шифосини сезмай ўтасиз.

Ҳар бир арини заҳри фактдир! Мослашишни ўрганинг.

Ҳар бир Бол, минглаб заҳарли ариларнинг меҳнатини маҳсулидир.

Ҳар бир Бол йиғувчи ари заҳар санчаман деб умрини бой беради.

Мослашувчанлик,қабул қилиш Яратганга ибодатдир, розиликдир.

🐝...Арини заҳрини билмаган, болнинг қaдрини қаердан билсин...

@ShahnozaJumaqulovna
Муносабатларни жимжитлик билан ҳал қилманг.

Фарзанд аёл учун энг тенгсиз неъматдир.

Кибрингни тарбиялаётган вақтдан миннатдор бўл.

Ғийбат қулоғингга шивирласа ҳам, нигоҳинг мана деб намойиш қилса ҳам, гумон ўзини исботласа ҳам, бу шунчаки синов деган имонингга таваккал қил.

Кимнидир фикрларини билувчи, ўзгартирувчи, кутувчи бўлма.

Ўзгартиролмаган вазиятларда биров учун қутқарувчи, бошқарувчи ва ҳолат учун қурбон бўлманг.

Ўзгаришларда вазмин бўлинг.Ҳоҳ хурсандчилик бўлсин, ҳоҳ тушкунлик бўлсин.

Виқор..Салобат ва илмни мужассамликда сақлолган камтарликдир.

Нигоҳ ўтли бўлгани керакми, нигоҳ содда бўлгани маъқулми,нигоҳ ўткир бўлгани яхшими? Нигоҳда виқор билан камтарлик кўрганмисиз?
Илм аҳлида буни кўроласиз.
Бундай нигоҳли инсонлар билан суҳбат фақат билим олиш ва ўрганишдир.

Яхши ишни ёлғиз қилма,фарзандларингни ҳам эргаштир. Бу уларга тарбия бўлади.

Вазифаларини унутган, энг маъсулиятсиз ўқувчидир.

Shahnoza Jumaqulovna
Иккита қайиққа осилган, денгизга ғарқ бўлади.
Мақсад қўйинг, мақсад йўлида сабрли бўлинг. Мақсад билан қилинган сабр натижа беради.

Кимнидир қалби ёпиқ бўлса, калитини қидириб, калит ясаттириб овора бўлманг. Калити фақат Яратганни қўлидадир.

Биз ҳечқачон кимнидир ўзгартириб қўёлмаймиз, ўзимизни шароитдан келиб чиқиб ўзгартирамиз.

Вазият сизга ёқмаса, мослашолмасангиз унда вазиятдан чиқинг. Вазиятни актёри бўлманг. Борингизча атрофни қабул қилиб, борингизча жавоб қайтаринг.

Қарор чиқараётганингизда бир муддат тўҳтанг... Бу қарор кибрни маҳсулими? Бу қарор иложсизликни иложими? Ёки бу қарор айнан шароит тақозо қилган фикрми?

Аёлни жуфти эмас,орияти иффатини ҳимоя қилади. Иффатингизга орият билан вафодор бўлинг. Сиз нафақат ўзингизга балки бутун бир авлод хотин қизларига масъулсиз!

Тарбия сен ва сиз ўртасидаги пардадир...Пардани ҳар кимга кўтарманг. Пардани эшик каби оҳиста очинг.

Shahnoza Jumaqulovnа
Баъзида улғайган бўлсакда, ёш болани ишини қиламиз.

Суянчиқни яқиндан топмасангиз, узоқдан ҳам изламанг. Яқинингиз узоқ бўлмасин. Суянсангиз Яратганга суянинг.

Мухаббат розилик билан мустаҳкамланади.
Ҳамкорлик билан узоққа боради.

Ҳар бир мағлубият аслида янги томонга ўзгаришларга бўлган турткидир.

Танаффус ҳам керак.

Ҳар куни ниманидир ўрганинг, оз бўлса ҳам.

Баҳслашиб вақтни бой берманг. Ё харакат қилинг ё кечинг.

Доимий қолар манзилингизни, муаммони ҳал қилмай тарк этманг.
Қочганингиз билан кетингиздан муаммо ҳам қочмайди.
Сизни ўша остонада кутиб туради.

Мард бўлинг, ўзингиз билан ҳам.

Отага!Онага!Устозга! Аччиқ қилманг, Уларни берганини тўлолмайсиз.

Ҳар бир суръатда кечинмани кўрсак бўлади. Синчков психолог суръатдан ҳам ҳолатни англайди.

Инсон нафақат дард билан балки ҳаётидаги ортиқча харакатлари билан ҳам чўкади.

Саноқли бўлса ҳам қалбингизда, яқин кўрганларингиздан мардини қолдиринг.
Қолганлари шунчаки муносабатлардир.

Эркак улғаётган оилада вазир бўлинг.

Shahnoza Jumaqulovna
🕊Ғолиблик, мақсадни равон ва ҳалоллигидадир.

🕊Кимнидир синови йўлида қурбон бўлма. Ўзгартирмоқчи бўлсанг ўзингни ўзгартир.

🕊Сени ғамгин қиладиган хотираларга қайтма.

🕊Шу ошқозон бир кафт таомга тўяди аслида..
Шу кўзлар бир кафт тупроққа кўмилади аслида..
Шу қалб бир кафт келадиган юракдан иборат..
Шу нафсни чегараси эса фақат Имон ўлчови биландир..

🕊Қадринг йўқ қалбларни тарк эт манзилни тарк этма. Бу манзилни Аллоҳ сенга неъмат қилган.

🕊Ўзингни унутадиган ўзгани харакатига муккасидан кетма.

🕊Сониялар инсонни тақдирини ҳал қиладиган замонада, қайғунинг чуқурига тушиб қолма.

🕊Ким сизни ҳиссиётларингизни устидан кулаётгандек туюлса, демак сиз ўша инсонларга ўз бошқарувингизни бериб қўйибсиз.

🕊Бировнинг деразасида гул бор дегани. Ҳаёти ҳам баҳор дегани эмас.

🕊Мақсад фақат чўққига чиқиш эмас. Мақсад, манзилни охиригача ҳалол бўлиб чўққиларни забт этиб боришдир.

🕊Бахт бугундир, ҳозирдир.Чунки буни ўқияпсизми, демак тириксиз. Демак ҳали нималаргадир имкониятингиз бор.

Shahnoza Jumaqulovna
Ҳаётим давомида Аллоҳдан нима сўраган бўлсам ҳаммасини бераябди. Фақат ўз вақти соати билан экан.

Бизга очилмаган эшикларда ҳам маъно бор. Демак ҳали мавриди эмас. Ўз вақти келганда ортиғи билан бор имконият эшиклари очиларкан.

Кимдир ризқимни талаябди деб куйинманг.. Демак сизга ҳалолини қолдирибди Яратган.

Ҳоҳлаймизми,йўқми,соғ эканмиз дунёни гўзалликларига маст бўлиб талпиниб,орзу қилиб яшаймиз.
Биламиз, бунда чегара қилишимизни.Афсуски стопни унутамиз.Яхшиям, Яратган билдириб сездириб, туради синовлари билан.

Ҳар қандай вазиятда ҳам, ҳотиржамликни сақлай олиш катта мардликдир.

Shahnoza Jumaqulovna
Синовларни ичида шунчалик ўзимизни йўқотиб унутиб қўямизки.. Ҳоҳлаган вақти ҳозирни ўзида балким ўлим эшикни қоқиши ҳечгап эмас...
Ўзи тайёрмизмикан жавобларга, азобларга, дўзаху жаннатларга...

Узр сўролдикми синиқ қалблардан..
Кечиролдикми кечирилмасларни...
Қучолдикми онамиз, отамиз, жигаримиз, яқинимиз, фарзандимизни...

Кимларнидир кузатиб вақтимизни уларга текинга сотдикми..
Жавобичи буларни..

Бугун энг чиройли кун, нима бўлган тақдирда ҳам...Алҳамдулиллаҳ 😊🌿🌿🍀
Аллоҳни раҳмдиллиги чексиздир.
Асрайман деса вулқонни лабида турганингизда ҳамки ерга обчиқади.

Ҳайрли кун Яхшилар!!!
ҚАБУЛ ҚИЛИШ....

🌿Бахт бу яна бир марта яшашга имкон олишдир.

🌿Атрофингиздаги барча инсонларни ҳолатларни борича қабул қилинг.

🌿Ҳечқачон муносабатларни синаманг, баҳоламанг, ўлчаманг, солиштирманг... Борича қабул қилинг.

🌿Мухаббатни текширманг... Титманг...
Аллоҳ сиз учун жуфтингизга қанча меҳр юрагига солган бўлса ўшанчаси сизникидир. Ортиғини кутманг.
Зеро ҳақиқий чегарасиз мухаббатни Аллоҳда топасиз.

🌿Дўстликни синаманг, вақтларни бой бериб, хар хил ҳолатларни, ролларни ишга солманг. Зеро ҳақиқий дўст Аллоҳдир. Ўлим ёқасида ҳечбир дўст бандангиз сизни бундан тўсолмайди.

🌿Жигарларни меҳрини оқибатини синаманг... Оқибат синалган жойда жигарчиликка путур етади. Борича, жигарларингиз борлиги, соғлигини ўзи неъматдир...

🌿Фарзандларни бемеҳрликда айбламанг... Шундай вақти келиши мумкинки, ҳасталик гўдагингизни қучоқлашга ҳам қодир қилмай қўяркан...

🌿Дунёда нимадан норози ўтсангиз ҳам, ота ва онадан норози ва ҳафа бўлманг. Буни жавобини у дунёда тўлолмайсиз. Синовларда ота онангиздан ҳафа бўлишдек имтиҳонда алданиб қолманг.

🌿Одамзодга аслида бир муштдеккина таом ва бир пиёла сув эҳтиёжи етарлидир. Баъзан шуни ҳам тана қабул қилолмай қоларкан...

🌿Ҳечқачон яқинларни синаманг... Синов ўтқизиш Аллоҳга ҳосдир, бандасигамас. Ким бугун ёнингизда бўлса бу неъматдир, узоқлашса бу ҳикматдир...

🌿Дунё топишмоқдир... Жавобини топаман деб вақтни йўқотманг. Баъзан жавоб, охирги нафасда топилади.

💚Бир нафасда умрни бой берманг...

@ShahnozaJumaqulovna