ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР
1.26K subscribers
1.16K photos
107 videos
2 files
68 links
Здесь вы найдете много информаций про психологию⬇️


Саволлар ва психолог маслаҳатлари учун
Телефон ☎️ +998908055580

@ShahnozaJumaqulovna
Download Telegram
#психоусул

​Инсон ғамгин кўринса буни унга айтинг.

Агар инсонни кайфияти жуда ёмон кўринса кўринишинг жуда қайғули деб унга айтинг.

🌱Дархол ўзини тутиб олади ва ўз қайғусини ё бўлишади ёки вазиятни ўзгартиради.

📮Эмпатия бу бошқаларни дардини ўзиникидек хис қилиш. Эмпатияси кучли инсонлар кучли психолог бўла оладилар.
​​‌ Сабр бу Чидашми?🤔

Эсимизни танибмизки, сабр қил, сабрнинг таги сарик олтин деган мақол ва кўрсатмаларни эшитамиз!

Сабр ўзи нима?
Сабр кил деб биз кийин ахволга тушган, кандайдир ечилмаган муаммо эмас, масаласи бор инсонга карата бу иборани ишлатамиз!

Ўз-ўзидан сабр чидашга тенг деган маънони беряпти.
Чидаш бу ситамларга, қийинчиликларга ва шу каби азобларга рози, тайёр булган яъни Курбон (жертва) образидир!

Сиз ўзингизни «қурбон» образида курар экансиз, ҳеч қачон шахс сифатида ўсиш булмайди!

Хар сафар, ҳар он ўзингизга ачинган сарингиз, ўзингизга рахмингиз келаверади, атрофингиздаги инсонлар эса сизга монанд роль ижро этишади.

Сиз бечора, курбонмисиз?!
Улар бераҳм, бешафқат, сиздан ўз манфаатлари йулида фойланадиган азоб берувчи (тиран) ролида кўринишади.

Сабр бу чидаш эмас!


Сабр бу - берилган синовдан ўзига хулоса килиб, дарс сифатида кабул килиб вазиятга туғри баҳо бериб қабул килишдир!
Бахт учун курашиш керак эмас, уни бировларнинг қўлидан тортиб олиш керак эмас, уни фақат кўра билиш керак: ўшанда у ҳам сенга табассум қилади.


Ҳар қандай хафагарчилик деб бир бирингиздан кечманг.

Энг қўрқинчли душман – иккиланиш. У деб биз олишимиз мумкин бўлган, лекин ҳали ҳаракат ҳам қилиб кўрмаган нарсаларимиздан ҳам жудо бўламиз.
Ҳамма нарсанинг ўз вақти соати бўлади. Шундай экан, бас, истаганимизни ҳозироқ эмас, хайрли бўлган вақтида, бизни унга муносиб кўрган пайтда ва биз инъом этган неъматларини қадрлашни ўрганганимизда эҳсон этади Яратган!
​​Ҳаётдаги энг аҳамиятли ечим ниманинг муҳим эканини англаш ва бошқасини орқага ташлаш эканлигини ўргандим.

Мени танқид қиладиган, мени таҳлил қиладиган, ақл ўргатишга уринадиганларга жавоб бермасликни ўргандим. Чунки бу тортишув ҳеч қачон тугамайди.

Фақат сабоқ олиш учун орқамга қарашни, ечим учун, ёрдам истаб эмас, фақат баланд товушда ўйлай толиш учун муаммоимни кимгадир айтишни ўргандим.

Имконсиз, бўлиши мумкин бўлмаган нарсанинг ўзи йўқлигини, қатъий истак чорасиз туюлган ҳар бир эшикка чора дейилган калит бўлишини, ҳақиқий кураш — ғалаба қозониш учун кичик муваффақиятларни йўқотмасликни ўргандим.

Вақт ва сўзни эътибор билан сарфлашни ўргандим. Чунки уларни қайтариб ололмайман

©ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР‌‌
​​🌿Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳотиржамликни ўзингиз учун сақлашга харакат қилинг. Атроф сиз кутган натижани бермаслиги мумкин. Баъзан бу тушунмовчиликлар шок ҳолатга олиб келади.

🌿Кимдир тентаклик даражасигача ўйловсиз ишлар қилган бўлса, бу сизни олдингизга қўйган мақсад ва ҳаёт ритмингизга таъсирини ўтқизишига йўл қўйманг.

🌿Одамлар, одамийлик чегарасидан чиқишида, сизнинг ўз чегарангиздан чиқишига сабабчи бўладиган ҳолатларда ўзингизни қўлга олинг.

🌿Инсон ўзгармайди! Ич ичидан ўша қалби билан характери билан қолаверади. Фақатгина атроф муҳит ва шароитга мослашиш учун маълум бир вақт ўзини ўзгартириб туради.

🌿Ҳар бир синовни, факт деб қабул қилинг! Баъзан дўст деб ўйлаганингиз душман қилолмаган ишни уддасидан чиқади. Бу эса сизга эмас, айнан ўша дўстингизга бу дунёни синовидир.

🌿Иложи борича виждонан тўғри яшашга харакат қилинг. Сиз яқин бўлиб, узоқ бўлганларингиз бир кун келиб худди сиздек йўл тутишади. Сиз қанақа баҳоналарни ҳаёт учун ўзингизни оқлаш учун ўйлаб топсангиз, ҳаёт ҳам ўз баҳонасини олдингизга кўндаланг қилиб қўяди.

🍀Манзилгача ҳалол ва пок бўлишга харакат қилинг.

Sh. Jumaqulovna

©ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР‌‌
Инсонлар ўзларининг психологик муаммоларини бирданига ҳал қилишолмайди, чунки улар бу муаммоларни асл илдизини сезишмайди.

Биз ҳаётимиздаги ноқулайликлар билан яшашга мослашиб борамиз. Биз бунга қачонки бир хилликдаги турмуш тарзимизда вужудга келган "портлаш эффекти" дагина эътибор қаратамиз, яъни :

✔️Хавотирга тушган одамлар кучли ваҳима ҳужумига дуч келишганида;

✔️Перфекционистлар хато қилиб қўйиш қўрқуви туфайли, ҳаётидаги қисман ҳаракатсизликни ҳаёт мамот тугаши сифатида қабул қилишдан чарчашганида;

✔️Қарамликка мойил инсонлар қарамликларига қул бўлиб қолиши,шундан бошқа мавзу ҳаёлга келтирмасликлари, ҳамда ўз мавзусидан бошқа нарсалар ҳақида ўйлашни тўхтатиб қўйишдек қулликдан қутилишмоқчи бўлишганида;

👌Бунга олиб келмаслик учун ҳаёт, бизга қандай қилиб ўзимизни авайлашни ўргатмайди! Бунга ҳаётни ўзи босқичма босқич тайёрлайди.

🌿Қачонки, бу мажбуриятлардан чарчаб ўзингизни бу ҳолатингиздан ўзгартирмоқчи бўлганингизда ҳақиқий ўзлик учун кураш пайдо бўлади...

Ўзингизни англаш, фақат битта ҳолатда - бу муаммони тўхтатишга уринаётганда аниқ бўлади.

Shahnoza Jumaqulovna
Ишончингиздан фойдаланишдими?

Демак ўша инсонда сиздаги тўғриликка эҳтиёжи бор.

Алданганингизни сезган бўлсангиз, сизда ёлғонга иммунитет шаклланибди.

Ҳар ваъда берган ва ҳар ваъдасини бузган аслида, сизники каби иродага муҳтождир.

Ҳар муносабатни баҳолаш шарт эмас.

Ҳар баҳони қийматини, уни қўйган ўқитувчигина билади.

Узатилган қўллар ол деб эмас, бер деб чўзиладиган сонияларда ўзингизни йўқотиб қўйманг.

Sh. Jumaqulovna
​​Доимий қурбон ролида юргувчи ва доимий бировларни ёнида айбдорлик ҳиссини ўзига сингдирган ота оналар , худди ўзига ўхшаган қурбон бўлувчи ўзини севмайдиган фарзандларни дунёга келтиришади.

Ўз ўзингизни бошқаринг. Инсонларни ёнида бўлар бўлмасга ўзингизни айбдор ҳис қилманг. Бу ҳис шунчалик ўзингизга бўлган баҳони ҳамда ҳурматни йўқ қилади.

Айбдорлик ҳисси, ўзингизни эркин тутишдан ва ўзингизни англашдан тўсиб қўяди.
Буларга, тинимсиз узр сўраш,ҳафа қилдимми деб сиқилиш, кетиб қолсачи, келмай қолсачи, ёмон кўриб қолсачи, мени деб бўлсачи, каби ҳаддини унутган ортиқча қавс ичидаги андишадир.

Ҳеч бўлмаса орқангиздан қоладиган авлодингиз учун ҳам, ўзингизни қайта кашф қилинг.
Бўлмаса,фарзандларингиз ҳам ўзининг бу ортиқча қурбон бўлишларидан депрессияга ва стресс ҳолатларига тушушлари мумкин.

Йўқ дейишни айтолмаганларидан, умри бўйи ичидаги менини синдириб ўтишади.

Ҳар қандай ёшда ҳам ўзингизни қайтадан кашф қилинг. Ёш шунчаки рақамдир. Йиллар эса тажриба йўлидир.

Англаб туриб, амалда сиз қўлламасангиз,фарзандингиз ҳам қўллашига умидвор бўлманг.

Sh. Jumaqulovna

©ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР‌‌
​​Ҳаракат муваффақиятнинг калитидир!

Инсоннинг ҳар қандай оғир ёки имтиҳонли вақтларидан олиб чиқувчи кўмакчи куч бу ҳаракатдир! Агар ҳаракат бўлмаса, қалбимизга ҳар ҳил шубҳалар, ўйловлар ва кераксиз ёпишқоқ фикрлар кириб келаверади. Бунинг натижасида мақсадимизга эришишда ёки яшашимизга нисбатан ички қўрқув пайдо бўлади.

Ҳар қандай натижага фақат ҳаракат билан эришиш мумкин.

Ҳоҳлаганча орзу қилишимиз, режалар тузишимиз мумкин, қилиб ўтган бўлган хатоларимизни ёки кимнидир хатоларини қайта таҳлил қилишимиз ва уларни бартараф қилиш усулларини ишлаб чиқишимиз мумкин, аммо биз ҳаракат қилмасак.... биз кутган, режамиздаги натижаларга эриша олмаймиз!

Аксинча, агар биз қайсидир истагимизга эришишда тайёр бўлмасак-да, билимларимиз саёзроқ бўлса ҳам, бу истагимизни амалга оширишдаги шошилинч ҳаракатимиз ҳам муваффақиятга эришишдаги бошланғич имкониятига сабабчи бўлади!

Сизни мақсадингиз ҳақида ўйлашдан ва пухта режалаштиришдан ишларингизни қайтаришни истамайман.

Аммо кейинги босқич, амал қилиш ва харакат бўлади! Чунки амалга оширилмаса, ҳар қандай режалар бефойда ва вақтни бекорга сарфлашдир.

Ҳаракат - барча ғалабаларнинг бошланғич дебочасидир!

Shahnoza Jumaqulovna

©ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР‌‌
​​Мухаббат нима....

Мухаббат қўл ушлашмай ҳаё билан боғларда ўтган суҳбатдир...

Мухаббат келин салом рўмоли остидан уялиб нигоҳни кўтарганда дуч келган оловдек ёнган тикилиб турган куёв кўзларидир...

Мухаббат.. Ҳамма ҳамма ишларни тугатиб.. Дарвоза олдига югуриб чиқиб, узоқдан совуқда келаётган таниш ўша унга азиз энг суюкли чеҳра.. оддий костюмдаги у учун энг келишган уйга қайтаётган дунёдаги тенги йўқ ягона ҳалолидир...

Мухаббат... Ҳомиладорликда танлаб топилмас қиммат, энг оҳирги пулларга олинган қишдаги помидордир)))... Бу помидорни мазза қилиб еяётган жуфтига завқ билан қараётган куёвнинг меҳрли севгига тўла кўзларидир...

Мухаббат... Уч кун сафарга кетган, аммо турмушига етти йил бўлса ҳамки,,, келганида юраклари гупуллаган нозик елкалардир..

Мухаббат ёрини сочларини ҳидлаб пешанасидан ўпиб, кўзларини юмиб туриб, узоооқ бағрига босган куёв қучоғидир...

Мухаббат неча тун тонггача жуфтини... хаста музлаган оёқларини қўллари орасида иситишдир...

Мухаббат кетаман деганда тили.. дили мани кетқизма ушлаб қол, авайла ва асра деган ўтинчдир...

Мухаббат эътиборсизлик ниқобидаги соғинчдир..

Мухаббат лафздир...

Мухаббат ҳар доим ҳам изҳор қилинмаган юракни тубидаги энг чиройли кўрсатилмаган ҳалол неъматдир...

Sh. Jumaqulovna

©ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР‌‌
Audio
Дуо кучи!!!

Ҳамиша уйғоқ бўл ўғлим!!!
Баъзида кибр, "ғурур" либосида ёки ниқобида кириб мияни тинч қўймаскан... Уни кетидан ҳалак қалбниям кишанлаб қўйвормаскан.

Қани энди бу кибрланган ўйлар билсайди, қанчалик имконият бу йўлда исроф ва увол бўлганини...

Нима қибди? Топталгандек бўлган бўлсангиз? Нима қибди эзилган бўлсангиз? Туринг!!!

Вақт сизни кутмайди, аямайди..
Вақт турганни ва эплаганни, улгурганнигина қўллаб Фаҳрий ёрлиқ беради!

Нима қибди? Бу усул ўхшамаса бошқасини қўллаймизда😊😉

Shahnoza Jumaqulovna
БАРАКА...ўлчови белгиланмаган эҳсондир!
Бизнинг қанча даромад кўриб , қанчасини сарф қилишимизни хисоб-китобида ҳам эмас. Айнан ёзилган миқдорларда ҳам эмас.
БАРАКА бу юракдан илинган, қиймати муҳим бўлмаган илинишни мукофотидир.
ЭҲСОН ҳеч қачон хисоб китобли бўлмайди....

ЭҲСОННИ ЯРАТГАННИ ЎЗИ КУТИЛМАГАНДА ЮРАККА СОЛАДИ.
Буни Номи ҳалқ тилида оддийгина ОДАМГАРЧИЛИК дейилади.

Самимийлик бўлган қалблар билан туташ бўлишни Аллоҳ хамиша насиб қилсин.

Shahnoza Jumaqulovna
Сизни, сиздаги фикрлармас, балки сиздаги харакат сайқаллайди!

Умрингиз бўйи бир жойда туриб ҳаёлан келажагингиз ҳақида ширин орзулар,режалар қилишингиз мумкин аммо бу ҳаёллар ва режалар амалда шу бугунни ўзида мақсад сари харакатини бошламас экан. На сизга, на келажагингизга мисқолдек фойдаси бўлмайди. Режалар тузишдек қобилиятни харакат деб номланган амалиёти бўлмас экан, вақтимиз эртага деб номланган баҳоналар қўлида увол кетади..

Shahnoza Jumaqulovna
Ишлатилган билимгина кучга эга бўлади! Айнан китобларда ўқилган билимларни ўзигина куч бермайди, самара кўрсатмайди агар уни амалда қўллаб кўрмасангиз. Амалда ишлатмасангиз. Фойдаланмасангиз.

Психолог Шахноз
Ҳар қандай қайтадиган манзилингизга оборадиган изларни ўчирманг. Энг юқори чўққида минг атроф гўзал кўринмасин, узоқ туриб бўлмайди. Вақти-ки ерга сокинликка талпинади, қўмсайди одам. Шундай экан қайтадиган манзилингизга ўт қўйиб кетманг. Кибр қилиб кетманг. Жаҳл қилиб кетманг. Ўрнингизни бўш қолдириб кетманг. Ҳар ўринга ўтиришни истагувчилар топилади.

Сиз ўрнатган қонунлар бир кун келиб ўз кучини йўқотиб,ўрнига янги қонунлар ижро бўлади.

Изингизни қайтганингизда тополмасангиз билингки, у билан қадрингиз ҳам, ҳурматингиз ҳам йўқолган бўлади. Ҳар сафар ҳам қайтганлар қучоқ очиб кутилмайди.

Ўзлигингни унутма!

Shahnoza Jumaqulovna
​​Низолашувчанлик даражасини аниқлаш сўровномаси

Мазкур сўровнома шахсга низолашувчанлик хусусияти қанчалик хос эканини аниқлашга хизмат қилади.
Йўриқнома: Сизга 8 та савол тақдим этилади. Ҳар бир саволдаги варианлардан бирини танланг.

1. Жамоат транспортида бошланиб кетган тортишувга сизнинг муносабатингиз қандай бўлади?

А) Иштирок этаман;
Б) Қайси томонни ҳақ деб билсам, унинг олдини олиб, бирор нарса дейман,
В) Фаол аралашиб, бутун зарбани ўзимга оламан.

2. Мажлисларда раҳбариятни танқид қилиб чиқасизми?

А) Йўқ;
Б) Етарли асосга эга бўлсам, танқид қиламан;
В) Ҳар қандай сабаб билан нафақат раҳбариятни, балки унинг олдини олганларни ҳам танқид қиламан.

3. Дўстларингиз билан тез – тез тортишиб турасизми?

А) Ҳафа бўлмайдиганлари билан тортишаман;
Б) Фақат айрим жиддий масалаларда тортишаман;
В) Тортишув менга сув ва ҳаводек зарур.

4. Яқинда келиб, навбат бошига суқилиб кираётган кишига муносабатингиз қандай бўлади?

А) Ичимдан норози бўламан-у, индамайман;
Б) Эътироз билдираман;
В) Ўзим навбат бошига туриб, одамларни тартибга чақираман.

5. Уйда дастурхонга тузи паст таом тортилганда, реакциянгиз қандай бўлади?

А) Арзимаган нарсани деб дод –вой солмайман;
Б) Индамай туздонни оламан;
В) Пичинг қиламан, овқатланишдан намойишкорона бош тортаман.

6. Кўчада ёки транспортда оёғингизни босиб олишса, реакциянгиз қандай бўлади?

А) Айбдор одамга кинояли қараб қўяман;
Б) Икки оғиз эътироз билдираман;
В) Бисотимдаги ҳамма “чиройли” сўзларни тўкиб сочаман.

7. Яқинларингиздан бири сизга ёқмайдиган нарса ҳарид қилганда реакциянгиз қандай бўлади?

А) Индамай қўя қоламан;
Б) Қисқача фикр билдириб қўяман;
В) Танқид қилиб ташлайман.

8. Лотореяда омадингиз чопмаса, бунга қандай муносабатда бўласиз?

А) Ўзимни хеч нарса бўлмагандай кўрсатаман, аммо ичимда бошқа ўйнамасликка ўзимга ваъда бераман;
Б) Ҳафалигимни беркитмайман ва бир кунмас оламимни олмасам бўлмайди деб ўйлаб қўяман;
В) Анчагача кайфиятим бузуқ бўлиб юраман.

©ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР‌‌