ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР
1.26K subscribers
1.16K photos
107 videos
2 files
68 links
Здесь вы найдете много информаций про психологию⬇️


Саволлар ва психолог маслаҳатлари учун
Телефон ☎️ +998908055580

@ShahnozaJumaqulovna
Download Telegram
Янгиликлар, ўзгаришлар ичида ўзингизни йўқотиб қўйманг. Мослашиб бўлгач, қилиғингиздан уялиб қолишингиз мумкин.

Муносабатларда биринчи марта адашсангиз бу тажриба иккинчи марта хато учинчи марта ва кейин аҳмоқлик бўлади.

Ўзингиз билмаган ва тушунолмаган вазиятингизни муҳокама қилманг.

Жим кетганларга жим сабр қилинг...

Ҳар куни янги нарса ўрганиш учун ҳеч бўлмаса бир соатингизни сарфланг.

Бугун қанақа ҳолатда бўлсангиз ҳам, энди уйғонинг. Ўзингиздан бошқа уйғотувчи банда бўлмайди.


Инсонни тушкунликка тушурадиган биринчи сабаб ўзига раҳми келиши.
Демак шундай бўлиши керак экан,бўлди.
Ўрнингиздан туриб, яна юришда давом қилинг.
Энг биринчи ютуқ,турган ўрнингиздан туриш.

Бахт ҳордиқда эмас, бахт сармаст бўлишда ҳам эмас. Бахт харакатда!
Доимий нимадир ўрганишда,ўзини яхши томонга ўзгартиришда. Яхши керакли нарса ўзидан қолдиришда.

Доимий яратувчанлик ва харакатда бўлган инсон, ўзгаларни муҳокама қилишга ва уни муҳокама қилаётганларга вақтини кетқизмайди


Shahnoza Jumaqulovna
Кибрла ғурурни адаштирмасак
Қанийди Ҳар қадам имконли бўлса..
Қанча ўқисагу уққан бўлмасак,
Қанийди бу кун ҳам ибратли бўлса...

Ҳайрли тонг Яхшилар!!!
Ақл билан иш кўрасизми?

👉Харизматик одамнинг ақл билан иш кўриши кўпчиликка сир эмас. Лекин бу ўша одам идеал дегани эмас. Фақат харизматик одам аҳмоқлик қилмайди, жамиятга зарар етказмайди. Чунки у бирор ишни амалга оширишдан аввал яхшилаб ўйлайди.

Хўш, сиз-чи? Ақл билан иш кўрасизми ё таваккалчиликка берилганмисиз? Қуйидаги тест саволларига жавоб бериб, шу нарсани аниқлаб олинг.

👉1. Бўлар-бўлмасга жаҳлингиз чиқиб кетаверадими?

А) Ҳа
Б) Йўқ

👉2. Ўзингизга нисбатан жисмоний бақувват одамни хафа қилишдан тийиласизми?

А) Ҳа
Б) Йўқ

👉3. Ўзгалар эътиборини тортиш учун биринчи бўлиб ким биландир жанжал кўтара оласизми?

А) Ҳа
Б) Йўқ

👉4. Ҳаётингизга хавф туғдириши мумкин бўлса-да, машинани катта тезликда бошқарасизми?

А) Ҳа
Б) Йўқ

👉5. Касал бўлиб қолсангиз, фақат дориларга суянасизми?

А) Ҳа
Б) Йўқ

👉6. Ўз мақсадингизга эришиш учун ҳар қандай ёмон ишни қилишга тайёрмисиз?

А) Ҳа
Б) Йўқ

👉7. Соатлаб қуёшда тобланиб ўтиришни ёқтирасизми?

А) Ҳа
Б) Йўқ

👉8. Қачондир машҳур одам бўлишингизга ишонасизми?

А) Ҳа
Б) Йўқ

👉9. Баҳс, мунозараларда ютқаза бошлаганингизни сезсангиз, вақтида ўзингизни тўхтата оласизми?

А) Ҳа
Б) Йўқ

👉10. Оч бўлмасангиз ҳам кўп овқат ейишга одатланганмисиз?

А) Ҳа
Б) Йўқ

👉11. Байрамларда сизга нима совға қилишларини олдиндан билишни хоҳлармидингиз?

А) Ҳа
Б) Йўқ.

Натижалар:

✍🏼2, 9 саволларнинг қониқарли деб топган жавобларингиз учун, 1, 3, 4, 5, 6, 7, 8 саволларнинг қониқарсиз жавоблари учун 1 баллдан қўйинг.

8 баллдан юқори. Сиз ҳамиша ақл билан иш тутасиз. Ҳаётдан кўп нарса талаб қилмайсиз. Ҳеч кимдан беҳуда хафа бўлмайсиз. Фақат атрофдагиларнинг олдингизга маслаҳат сўраб келмаётгани сизни бироз ҳайратга солади.

4 дан 8 баллгача. Сиз ўз имкониятларингизни яхши биласиз ва шунинг учун билиб-билмай юқори чўққиларни забт этиш учун шошилмайсиз. Баъзида таваккалчилик қилиб қўясиз-у, кейин анча пайтгача афсусланиб юрасиз.

4 баллдан кам. Таваккалчиликни ёқтирасиз. Ҳамиша ниманингдир етарли эмаслигидан нолийсиз. Ўзингизни тез-тез энг бахтсиз одамлар қаторига қўшасиз. Кўнглингиз сира тўлмайди. Хаёлингизда ўзгалар ҳаётда ҳамма нарсага эришяпти. Уларнинг машиналари, қўша-қўша уйлари бор. Ҳойнаҳой сандиқ тўла пулга ҳам эгадирлар. Аммо билмайсизки, сизнинг нолишларингизга, жаҳл қилишларингиз-у, қалбингизда ҳаётга нисбатан нафрат уйғонишига ҳеч ким эътибор бериб ўтирмайди. Ҳамма ўз аравасини тортиш, изланиш, меҳнат қилиш, ўз ташвишлари қозонида қоврилиш билан банд. Кўзингизни очинг, ҳали ҳаммаси олдинда. Бирор ишни амалга оширишдан олдин унинг оқибати ҳақида бош қотиришга одатланинг. Тирик эканингиз, қўл-оёқлар, тил ва бошқа аъзоларингиз ишлаб турганига шукр қилинг. Қаранг, атрофда қанча яхши ишлар бўляпти. Барча хурсанд, қувноқ. Сиз ҳам мана шу кунингиздан қувонишга ўрганинг. Ишонамизки, бир кун келиб эзгу мақсадларга албатта эришасиз.
Беқарор инсонларни ҳаётини мазмуни бўлмайди.

Ҳаётингизни кузатиб турган рақибларингизга раҳмат денг, улар бор экан сизда ўсиш бўлади.

Умр бир нафасда тугаб қоладиган сониялардан иборат. Шу қимматли сонияларни ғам ва ҳасад учун совурманг.

Етти авлодга илм ва тарбия қолади.
Норозилик билан қўлга киритилган ҳар қандай мулк кейинги авлод қўлида бир лаҳзада кўкка соврилади .

Бузғунчи бузган иморатларни, унинг давомчилари мисқоллаб ғиштларини теради.

Кўзингизга нур бўлолмаган нарсаларга тикилманг.


Дунёга сиғмаганингизда,нега дунёга келганингиз ҳақида эсланг.

Энг яхши дардга малҳам кечиримлилик...
Энг яхши сифат ҳотиржамлик...
Энг кучли матонат, сотқинлик қилган инсонга жилмая олишдир...
Энг яхши аёл, ҳаёсини асраган аёлдир....
Энг яхши ҳамроҳ лафзига содиқ инсондир....

Ҳар доим, ҳар сония суянгувчи дўст Аллоҳдир.


Shahnoza Jumaqulovna
Ҳар бир нарсани боши бўлганидек, оҳири ҳам, якуни ҳам бўлади.
Бугун энг яхши кун❤️

Ҳайрли тонг Яхшилар...
Ушбу расмда нима кўрдингиз?

1. Юз
2. Оқ фаришта
3. Қора шарпа
4. Мусиқачи

Ўз вариантларингизни изоҳларда қолдиринг. Биз эса жавобларни ярим соатда эълон қиламиз.
Юқоридаги тест жавоблари

а) Юз - сиз жудаям доно одамсиз. Бошқалар кўра олмайдиган нарсаларни кўра оласиз. Ўзгалар фикрлай олмайдиган муаммоларни ечишга қурбингиз етади. Пазлни йиғиб бир мазмунли расм сифатида жамлаш қобилиятингиз бор. Ўз хаётингизни ўзингиз режалаштирасиз, мақсад қўясиз ва муваффақиятга эришасиз.

б) Оқ фаришта - сиз мехрибон ва кўнгли кенг инсонсиз. Хаммага яхшилик қилишни хохлайсиз. Самимий ва беминнат ёрдамингизни аямайсиз. Бундай яшашингиз бошқаларгаям, сизгаям бахтли бўлишга куч беради. Келажакга ишонган одамсиз.

в) Қора шарпа - сиз бошқаларни текширадиган қора - судьясиз гўё. Нохакликка чидай олмайсиз. Ростликни яхши кўрасиз. Айбдорларни жазолаш керак деб хисоблайсиз. Ўша ёмон одамларни аниқлашга устасиз.

г) Мусиқачи - сиз ижодкор инсонсиз. Хаётингиз мусиқалардан иборат. Қачон қайси мусиқани чалишни ва унга ким рақсга тушиши кераклигини аниқ айта оласиз.
Қурган қўрғонингни ҳар доим ҳам мустаҳкамлигига ишонаверма. Кун келиб мезбон қилган меҳмонларинг қулатувчи бўлиши ҳеч гап эмас...

Аллоҳ инъом қилган иқтидорни кўмиб яшаманг...

Бўлмай қолган ишларда қанчалик ҳикмат бор...

Ҳар вазият бир дарсдир, ҳар сабабчи устоздир...

Чегарани чизмасдан чиройли ўргатган ота онамизга минг раҳмат..




Shahnoza Jumaqulovna
Қафас

Бир ҳайвонот боғида қафас ичида айиқ яшаркан. Қафас кенглиги 10 қадам. У ҳар куни 10 қадам у ёққа, 10 қадам бу ёққа юриб, қафас панжараларидан атрофни кузатиб қайтиб ўрнига ётишни канда қилмас экан.
Боғ ходимлари бу ҳолга қизиқиб қолишибди. Унга яхшироқ шароит яратиб беришмоқчи бўлишибди. Айиқ ухлаётганда қафасни олиб ташлашиб, сунъий дарахтлар экиб, ариқлар ўтказиб, ҳақиқий ўрмон ҳаётини таъминлаб қўйишибди.
Айиқ уйғониб атрофга қараса, ҳаммаёқ кенг. Секин ўрнидан туриб, юра бошлабди. Ҳайвонот боғи ходимлари эса диққат билан унинг ҳаракатларини кузатишарди. Айиқ юра бошлабди:
1,2,3,4,5,6,7,8,9,10 Ҳамма ҳаяжон билан қараб турарди, майдон аввалгидан кенгроқ, тўсиқлар йўқ! Айиқ 11-қадамни қўярмикан?!
У эса нима қиларини билмай гангиб қолганди. Айиқ бироз ўйланиб турди ва шартта ортига бурилиб, 10 қадам ташладида, яна жойига чўзилди.

Чунки ҳақиқий қафас унинг онгостида эди…

Тўсиқлар ташқи тарафда эмас, улар бизнинг бошимизда!
Хаётдан ўзимизни ақлимиз ва тажрибамиз билан хулоса чиқиб иш кўрмасак, режа қилиб ҳамма нарсани ўз жойига қўйиб бормасак, унда ҳаёт зарбаси тарбиялаб қўяди.

Sh.Jumakulovna
#ПСИХОЛОГИК_ТЕСТ

🎨ҚАЙСИ РАНГДАГИ КИЙИМЛАРНИ КИЙИШНИ ЁҚТИРАСИЗ?
#ЖАВОБЛАР:

🔴 «ҚИЗИЛ» — бу рангни ёқтирувчилар ўзига ишонган одамлар ҳисобланади. Улар чўрткесар, қизиққон ва бир оз жахлдор бўлишади. Қизил ранг-кучли ҳис-туйғу белгиси ҳамдир. Демак, қизил ранг учрашувлар учун ҳам айни муддао!

🌕 «САРИҚ» ранг меланхолик ва ғамгинлик асирасига айланганларга мос. Яъни бу офтобдек илиқ рангдаги либосникийсангиз, ҳаётга хушкайфият билан боқиш билан бирга, ўз кучингизга бўлган ишончни ҳам кучайтиради. Бу рангни ёқтирувчилар ғаъйрати ва шашти паст инсонлар ҳисобланади. Аммо улар ўз сўзида турадиган мард одамлар. Садоқат бобида тенгсиз. Сариқ ранг инсонга юқори кайфият ва энергия бағишлайди. Ақлий салоҳиятни яхшилайди, кўз нурини тиниқлаштиради!

🍊 «ТЎҚ САРИҚ» — бу рангдаги либосларни қувноқ ва ҳаётдан мамнун одамлар кияди. Улар учун дўстлар давраси энг яхши жой. Улар билан суҳбатлашиш жуда қизиқ ва мароқли. Улар саргузаштларсиз яшай олмайдилар. Бу ранг ҳам
куч-ғайрат рамзи бўлиб, бу рангдаги кийимларни кийган одамларда иш фаолияти юқори бўлади!

💚 «ЯШИЛ» ранг аввало, кишининг руҳий ҳолатини мувозанатга келтиришда ёрдам беради. Бундан ташқари, яшил ранг фикрни жамлашда ҳам фойдали. Бу эса масъулиятли ишда жуда муҳим. Бу рангли кийимларни киювчи аёллар қатъиятли, серғайрат, ўзига ишонган одамлар. Синчиковлик ва танқид қилишда устаси фаранг. Улар ҳис-туйғуларга қаттиққўл.

🔵 «КЎК» рангдаги либосларни киядиганлар вазмин ва жиддий одамлар. Улар табиатан ўта меҳрибон одамлар. Агар улар севиб қолса, ўша одамга бутун умр боғланадилар. Ишончсизлик ва ваҳима хуружидан азият чекадиганларга шу рангдаги либос кийишни тавсия этамиз!

🔮 «СИЁҲРАНГ» — бундай рангли либосни киядиганлар ҳаётда фаол ғайратли одамлар ҳисобланади. Улар ҳар доим ўз фикрини ўтказишга ҳаракат қилишади. Бу ранг асаб фаолиятини яхшилайди, уйқусизликда тинчлантирувчи хусусиятга эга. Бу ранг ижодий имкониятларга илҳом бахш этади!

⚪️ «ОҚ» — бу рангни киядиганлар ҳаётдан нима
истаётганларини ўзлари ҳам билмайди. Уларнинг феъл-атвори қарама-қаршиликларга тўла. Бугун бошқача ўйласа, эртага бошқача ўйлайди. Аммо бу ранг ички сиқилишга барҳам беради. Соф ва тоза ҳис-туйғу етишмаганда бу рангдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Дилни яйратиб, хуш кайфият бағишлайди!

⚫️ «ҚОРА» — бу ранг ҳақида руҳшунослар ҳали ҳам бир тўхтамга келишгани йўқ. Айримлар бу рангни теварак-атрофга норозилик билан қарайдиганлар танлайди деса, бошқалар эса, ўз сўзида қатъий одамлар танлайди дейди. Ушбу ранг фикр жамлиги, вазминлик ва барқарорлик белгиси!

🌫 «КУЛРАНГ»– Булар синчков одамлар ҳисобланади. Камдан-кам ҳолларда атрофдагиларга ўз ҳис-туйғуларини ошкор қилади. Улар ташқи тарафдан сипо кўринсаларда, ички олами жуда нозик инсонлардир.
Дуо қилганимизда Аллоҳдан меъёрни ҳам сўрайлик.

Вазиятни ўрганмасдан нотўғри хулоса чиқармайлик, вазият сиз ўйлаганчалик чуқур бўлмаслиги мумкин.

Баъзида бизни гирдобларга ташланган ҳолатимиз тубсиз қайғуга тушишимизга сабабчи бўлади. Жавобини бергувчи бор, вояга етган инсонни тарбиялаш бизни қўлимизда эмас. Яратган ўзи билади. Қачон, қай вақт вақти соати келишини.

Ортиқча раҳмдиллик баъзан оёққа тушов бўлмаслиги учун, қўлингиздан келган ёрдамгагина ваъда беринг.

Дам олишга имкон топсангиз, дам олинг. Баъзан ҳаёт чарчоқлари муносабатларга путур етқизади.

Ҳамма вақт ҳам кўнгилларни ололмаслигимиз мумкин. Жуда чигал ҳолатга тушиб қолсангиз ўкинманг. Оқлашга харакат қилишга тушиб кетманг. Қайтаришни, яхшилик қилишни ҳам ўз вақти келади. Самимийликни сақлаб қолсангиз бўлгани.

Дўстликни увол қилманг, бу дунёда дўст топиш ўта мушкул. Дўстни уволи ишларимиздан йиллаб барака ва файзни олиб қўяркан.

Бизни тушунаётган яна қабул қилаётган биродарларимиз учун Аллоҳга шукур айтайлик.

Sh. Jumaqulovna
СИЗ РАҲБАРМИСИЗ ?

Сизда раҳбарлик қилиш, одамларни ўзингизга эргаштириш қобилияти борлигини билмоқчимисиз? Унда қуйидаги саволларга ўйлаб ўтирмасдан жавоб беринг. Учта жавобни ишлатишингиз мумкин: "Ҳа", "Йўқ" ёки "Билмайман". Ҳар бир "Ҳа" жавобига 10 балл, "Билмайман"га 5 балл, "Йўқ"га 0 балл қўшиб боринг.

1. Болалигимданоқ бошқа инсонларга бўйсуниш мен учун катта муаммо эди.
2. Менимча, бошқалар устидан ҳукмдорлик қилиш ҳисси ривожланган инсонларсиз фан ва маданиятда ривожланиш бўлмаган бўларди.
3. Менимча, ҳақиқий эркак аёлни ўз иродасига бўйсундиришнинг уддасидан чиқа олади.
4. Ростини тан оладиган бўлсам, яқинларимнинг ғамхўрлигидан энсам қотади.
5. Аёлнинг асл табиати бўйсунувчанлик, деган тасдиққа тўла-тўкис қўшиламан.
6. Яқинларимнинг фаровон яшашлари учун барча масъулиятни ўз зиммамга олишга мажбур эканлигимни менимча ҳамма ҳам тушунавермаса керак.
7. Менимча, жуда кўплаб муаммолар қаттиққўл раҳбар йўқлигидан келиб чиқади.
8. Тезда қарор чиқарилиши лозим бўлган мураккаб вазиятларда тўғри йўл тутишим учун кўп вақт талаб этилмайди.
9. Нимани севишимни жуда яхши биламан ва бошқа инсонларни бошқаришим мумкин.
10. Ҳеч кимнинг олдида охиригача очилишни истамайман ва бу қўлимдан ҳам келмайди.
11. "Сокин гўша" ҳақидаги орзулар менга ёқади.
12. Менимча, ходим бошлиғининг ҳар қандай буйруғини бажара олиши керак.
13. Эҳтимол, бу ғалати кўринар, бироқ яқинларидан ниманидир сўраш тўғри келиб қолган вазиятларда ич-ичимдан қаршилик сезаман.
14. Мендан кимдир изоҳ талаб қиладиган вазиятлар тез-тез рўй бериб туради, бироқ менинг назаримда, ҳаммаси шундоқ ҳам равшан бўлади.
15. Фикримча, характерим оиламизда устун бўлган отам (онам) нинг характерига жуда ўхшаш.

Натижалар:

150-100 балл: Сизнинг жавобларингиз нима қандай эканлиги ва қандай бўлиши кераклигини билувчи буюк диктатор сиймосини яратмоқда. Бундай хатти-ҳаракатингизни сиз осонгина оқлайсиз. Сиз бошқаларни ишонтираоласиз ва ишни ўз муддатида бажартириш учун улар устидан раҳбарлик қилаоласиз. Бироқ, дам-бадам қўл остингиздагиларнинг товушида, нигоҳларида "дам олишга фурсат беринг", деган нидо кўрасиз!

95-50 балл: Мувозанат ва қатъият, оқиллик ва ҳисоб-китоб, тўғри ва оқилона маслаҳат бериш - мана булар сизнинг бош фазилатларингиздир. Бошқаларнинг фикри ва истагини ҳисобга олиб, агар муҳим бўлса бошқарасиз, агар керак бўлса ён берасиз. Бироқ керакли воситалардан фойдаланиб доим ҳам мақсадга етишаётганингиз ёки йўқлигини фақат ўзингиз биласиз.

45-0 балл: Сизнинг жавобларингиз "психологик илон”га хос. Гарчи зарурияти бўлмаса-да, ҳар қандай жеркишни осонгина ҳазм қиласиз, ҳеч ким талаб қилмаётган бўлса-да, бор-будингизни қурбон қилишга тайёр бўласиз. Кўпинча ўз ожизлигингизни англагач, сиз... дадил хатти-ҳаракатларни амалга оширасиз. Чорасизликдан, ўзингизда етишмаётган ҳарактер қирраларини бошқалардан қидира бошлайсиз ва ўзингиз учун энг яхши ҳаёт умиди ва маъносини ана шундан топасиз.
 

   
Ҳамиша «Ўзингни эҳтиёт қил» деган гапга амал қилинг!

Аммо «Сени эҳтиёт қиламан» деганга суяниб қолманг!

Зеро Асрагувчи эҳтиёт бўлганни ва Унгагина суянгувчини асрайди🤲

Ҳайрли кун яхшилар!💚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир куни шамга..
- Ҳаётинг бир муддатли, ўчиб ёнгунингча эриб кетасан - дейишибди. Шам...
- Ҳаётим бир муддатли бўлсада маъно мазмунлидир.. Ўчгунимга қадар кимлар учундир қайсидир манзилгача, ёруғлик бераман. Мандан кейин улар албатта қолган манзилга ўзлари етиб олишади. Муҳими эрисамда бу дунёни аслини, яхши ёмонни мағзини чақиб эрийман. Тақдири азалимга рози бўламан, мен йўлини ёритиб келганим, яқинларим хотирасида ҳамиша ўринли азиз бўлиб қоламан. Муҳими умрни қанчалиги эмас... Муҳими умрни мазмуни ва ортимдан қолдираётган авлодларим ва азизларимдир... Мен авлодлар қалбида ва тилида абадий яшайман. Синовдан ўтиб, чин ҳаётга қадам қўяман- деб жавоб берибди.

Яратган барчамизга чиройли сабр ва ҳотиржамлик берсин.

@Sh. Jumakulovna
Умрни шундай бир вақти келадики, ҳотиржамлигингни ҳеч бир муносабат учун алишмас экансан..

Қанчалик ўқимайлик ва уқмайлик синовлар ёнида ҳали ҳам ғўрмиз..

Кишини ижобий томони салбийини ёпса, салбий томони ижобийини кўринтирмай қўяркан..

Одамларни яхши ёмонга ажратиб қўйиб бўлмаскан, кишида ҳар иккиси ҳам бор.

Ўзимизни тушунганимизда, атрофни ақл билан қабул қиламиз.

Ҳиссиётларни идора қилолмай қолган секундлар бизга синовдир..

Ўрмонни дала қилолмасангиз тегмай қўя қолинг. Ҳар бир сиз ўйлаган ортиқча шох, бир ҳикоядир..

Хурсандчилигингга шерик топилади,
Ғамингга шерик топилади.
Ҳам шодликда, ҳам ғамда туриб бера оладиган шерикни қиёматли дўст деймиз.

Ўтадиган вақт учун,
Топиладиган пул учун,
Шошиб хулосалар қилиб қўйманг.


Таваккалдамиз ўзингга фақат..

Sh. Jumaqulovna
Саҳийлик кўп ҳолда хатоларимизни ювиб кетарди.

Дийдамиз қаттиқлиги, меҳнатимизни қадрламасликлари ортидан пайдо бўлади кўп ҳолда.

Қадрингни ўзинг қадрлагинг келса унда..
режангни барбод қилишга қўйиб бер.
Меҳрингни суъистемол қилишга қўйиб бер.
Меҳнатингни барбод қилишга қўйиб бер.

Шунда қадамингни ўйлаб, тилингни ўлчаб ишлатадиган бўласан😊

Ўзингизни севиб эмас, тушуниб яшанг.

Shahnoza Jumaqulovna
Ushbu rasmda nimani koʻrdingiz? (Test)

Testning javobi sizning miyangiz diqqatini qayerga qaratayotganligini ochib beradi.

1. Rasmda birinchi boʻlib uyni koʻrdingizmi?
2. Koʻzingizga ushbu rasmda boʻri koʻrindimi?
3. Rasmdagi yurak diqqatingizni tortgandir?
4. Rasmdagi quyoshga qarayapsizmi?
5. Balki faqat daraxtlarga koʻzingiz tushgandir.
6. Kimlardir keng dalani koʻrgan boʻlishiyam mumkin.

Demak:
1. Uy.
2. Boʻri.
3. Yurak.
4. Quyosh.
5. Daraxt.
6. Keng dala.
👆👆👆👆👆Testning javobi:

1. Uy.
Uyda xalovat topa olgan insonsiz. Bazan ishni xam oʻz uyidek qilib olgan odamlar bor. Kimdir koʻchadan kelmaydi uyam koʻchani uy qilib olgan. Xullasi qayerda oʻzingizni xotirjam va baxtli sezayotgan boʻlsangiz oʻsha joylarda qolib ketayapsiz.


2. Boʻri.
Boʻridek uvillash hammagayam emas. Faqat oʻz mustaqqil fikriga ega boʻlgan insonlar oʻz qaroriga ega boʻlishadi. Siz shundaylardanmisiz?


3. Yurak.
Hammadayam yurak boru, yuragi bilan yashash yoʻq. Siz yurak bilan yashaydigan insonga oʻxshayapsiz. Mehrli, vijdonli, sadoqatli, halol inson boʻlishga intilasiz doim. Balkim sevib sevilayotgandirsiz. Yoki sevgiga muxtojlik sezdingizmi?
4. Quyosh.


Judayam tinchlikni istab qolipsiz. Zar qadriga zargar yetadi deyishadi-ku! Koʻp janjal koʻrgan odam tinchlikning qadriga yetadi. Tinchlaning tinchlik va xotirjamlikdan boshqa xech nima kerak boʻlmay qolipti. Boshqa narsalarniyam oʻylab xaqqingizni ajratib olishdan qoʻrqmang.


5. Daraxt.
Rivojlanish va oʻsish! Sizning xar bir xarakatingiz rivojlanishdan iborat boʻlib qolipti. Albatta samarasini koʻrasiz! Mexnat va roxatni birga olib boring degan boʻlardik.


6. Dala.
Kenglik qalbi hissiyotlarga toʻlla odamga xos. Rassomlik sizga yarashadi va eplay olasiz. Shu yoʻldan xech kim sizni qaytarolmasin.
✔️Ёшингиз улғайган сайин, қандай менга шунақа муносабатда бўла олишди дейиш ўрнига, қандай мен шунақа муносабатга кўндим деган савол билан ҳаётга ўз жавобингизни ҳам тайёрлай оласиз.

✔️Кимнидир кечириш учун ундан аввал хафа бўлиш керакми? Яхшиси инсонни борича шунақа инсон деб қабул қилайлик, шунда кимнидир кечиришга ҳожат қолмайди.

✔️Бир хил айланадиган воқеалар чархпалагида аслида ечилмаган ҳикмат бор. Қачонки бу ҳикматни уқа олсак, бу чархпалак тўхтайди.

✔️Кўп маслаҳат сўрайдиганлар аслида маслаҳатга амал қилишмайди)).

✔️Шахс бўлиб тарбияланган инсон вақти келиб яна ўз курсисига қайтади.

✔️Бир вақтнинг ўзида, ҳам мусиқа эшитиб,ҳам овқатланиб, ҳам дарс қилиб камига телефонда гаплашиб турган инсон " ўн саккиз" ёшли ўғлимдир)))..

✔️Ҳиссиётлар қанчалик мафтункор бўлмасин,жиловини ақл бошқарсин.

Shahnoza Jumaqulovna