PROVIEW.UZ — Янгиликлар
23.4K subscribers
2.69K photos
639 videos
2.7K links
Ўзбекистон ва жаҳондаги асосий янгиликлар — қисқа ва мазмунли шаклда

Oʻzbekchada: @proviewuzb
На русском: @proviewuzru

Ҳамкоркик ва реклама бўйича:
@proview_direct
+998(98)365-19-98
direct@proview.uz

Донат: http://tirikchilik.uz/proview
Download Telegram
🤐 Америкалик миллиардер Илон Маск Украинанинг Starlink сунъий йўлдош интернет тизимига киришини тўхтатиб қўйса нима бўлишини айтди:

«Мен Путинни Украина устидан яккама-якка жангга чақирдим ва менинг Starlink тизимим Украина армиясининг таянчидир. Агар мен уни ўчирсам, уларнинг бутун олдинги чизиғи қулайди. Мени хафа қилган нарса - Украина муқаррар равишда йўқотадиган бошсизликдаги қирғин йиллари. Ростдан ҳам қайғурадиган, ўйлайдиган, тушунадиган одам бу гўшт майдалагичнинг тўхтаб қолишини хоҳлайди», – деб ёзган миллиардер.

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤29👏27🔥21👍17🤬1
Бухорода 430 тонна АИ-80 бензини ноқонуний сотиб юборилди 💆‍♂️

Бухоро вилоятининг Когон туманидаги «Н.П.» МЧЖга тегишли АЁҚШ 430,7 тонна (3,7 млрд сўмлик) АИ-80 маркали бензинни ёнилғи сақламасдан, тўғридан-тўғри улгуржи сотгани аниқланди. «Ўзенергоинспекция» маълумотига кўра, ушбу АЁҚШ фаолият юритмаганига қарамай, «Бухоро нефт базаси» МЧЖдан бензин қабул қилиб, уни ноқонуний реализация қилган. Ҳозирда мазкур АЁҚШнинг биржа савдоларида иштироки вақтинча тўхтатилди.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤29👍28👏20🔥15
PROVIEW.UZ — Янгиликлар
Нодирбек Якуббоев ўз эътиқоди сабаб, қўл бериб кўришмаган ҳиндистонлик шахматчи қиз Рамешбабу Вайшали билан учрашиб, ундан ушбу ноқулайлик учун узр сўради 🫡 - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - 👉 proview.uz — холис ахборот
Нодирбек Якуббоев халқаро турнирда чемпион бўлди 🤓

Чехия Республикасининг Прага шаҳрида шахмат бўйича анъанавий «Prague International Chess Festival» халқаро турнирининг «Chellengers» гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер шахматчи Нодирбек Якуббоев рақиби Жонас Бжерре устидан ғалаба қозонди. Бу орқали Якуббоев келаси йилда ўтказиладиган ушбу турнирнинг «Мастерс» гуруҳига йўлланмани қўлга киритди.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥26👏26👍23❤21
PROVIEW.UZ — Янгиликлар
Сурияликлар янги президент ҳукуматига қарши кўчага чиқди 😳 Сурия ғарбидаги шаҳарларда янги ҳукумат сиёсатига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Мамлакат собиқ президент Башар Асад тарафдорлари ва муваққат президент Аҳмад аш-Шаръанинг ҳукумат кучлари ўртасида…
🙄 Сурия муваққат президенти Аҳмад Шараъа мамлакатдаги собиқ давлат раҳбари Башар Асаднинг тарафдорлари билан кечган қонли тўқнашувларга муносабат билдирди:

«Сурия ҳақида хотиржам бўлинг, бу мамлакат ҳали яшайди. Ҳозир Сурияда содир бўлаётган воқеалар олдиндан кутилган эди, биз миллий бирлик ва ички тинчликни сақлаб қолган ҳолда биргаликда яшай оламиз», – деди сиёсатчи.

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤32👍25👏17🔥15
Ўзбекистон ва Германия миграция бўйича битимни тасдиқлади 🤝

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари ўртасида миграция ва мобиллик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Ўтган йили 15 сентябрь куни Самарқандда имзоланган ҳужжат меҳнат миграцияси, касбий таълим, ноқонуний миграцияга қарши кураш ҳамда фуқароларни қайтаришни соддалаштиришни кўзда тутади. Германия Ички ишлар вазирлиги ўзбекистонлик мутахассисларни соддалаштирилган тартибда ишга қабул қилишни режалаштирмоқда.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤25👍24🔥24🤔21
Маҳмуд Муродов чемпионлик камари учун жанг қиладиган бўлди ⚡️

Ўзбекистонлик аралаш жанг санъатлари устаси Маҳмуд Муродов шу йилнинг 14 июнь куни Чехиянинг Прага шаҳрида «Oktagon 72» турнирида чехиялик Патрик Кинцлга қарши вақтинчалик чемпионлик камари учун жанг қилиши маълум қилинди. Олдинроқ 8 март куни у «Oktagon 68» доирасида Ясубей Эномотони нокаутга учратган эди. Муродов 36 та жангдан 28 тасида, Кинсл эса 39 та жангдан 28 тасида ғалаба қозонган.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29❤28👏21🔥20👎1
PROVIEW.UZ — Янгиликлар
Эронда ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги фатво бекор қилиниши мумкин 🚀 Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг юқори лавозимли қўмондонлари, АҚШдан Трамп ва унинг ғарбдаги шерикларидан келаётган «мавжуд таҳдидларга» қарши туриш учун мамлакат атом бомбасини…
🙄 Эрон ядро дастури бўйича Россия ва Хитой билан маслаҳатлашаётганини маълум қилди:

«Ҳозирда биз «Е3» (Буюк Британия, Германия ва Франция) ҳамда алоҳида Россия ва Хитой билан <…> маслаҳатлашувлар олиб бормоқдамиз. Мақсад – ядро дастуримизга ишончни ошириш ва кўпроқ шаффофликка эришиш эвазига Эронга қарши ноқонуний санкцияларни бекор қилиш йўлларини ўрганиш <...> музокаралар қўрқитиш ва босимга эмас, мулоқот ва ўзаро тушунишга асосланиши керак. Эрон ядро дастури «ҳамиша фақатгина тинч мақсадларга йўналтирилган бўлган ва шундай бўлиб қолади»», – деди Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи.

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤29👍28🔥21👏20
PROVIEW.UZ — Янгиликлар
«Open budget»да тарғибот босқичи бошланди ⚡️ Бугундан 10 март кунига қадар «Ташаббусли бюджет» доирасида сараланган лойиҳалар учун 3 кунлик тарғибот босқичи ўтказилиши жараёни бошланди. Бунда, ташаббускорлар саралашдан ўтган лойиҳаларни тарғиб қилиш орқали…
«Open budget»га овоз бериш қачон бошланиши айтилди ‼️

Бугун соат 23:59 да «Open budget» саралашидан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланиши маълум қилинди. Таъкидланишича, мазкур жараён 20 март соат 23:59 га қадар давом этиши режалаштирилган.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏27🔥24👍21❤18😁5👎2
PROVIEW.UZ — Янгиликлар
Иноуэ Аҳмадалиев билан жангга розилик берди 🥊 Иккинчи энг енгил вазн тоифасида япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев билан жанг қилишга рози бўлди. Наоя шу йил май ёки июнь ойида Лас-Вегас шаҳрида WBC камарини Алан Пикассодан…
😎 Иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ чемпион, япониялик профбокс устаси Наоя Иноуэ WBA йўналиши бўйича мажбурий даъвогар ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиевга қарши жангни сабрсизлик билан кутаётганини айтди:

«Сентябрь ойида Аҳмадалиевга қарши Японияда жанг қилишим керак. Буни интиқлик билан кутяпман. Чунки шундай кучли рақибларим бор экан, мен ўзимнинг энг яхши жангларимни кўрсатаман. Ўзимни нималарга қодир эканлигимни кўрсатишга интиламан. Ўйлайманки, Аҳмадалиев юқори савиядаги жангчи. Бу тўқнашувда ҳам бекорга енгилмас чемпион эканлигимни исботлайман», – дейди 31 ёшли чарм қўлқоп устаси.

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏25❤18🔥18👍14👎1🤣1
📞 Америка USAID (АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги) дастурларининг 83% ини расман ёпаётганини маълум қилди:

«Бекор қилинаётган 5 минг 200 та шартнома доирасида ўнлаб млрд доллар маблағлар АҚШнинг миллий манфаатлари йўлида эмас (ҳатто айрим ҳолатларда уларга зарар етказган ҳолда) сарфланган» – деб ёзди АҚШ давлат котиби Марко Рубио.

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤30🔥22🤔21👍18👎2
Чирчиқда собиқ техникум биноси бузилиб, ўрнида Хитой олийгоҳи қурилмоқда 🤔

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ҳокимлигининг маълум қилишича, ушбу ҳудуднинг Заковат кўчаси 2-уйда жойлашган «қаровсиз қолган собиқ техникум биноси» объекти бузилиб, ўрнида Хитойнинг нуфузли олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш белгиланган. Ҳокимлик ушбу бинони маданий мерос рўйхатига кирмаган ва авария ҳолатида деб таърифламоқда.

Қарорга асосан Хитойнинг «Soniya Group Limited» компанияси таъсисчилигида «Чирчиқ Инновация Гимназияси» МЧЖ ташкил этилган. Жамият томонидан «Замонавий гимназия ташкил этиш» лойиҳасига $15,0 млн тўғридан-тўғри хорижий инвестисиялар жалб қилиниши, 100 тадан ортиқ янги иш ўринлари яраталиши ва 500 нафар Чирчиқ шаҳри истиқомат қилувчи оилалар фарзандларининг сифатли таълим олиниши режалаштирилгани айтилди.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬25👍12👎2❤1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида ўзининг 6-фарзандини 62 млн сўмга сотаётган 36 ёшли аёл ушланди 🤱
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😨30🤯24🤬24😱21👍2❤1😁1
🗽 Дональд Трамп Гренландия халқига мурожаат йўллаб, АҚШга қўшилиш эвазига «инвестиция ва хавфсизлик» таклиф қилди:

«Қўшма Штатлар Гренландия халқининг ўз келажагини мустақил белгилаш ҳуқуқини қатъий қўллаб-қувватлайди. Биз Иккинчи жаҳон урушидан бери сизнинг хавфсизлигингизни таъминлаб келмоқдамиз ва буни давом эттирамиз. Янги иш ўринлари яратиш ва сизни бой қилиш учун миллиардлаб доллар сармоя киритишга тайёрмиз. Агар шуни танласангиз, сизни дунёдаги энг буюк халқ – Америка Қўшма Штатларининг бир қисми сифатида қабул қилишга тайёрмиз!», – деб ёзди АҚШ президенти.

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35🤔31😁19❤13👎5🤡1
Мирзиёев Францияга кетмоқда ✈️

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев франциялик мавқедоши Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлиши маълум қилинди. Ташриф доирасида Париж шаҳрида олий даражадаги музокара ва тадбирлар, Франциянинг расмий ва ишбилармон доиралари билан қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, Мирзиёев ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашиб, ташкилот Бош конференциясининг 43-сессиясини шу йилнинг кузида Самарқандда ўтказишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34👏27❤20🔥13🤡3
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати рекорд даражада ошди 💰

Жорий йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон халқаро захиралари $44 млрд 943 млндан ошди (1 февралда $42,9 млрд бўлган). Шундан олтин қиймати $34 млрд 860 млн, хорижий валютадаги захира активлар $9,5 млрдни ташкил этган.

Февраль ойи давомида халқаро захираларнинг олтин қолдиғи 10,7 тоннага камайиб, 345,8 тонна қолган. Яъни қимматбаҳо металлнинг физик ҳажми қисқарган, бироқ нарх ўсиши ҳисобига миқдор камайса-да, қиймат кескин пасаймаган. Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, Марказий банк феврал ойида камида $2,1–$2,3 млрдлик олтин сотган бўлиши мумкин.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤26👍21🔥21😨19🤯14
Қозоғистон шимолидаги Абай вилоятида одам бўйидан баланд қор ёғди 🥶
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤39🔥27🤯27👍21😨20👀4😱2