#кўзгу
Залворлими ёки залварли?
6 декабрдаги викторинамизда юқоридаги икки сўздан тўғри ёзилганини топиш керак эди.
Тўғри жавобни топишга 113 киши уринган. Афсуски, 78 фоизи залворлини белгилаган. 22 фоиз респондент залварлини тўғри жавоб деб кўрсатган.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида ҳам, имло луғатида ҳам, ҳатто 1974 йилда чиққан синонимлар луғатида ҳам залварли ёзилган. Маъносини ҳамма билса керак: салмоқли, оғир дегани.
Бу нотўғри жавобни белгилаганлар саводсиз эканини билдирмайди. Шунчаки биз ўқиган аксар манбаларда бу сўз залворли шаклида қўлланган ва хотирамизда сақланиб қолган.
Бир сирни айтайми? Мен ҳам залварни залвор, асқатмоқни асқотмоқ, талон-торожни талон-тарож деб ишлатгим келади. Лекин нима қилайки, тил қоидалари бизга бўйсунмайди. Шу боис у яшаяпти ва бундай кейин ҳам яшайди.

#амалиёт
Саводни оширамиз
❌ нодавлат нотижорат ташкилотлари, чет тиллари
✅ нодавлат нотижорат ташкилотлар, чет тиллар
PROGRESS

Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
10%
Оғирбосиқ | Og‘irbosiq
0%
Оғир босиқ | Og‘ir bosiq
90%
Оғир-босиқ | Og‘ir-bosiq
Қай бири тўғри?
Anonymous Quiz
45%
Оғирбосиқ | Og‘irbosiq
9%
Оғир босиқ | Og‘ir bosiq
45%
Оғир-босиқ | Og‘ir-bosiq
Хотира ва тасаввур машқи
Эътиборингизга 5 та расм ҳавола қилинди. Ҳар бир расм бир фразеологизмни, яъни турғун сўз бирикмасини ифодалайди.
Вазифа:
1. Расмга қараб қайси фразеологизм назарда тутилганини топинг ва изоҳларда ёзиб қолдиринг.
2. Шу сўз бирикмаларининг қайси маънода қўлланишини ҳам ёзинг.
Масалан: 1-расмда хамир ва уни тафтиш қилмоқчи бўлган одам акс этган. Тилимизда "хамирдан қил суғургандай" деган жумла бор, бирор ишнинг осон кечиши, енгил ўтиши ҳақида шундай дейилади.

📣 Siz - omma oldida nutq soʻzlashga qiynalasiz, hayajonlanasizmi
📣 Siz - oʻqigan narsangizni yod olgansiz, ammo tushuntirib bera olmaysizmi
📣 Siz - insonlar bilan muloqot qilishda qiynalasizmi
📣 Siz - Badiiy asarlarni ifodali oʻqishda muammolaringiz bormi
📢 Agar sizda ushbu muammolar mavjud boʻlsa, sizga NOTIQLIK SANʼATI ASOSLARI kitobimizni taklif qilamiz
📌 Ritorika - bu notiqlik sanʼati. Insonlar fikrini oʻqiy olish. Muomala madaniyati va jamoa oldida oʻzini tuta bilish koʻnikmalari.
🔘 Ushbu kitobdan siz:
✅ Notiqlik sanʼati asosiy koʻrinishlari
✅ Muomala madaniyati. Kiyinish, jamoat joylarida oʻzini tutish
✅ Badiiy asarlar va sheʼrlarni ifodali oʻqish va boshqa koʻplab notiqlik sir asrorlarini egallaysiz
Yanada batafsil maʼlumot olish va buyurtma berish uchun: 👉 @Javlonbek_Poziljonov

Имлога тупурган рекламачилар
Бизнесни, тўрт-беш сўм пулни деб миллатнинг, халқнинг тилию имло қоидаларига беписанд қарашни капитализмга хос жирканч тушунчалардан бири ҳисоблайман.
Ҳар куни транспортда кўзимиз тушадиган реклама матнлари аслиятдан саводсизларча таржима қилингани камдек имло хатолариям ғиж-ғиж.
Мана бу дорининг рекламасига қаранг. Таржима нақадар ғариб ва қашшоқ. Ўзбек тилида тана ҳароратининг кўтарилиши иситма, баданнинг титраб қақшаши ваража дейилади. Ортиқча жимжимага на ҳожат.
Ўзбек томоғимда оғриқ бор, демайди, томоғим оғриди, дейди. Рекламачиларга фарқи йўқ. Кўзини шартта юмиб, болаларга менда иштаҳа йўқ, деб айттиради.
Симптом сўзи ўрнига қўрқмасдан аломат, белги сўзларини қўллаш мумкин. Ажнабий тушунчаларсиз ҳам дорига муҳтож одам излаб топади.

Қайси бири тўғри?
Anonymous Quiz
69%
Тумшуқ / tumshuq, шумшук / shumshuk
31%
Тумшиқ / tumshiq, шумшик / shumshik
#Мусаҳҳиҳ_хатоси
Сотувга қўйилган... аёл
Франциянинг нуфузли “Ларусс” энциклопедиясига “матбаа хатоси” тушунчасини изоҳлаш учун бир мисол киритилган.
У XIX аср охирига оид эълон бўлиб, француз жамиятида катта шов-шувга сабаб бўлган. Ахлоқ посбонлари бундай юзсизликдан даҳшатга тушиб, айбдорга чора кўришни қатъий талаб қилган.
Унинг матнида шундай дейилади:
“Кўркам аёл сотилади ёки ижарага берилади. Тўғри ишлов берилса, ундан жуда катта фойда олиш мумкин”.
Аслида эълон ферма ҳақида бўлиб, матн ёзувчининг айби билан “ferme” (ферма) сўзи “femmе” (аёл) тарзида чоп этилган эди.

#ажнабий_сўзлар
Дипломат ким (ёки нима)? Дипломант-чи?
Викторина саволидаги жавобларни таҳлил қилишда давом этамиз. Шу йил 26 ноябрь куни дипломат тўғрими ёки дипломант қабилида савол бергандик.
Бу савол кўпчиликни чалғитгани табиий. Шунинг учун унга изоҳ беришни маъқул топдик. 26 фоиз обуначимиз тўғри топганидек, иккала сўз ҳам тилимизда учрайди. Уларга манбаларда қуйидагича таъриф берилган:
ДИПЛОМАТ
1. Халқаро ҳуқуқда муайян давлат ёки ваколатли халқаро ташкилот манфаатларини ифодаловчи мансабдор шахс.
2. Портфель.
ДИПЛОМАНТ
1. Битирув-малакавий иши ёки магистрлик диссертациясини ёзаётган талаба.
2. Танлов, фестиваль каби маданий тадбирлардаги муваффақиятли иштироки учун диплом билан тақдирланган шахс.