Хотира ва тасаввур машқи
Эътиборингизга 5 та расм ҳавола қилинди. Ҳар бир расм бир фразеологизмни, яъни турғун сўз бирикмасини ифодалайди.
Вазифа:
1. Расмга қараб қайси фразеологизм назарда тутилганини топинг ва изоҳларда ёзиб қолдиринг.
2. Шу сўз бирикмаларининг қайси маънода қўлланишини ҳам ёзинг.
Масалан: 1-расмда хамир ва уни тафтиш қилмоқчи бўлган одам акс этган. Тилимизда "хамирдан қил суғургандай" деган жумла бор, бирор ишнинг осон кечиши, енгил ўтиши ҳақида шундай дейилади.

📣 Siz - omma oldida nutq soʻzlashga qiynalasiz, hayajonlanasizmi
📣 Siz - oʻqigan narsangizni yod olgansiz, ammo tushuntirib bera olmaysizmi
📣 Siz - insonlar bilan muloqot qilishda qiynalasizmi
📣 Siz - Badiiy asarlarni ifodali oʻqishda muammolaringiz bormi
📢 Agar sizda ushbu muammolar mavjud boʻlsa, sizga NOTIQLIK SANʼATI ASOSLARI kitobimizni taklif qilamiz
📌 Ritorika - bu notiqlik sanʼati. Insonlar fikrini oʻqiy olish. Muomala madaniyati va jamoa oldida oʻzini tuta bilish koʻnikmalari.
🔘 Ushbu kitobdan siz:
✅ Notiqlik sanʼati asosiy koʻrinishlari
✅ Muomala madaniyati. Kiyinish, jamoat joylarida oʻzini tutish
✅ Badiiy asarlar va sheʼrlarni ifodali oʻqish va boshqa koʻplab notiqlik sir asrorlarini egallaysiz
Yanada batafsil maʼlumot olish va buyurtma berish uchun: 👉 @Javlonbek_Poziljonov

#кўзгу
Имлога тупурган рекламачилар
Бизнесни, тўрт-беш сўм пулни деб миллатнинг, халқнинг тилию имло қоидаларига беписанд қарашни капитализмга хос жирканч тушунчалардан бири ҳисоблайман.
Ҳар куни транспортда кўзимиз тушадиган реклама матнлари аслиятдан саводсизларча таржима қилингани камдек имло хатолариям ғиж-ғиж.
Мана бу дорининг рекламасига қаранг. Таржима нақадар ғариб ва қашшоқ. Ўзбек тилида тана ҳароратининг кўтарилиши иситма, баданнинг титраб қақшаши ваража дейилади. Ортиқча жимжимага на ҳожат.
Ўзбек томоғимда оғриқ бор, демайди, томоғим оғриди, дейди. Рекламачиларга фарқи йўқ. Кўзини шартта юмиб, болаларга менда иштаҳа йўқ, деб айттиради.
Симптом сўзи ўрнига қўрқмасдан аломат, белги сўзларини қўллаш мумкин. Ажнабий тушунчаларсиз ҳам дорига муҳтож одам излаб топади.

Қайси бири тўғри?
Anonymous Quiz
69%
Тумшуқ / tumshuq, шумшук / shumshuk
31%
Тумшиқ / tumshiq, шумшик / shumshik
#Мусаҳҳиҳ_хатоси
Сотувга қўйилган... аёл
Франциянинг нуфузли “Ларусс” энциклопедиясига “матбаа хатоси” тушунчасини изоҳлаш учун бир мисол киритилган.
У XIX аср охирига оид эълон бўлиб, француз жамиятида катта шов-шувга сабаб бўлган. Ахлоқ посбонлари бундай юзсизликдан даҳшатга тушиб, айбдорга чора кўришни қатъий талаб қилган.
Унинг матнида шундай дейилади:
“Кўркам аёл сотилади ёки ижарага берилади. Тўғри ишлов берилса, ундан жуда катта фойда олиш мумкин”.
Аслида эълон ферма ҳақида бўлиб, матн ёзувчининг айби билан “ferme” (ферма) сўзи “femmе” (аёл) тарзида чоп этилган эди.
PROGRESS

#ажнабий_сўзлар
Дипломат ким (ёки нима)? Дипломант-чи?
Викторина саволидаги жавобларни таҳлил қилишда давом этамиз. Шу йил 26 ноябрь куни дипломат тўғрими ёки дипломант қабилида савол бергандик.
Бу савол кўпчиликни чалғитгани табиий. Шунинг учун унга изоҳ беришни маъқул топдик. 26 фоиз обуначимиз тўғри топганидек, иккала сўз ҳам тилимизда учрайди. Уларга манбаларда қуйидагича таъриф берилган:
ДИПЛОМАТ
1. Халқаро ҳуқуқда муайян давлат ёки ваколатли халқаро ташкилот манфаатларини ифодаловчи мансабдор шахс.
2. Портфель.
ДИПЛОМАНТ
1. Битирув-малакавий иши ёки магистрлик диссертациясини ёзаётган талаба.
2. Танлов, фестиваль каби маданий тадбирлардаги муваффақиятли иштироки учун диплом билан тақдирланган шахс.

20 минг долларга тушган макарон рецепти
2010 йили Penguin нашриётининг Австралиядаги шўъбаси мусаҳҳиҳнинг эътиборсизлиги туфайли катта можаро марказига тушиб қолди.
Сабаби шундаки, у чоп этган The Pasta Bible пазандалик китобида макаронли таом тайёрлашнинг ўта қўпол рецепти баён этилган, аниқроғи, овқатга “янги майдаланган қора танли одамлар” (freshly ground black people)ни қўшиш тавсия қилинганди.
Аслида “янги майдаланган қора мурч” (freshly ground black pepper) жумласидаги охирги сўз ҳаммасини расво қилганди.
Бу лоқайдлик нашриётга 20 минг долларга тушди: 7000 нусхадаги ошхона китоби йўқ қилиниши керак эди.

#синонимлар
“Айёр”нинг 15 та маънодоши бор
Марҳамат, ёзиб олинг: муғомбир, ҳийлагар, қув, устомон, маккор, доғули, шум, мўлтони, қилвир(и), шайтон, тулки, туллак, қирриқ, хирпа, мастон.
1. Тулкини алдаб соғурлар,
Турфа айёрдир тўрам (“Муштум”).
2. Мирзакаримбой илоннинг ёғини ялаган одам: ҳамма бойлар каби айёр, муғомбир, пухта-пишиқ (Ойбек).
3. Бир эртакда тулки ҳийлагар одамнинг қилмишини кўриб, айёрликдан воз кечиб юборади (“Муштум”).
4. Биз худди бекдек сезгир, қув бўлишимиз керак (Ҳ.Ғулом).
5. Тавба, бундай устомонни кўрган эмасман (Ойбек).
6. Душманнинг маккор ва қўрқинчли ниятини ойнадай равшан кўрсатган харитадан хўрсиниб бошини олди (Ойбек).
7. Бундай доғулилар ишни боплаб юради (Саид Аҳмад).
8. Аввали шуки, ҳеч кимим йўқ, ёлғиз бошим дегандир, шум укаси, илоннинг ёғини ялаган мўлтони онаси борлигини яширгандир (А.Қаҳҳор).
9. Ҳа-ҳа, жуда қилвирсан, илоннинг ёғини егансан (Яшин).
10. У жуда шайтон хотин (Ойбек).
11. “Эҳтиёт бўлинг, у жуда тулки одам, каттароқ шикаст етказмасин”, деди (Мирмуҳсин).
12. Ўзи ҳам иш кўрган туллак эмасми, энди бу оғир ҳолатдан усталик билан чиқиб олиш йўлларига ёпишади (А.Қодирий).
13. Ҳайдаров эса раҳбар кишиларга хос фазилатлардан тамоман маҳрум, қирриқ киши (“Таниш башаралар”).
14. Биласизми, ўша эски, хирпа Боймат бунинг ҳам чорасини аллақачон топиб қўйган (Яшин).
15. Эрдан айёр, хотиндан кўп мастони. Сирингни, ёлғизим, асло билдирма (“Равшан”).

#сиз_нима_дейсиз?
Руҳшуносми ёки руҳиятшунос?
Қарийб ҳамма “психолог” сўзини “руҳшунос” деб таржима қилади. Бу қанчалик тўғри? Ростдан ҳам руҳни ўрганиб бўладими?
Менимча, йўқ. Руҳ илми катта илм. Унинг сир-синоати фақат Яратганга аён. Аллоҳ таоло руҳ ҳақида Қуръони каримда марҳамат қилади:
“Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: “Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир”, деб айт” (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таржимаси).
Бироқ баъзи аломат-белгиларга, жумладан, хулқ-атвори, гап-сўзига қараб инсоннинг руҳияти ҳақида фикр билдириш мумкин. Одамнинг яхши-ёмонлиги, юмшоқкўнгил ёки тажовузкорлигини тахмин қилса бўлади.
Шунинг учун психологни руҳиятшунос, десак тўғри бўлади.

#хазина
Бу сўзларни эшитганмисиз?
Газан (сабзавотларни ўташда ишлатиладиган пичоқ)
Дапсан (суғорилмайдиган паст тепалик)
Дўржи (гавжум)
Кустили (қийқимли)
Чилип (тикишнинг тескари тушиши, яъни гулларнинг бир-бирига тўғри келмаслиги)
Чобра (ўзлаштирилмаган яйлов)
Қовзонмоқ (бироз тамадди қилмоқ)
Ғидириш (тикиш жойининг тиришиб қолиши)
Абиржимоқ (қийналмоқ)
Алсар (барибир)
(“Ёшлик” журналидан олинди.)

Стаханов нега исмини ўзгартирди?
Сталин даврида хатолари учун баъзан журналистлар кечирилган. Масалан, “Правда” газетаси билан содир бўлган воқеани олайлик.
Нимадир бўлади-ю, мухбир ўз очеркида зарбдор кончи Андрей Стахановни Aлексей Стаханов деб ёзиб юборади.
Эртаси куни хатони кўриб, ҳамманинг капалаги учиб кетади. Ҳазилми “халқлар отаси”нинг назаридаги одамнинг исмини матбуотда янглиш ёзиб эълон қилиш!
Табиийки, ҳар сатрни заррабин билан ҳижжалаб ўқийдиган цензорлар ҳам хатони кўради. Дарров югура солиб Сталинга хабар беришади.
Ҳамма нафасини ютиб, Сталиннинг ўшқиришини, таҳририятга ўқиладиган қаттол ҳукмни кутарди. Лекин кутилмаганда воқеа бошқача тус олади.
Сталин трубкасини хотиржам бурқситганча: “Правда” газетаси ҳеч қачон хато қилмайди!” дейди. Бу гапдан сўнг дарҳол Стахановнинг барча ҳужжати қайтадан тайёрланади. Ҳаммасида кончининг Андрей исми Aлексейга ўзгартирилади.

#тил_сандиғи
Кўнгилга яқин сўзлар
Андармоқ (бекор турмаслик)
Данакор (воситачи)
Бежоғим (тўполончи)
Жолтанг (юрак олдириб қўйган киши)
Жувуқ (бир уруққа мансуб кишилар)
Жўлта (оворагарчилик)
Иқ (пана жой)
Кўра (турмушга чиққан қизни йўқлаб бориш маросими)
Копсан (яхши ҳосилдан улашиладиган улуш)

❄️⛄️Assalomu Alaykum hurmatli guruhimiz aʼzolari. Sizlarni yetti kunning sultoni boʻlgan Juma ayyomi va kirib kelayotgan yangi yil bayrami bilan tabriklaymiz. Oilangizga tinchlik va osoyishtalik, ishlaringizga rivoj tilab qolamiz. Bu yil ushalmagan orzularingiz, albatta 2022 - yilda ushalishiga tilakdoshmiz ☃️☃️⛄️ qadrli dindoshlarimiz. Keyingi yil koʻrishguncha 😉 In Sha Alloh