Халқ банки матбуот котиби канали
878 subscribers
335 photos
226 videos
1 file
227 links
Халқ банкининг ОАВ билан алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Мурожаат учун: @xbpress_bot
Download Telegram
Юқоридаги расм ва видеоларга қараб, локацияни аниқланг🎄
Anonymous Poll
7%
Лапландия⛄️
3%
Уолл-стрит💰
89%
Халқ банки янги биноси🎉
Расмий муносабат

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Халқ банки Самарқанд филиалининг собиқ бўлим бошлиғи ҳибсга олиниши билан боғлиқ мақола ва постлар юзасидан банк бренди ва ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Қонунбузарлик ҳолати содир бўлганининг эртаси куниёқ (6.03.2023) банк масъуллари томонидан аниқланиб, расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.
Фаолиятида қонунбузарликка йўл қўйган ходим ўша заҳоти ишдан бўшатилган ва ЖИБ Самарқанд туман Судининг 2023 йил 12 сентябрдаги ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, банк фаолияти бўйича ҳар қандай маълумот юзасидан 24/7 режимида фаолият юритаётган 1106 ишонч телефони орқали боғланишингиз, коррупция ҳолатига дуч келганда “Тезкор хабар” мобил иловаси орқали мурожаат қолдиришингиз мумкин.
Сўнгги пайтларда Халқ банки ёшларининг ташаббуслари тизим фаолиятига янги руҳ олиб киргани сезиляпти. Ёшлар кенгаши доим қандайдир лойиҳалар, янги трендлар билан куйиб-пишиб юрганини кўрамиз. Уларнинг интерпретацияда Халқ банкида ишлаётганидан фахрланиш сезилади ва бу бежизга эмас.

Кеча “Ёшлар форуми 2023” доирасида бош банкда Раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар, Халқ банки тизимидаги ёш кадрларга яратилган имконият ҳамда шароитлар, келгуси йил учун режалар муҳокама қилинди.

Ёшликда севган касбига садоқатдан ташқари, ҳар қандай фикрни дадил айта олиш жасорати ҳам бўлади. Банк раҳбарияти буни яхши билгани учун ёшларнинг таклиф ва ташаббусларига доим очиқ.
Халқ банки Андижон вилояти минтақавий маркази "Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг Республика босқичида “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи” номинациясида 3-ўринни эгаллади.

Халқ банки Андижон вилояти минтақавий маркази ўринбосари Рустамова Гулсанам Хурмухамматовнани ютуқ билан табриклаймиз!
Жаҳон бестселлерларини ўзбек тилида ўқишга имкон яратишдек хайрли ишга ҳисса қўшаётганимиз хусусида аввал ҳам хабар берган эдик.
Улар орасида
Бретт Кингнинг "Банк 4.0" асари айниқса машҳур.
🔸 Asaxiy Books
🔹 Банкир
🔸 davletovuz
🔹 bakiroo
🔸 xushnudbek
🔹 Bankers.uz

Асар нафақат банк ва молия соҳаси вакилларига, балки иқтисодий йўналишда қалам тебратаётган журналист ва блогерларга ҳам соҳа моҳиятини англашга, унинг ҳозирги ҳолатию, келажагидаги прогнозларни тушунишда фойдали.

Байрам табрикномамизни айнан шу асарга боғлашдан мақсад банк соҳасини жамоатчилик учун жозибали ва тушунарли қилиш эди.

Қолаверса, Банк 4.0 сўзбошисиданоқ уни ўқишга катта иштиёқ уйғотади😉
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⏺️ Live
Хумо аренада янги йил гала концерти бошланди. Унда XAZNA мобил иловамизнинг мини-тақдимоти ҳам бўлиши кутилмоқда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔘LİVE
Байрам баҳонасида қарийб бир йилдан бери синовдан ўтиб, ўзини оқлаган XAZNA мобил иловасини энди баралла Ўзбекистоннинг биринчи банкининг мобил иловаси деб айта оламиз. Бардавом бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хумо аренанинг янги йил гала концерти доирасида ўтказилган Xazna тақдимоти хусусида тармоқда ҳалигача фикрлар билдирилмоқда.
Ҳозирга қадар 8,5 мингдан зиёд акаунтларда жараёндан сторис, рилс ва постлар қолдирилган.

Расмий манбааларнинг бу борада билдирган фикрлари билан эса ушбу ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин⬇️⬇️⬇️

🔸 Alimoff Live
🔹 Rost24
🔸 Bankers
🔹 bankirkundaligi
🔸 Bankxabar
🔹bankirlaruchun
🔹 realist24uz
🔸Uzb1000xilbozor
🔹Мижозлар учун!

Xazna рекламаси муз саройи фасадига кўрк бағишлаб, бутун янги йил таътили давомида ҳам ҳар соатда қўйиб борилади. Пойтахтдаги энг катта арчани кўришга борганда уни расмга олиб, #xazna хештеги билан белгилашни унутманг)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу банк бренди ва ахборот хизматининг йил якунидаги аҳволи😁
#Фаолият_сарҳисоби

2023 йилни сарҳисоб қиларканмиз, йил давомида Банк бренди ва ахборот хизмати Халқ банкининг жамоатчилик учун жозибали, мижозлар учун фойдали бўлиши йўлида амалга оширган ишларини таҳлил қилиб чиқдик.

2 та янги видеолойиҳа яратилди ("Яқиндан...", "Халқ кундалиги") ва 30 га яқин сонлари намойиш этилди. Лойиҳалар фақат YouTube платформасининг ўзида қарийб 100 минг марта кўрилди

📌 Редизайн талаблари ва стандартлари тўлиқ якунига етти. Гайдлайн, логобук, барча банк филиалларининг намунавий indoor/outdoor дизайни яратилди. Брендбукка улгурмадик((

🎦 ОАВ ва муаллифлик каналларида банк ҳақида 1395 та мақола, репортаж ва эшиттиришлар берилди

🎞️ 21 марта тўғридан-тўғри эфирга чиқилди. Йил давомида ушбу эфирларда жами 200 дан ошиқ фуқаролар саволларига жавоб олди.

🎥 2023 йил давомида жамоамиз 57 та видеоролик тайёрлади.

📝 ҳамкорларнинг реклама роликлари ва анимациялар учун 20 га яқин сценарий ёзилди

🎉 15 дан ортиқ ивентлар ташкиллаштирилди ва жамоатчилик томондан илиқ қабул қилинди.

🆕 Банкнинг расмий саҳифаларида янги рукнлар ташкил этилди:
•молиявий саводхонлик
•инфографика
•мутахассис жавоб беради

🆘 Mижозларнинг интернет тармоғидаги ҳар қандай саволи, мурожаатини мониторинг қилиш ва ечимлар бериш орқали банкка ишончини ошириш мақсадида тузилган community manager тизими Сбербанк тажрибаси асосида такомиллаштирилди, кенгайтирилди ва 24/7 режимда ишлашни бошлади. Бир йилда
9 874 та ҳолат ўрганилди
8 018 та масала ечилди
•1 856 та ҳолатга изоҳ берилди

📍Банк фаолиятининг мижозлар учун самарадорлигини ўрганиш мақсадида маркетинг тадқиқотлари ўтказилди. Онлайн сўровномалар, ҳудудларга видеорейдлар, филиалларнинг тармоқдаги рейтинглари шулар сирасидан.

🔝Халқ банки номи йил давомида турли манбааларда қарийб 5,6 млн марта тилга олинди

Юқоридаги ишлар аслида банкдаги ислоҳотларнинг бир қисми холос. "Ledokol Group"нинг лояллик индекси бўйича экспертизаси жамоатчиликнинг банкка нисбатан лояллиги (ишончи, ҳурмати) сўнгги 1 йилда 5 баробарга ошганини кўрсатди📈
Ишончингиз учун раҳмат🙏🏼

Ўзбекистоннинг биринчи банки – Халқ банки янги йилда ҳам исми жисмига мос банк бўлиш йўлида кўплаб янги лойиҳаларни режалаштирган.
Бизни расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг⬇️⬇️⬇️
Instagram | Youtube | Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_йил_табриги🎄

2024 йилда фақат ёрқин, қувончли лаҳзалар ҳамроҳингиз бўлсин! У янгидан-янги муваффаққиятлар, ижобий ўзгаришлар, орзулар ижобати билан эсда қоладиган омадли йил бўлишини тилаймиз.
#Ватан_ҳимоячилари_куни

🎉Жасорат ва ватанга садоқат тимсолларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги, Ватан ҳимоячилар куни билан табриклаймиз!

Сиз борсизки, турмушимизда ҳаловат, тинчлигимизда барқарорлик, осмонимизда мусаффолик бор🙏🏼

Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин!
Байрам муборак!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Барча Ватан ҳимоячиларига байрам яна бир бор муборак бўлсин!