Халқ банки матбуот котиби канали
879 subscribers
340 photos
226 videos
1 file
229 links
Халқ банкининг ОАВ билан алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Мурожаат учун: @xbpress_bot
Download Telegram
💬 Ахборот хизматлари -2030. Халқаро брендинг ва PR

Мамлакатимизда Тараққиёт стратегияси доирасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ахборот хизматлари фаолиятини тубдан яхшилаш, матбуот котибларининг функционал вазифаларини такомиллаштириш орқали касбий статусларини ошириш борасида мутасадди органлар томонидан маҳаллий ва халқаро миқёсда кўплаб тадбирлар, лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда ҳамда ижрога йўналтирилмоқда.

Медиа-форумнинг 2-кунидаги яна бир панел сессиясида Марказий банк ахборот хизмати раҳбари А.Назаров ва Солиқ қўмитаси матбуот котиби Д.Ҳошимова тақдимотларида 2030 йилга бориб матбуот котиблари фаолиятида кутилажак янгиликлар, келажак касбларида ахборот хизматлари раҳбарларининг ўрни, ижобий-салбий прогнозлар, профилактик тадбирлар масалаларини атрофлича таҳлил қилишди.

“Халқ банки” АТ матбуот котиби Г.Алимова ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ахборот хизмати раҳбари Р.Эшбековлар PR-тадбирлар ташкил қилиш ҳамда аудитория билан ишлашда эътиборли жиҳатлар, контент маркетинг ҳақида маълумот беришди.

Панел сессилар якуни бўйича “Brainstorm” - фикрлар тўқнашувида форум қатнашчилари мавзулар бўйича фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Таклифлар ўртага ташланди. Кейинги миллий конференцияга қадар таклифлар ўрганилиб, амалий чоралар кўриш, идоралараро интеграцияни кучайтириш ташаббуси илгари сурилди.

Манба
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏆 “Спартакиада”: интеллектул беллашувдан кучсинар мусобақалар сари

Бугун Медиа-форум иштирокчилари стол тенниси, шашка ва волейбол спорт турлари бўйича мусобақалашишди.

Стол тенниси, шашка, шахмат якка тартибда, волейбол жамоаларга бўлинган ҳолда бўлиб ўтди. Мусобақа қатнашчиларининг шижоати ва абжирлиги спорт билан мунтазам шуғулланишларини кўрсатди.

“Спартакиада”нинг ҳар бир йўналиши бўйича учтадан ғолиблар аниқланди ва диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗞️ Жамиятда ошкоралик, тенглик ва адолат таъминланишида шуури уйғоқ, шижоатли, қалами ўткир журналистларнинг ҳиссаси катта.

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
соҳанинг барча фидойи ва жонкуярларига муборак бўлсин!🎉

Ҳамиша касбингиздан қадр ва шараф топиб юринг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар куни муборак бўлсин🎉

"Ёшликнинг бахти унинг келажаги ҳали олдиндалигида", деган эди Гоголь. Тўғри, кутилаётган келажак ҳали олдинда ва унга режалаларимиз жуда бисёр. Бироқ, ёшлик аслида ёшдамас, билакларда ва балки қалбларда ҳис қилинаётган кучда, ҳавас қиларли натижаларга эришишдаги иштиёқда, унга интилишда, эришгандаги завқдан сармаст бўлишда эмасми?!
Ўзини шундай ҳис қилаётган барча замондошларимизга ёшидан қатъий назар бугунги байрам муборак бўлсин!

Фурсатдан фойдаланиб, Халқ банки жамоаси номидан Ўзбекистон ёшларини уларнинг куни билан табриклаймиз!🎉

Юқоридаги бутунжаҳон ёшлар фестивалидаги иштирок лавҳалари жамоанинг шижоатини ифодалайди.
Мамлакатимиз салоҳиятини кўрсатишдан асло чарчаманг!