Халқ банки матбуот котиби канали
883 subscribers
333 photos
223 videos
1 file
225 links
Халқ банкининг ОАВ билан алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Мурожаат учун: @xbpress_bot
Download Telegram
🔘 LIVE
Халқ банкида коррупцияга қарши курашиш ҳолати бўйича очиқ эшиклар куни
Бугун Ўзбекистон Республикаси Халқ банки Бош офисида “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.
Тадбирда Халқ банки фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.

📌Ўтказилган тадбир дастури ва пресс-релизи расмий сайтда

📌Тўғридан-тўғри эфир ушбу ҳаволада
Тафсилотлар эртага оқшомда, Ўзбекистон24 телеканалининг янгиликлар дастурида.
P/S: бу ушбу бинодаги сўнгги расмий тадбиримиз эди...
🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси-мустақил давлатчилигимиз асоси. Инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, демократик давлат қуриш, иқтисодиётимиз ҳамда турмушимиз фаровонлигини оширишнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори.

🎉Азиз ватандошлар!
Бош қомусимиз қабул қилинганининг 31 йиллиги барчамизга муборак бўлсин. Юртимизда Конституциямизнинг асосий мезони-инсон қадри юксалаверсин.
Расмий муносабат

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Халқ банкининг сайёр касса ходими фаолияти билан боғлиқ мақола ва постлар юзасидан банк бренди ва ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Бошқарув раиси ўринбосари нутқида ўтган йили тармоқда тарқалган ҳолатларга иқтибос келтирган ва контекстдан олинган бу мисол, шундай ҳолатларни банкнинг ўзи аниқлаб, бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органларига ўзи маълумот бериши ва бу орқали коррупцияга қаршилиги мисоли сифатида келтирилган.
Қолаверса, мижозларнинг нақд пулдан банк карталарига ўтишининг 1 йил ичида 30 фоизга кўпайиши сайёр кассаларнинг оптимизация қилинишига ва нақд пул тарқатишдаги рискларни камайтиришга хизмат қилиши айтилган.

Очиқ эшиклар кунида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишда ҳам, банк карталаридан фойдаланишнинг афзалликларини жамоатчиликка етказишда ҳам ОАВ ва блогерларнинг роли беқиёслигига алоҳида тўхталиб ўтилган.
Расмий муносабат

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Халқ банки тўлов тизимидаги хатолик туфайли зарар кўргани хусусидаги мақола ва постлар юзасидан банк бренди ва ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

“Xalq mobile” иловасини ишлаб чиқиш жараёнидаги техник узилишлар сабабли илова орқали мижозлар томонидан амалга оширилган (2019-2021 йилларда) тўловларда тафовут рўй берган.

Халқ банки томонидан мобил иловадаги ушбу носозликлар аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.

Бугунги кунда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолатлар юзасидан тергов-суриштирув ва суд ишлари давом этмоқда.
Юқоридаги расм ва видеоларга қараб, локацияни аниқланг🎄
Anonymous Poll
7%
Лапландия⛄️
3%
Уолл-стрит💰
89%
Халқ банки янги биноси🎉
Расмий муносабат

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Халқ банки Самарқанд филиалининг собиқ бўлим бошлиғи ҳибсга олиниши билан боғлиқ мақола ва постлар юзасидан банк бренди ва ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Қонунбузарлик ҳолати содир бўлганининг эртаси куниёқ (6.03.2023) банк масъуллари томонидан аниқланиб, расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.
Фаолиятида қонунбузарликка йўл қўйган ходим ўша заҳоти ишдан бўшатилган ва ЖИБ Самарқанд туман Судининг 2023 йил 12 сентябрдаги ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, банк фаолияти бўйича ҳар қандай маълумот юзасидан 24/7 режимида фаолият юритаётган 1106 ишонч телефони орқали боғланишингиз, коррупция ҳолатига дуч келганда “Тезкор хабар” мобил иловаси орқали мурожаат қолдиришингиз мумкин.
Сўнгги пайтларда Халқ банки ёшларининг ташаббуслари тизим фаолиятига янги руҳ олиб киргани сезиляпти. Ёшлар кенгаши доим қандайдир лойиҳалар, янги трендлар билан куйиб-пишиб юрганини кўрамиз. Уларнинг интерпретацияда Халқ банкида ишлаётганидан фахрланиш сезилади ва бу бежизга эмас.

Кеча “Ёшлар форуми 2023” доирасида бош банкда Раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар, Халқ банки тизимидаги ёш кадрларга яратилган имконият ҳамда шароитлар, келгуси йил учун режалар муҳокама қилинди.

Ёшликда севган касбига садоқатдан ташқари, ҳар қандай фикрни дадил айта олиш жасорати ҳам бўлади. Банк раҳбарияти буни яхши билгани учун ёшларнинг таклиф ва ташаббусларига доим очиқ.
Халқ банки Андижон вилояти минтақавий маркази "Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг Республика босқичида “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи” номинациясида 3-ўринни эгаллади.

Халқ банки Андижон вилояти минтақавий маркази ўринбосари Рустамова Гулсанам Хурмухамматовнани ютуқ билан табриклаймиз!