Халқ банки матбуот котиби канали
856 subscribers
292 photos
199 videos
1 file
217 links
Халқ банкининг ОАВ билан алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Мурожаат учун: @xbpress_bot
Download Telegram
Жонли эфирда мижозларнинг 30дан ортиқ саволларига жавоб берилди ва муаммолари ўрганилди.

🔘Биз мунтазам равишда мамлакатимиз аҳолиси, хусусан Халқ банки мижозлари учун долзарб мавзуларда тўғридан-тўғри эфирлар ўтказиб боришимиздан хабарингиз бор.

🎦 Бугун энг кўп саволлар тушаётган яна бир мавзу: Пенсия ва нафақаларни банк карталари орқали олишда дуч келинаётган масалаларга бағишланган жонли эфир ўтказилди.

📌Уни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиб, мавзуга доир саволларингизни ҳозир ҳам эфир шарҳида қолдиришингиз мумкин ⬇️⬇️⬇️
жонли эфирга ҳавола

Эфир жараёнини онлайн шарҳлаб борган bankirlaruchun каналига ҳам ташаккур🙏🏼
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Анонс

🎥 Халқ банки Renessans телеканали ижодий жамоаси билан ҳамкорлик янги лойиҳа бошлади.

📺"Халқ кундалиги" лойиҳасининг биринчи сони бугун соат 20:00да, Renessans телеканалида томоша қилинг
Очиқ эшиклар кунига таклиф қиламиз!

🏦"Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" муносабати билан 7 декабрь соат 10:00да Халқ банки бош офисида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтади. Иштирок этиш истагида бўлганларни тадбирга таклиф этамиз.

Рўйхатдан ўтиш учун @xbpress_bot манзилига ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни ёзиб қолдиринг.
🔘 LIVE
Халқ банкида коррупцияга қарши курашиш ҳолати бўйича очиқ эшиклар куни
Бугун Ўзбекистон Республикаси Халқ банки Бош офисида “Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.
Тадбирда Халқ банки фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.

📌Ўтказилган тадбир дастури ва пресс-релизи расмий сайтда

📌Тўғридан-тўғри эфир ушбу ҳаволада
Тафсилотлар эртага оқшомда, Ўзбекистон24 телеканалининг янгиликлар дастурида.
P/S: бу ушбу бинодаги сўнгги расмий тадбиримиз эди...
🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси-мустақил давлатчилигимиз асоси. Инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, демократик давлат қуриш, иқтисодиётимиз ҳамда турмушимиз фаровонлигини оширишнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори.

🎉Азиз ватандошлар!
Бош қомусимиз қабул қилинганининг 31 йиллиги барчамизга муборак бўлсин. Юртимизда Конституциямизнинг асосий мезони-инсон қадри юксалаверсин.
Расмий муносабат

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Халқ банкининг сайёр касса ходими фаолияти билан боғлиқ мақола ва постлар юзасидан банк бренди ва ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Бошқарув раиси ўринбосари нутқида ўтган йили тармоқда тарқалган ҳолатларга иқтибос келтирган ва контекстдан олинган бу мисол, шундай ҳолатларни банкнинг ўзи аниқлаб, бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органларига ўзи маълумот бериши ва бу орқали коррупцияга қаршилиги мисоли сифатида келтирилган.
Қолаверса, мижозларнинг нақд пулдан банк карталарига ўтишининг 1 йил ичида 30 фоизга кўпайиши сайёр кассаларнинг оптимизация қилинишига ва нақд пул тарқатишдаги рискларни камайтиришга хизмат қилиши айтилган.

Очиқ эшиклар кунида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишда ҳам, банк карталаридан фойдаланишнинг афзалликларини жамоатчиликка етказишда ҳам ОАВ ва блогерларнинг роли беқиёслигига алоҳида тўхталиб ўтилган.
Расмий муносабат

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Халқ банки тўлов тизимидаги хатолик туфайли зарар кўргани хусусидаги мақола ва постлар юзасидан банк бренди ва ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

“Xalq mobile” иловасини ишлаб чиқиш жараёнидаги техник узилишлар сабабли илова орқали мижозлар томонидан амалга оширилган (2019-2021 йилларда) тўловларда тафовут рўй берган.

Халқ банки томонидан мобил иловадаги ушбу носозликлар аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.

Бугунги кунда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолатлар юзасидан тергов-суриштирув ва суд ишлари давом этмоқда.
Юқоридаги расм ва видеоларга қараб, локацияни аниқланг🎄
Anonymous Poll
7%
Лапландия⛄️
3%
Уолл-стрит💰
89%
Халқ банки янги биноси🎉