Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
24.4K subscribers
22.7K photos
6.34K videos
14.3K links
Мурожаатлар учун саҳифа: https://tashkent.uz/uz/virtual
Страница для подачи обращений: https://tashkent.uz/ru/virtual

Web-site: www.tashkent.uz
Facebook: fb.com/toshkenthokimligi
Instagram: instagram.com/toshshaharhokimlik
71-210-03-36
71-210-03-37
Download Telegram
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга ўтказилган сайловлар натижасига биноан, 22 декабрь 8:00дан 20:00га қадар Тошкент шаҳри аҳолисининг 60,8 фоизи иштирок этди.

Умумий овоз берувчиларнинг 853 158 нафари ўзлари танлаган муносиб номзодларга овоз бердилар.

Сайловда қатнашган ва фаол фуқаролик позициясини намоён этган барча юртдошларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

***

По результатам выборов в Законодательную палату Олий Мажлиса и местные кенгаши, проводившихся сегодня, 22 декабря, с 8:00 до 20:00, в голосовании приняли участие 60,8 процентов жителей Ташкента.

853 158 избирателей проголосовали за достойного по их мнению кандидата.

Выражаем благодарность нашим соотечественникам, принявшим участие в выборах и проявившим активную гражданскую позицию.
Хушнудбек Худойбердиевнинг телеграм каналида Яшнобод туман ҳокимлиги сайлов комиссиясининг тегишли сайлов округлари масъуллари билан телеграмда тузилган гуруҳидаги ёзувлар эълон қилинди.

Бу масала юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги тегишли ҳуқуқ тартибот органлари билан биргаликда зудлик билан ишчи гуруҳини ташкил қилиб, Яшнобод тумани ҳокимлигидаги ҳолатни ўрганди.

Ўрганиш натижаларига кўра, бу ёзувлар ҳақиқатдан ҳам Яшнобод туман Кадрлар бўлими раҳбари Қудрат Ҳусановга тегишли бўлган ва у ҳақиқатдан сайлов округлари масъулларини «черновик» протоколлари билан айтилган манзилга етиб келишларини талаб қилган.

Айни пайтда «черновик»лардаги маълумотлар ҳеч қандай ўзгаришсиз «чистовик» протоколларга кўчирилиши Яшнобод туман сайлов комиссияси назоратига олинган.

Қудрат Ҳусанов ҳамда бошқа масъулларнинг ушбу ҳаракати ўрганиляпти ва сайлов натижаларига аралашиш ҳолати тасдиқланса, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Forwarded from Olmazor tumani hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Сайловсиз сайланган депутатлар" хабари юзасидан расмий баёнот
Ҳафта сурати/ Фото недели

Муаллиф/ Автор: Гаффаров Закир
📈 Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетининг даромадлар режаси 2019 йил 18 декабрь холатига 117%га бажарилди.

🌐 Web-site 🌏 Facebook
📈 По состоянию на 18 декабря 2019 года план дохода местного бюджета города Ташкента выполнен на 117% процентов.

🌐 Web-site 🌏 Facebook
2020 йилнинг иккинчи ярмидан МТТ болаларни 1 ёшдан қабул қилади

👉🏻 http://bit.ly/2PMlnpI

***

Начиная со второго полугодия 2020 года в частные ДОО будут принимать детей с 1 года

👉🏻 http://bit.ly/2Qa8bKo

🌐 Web-site 🌏 Facebook
🌲Янги йил тадбирлари Тошкент шаҳридаги 14 та масканда ўтказилади

👉🏻http://bit.ly/2Moc512

***

🌲Новогодние мероприятия пройдут в 14 местах Ташкента

👉🏻 http://bit.ly/34RMCDB

🌐 Web-site 🌏 Facebook
Янги йил байрамини ташкил этиш муносабати билан 2019 йил 23 декабридан 2020 йил 10 январигача шаҳримиздаги айрим кўчалар қисман ёпилади:

📍Буюк Турон кўчасининг Aлишер Навоий шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми;
📍Мустақиллик шоҳ кўчасининг Aлишер Навоий шоҳ кўчасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми;
📍Истиқлол кўчасининг Aмир Темур шоҳ кўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган қисми;
📍Зарафшон кўчасининг Мустақиллик шоҳ кўчасидан Истиқлол кўчасигача бўлган қисми.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

***

В связи с организацией празднования Нового года с 23 декабря 2019 года по 10 января 2020 года будут закрыты следующие участки дорог:

📍улица Буюк Турон – от проспекта Алишера Навои до улицы Матбуотчилар;
📍проспект Мустакиллик – от проспекта Алишера Навои до улицы Матбуотчилар;
📍 улица Истиклол – от проспекта Амира Темура до улицы Буюк Турон;
📍улица Зарафшан – от проспекта Мустакиллик до улицы Истиклол.

Приносим свои извинения за причиненные неудобства!
Қорбоболар фестивали 24 декабрда бошланади!

🌲24-25-26 декабрь кунлари Tashkent City боғида Қорбобо ва Қорқизлар фестивали бўлиб ўтади. Улар аниматорлар билан биргаликда тадбирга келувчи меҳмонларга қувонч улашадилар. Арча атрофида Қорбобо ва Қорқизлар жуда кўп бўлиши кутилмоқда. Улар билан суратга тушиш ҳамда байрамона кайфиятни ҳис этиш мумкин бўлади. Боғ бўйлаб ҚВЗ жамоалари, болалар ижодий гуруҳлари ва мамлакатимизнинг энг яхши диджейлари ўз кўнгилочар дастурларини тақдим қиладилар.

Боққа ташриф буюриб, байрамона шодликка шерик бўлинг!
Фестиваль Дедов Морозов начнётся 24 декабря!

🌲Фестиваль Дедов Морозов и Снегурочек пройдёт 24-25-26 декабря, они вместе с аниматорами будут развлекать посетителей парка Tashkent City! Дедов Морозов и Снегурочек у ёлки соберётся столько, что будет просто невозможно их всех посчитать и обойти, а также сфотографироваться с каждым из них! Вместе с Дедами Морозами и Снегурочками посетителей будут развлекать аниматоры (по периметру парка), команды КВН, детские коллективы и лучшие диджеи страны.

Приходите, будет весело и празднично!
Юнусобод туманининг аҳолиси диққатига!

Бугун, 2019 йил 23 декабрь куни тахминан соат 22:00да электр таъминоти тизимида рўй берган йирик авария сабабли, Юнусобод 3, 11, 14, 17, 18 ва 19-даҳалари электр таъминотида вақтинча узилиш кузатилмоқда. Айни пайтда авария оқибатларини бартараф қилиш ва электр таъминотини тиклаш ишлари ташкил қилинган.

Ҳурматли фуқаролар, электр таъминоти тизимида вужудга келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

***

Уважаемые жители Юнусабадского района!

Сегодня, 23 декабря 2019 года, примерно в 10 часов вечера из-за аварии в системе электроснабжения на 3, 11, 14, 17, 18 и 19 кварталах Юнусабадского района временно прервана подача электричества. Сейчас ведутся работы по устранению последствий аварии.

Приносим свои извинения за временные неудобства!
Маданият карвон-саройида "Графика симфонияси"

2019 йилнинг 24 декабрь куни, соат 17:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг катта залида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Графика шўъбаси аъзоларининг "Графика симфонияси" номли кўргазмаси очилади.
Санъат ихлосмадларини кўргазмага таклиф қиламиз.
Кўргазманинг очилиш маросимига кириш бепул.

Маълумот учун телефонлар: 71-256-35-56, 71-252-30-88.

***

«Симфония графики» в Караван-сарае культуры

24 декабря 2019 года в 17:00 в большом выставочном зале Международного караван-сарая культуры Икуо Хираямы откроется выставка работ членов секции Графики Творческого объединения художников Узбекистана «Симфония графики». Приглашаются все любители искусства.

Вход бесплатный. Режим работы: с 09:00 до 18:00 (без обеда). Справки по телефонам: (71) 256-35-56, (71) 252-30-88.
Жаҳонгир Артикходжаев хорижий кузатувчи Адиш Агарвала билан учрашди

👉🏻 http://bit.ly/39a3skw

***

Джахонгир Артикходжаев встретился с иностранным наблюдателем Адишем Агарвалой

👉🏻 http://bit.ly/2PSk2O8

🌐 Web-site 🌏 Facebook
“Элтиб бериш” хизматлари сони ортмоқда

Аввал хабар қилинганимиздек, энди керакли ҳужжатларни олиш учун Давлат хизматлари марказига ташриф буюришнинг ҳожати йўқ.

“Экспресс-хизматлар” функциясидан фойдалансангиз, керак бўлган маълумотномалар тайёр бўлганидан сўнг тўғридан-тўғри уйингизга юборилади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/eltib-berish-xizmatlar-soni-ortmoqda

Биз ижтимоий тармоқларда:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Количество услуг с «доставкой на дом» увеличивается!

Как сообщалось ранее, теперь для получения необходимых документов нет надобности посещать Центр государственных услуг.

Если воспользоваться функцией «экспресс-услуги» нужные справки доставят прямо на дом.

Подробнее:
https://davxizmat.uz/ru/news/eltib-berish-xizmatlar-soni-ortmoqda

Мы в социальных сетях:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Тошкент шаҳар сайлов комиссиясида 2019 йилнинг 22 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман кенгашларга ўтказилган сайлов натижалари бўйича брифинг ташкил этилди.

Маълум қилинишича, пойтахтимиздаги 60 та сайлов округидан 46 тасида маҳаллий кенгаш депутатлари сайланди.

Шу жумладан:

- Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 16 нафар;
- Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 9 нафар;
- Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан 9 нафар;
- Ўзбекистон "Адолат" демократик партиясидан 8 нафар;
- Ўзбекистон Экологик партиясидан 4 нафар депутат сайланди.

Бизни кузатиб боринг. Брифинг маълумотларига яна тўхталиб ўтамиз.