POSTDA|Rasmiy kanal
11.9K subscribers
48.4K photos
3.03K videos
79 files
13.8K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти хабарлари

🌐 Веб-сайт : www.postda.uz

📨 E:mail: info@postda.uz
Download Telegram
ИНСПЕКТОРЛАР ЎҚУВИ

Сирдарё вилояти ИИБ ташаббуси билан профилактика инспекторларининг ўқув машғулоти ташкил этилди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш, криминоген барқарорликни таъминлаш самарадорлигини оширишга қаратилган машғулотларга 244 нафар профилактика инспектори жалб қилинди. Соҳанинг етакчи мутахассислари, ҳуқуқшунос олимлар томонидан иштирокчиларга қонунчиликдаги ўзгаришлар, жамоат тартибини сақлаш тизимидаги ислоҳотларга доир ахборот берилди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Postda” мухбири.
Сирдарё вилояти.


👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Биласизми?

Меҳнат гигиенаси – гигиенанинг бир бўлими. Меҳнат жараёнлари ва ишлаб чиқариш муҳитининг одам организмига таъсирини ўрганади. Қулай меҳнат шароитини яратиш ва касб касалликларининг олдини олиш учун гигиена меъёрлари ва тадбирларини ишлаб чиқади. Жисмоний меҳнат жараёнида, асосан, одам мушакларига, ақлий меҳнатда эса асабий-руҳий томондан зўр келади.
Batafsil o‘qing👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
БАХТ СИРИ НИМАДА?

Бир аёлдан «Турмуш ўртоғингиз сизни бахтли қила олдими?» деб сўрашибди. Унинг ёнида турган эри рафиқасининг «ҳа» деб жавоб беришига ишончи комил бўлиб, гавдасини ростлабди. Чунки аёл оилавий ҳаёт давомида ҳали бирон марта норози бўлиб, нолимаган эди. Бироқ кутилмаганда «йўқ» деган жавобни эшитган эркак бирдан эсанкираб қолибди. Хонадон бекаси эса давом этибди:
– Эрим мени ҳеч қачон бахтли қилмаган. Чунки бахтли бўлиш ёки бўлмаслигим унга боғлиқ эмас. Бахтим учун жавобгар ягона инсон бу – менинг ўзим. Шундай экан, умрим давомида ҳар қандай вазият, ҳар бир онда бахтли яшашга қарор қилганман. Агар бахтим бошқа инсонга, қандайдир вазиятлар ёки бирон бир нарсага боғлиқ бўлганида, ишонинг, бу жиддий муаммога айланарди. Ҳаётдаги ҳамма нарса: одам, бойлик, инсон танаси, иқлим, қувонч, дўстлар, саломатлик доимий равишда ўзгариб туради.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
ҚAҲВA ҲAҚИДA ҚИЗИҚAРЛИ МАЪЛУМОТЛAР

Қаҳванинг зарари ҳамда уни кўп истеъмол қилиб бўлмаслиги ҳақида бот-бот эшитганмиз.
Одатда тонг пайтида ичилган қаҳвани уйқусизлик, асабни тинчлантириш ва жиғилдон қайнашига сабаб бўлиши келтирилади. Аммо, қаҳванинг зарари билан биргаликда, унинг фойдали жиҳатлари ҳам кўп.
Биринчи навбатда кайфиятни кўтаради. Диабетнинг олдини олиш билан бир қаторда юракка ҳам малҳам бўлади. Кўриш қобилиятини яхшилайди. Озиш ва ҳаёт давомийлигининг узайишида беминнат кўмакчи саналади. Саратонга қарши курашишда ёрдам беради ҳамда жигарни мустаҳкамлайди.
Сабоҳат САИДРИЗО тайёрлади.

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
ХОДИМЛАР ХИЗМАТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Айни кунларда ички ишлар органларида маънавий-маърифий йўналишдаги ишлар янги босқичда олиб борилмоқда. Ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда Маънавият ва маърифат марказлари томонидан имзоланган ҳамкорлик меморандуми бу борадаги чора-тадбирларнинг сифат ва самарадорлигининг янада ошишда муҳим ўрин тутмоқда.
Тупроққалъа тумани ИИБда “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиздир!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унга, осойишталик посбонлари ва уларнинг оила аъзолари таклиф этилди.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
ЧОЙХОНАДАГИ ҚИМОРБОЗЛАР

Бировнинг пулини алдаш ёки таваккалчилик асосидаги қимор ўйини орқали олиш қонунда ҳам, динда ҳам қораланади. Лекин айрим шахслар буни яхши билса-да, қизиқиш ёки бел оғритмай даромадга эришиш нияти сабаб қимор ўйинига бош қўшмоқда.
Қарши тумани “Потрон” МФЙда яшовчи фуқаролар Э.С., Ф.Ф., С.А. ва Ж.Б. маҳалла ҳудудида жойлашган чойхонада пул тикиб, қимор ўйнаётгани профилактика инспекторлари томонидан аниқланди. Улардан ўйинда фойдаланган 36 дона қарта ва маълум миқдордаги пул холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Postda” мухбири.
Қашқадарё вилояти.


👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
#Кун_қаҳрамони

ЛЕЙТЕНАНТ САМАРИДДИН ИСМОИЛОВ

1991 йилда Шаҳрисабз туманида туғилган. 2013 йилда Тошкент аграр университетининг иқтисодиёт факльтетини тугатган.
Ички ишлар органларидаги фаолиятини 2016 йилда Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бўлими милиционери лавозимидан бошлаган. 2018 йилда эса Шаҳрисабз тумани ИИБ таъминлаш бўлинмалари старшинаси вазифасига ўтказилган. Сўнгра касбга бўлган қизиқиш туфайли вилоят ИИБ Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бухгалтер-ғазначиси сифатида фаолият кўрсатди. Ҳозирда шу бошқармада бош муҳандис-иқтисодчи лавозимида хизматни давом эттириб келмоқда.
Batafsil o‘qing👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Бугун Халқаро Олимпия куни

Бутун дунёда Олимпия ҳаракатини бошқариш ҳамда ўйинларни ташкил қилиш ва ўтказиш мақсадида 1894 йил 23 июнда Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) таъсис этилди. Унинг таркибига дастлаб 12 давлатдан 14 вакил киритилди. Айни пайтга келиб, ХОҚга дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакати аъзо. Шу жумладан, Ўзбекистон ҳам.
Бугунги кунга келиб, Олимпия куни дунёда энг оммавий тарзда нишонланадиган спорт байрамларидан бирига айланган. Ҳар йили Халқаро олимпия қўмитасига аъзо давлатларда ўтказиладиган спорт ва саломатлик байрамида миллионлаб инсонлар бевосита иштирок этишмоқда. Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, катта-ю, кичик қалбида жисмоний тарбия ва спортга бўлган меҳрини янада юксалтиришдан иборат.

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
УЧИНЧИ САКРАГАНДА ТУТИЛДИ...

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув жараёнида Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани «Равот» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 1975 йилда туғилган шахснинг гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Табиийки, соҳа вакиллари ушбу фуқарони кузатувга олдилар ва унинг наркотик моддалар сотиш билан боғлиқ режасини аниқлашга муваффақ бўлишди. Шундай қилиб, «гиёҳфуруш» шу йилнинг 25 май куни 1 гугурт қутисига жойланган 5,45 грамм марихуанани 250 минг сўмга пуллади. Кейинги куни эса яна бир фуқарога 10 та қутига жойланган 48,67 грамм марихуанани 2 миллион 500 минг сўмга сотди.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Zehningizni sinab ko‘ring

Савол
: У “уйи”дан чиққунга қадар юз минг йиллаб вақт сарфлайди, бизгача бир неча дақиқада етиб келади. У нима?

Ушбу саволнинг жавобини тўғри топсангиз, бугун соат 17:00 да телеграм каналимиз орқали эълон қиламиз.

Жавобни қуйидаги манзилга йўллашингиз мумкин: https://t.me/postda_muloqot

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
#Халқ_бисотидан

БЕСАБАБ ЖАНГ
Бир рицар саҳрога тушиб қолибди. У бирон кулба ёки одамзотни учратиш умидида жуда узоқ йўл босибди. Бу орада отидан, дубулғаю аслаҳаларидан маҳрум бўлиб, ёнида фақатгина қиличи қолибди. Уни очлик ва сувсизлик азоби қийнарди.
Шунда унинг кўзига олисдан бир кўл кўринибди. У бор кучини тўплаб, ўша томонга қараб юра бошлабди. Яқинроқ борса, кўл ёнида уч бошли аждар ўтирган экан. Рицар шу заҳотиёқ қиличини чиқариб, сўнгги кучини жамлаганча махлуққа қарши жангга киришибди. Икковлон бир кун курашибди, иккинчи кун курашибди... Йигит аждарнинг иккита бошини сапчадек узиб ташлабди. Учинчи куни аждар ҳолсиз ерга йиқилибди, рицар ҳам тинка-мадори қуриб, оёғида тура олмай қиличига суяниб қолибди.
Шунда силласи қуриган аждар аранг:
– Рицар, ўзи мендан нима истагандинг? – деб сўрабди.
– Шунчаки сув ичмоқчи эдим.
– Ичавермайсанми унда... Сенга халақит қилдимми? Менга ташланиб нима қилардинг?
Қиссадан ҳисса: Билиб-билмай ҳаётингизни оғирлаштирманг.
Рус тилидан Гулчеҳра АЗИМОВА таржимаси.
ТИКУВЧИЛАРГА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ

Хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида Когон тумани “Когон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Дизайн Шарқ” тикув цехида ишчи аёллар ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Мазкур тарғибот тадбирлари доирасида туман ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича гуруҳ масъул ходимлари аёллар, айниқса, вояга етмаган қиз болалар ўртасида ўз жонига суиқасд қилиш, шунингдек, оила турмуш доирасидаги эр-хотин ва бошқа қариндошлар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар натижасида келиб чиқаётган жанжаллар, уларнинг оқибатлари юзасидан суҳбатлашилди. Бундан ташқари, келишмовчиликларнинг оиладаги носоғлом муҳитда тарбия топаётган вояга етмаган фарзандлар тарбиясига салбий таъсири, хотин-қизлар томонидан содир этилган турли кўринишдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг таҳлилий муҳокамалари тўғрисида ҳам сўз юритилди.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
#Учинчи_секторда

МИРАКОНЛИКЛАР МАМНУН

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Ш. Алиев раҳбарлигидаги 3-сектор ишчи гуруҳи ва кўчма штаб аъзолари Ғиждувон тумани “Миракон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларнинг мурожаатларини жойига бориб ўрганишди. Шунингдек, фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволанишлари учун шароит яратилди. Қолаверса, аҳолининг қўшимча даромад олишлари учун ғалладан бўшаган майдонлардан 25 сотихдан ер ажратиб берилди.
Бундан ташқари, туманнинг учинчи сектор фаолияти ўрганилиб, ҳудудий сектор ишчи гуруҳи аъзолари билан семинар-тренинг ўтказилди. Мазкур семинарда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш тизимини тўғри йўлга қўйиш ва натижадорликка эришиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Бу каби амалий ёрдамлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги учинчи секторларида навбати билан амалга оширилиши йўлга қўйилди.
Мирзоқул АҲАДОВ,
“Postda” мухбири.
Бухоро вилояти.

👉
@postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.