ҚОЧОҚ ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган шахсларни қўлга олиш ҳамда жазо муқаррарлигини таъминлаш ички ишлар органлари ходимларининг асосий вазифаларидан биридир. Бу борада Хоразм вилояти ИИБ томонидан ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, шовотлик К.Б. жиноят содир этганлиги учун суд ҳукми билан жиноий жавобгарликка тортилди. Қилмишидан тўғри хулоса чиқармаган бу кимса, суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб, яшаш жойидан яширинди.
Шундан сўнг унга нисбатан туман ички ишлар бўлими томонидан қидирув эълон қилинади.
“Қочоқ”ни излаб топиш билан боғлиқ дастлабки суриштирувлар давомида унинг Шовот тумани ҳудудида яшириб юрганлиги маълум бўлади. Мазкур тезкор маълумот асосида “Қидирув” тадбири ўтказилади ва К.Б. шу куниёқ қўлга олиниб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди. Худойберган ЖАББОРОВ,
“Postda” мухбири.

#Qilmish_qidirmish
7 ОЙДАН БУЁН АЛДАБ КЕЛАДИ
Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидан бўлган 1968 йилда таваллуд топган В.Ж. таниши, Фарғона вилоятилик 1982 йилда туғилган Н.Ю.га чув тушди. Нега дейсизми? У 2020 йилнинг декабрь ойида Н.Ю.га қурилишда ишлатиладиган 44 тонна арматура маҳсулоти учун оз эмас кўп эмас 25000 АҚШ долларини қўшқўллаб топширади. Аммо мана 7 ойдирки, на арматурадан на пулдан дарак йўқ.
Тоқати тоқ бўлган В.Ж. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишдан бошқа иложи қолмайди. Ҳозирда айбланувчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сарвар СОБИРОВ,
«Postda» мухбири.
👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.

“ВАТАНПАРВАР”ГА ПРЕСС-ТУР
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ташкилот ҳузуридаги Республика техник ва амалий спорт турлари марказига ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди.
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тадбир давомида спорт техникалари кўргазмаси намойиш этилди. Журналистларга ташкилот тизимидаги автокросс, мотокросс, картинг, триатлон, дуатлон, ёзги биатлон, пневматик қуролдан ўқ отиш, авиамодель, ракетамодель, кемамодель, радиоспорт каби спортнинг техник ва амалий турлари бўйича кенг маълумот берилди.
Тадбир доирасида журналист ва блогерлар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича мусобақа ташкил этилди. Иштирокчилар мерганлик борасида ўз маҳоратини намойиш этиб, ғолиблик учун астойдил кураш олиб боришди.
Фахриддин ЭШҚОБИЛ.

Zehningizni sinab ko‘ring
Савол: У “уйи”дан чиққунга қадар юз минг йиллаб вақт сарфлайди, бизгача бир неча дақиқада етиб келади. У нима?
Бугунги саволимизга биринчи бўлиб Шаҳруз исмли ўқувчимиз тўғри жавоб берди. Элёрбек Қўзибоев, Улуғбек Қурбанов, Дурдона Нурмуҳаммадова, Матирза Сейтназаров, Аброржон Файзуллаев, Ризвон ва яна кўплаб ўқувчиларимиз ҳам жавобни тўғри топишган.
Жавоб: фотон (ёруғлик заррачалари). Унинг қуёш ядросидан то ташқи юзасига чиққунича 200 минг йил, ерга етиб келгунча эса саккиз дақиқа вақт кетади.

ИККИ АВЛОД ВАКИЛЛАРИ УЧРАШДИ
Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан икки авлод учрашуви ўтказилди.
Учрашувда вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Ибрагим Исмоилов, вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Араббой Усмонов ҳамда узоқ йиллар соҳада ишлаб нафақага чиққан бир неча фахрийлар ИИВ Академиясини тамомлаб, хизматга киришаётган ёш ходимларга ўз тажрибалари ҳақида сўзлаб беришди.
Фахрийлар ўзлари фаолият кўрсатган даврдаги шарт-шароит, хизматдаги машаққатлар ҳақида гапириб, ёш ходимларни бугунги имкониятлардан унумли фойдаланишга, ҳалол ва танлаган касбига садоқатли бўлишга чақирдилар.
Икки авлод учрашуви ёш ходимларнинг маънавий билимини бойитиб, уларнинг қалбида она Ватан ҳамда танлаган касбига садоқат туйғуларини мустаҳкамлади.
Тадбир якунидан устозлар ёш ходимларга бошлаётган хизмат фаолиятлари хайрли бўлишини тилаб оқ фотиҳа беришди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Postda” мухбири.
Фарғона вилояти.

ЭСКИ ГИНА ПИЧОҚНИ ҚИНИДАН ЧИҚАРДИ
Тунги 00:30 ларда Жиззах вилояти Зомин тумани “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бир неча фуқаро ўртасида юзага келган келишмовчилик икки кишининг пичоқланиши билан якун топди. Маълум бўлишича, ўша тунда туманнинг “Обиҳаёт” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 1990 йилда туғилган Д.Б. бошқарувидаги “Nexia”да 1995 йилда туғилган укаси Ў.Ф. ҳамда шу туманнинг Қарапчи қишлоғида яшовчи амаки А.П. билан Зомин тумани марказидан қайтаётиб “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги дўкон қаршисида тўхтаган.
Дўконга сув олиш учун йўналган Д.Б. “Оқтепа” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 1998 йилда туғилган Н.Ш.ни кўриб қолади ва улар ўртасида даҳанаки жанжал бошланади. Келишмовчиликка бир қанча вақт илгари томонларнинг муштлашиб қолгани сабаб бўлган.
Batafsil o'qing 👉

Сен кулсанг ҳам, йиғласанг ҳам, барибир, ҳаёт ўтаверади. Тўхтаб қолмайди. Шундай экан, барча дардларни устингга юклаб олмасдан, улардан халос бўл, уларни унут ва табассум қил!
👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Чаён солиғи ҳақида эшитганмисиз?
Қадимда солиқларнинг ҳар хил тури бўлган. Баъзиларини ҳозир эшитиб, нега бундай солиқ солинган экана, дея ҳайрон бўлишингиз табиий. ХIХ асрда Ўрта Осиё хонликларида аҳолидан кўплаб солиқлар қаторида чаён солиғи ҳам йиғилган.
Сизнингча, солиқ тарзида йиғилган чаёнларни нима қилишган? Заҳри олиниб қандайдир дори тайёрлагандир ёки уларни бошқа давлатларга экспорт қилгандир. Сиз шундай тахмин қилган бўлсангиз адашасиз. Маълумки, хонликлар зиндонида сақланувчи маҳбуслар ичида энг кўп азоблангани сиёсий маҳбуслар бўлган. Уларни қийнаб ўлдириш учун турли хилдаги қийноқ усуллари ўйлаб топилган. Шулардан бири уларни қора чаёнга чақтириб ўлдириш эди.
Шунинг учун ҳар йили баҳор ва ёзда аҳолига чаён солиғи солинган. Аҳоли эса ноиложликдан эски деворлар тагини ковлаб, чўлларга чиқиб, чаён овлаган ва солиқчиларга топширган.
Фозилжон Мамашарипов тайёрлади.

АСЛ БОЙЛИК
Бир камбағал одам Жаноби Ҳаққа нолий бошлабди:
– Эй Яратган Эгам, нега мени бошқа бандаларингдан кам кўрдинг, ризқимни тор қилдинг?!
Бир йўловчи унинг гапини эшитиб қолиб сўрабди:8
– Биродар, тинчликми? Нимадан норозисан?!
– Аллоҳ менга кўп ризқ ато этмади, тинмай меҳнат қиламан, бироқ ночорликдан чиқиб
кетолмаяпман!
Йўловчи бир оз ўйланиб тургач дебди:
– Майли, сенга беш минг тилла бераман. Эвазига битта кўзингдан воз кечасан!
Фақир қаттиқ қўрқиб кетиб, икки қадам орқага чекинибди:
– Эсинг жойидами? Қандай қилиб беш минг эвазига кўзимдан воз кечишим мумкин?!
Йўловчи савдолашишда давом этибди:
– Унда битта қўлингдан воз кеча қол.
Batafsil o‘qing 👉

✅ Ўзбекистон фуқаролигига оид қонунга ўзгартиришлар киритилди — асосий янгиликлар:
Эндиликда:
▪️2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади;
▪️ўзини Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган кунга қадар юртимизда камида ўн беш йил давомида доимий яшаб келаётган ва ушбу давр мобайнида чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади;
▪️ота-онасидан бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон фуқароси деб тан олинган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва мамлакамизда яшаб келаётган бола хоҳиш билдирган тақдирда Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади;
▪️Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш учун назарда тутилган фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ариза берувчи ушбу фактларни суд тартибида тасдиқлаши мумкин.
📗 Ушбу таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида 2005 йил 1 январга қадар мамлакатимиз ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган 20 570 нафар ва ҳар йили тахминан 1 500 нафар республикамиз ҳудудида доимий рўйхатдан ўтиб яшаб келаётганига 15 йилдан ошадиган фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш имконияти яратилади.
❌ Шунингдек, ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган ва яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш мақсадида илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар 5 йил давомида (фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси олган кундан эътиборан) узлуксиз яшаш шарти бекор қилинди.

СПОРТНИНГ ЮРАК УЧУН ФОЙДАСИ
Ёш ўтган сари артерия томирлари ўз эгилувчанлигини йўқотиб, дағалроқ бўлиб боради. Бунинг натижасида юрак-қон томир хасталиклари, жумладан, инфаркт ва инсульт юзага келиши хавфи ортади. Агар кам ҳаракатли ҳаёт тарзи олиб борилса, бу хавф янада зўраяди. Шунинг учун ҳам соғлом турмуш тарзи ва спорт билан шуғулланиш тарғиб қилинади.
Олимлар бу борада жиддий тадқиқотларни амалга оширишмоқда. АҚШлик олимлар томонидан олиб борилган шундай тадқиқотлардан бирида 60 ёш ва ундан катта 102 киши қатнашди. Уларни сўнгги 25 йил давомида ҳафтасига қанча спорт билан шуғулланганига қараб 4 тоифага бўлиб чиқишди. Тадқиқот давомида олимлар иштирокчилар артерияларининг эластиклигини кузатиб боришди. Аниқланишича, турли даражада амалга оширилган машқлар турли артерияларга таъсир кўрсатар экан:

Учинчи сектор фаолиятидан
ҚОРАКЎЛЛИКЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ғалладан бўшаган майдонларни аҳолига бериш бўйича Қоракўл туманининг учинчи сектор ҳудудида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, иш билан банд бўлмаган аҳолининг даромадларини кўпайтириш мақсадида ер ажратиб бериш тадбирлари давом этяпти. Сектор раҳбари, подполковник Жамшид Расулов бошчилигида “Жиғачи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Бободеҳқон” фермер хўжалиги даласида ташкил этилган тадбирда маҳалладаги “Аёллар”, “Ёшлар” ва “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи кам таъминланган ҳамда ишсиз бўлган 14 та оилага 5 гектар ер майдони ажратиб берилди ва такрорий экин сифатида тариқ экилди.