POP YANGILIKLARI | RASMIY
25K subscribers
66.2K photos
19.3K videos
156 files
9.86K links
POP YANGILIKLARI - Попдаги энг катта расмий ОАВ Телеграм канали!

💠 Реклама: @uzpopliklar

✔️ Мурожаатлар учун: @PopliklarBot

📄 Давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома рақами: 102561
📌 Popliklar.uz - POP MASS MEDIA CENTER MCHJ
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР #Хушхабар

⚡️⚡️⚡️Кейинги ҳафта бошларидан метан заправкаларига киритилган чекловлар бутунлай бекор қилиниши мумкин

Бу ҳақида Энергетика вазирлиги масъул ходими маълум қилди

✍️ @popliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

⚡️​​Талаба фарзандли бўлганида унга ОТМ томонидан бир марталик суюнчи пули берилади


Талаба олий таълим муассасасига аризани бола туғилган кунидан бошлаб олти ойдан кечиктирмай тақдим этади ва унга раҳбарият томонидан белгиланган нафақа пулини 10 кундан кечиктирмай тўлаб бериш мажбурий ҳисобланади. Ҳозирги кунда нафақа пули миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизини ташкил этади.

❗️2023 йил 1 декабрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 050 000 сўм этиб белгиланган.

Керакли ҳужжатлар:
ОТМ ректори номига ариза
Паспорт нусхаси
Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси.

✍️ @popliklar
#Хушхабар

Бугун Наманган вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси олувчилар учун ихтисослашган янги инновацион имтиҳон маркази ишга тушди.

Давлатобод туманининг “Юксалиш” маҳалласи ҳудудида фаолият бошлаган мазкур марказ кунига ўртача 500 мижозга хизмат қила олади.

Унинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди ва имтиҳон маркази фаолияти билан танишди.

Бу ерда бўлажак ҳайдовчиларни имтиҳондан ўтказиш учун зарур бўлган барча шароит: замонавий жиҳозланган ўқув хоналаридан тортиб, автоматлаштирилган автодромгача мавжуд.

@popliklar
#Хушхабар

🌙 Кириб келаётган Шаъбон ойингиз муборак бўлсин!

📆 Милодий 2024 йил 11 февраль – ҳижрий 1445 йил Шаъбон ойининг 1-кунига тўғри келади.


🤲 Расулимиз алайҳиссалом янги ой кирганида бундай дуо қилардилар:

Аллоҳумма аҳлилҳу аълайнаа бил-юмни вал-иймаани вас-салаамати вал-Ислаами. Роббий ва Роббукаллоҳу.

Маъноси: Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир (Имом Термизий ривояти).

БАРЧА ЯҚИНЛАРГА БИРИНЧИЛАРДАН ЮБОРИБ ХАБАРДОР ҚИЛИНГ!

@popliklar
#Хушхабар

⚡️ Ўзбекистондаги энг баланд 🎡 92 метрлик Чархпалак бугундан расман очилди! 👏😍

Очилиш маросими 29 феврал, соат 13:00да Афсоналар водийси паркида бўлиб ўтди.

Барча ҳамюртларимиз ва шаҳримиз мехмонларини очилиш маросимига таклиф қилиб қоламиз!

✍️ @popliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

⚡️Ўзбекистонликлар Наврўзда кетма-кет 4 кун дам олади!

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ўзбекистон фуқаролари Наврўз байрамида қаторасига тўрт кун дам олади.

• 21 март (пайшанба) – байрам;
• 22 март (жума) – 5 кунлик иш тартибига эга фуқаролар учун қўшимча дам олиш куни;
• 23 март (шанба) – ҳамма учун дам олиш куни;
• 24 март (якшанба) – дам олиш куни.

👉 @Popliklar - Попдаги энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
#Тезкор #Хушхабар

⚡️Энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади.

Чет тили бўйича халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификат олган фуқарога тил ўрганиш учун сарфлаган харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.

@popliklar
#ХУШХАБАР

Самарқанд вилоятида спортнинг муайтай тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада кичик ўсмирлар (қизлар)(U11) ва ёшлар (қизлар)(U17) ўртасида ўтказилди. Унда Поп тумани 2-сон спорт мактаби тарбияланувчилари муносиб иштирок этиб ғолиблик шоҳсупасига кўтарилдилар.

Хусусан беллашувда:
✔️Ўғил болалар 2 та олтин, 2 та бронза;
✔️қиз болалар 3 та олтин, 1 та бронза.


Ушбу ғалаба билан ёш спортчиларни, уларни ота-оналарини ва мактаб жамоасини табриклаймиз.

✍️ @popliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар #Тарқатинг

Машинани қайта рўйхатдан ўтказиш нархи расман эски ҳолатига қайтарилди.

Автомототранспорт воситасини қайта рўйхатга қўйишда тўлов миқдори БҲМнинг 10 фоизи (ҳозирги кунда 34000 сўм) этиб белгиланди.

Техпаспортини олиш тўлов миқдори эса 238 минг сўм.

Бу бўйича Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи тасдиқланди.

Ҳайдовчиларга юбориб қўямиз!

@popliklar
#хушхабар

⚡️Энди юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди

Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди.

Яна бир янгилик: энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.

@popliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Хушхабар

⚡️ПЕРЕВАЛ ОЧИЛДИ!!

Айни вақтларда Қамчиқ довонида йўлнинг икки томони ҳам очилган. Тоғ йўлида катта тозалаш ишлари якунланиб, йўллар очилибди.

Видеони одамлара тарқатиб, хабардор қилиб қўйинглар. Йўллар очиқ бемалол.

@popliklar
#Тезкор #Хушхабар

⚡️Путин Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни ҳимоялаш учун ҳукумат барча чораларни кўришини айтмоқда.

❗️Миграция бўйича барча долзарб масалаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон раҳбарияти билан ҳамкорликдаги ишларни давом эттирамиз, деб айтмоқда Россия президенти.

👆 Ушбу хушхабарни Россияда ишлаётган ватандошларимизга етказиб қўйинглар!

✍️ @popliklar
#Хушхабар

⚡️Бу йил қишда газдан муаммо бўлмайдиган кўринади!

Россия газининг Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзити 11 миллиард куб метргача ошади - Путин

@popliklar
#Хушхабар

Поплик ёш дзюдочилардан навбатдаги ғалаба!

Жиззах шаҳрида ўтказилган 700 нафардан ортиқ ёш спортчилар орасида "Jizzax open judo kids 2024” халқаро турнирида иштирок этган поплик ёш спортчи Бахтиёров Бобуршох муносиб иштирок этиб ғолиблик шоҳсупасининг энг юқорисига кўтарилди.

Ушбу ғалаба билан 1-сон спорт мактаби жамоасини, мураббий Аббосбек Ғоффоровни ҳамда спортчиларимизнинг ота-оналарини табриклаймиз!

✍️ @popliklar
POP YANGILIKLARI | RASMIY
⚡️Айни дамда Қамчиқ довонида сел сабабли ёпилиб қолган йўлни лой ва тошлардан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда! ❗️Тез орада йўл ҳаракати тикланиши кутилмоқда. @popliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Хушхабар

⚡️ ЙЎЛЛАР ОЧИЛДИ!! ПЕРЕВАЛНИНГ СЕЛ КЕЛГАН ЖОЙИДАН МАХСУС ВИДЕО!

Тоғ йўлларини лой ва тошлардан тозалаш ишлари давом этмоқда ва йўллар очиб юборилган. Мошиналар харакатни бошлашибди.

👆Перевалдан ўтмоқчи бўлган яқинларга юбориб қўямиз!

✍️ @popliklar
#Диққат #Хушхабар

⚡️2 йиллик стажи бор ёшлар иш берувчининг тавсияси асосида олийгоҳга ўқишга қабул қилинади!

Касби бўйича малака даражаси ва 2 йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан олийгоҳларга контракт асосида қабул қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда маълум қилди.

Шунингдек, лицей ўқувчилари 1- ёки 2-курсдан кейин ўқишни ОТМнинг 2- ёки 3-курсида давом эттириши мумкин бўлади.

@popliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Хушхабар

⚡️Уй-жойга муҳтож қизлар учун ижтимоий уйлар берилади

Президент қарори билан, энди Ўзбекистонда оғир шароитга тушиб қолган қиз-аёллар учун 1 хонали уйлар берилиши тасдиқланди.

✍️ @popliklar
#хушхабар

⚡️ЗАФАР МУБОРАК ПОПЛИК ҒАЛЛАКОРЛАР!

Йил бошидан қилинган меҳнат ўз самарасини берди, 25 минг 700 тонналик ғалла хирмони яратилди.

Бугунги кунга 25 минг 700 тонна дон топширилиб, белгиланган шартномавий режани 101,4 фоизга бажарилди.

Катта хирмонга туманимизнинг "Санг зийнати", " Тошпўлат Турғунбой Расулжон", "Саидислом Хожиакбор", "Шухрат Умид сервис", "Комилжон" фермер хўжаликлари биринчилардан бўлиб режани ортиғи билан бажарилишига ўз ҳиссаларини қўшишди.

Зафар муборак, поплик ғаллакорлар!

✍️ @popliklar