POP YANGILIKLARI | RASMIY
26.6K subscribers
69.4K photos
20.3K videos
158 files
10.3K links
POP YANGILIKLARI - Попдаги энг катта расмий ОАВ Телеграм канали!

💠 Реклама хизмати 👉 @uzpopliklar

📄 Давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома рақами: 102561
📌 Popliklar.uz - POP MASS MEDIA CENTER MCHJ
Download Telegram
#диққат

⚡️ ЦЕФТРИАКЦИОНДА ЎЛИМ ХАВФИ БОР❗️

Кеча Тошкент вилоятида Цефтриакцион қабул қилган аёл нафаси бўғилиб хушини йўқотди, уни тезкорлик билан шифохонага олиб бориб хаётини сақлаб қолишди

Шифокорлар бу 5-ҳолат эканини, бундай нотўғри таъсир ҳолатларда дархол врачга мурожаат қилишларини сўрашмоқда

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз!

✍️ @popliklar
#Диққат

❗️ Яқинларингизга хабар беринг: фирибгарлар судга чақирув қоғози ниқоби остида Телеграм орқали вирус юборишни бошлади.

⚠️ Агар сиз ушбу файлни очсангиз, телефонингиздаги барча маълумотлар ўғирланади ва вирус сизнинг номингиздан барча контактларингизга юборилади.

Дўстлардан келган бўлса ҳам, бундай файлларни очманг!

✍️ @popliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

⚡️Ўзбекистонга 7 сентябрдан нисбатан совуқ ва бироз нам ҳаво кириб келиши бошланади

Дам олиш кунлари ҳарорат кечалари 10-15 даражагача, кундуз кунлари 22-27 даражагача пасаяди. Баланд тоғларда қор ёғиши мумкин. 🥶

@popliklar
#диққат

⚡️Энди сайловда бутун оилангиз номидан ёки бир неча маротаба овоз берсангиз жаримага тортиласиз

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бундай  қоидабузарлик учун жарима солишни назарда тутувчи қўшимча киритилди.

✍️ @popliklar
#диққат

❗️❄️ Бу йил қиш қаттиқ келиши мумкинлиги айтилди

Жаҳон метеорология ташкилоти 2024-2025 йиллар қишида қаттиқ совуқ тушиши ва қор бўронлари бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Бу ёз ойларини кузатувлар тарихидаги энг иссиқ бўлишига хизмат қилган Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси ўрнини Ла-Нинья эгаллагани билан изоҳланди.

✍️ @Popliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

☄️Эртага 13 сентябрь куни ҳам давомида кучли магнит бўрони кузатилади 🤕

Айни вақтда Ер юзида кучли магнит бўронлари давом этмоқда!

Прогнозларга кўра эртага, 13-14 сентябр кунлари Ер юзини магнит бўрони қоплайди. Об-ҳавога таъсирчан одамлар ўзларини ёмон ҳис қилишлари, бош оғриғи ва кайфиятлари ўзгариши мумкин. Шу сабабли об-ҳавога таъсирчан инсонлар соғлиқларига эътиборли бўлишлари керак.

Яқинларингизни ҳам огоҳлантириб қўйинг!

@popliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг

☪️ Эртага ЖУМА куни кўплаб масжидларда жума намозидан олдин Мавлиди шариф ўқилади!

Хусусан, Поп тумани Чинор МФЙда жойлашган "Чинор" жомеъ масжидида ҳам Мавлиди шариф ўқилади. Мавлиди шарифни ўқиш соат 12:20 ларда бошланиши кутилмоқда.

Мавлиди шарифга марҳабо, азиз попликлар! 😍

Дўстларингизни ҳам хабардор қилиб қўйинглар!

✍️ @popliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️"Перевал"да 10 километрлик "пробка"!

Тошкентдан Водийга қайтишда бир неча километрлик тирбандлик юзага келган. Йўлга чиқмоқчи бўлган танишларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.

✍️ @popliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️ Энди Ўзбекистонда муҳтож оилалар ҳар ой фарзандлари учун пул олади!

Болалар нафақасининг ойлик миқдори қуйидаги миқдорларда белгиланади:
250 000 сўм - 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта бола учун;
325 000 сўм - 3 ёшгача бўлган битта кичик бола учун;
150 000 сўм - оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
100 000 сўм - оиланинг учинчи ва ҳар бир кейинги фарзанди учун.

@popliklar
#Диққат

☎️ Агар сизда газ, электр ёки сув билан муаммо бўлса керакли телефон рақамлари рўйхатини билиб олинг!

• 101 – ёнғин хавфсизлиги бўлими;
• 102 – ички ишлар органлари;
• 103 - тез тиббий ёрдам;
• 104 - газ хизмати;
• 1050 - қутқарув хизмати;
• 1001 - об-ҳаво маълумотларини олиш;
• 1054 - «Сувсоз» рақами;
• 1347 – иситиш ва иссиқ сув таъминоти масалалари бўйича;
• 1154/@het_admin – электр таъминоти масалалари учун;
• 1055 - барча турдаги коммунал муаммолар учун.

@popliklar