POP YANGILIKLARI | RASMIY
27.2K subscribers
70.3K photos
20.6K videos
162 files
10.3K links
POP YANGILIKLARI - Попдаги энг катта расмий Телеграм канали!

💠 Реклама хизмати 👉 @uzpopliklar
Download Telegram
#Хушхабар

Поплик ёш дзюдочилардан навбатдаги ғалаба!

Жиззах шаҳрида ўтказилган 700 нафардан ортиқ ёш спортчилар орасида "Jizzax open judo kids 2024” халқаро турнирида иштирок этган поплик ёш спортчи Бахтиёров Бобуршох муносиб иштирок этиб ғолиблик шоҳсупасининг энг юқорисига кўтарилди.

Ушбу ғалаба билан 1-сон спорт мактаби жамоасини, мураббий Аббосбек Ғоффоровни ҳамда спортчиларимизнинг ота-оналарини табриклаймиз!

✍️ @popliklar
POP YANGILIKLARI | RASMIY
⚡️Айни дамда Қамчиқ довонида сел сабабли ёпилиб қолган йўлни лой ва тошлардан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда! ❗️Тез орада йўл ҳаракати тикланиши кутилмоқда. @popliklar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Хушхабар

⚡️ ЙЎЛЛАР ОЧИЛДИ!! ПЕРЕВАЛНИНГ СЕЛ КЕЛГАН ЖОЙИДАН МАХСУС ВИДЕО!

Тоғ йўлларини лой ва тошлардан тозалаш ишлари давом этмоқда ва йўллар очиб юборилган. Мошиналар харакатни бошлашибди.

👆Перевалдан ўтмоқчи бўлган яқинларга юбориб қўямиз!

✍️ @popliklar
#Диққат #Хушхабар

⚡️2 йиллик стажи бор ёшлар иш берувчининг тавсияси асосида олийгоҳга ўқишга қабул қилинади!

Касби бўйича малака даражаси ва 2 йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан олийгоҳларга контракт асосида қабул қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда маълум қилди.

Шунингдек, лицей ўқувчилари 1- ёки 2-курсдан кейин ўқишни ОТМнинг 2- ёки 3-курсида давом эттириши мумкин бўлади.

@popliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Хушхабар

⚡️Уй-жойга муҳтож қизлар учун ижтимоий уйлар берилади

Президент қарори билан, энди Ўзбекистонда оғир шароитга тушиб қолган қиз-аёллар учун 1 хонали уйлар берилиши тасдиқланди.

✍️ @popliklar
#хушхабар

⚡️ЗАФАР МУБОРАК ПОПЛИК ҒАЛЛАКОРЛАР!

Йил бошидан қилинган меҳнат ўз самарасини берди, 25 минг 700 тонналик ғалла хирмони яратилди.

Бугунги кунга 25 минг 700 тонна дон топширилиб, белгиланган шартномавий режани 101,4 фоизга бажарилди.

Катта хирмонга туманимизнинг "Санг зийнати", " Тошпўлат Турғунбой Расулжон", "Саидислом Хожиакбор", "Шухрат Умид сервис", "Комилжон" фермер хўжаликлари биринчилардан бўлиб режани ортиғи билан бажарилишига ўз ҳиссаларини қўшишди.

Зафар муборак, поплик ғаллакорлар!

✍️ @popliklar
#Тезкор #Хушхабар

⚡️РАСТАМОЖКА БЕКОР БЎЛИШИ КУТИЛМОҚДА❗️

Хорижда ишлаб чиқарилган, импорт қилинадиган автомобиллар учун давлат божи ундиришда кескин бурилиш бўлиши кутилмоқда.

Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз, МАШИНАЛАР НАРХИ ҚУЛАЙДИ!

✍️ @popliklar
#ХУШХАБАР

⚡️“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида енгил атлетика бўйича Республика босқичида Поп тумани спортчилари вилоят шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Мусобақа якунига кўра,
✔️22-26 ёш аёллар ўртасида
🥇1-ўрин Наманган вилояти жамоаси,

✔️22-26 ёш эркаклар ўртасида
🥇1-ўрин Наманган вилояти жамоаси,

✔️27-30 ёш аёллар ўртасида
🥈2-ўрин Наманган вилояти жамоаси,

✔️22-26 ёш эркаклар ўртасида
🥇1-ўрин Наманган вилояти жамоаси,

Барча ғолиб бўлган ёшларимизни чин дилдан табриклаймиз!

✍️ @popliklar
#Хушхабар

⚡️Поп туманида йиллик 100 минг тонна кўмир брикет маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилди!

Ушбу заводнинг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашиб, бу каби лойиҳаларнинг аҳамияти ҳақида тўхталди.

"Tashkent Trade Center" МЧЖ хорижий корхонасининг кўмир брикет ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга тегишли, йиллар давомида самарасиз қувватларда ишлаб келган кўмир брикет корхонаси Е- Аукцион оммавий савдо майдончалари орқали сотиб олиниб, ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди.

Корхона томонидан 150 нафар иш ўринлари ташкил этилди, йиллик 100,0 минг тонна кўмир брикет маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, туманнинг саноатдаги имкониятларини ва янги қувватларини 180,0 млрд.сўмга ўсишини таъминлайди.

✍️ @popliklar
#ХУШХАБАР❗️❗️❗️

Поп туман 2-сон спорт мактабининг ёш боксчилари Осиё чемпионатида иштирок этади.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сафида поплик боксчиларимиз Фарангиз Усмоналиева ҳамда Саломатхон Сардоровалар Абу Дабида 2010-2011 ёшдаги ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Ушбу ғалаба билан Элдоржон Турсунов бошчилигидаги спорт мактаби жамоасига ҳамда ёшларимизнинг ота-оналарига ташаккур билдирамиз.

✍️ @popliklar
#ХУШХАБАР

💪 Назокат Солиева — Армрестлинг спорт тури бўйича 12 карра Жаҳон чемпиони бўлиб юртимиз байроғини баланд кўтарди.

Поп тумани фарзанди Назокат Солиева шу кунларда Молдавия шаҳрида бўлиб ўтаётган Армрестлинг спорт тури бўйича жаҳон чемпионатида ўнг қўл ва чап қўл курашларида барча рақибларидан устин келиб 2 та олтин медални қўлга киритди.

Эндиликда қаҳрамонимиз 23-24 август кунлари ўзидан катта ёшдаги, чемпионатнинг энг кучли рақибларига қарши яна майдонга чиқади.

💯 ОМАД СЕНГА НАЗОКАТ!!!

✍️ @popliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM