Ўқувчимиз ёзмоқда
Болаларга қўрқув эмас, мотивация бериш лозим...
Келаётган хабарларга кўра, Миллий гвардия шаҳар мактабларида тартиб-интизом, форма ва давомат устидан қаттиқ назорат ўрнатибди. Мактаб дарвозаси олдида ўқувчи ва ўқитувчиларни кутиб олиб, кечқурун энг охирида эшикни қулфлаб кетишаяпти экан.
Кеча ўғлим ўқийдиган мактабда биринчи синф ўқувчиси беш минут кечиккан экан, ота-онасини чақиртириб, улардан тушунтириш хати олибди. Агар бу ҳол такрорланса, жиддий “оқибатлар”га олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилибди. Бу майликуя, ўқитувчи ҳам йигирма дақиқа кечиккани учун Миллий гвардия лейтинантига ваколати доирасида ўзига нисбатан чора кўришини сўраб (тушунтириш хати шаблони асосида ёздирилган) тушунтириш хати ёзибди.
Бу ҳали холваси. Маҳалла еттилиги ва профилактика инспекторлари ҳам мактабларда темир-терсакданда қаттиқроқ интизом ўрнатишга жалб қилинаяпти эмиш.
Катталаримиз маҳаллаю миллий гвардиядагиларга бошқа иш топиб бериша олмаган шекилли. Ўқитувчилар фаолиятига энди Мудофаа вазирлигидагиларни ҳам жалб қилиш керак.
Тўғрида, уруш бўлмаётган бўлса, бекорчиликдан нима қилишади? Ҳар бир мактаб олдига БТР қўйиш керак. Ҳар бир ўқувчи олдига автомати билан аскар туриши керак! Шундай қилмаса, ёшлар жаа чегарадан чиқиб кетишяпти.
Ҳозир қайси амалдор бекор бўлса ёки кабинетида ўтиравериб зерикса, таълимга аралашяпти. Биттаси чала-чулпа дарслик яратиб, соққа қиляпти. Хуллас, таълимни тажриба сичқончасига айлантиришди.
Мактабнинг тўлақонли фаолият кўрсатишига жавобгар мактаб директори бор, ўринбосари бор. Психологи бор. Уларга бюджетдан ойлик тўланаяпти. Назоратчи устидан назоратчи қўйиш билан таълимдаги муаммолар ҳал бўлганида, Шимолий Корея аллақачон тараққий этган бўларди.
Бошқаларни билмадиму, энсани қотирадиган даражадаги бу “янгиликлар” худди “қора туш” замонларига қайтилаётгандек менда таассурот ўйғотяпти.
PS. : Ўқишни хоҳламаётган болани танк билан қўрқитса ҳам ўқимайди. Уларга қўрқув эмас, мотивация бериш керак.
@platformauzb

Дўстлар, “Ular” лойиҳасининг навбатдаги сони YouTubeʼга жойланди.
Бу галги меҳмонимиз Грузия аллергия ва иммунология маркази ва Вена тиббиёт университети билан ҳамкорликда ташкил этилган халқаро аллергия маркази аллергологи — Моҳигул Исматова.
Биз подкаст давомида аллергия аслида нималиги, уни келтириб чиқарувчи муаммолар ва даво усуллари ҳақида суҳбатлашдик.
Вақт топиб, албатта кўринг. Ўйлайман, фойдали контент бўлди)
👉 Тўлиқ подкастни кўриш учун: https://youtu.be/Ns8hfYn-kls

YouTube
Mohigul Ismatova allergiya sabablari, oqibatlari va davosi haqida
ULAR podkastining navbatdagi mehmoni Gruziya allergiya va immunologiya markazi va Vena tibbiyot universiteti bilan hamkorlikda tashkil etilgan xalqaro allergiya markazi allergologi Mohigul Ismatova. Biz ular bilan allergiya aslida nimaligi, uni keltirib chiqaruvchi…
❗️Ўзбекистонга совуқ ҳаво ҳарорати кириб келмоқда — Ўзгидромет
Жорий йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-19 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
➖16 февралда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида;
➖17-19 февралда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) кузатилади;
➖17-18 февралда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади.
➖18-19 февраль кунларига келиб, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Шимолда 17-19 февраль кунлари ҳарорат кечалари 13-16 даража совуққача, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача пасаяди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юнусобод туманидаги мактабда содир бўлган ҳолат юзасидан видеорепортаж.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy

❗️Киберхавфсизлик марказининг маълум қилишича, охирги бир ҳафта ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ахборот тизимлари ва ресурсларига нисбатан 32 156 та кибертаҳдидлар аниқланган. Уларнинг энг кўпи Ҳукуматга тегишли ахборот технологияларига нисбатан содир этилган — 52,7%.
@platformauzb
@platformauzb
Бу йил октябрда юртимизда Парламент сайловлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
Мутасаддилардан расмий ахборот кутиб қоламиз
Эндиликда бола мактабга бормаса, ота-оналар 8,5 млн сўмгача жарима тўлаши ёки 15 суткага қамалиши ҳақида огоҳлантирилмоқда.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
Эндиликда бола мактабга бормаса, ота-оналар 8,5 млн сўмгача жарима тўлаши ёки 15 суткага қамалиши ҳақида огоҳлантирилмоқда.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
Дори воситалари қалбакими ёки қонунийми? Буни осон текшириш мумкин
Эндиликда сиз Asl Belgisi мобил иловасидан фойдаланиб, доридаги рақамли Data Matrix кодини сканерлаш орқали дори ҳақида барча керакли маълумотларни олишингиз мумкин. Data Matrix кодларини сканерлашда истеъмолчи дори ҳақида барча керакли маълумотларни олади. Илова Ўзбекистон ҳудудида расмий муомалада бўлган дори воситаларини ўқий олади. Агар илова кодни ўқиса, бу дори воситаси қонуний равишда ишлаб чиқарилган ёки Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганлигини билдиради.
Агар ўқимаса, унда сотиб олишдан бош тортган маъқул. Яхшиси, қонунбузарлик ҳақида хабар беринг. Буни бевосита Asl Belgisi иловасидан амалга ошириш мумкин. Маълумотлар тегишли органларга етказилади.
Иловани Google Play ва App Store’дан юклаб олиш мумкин.
Android | iOS

Эҳтимол тўғридир, қайсидир маънода хориж кинолари бизнинг "бузилиб" кетишимизга сабабчи бўлаётгандир. Аммо ёппасига тақиқ уриш бизнингча тўғри эмас. Санъат даражасидаги киноларни беришнинг нимаси ёмон.
Ундан кўра, ўзимизнинг бутун бошли мотивини касалхона, қабристон, аза, қайнана-келин можаролари босиб кетган, кино дейишгаям арзимайдиган соққали лойиҳаларимиздан эҳтиёт бўлишимиз керак.
Кейин гап ва пировард мақсад тақиқлаш, яъни телеканалларни "стириллаш" ҳақида экан, келинг, жамиятимизга, миллий тафаккуримизга зиён етказаётган хориж телеканаллари, масалан, провакацияга тўлиб кетган рус каналлари эфирини чеклаб қўяйлик.
Шунда "миллий контент" яратиш бўйича дадил қадам ташлаган бўлмасак-да, ҳарқалай экспансион ахборот оқимидан ҳимояланган бўлардик. Бош мафкурачиларимизнинг бунга журъати етадимикан?!
Киноларни тақиқлаш эса назаримизда жуда майда, нима қилдинг, деганда "мана" деб кўрсатадиган "оқлов предмети"га ўхшайди.

Каналимизда эълон қилинаётган материалларни https://t.me/platformauzb_live каналида ҳам ўқиб боришингиз ҳамда фикр-мулоҳазалар билдиришингиз мумкин.
Forwarded from platformauzb_live
⚡Андижон вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан озод қилинди
Абдуллаева Гулнора Маъруфжановна Андижон вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
Абдуллаева Гулнора Маъруфжановна Андижон вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
Forwarded from platformauzb_live
"Умумий тарих" тушунчаси бўйича тугал тўхтамга келишимиз керак
Биринчи қисм
...Россия давлати илгари Совет Иттифоқига бўйсунган мамлакатлар, айниқса, Марказий Осиё мамлакатларида тарих қандай ёзилаётгани ва ўқитилаётганини синчиклаб кузатиб турибди. Ушбу мамлакатлардаги Россия элчихоналари мактаб ўқув дастурларини шарҳламоқда ва ушбу минтақадаги Россия бошқарувини ижобий қилиб тасвирлашни талаб қилмоқда, — дея ёзади АҚШ Миллий мудофаа университетининг Хавфсизлик бўйича халқаро ишлар коллежи доценти Эрика Марат ўзининг "Россия империя сифатида гуноҳсизми?" мақоласида.
Албатта, ушбу кайфиятни кўпчилигимиз биламиз. Ва яна биламизки, сиёсий казо(элита)лар ва жамият, айниқса, зиёлилар орасида постколаниал ва деколониал дунёқараш, соддароқ айтганда, мустамлакачилик тарихи, маданият ва қадриятларига муносабат асосан икки қутубга бўлинди. Мафкурачилик билан шуғулланадиган хос доираларимиз, расмий илмий қурум(институт)ларимиз куймаланишларида кўпроқ мустамлакадан кейинги (постколониал) давр "скульптура"чилигида совет анъаналарини, жумладан, коммунистлар шафелигида ёзилган тарихни борича сақлашга монелик бордай.
Чунки, Ўзбекистон тарихининг ижтимоий-маданий ҳаракатига доир совет тарихшунослиги ва фалсафасининг танқиди ҳали кенг маънода яратилмади ёки содда айтганда, ижтимоий ҳаётимизга татбиқ этилмади. Таълим соҳасидаги тарих дарсликларимиз аҳволи, болаларимизга қандай мезонга асосан сабоқ бераётирмиз ва бу қониқарлими, деган саволга, албатта, мутахассислар жавоб бериши керак.
Менинг билганим шуки, бугун биз умумтуркийлар тарихининг бир бўғини бўлган ўтмишимиз Туркий давлатлар ташкилотига аъзо қардошларимиз — Озорбайжон, Қозоғистон ва Туркия давлатлари мактабларида ўқитилаётган дарсликлардан фарқлироқдир. Ҳа, биз ҳам методик жиҳатдан, ҳам мазмун жиҳатидан қардошларимиздан анча узилиб қолдик. Туркий давлатлар бирлиги, аниқроқ айтганда, маданий бирлиги ҳақида кўп гапирамиз, орзуланамиз.
Аммо маданий бирликнинг биринчи ва асосий шарти бўлган шу жиҳатга кўп эътибор қилмаймиз. Очиқ айтиш керак, бугун минтақа жамиятлари ўрганаётган ва илгари сураётган тарих бир-биридан фарқ қилади. Тарихнинг мафкуралаштирилиши ҳамда ҳукмрон сиёсий ҳокимиятлар қўлида сиёсий бир восита сифатидаги "предмет"га айлантирилиши жамиятларимизни ҳам, давлатларимизни ҳам биз ҳаяжонланганчалик муштараклик бермаслиги мумкин. Тарихий қаҳрамонлар, минтақанинг маданий меросига бўлган қараш, қолаверса, юқорида келтирганимиз ўлароқ фаннинг собиқ метрополия томонидан назорат қилиб турилиши бизни мудом бир-биримиздан бегоналаштиришгагина хизмат қилади.
Менинг назаримда, бугун тарихга, хусусан, сиёсий тарихга бўлган қарашимизни қайта кўришимиз керак бўлади. Зотан, биз ҳалигача рус пропагандаси зўр бериб тарғиб қилаётган "умумий тарих" тушунчаси ҳақида тугал ва принципиал қарорга келганимиз йўқ. Масалан, иккинчи жаҳон уриши ҳақидаги тасаввурлар ҳам, сиёсий-маданий тушунчалар ҳам ва ниҳоят унинг мафкуравий мероси ҳам айни совет идеологияси диктати таъсиридан чиққан эмас.
Постимизнинг иккинчи қисмини бироздан кейин эълон қиламиз

Ўзбекистондаги энг йирик хусусий нефт-газ компанияси Италия компаниясини сотиб олди
Италиянинг нефт ва мойлаш материаллари ишлаб чиқарувчи компанияси CGC Lubricants Italy'да 30 нафар малакали мутахассис фаолият юритиб боради. Компанияси эндиликда Ўзбекистондаги энг йирик хусусий нефт-газ компанияси – Saneg томонидан харид қилинди ва унинг номи «Saneg OIL ITALY S.P.А.» номига ўзгартирилди.
Корхонада ишлаб чиқариш жараёнлари юқори даражада автоматлаштирилган бўлиб, 200 дан ортиқ турдаги мойлаш материалларини самарали ва изчил ишлаб чиқаришни таъминланиб келаётган эди. Бундан келиб чиқадики ушбу харид мойлаш саноатидаги икки кўзга кўринган ўйинчи бирлашганини англатади.
Бу келишув ортидан Saneg компанияси Европанинг кўзга кўринган бозорларига жадаллик билан кириб борса, Италия компаниясининг маҳсулотларини юртимиз ва қўшни давлатларга етказиб берилиши бирмунча осонлашади.

Иккинчи қисм
Бирор бир жиддий мунозарада ўша "тарихий хотира" деб аталмиш конструктнинг танқидий муқобили айтилмади. Янада очиқ айтсак, бугунгача ҳеч бир мулозим ёки сиёсий лидер "биз олдин Чор, кейинчалик большовойлар империяси томонидан босиб олиниб, мустамлака қилинганмиз. Шу маънода, иккинчи жаҳон урушидаги иштирокимизнинг мафкуравий моҳиятини бугун қайта кўришимиз керак. Чунки ўша замонда биз империянинг қарам бир преферияси эдик" деган мунозарага чорловчи мулоҳазани айтган эмас. Тарих (дарсликлар маъносида)ни ёзаётган ёки қандай ўқитилиши кераклигини белгилайдиганларнинг дунёқараши, малакаси ва қолаверса, ватанпарварлик даражаси менга қоронғу. Аммо шу жиҳат маълумки, фан-таълим, деб аталмиш жабҳа ҳам илҳомни "катта сиёсат" сарчашмаларидан олади...
Збигнев Бжезинский бир замонлар ўз тадқиқотларида "Евросиё Болқонлари" атамасини қўллаган ва бунга минтақамизнинг беш давлатини киритган эди. Олим нимага ишора қилаётганини нормал одам албатта тушунади. У айнан советлар аралашуви билан бўлиб ташланган миллий республикалар ўртасидаги этник можороларни назарда тутган эди. Бугун мустақилликни қўлга киритган давлатларимиз, шукрки, тинч, яқин қўшничилик алоқаларини йўлга қўйди.
Аммо бу яқинчилик ҳозирча дипломатик алоқалар, айниқса, бизнинг Президентимизнинг саъй-ҳаракатлари билан тикланганини алоҳида айтиш керак. Аммо янада жипс бўлиш, қариндош ва қардошлигимизни англаш учун минтақамиз тарихини фарзандларимизга бўяб бежамасдан, мафкуралаштирмасдан ҳаққоний тарзда ўргатишимиз керак бўлади, менимча.
Негаки, бугун минтақа тарихи унинг бағрида янгидан пайдо бўлган беш мустаққил давлатда турлича талқин қилинмоқда ва ўқитилмоқда. Ҳолбуки, ўтмишда шонли даврларни бошдан кечирган улуғ Ватанимиз — Турон ва Туркистон ўтмиши яхлит тарихдир. Менинг назаримда, тарих дарсликларининг ёзилишини кузатаётган, аслиятга қараб сал қадам ташласак, халоватини йўқотадиганлар бизнинг ана шу бирикувимиз — маънавий интеграциялашувимиздан чўчишади.
Шунинг учун мен ўйлайманки, ҳозир академик доиралар ва ижтимоий ҳаётимизда доминант мақомга эга совет тарихчилиги финини ҳам, меодологиясини ҳам танқидий нуқтаи назардан қайта кўришимиз, Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ишлаб чиқилган "тарих дарслиги", қолаверса, ташкилотнинг Остонадаги тарих институти фаолиятини ўранишимиз керак бўлади.
Бундан ҳам асосийси, минтақа тарихини холис ўрганадиган Туркий давлатлар ташкилоти шафелигидаги институтга муқобил равишда катта бир илмий институт ташкил этиш фойдадан холи бўлмайди. Минтақамизнинг холис тарихи ўша илмий доира томонидан яратилсин ва биз мактабларимизда фарзандларимизга тарихимизни тўғри ўргатайлик.

platforma.uz pinned «"Умумий тарих" тушунчаси бўйича тугал тўхтамга келишимиз керак Биринчи қисм ...Россия давлати илгари Совет Иттифоқига бўйсунган мамлакатлар, айниқса, Марказий Осиё мамлакатларида тарих қандай ёзилаётгани ва ўқитилаётганини синчиклаб кузатиб турибди. Ушбу…»
Forwarded from platformauzb_live
❗️Шерзод Қудратхўжа "ҳодиса"си фавқулодда "сиёсий ирода"имизни синовдан ўтказиши мумкин!
@platformauzb_live
@platformauzb_live
Халқаро сиёсат тилида паритет деган гаплар бўларди?...
Захар Прилепин бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги "Россия элчисини таклиф қилди", дея жуда катта эҳтиром кўрсатганди. Шундан кейин ҳам нечтаси чиқиб вайсади.
Шерзодхон Қудратхўжа бўйича эса Россия Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекистон элчиси чақирилди", дея баёнот берибди.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
Захар Прилепин бўйича Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги "Россия элчисини таклиф қилди", дея жуда катта эҳтиром кўрсатганди. Шундан кейин ҳам нечтаси чиқиб вайсади.
Шерзодхон Қудратхўжа бўйича эса Россия Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекистон элчиси чақирилди", дея баёнот берибди.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
⚡️Бугун Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради.
Президент саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиши, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси вазифаларни белгилаб бериши режалаштирилган.