platforma.uz
28.3K subscribers
4.3K photos
1.73K videos
41 files
5.05K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Platforma_reklama_bot
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Аналитика

Инфляция рекорд даражага чиқди

2019 йилда Ўзбекистонда сўнгги 15 йилдаги энг юқори инфляция даражаси қайд этилди. Бу борада собиқ иттифоқ давлатлари ўртасида ўзига хос “рекорд” ҳам ўрнатилди.

Беларуснинг “БелаПАН” нашри ҳисоб-китобларига кўра, нарх-наво ўсиш суръати бўйича Ўзбекистон собиқ иттифоқ мамлакатлари ўртасида биринчи ўринни эгаллаган.

Uzanalytics сайтининг ёзишича, 2019 йилда нон, гўшт, тухум ва сут каби асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўртача 25 фоиздан 45 фоизгача ошган. Шунингдек, таълим соҳасидаги хизматлар нархининг ўсиши ҳам 20-22 фоизни ташкил қилди. Бундан ташқари, мол гўшти, сут ва сарёғ нархларининг ўсиши ҳам юқори. Ўсимлик ёғи нархларида эса ўсиш суръати секинлашмоқда.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳида эса ижобий тенденция кузатилмоқда. Яъни ушбу гуруҳга оид товарлар нархларининг ўсиш суръати секинлашяпти. Мисол учун, кийим-кечак, оёқ кийимлар, дори-дармонлар ва шахсий гигиена воситалари каби аҳолининг кундалик ҳаётида кўпроқ ишлатиладиган товарлар инфляцияси даражасида бу тенденция яққол акс этган.

Шунингдек, охирги 3 йилда асосий турдаги пуллик хизматлар орасида фақат алоқа хизматларидагина нархлар ўсиши секинлашиши кузатилган.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
​Президентга мурожаат майнавозчилик эмас!

Биздаги айрим одамларда ҳали ҳам ё мурожаат қилиш маданияти шаклланмаган ёки дунёқараш, савия масаласи ҳаминқадар. Билмадим, шахсан мен Президент Виртуал қабулхонаси, “Ишонч телефони”га йўлланаётган айрим мурожаатларни кўрганда, шундай фикрга бораман.

Куни кеча бухоролик Ўринов деган фуқаронинг Президент “Ишонч телефони”га йўллаган мурожаати акс этган ҳужжат ижтимоий тармоқларда роса айланди. Қаранг, у нима деб ёзган: “Мен Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилмоқчиман. Бу масалада ҳеч қаерга мурожаат қилмадим. Илтимос, менга шу имкониятни яратиб беришларини сўрайман. Ҳабиб камарини ҳалоллаб олсин. Мени ҳам, Ҳабибни ҳам тиббий кўрикдан ўтказишларини сўрайман».

Тавба, тавба! Очиғи, ўқиб, ёқамни ушладим. Наҳотки шу порталга йўлланадиган масала бўлса? Наҳотки билаги кучга тўлиб-тошган ўша йигит Президентга мурожаат қилаётганини, бу майнавозчилик эмаслигини билмаса? Айтинг, шу бизга ярашадими?! Ўриновнинг шунчалик жанг қилгиси келган экан, ана, яқинда ташкил этилган Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбарига мурожаат қилсин эди.

Тўғри, бу тизимга хоҳлаган фуқаро ўзини ўйлантираётган, қийнаётган муаммо бўйича мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Шундай бўляпти ҳам. Ҳозиргача қанчадан-қанча одамнинг масаласи ечимини топди. Лекин “Марҳамат, бемалол мурожаат қилинг, дардингизни давлат эшитади, ҳал қилиб беради!” дегани каллага келганини ёзинг, сўранг, дегани эмас-да. Ахир, сиз акангиз, опангиз ёки дўстингизга мактуб йўлламаяпсиз-ку! Президентга, мамлакат раҳбарига мурожаат қиляпсиз.

Бир вақтлар ҳам биттаси эр топиб беринг, бошқаси асал ойини чет элда ўтказишга ёрдам қилинг, деб сўраган бўлса, яна бирови давлат ҳисобидан шахсий машина ажратилишини илтимос қилганди. Ақлга сиғмайдиган бундай мурожаатлардан яна кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Айтинг, бу нима ўзи?! Берилган имкониятни суиистеъмол қилиш, ҳаддидан ошиш эмасми?!

Демоқчи бўлганим, назаримда, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий саводхонлик, мурожаат қилиш маданияти тарғиботи устида жиддийроқ ишлаш керак. Бу ҳақда кўп гапирилади, “хўжакўрсин”га тадбирлар ўтказилади. Агар астойдил ёндашилмас экан, ақлбовар қилмайдиган шундай мурожаатлар билан ишлашга тўғри келаверади...

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги БАЁНОТИ


Ўзбекистонда Марказий Осиёга бевосита туташ Яқин Шарқда юз бераётган воқеалар алоҳида ташвиш билан қарши олинмоқда.

Ҳарбий-сиёсий ҳолатнинг янада кескинлашиши кўплаб инсонлар қурбон бўлишига ва кенг кўламли гуманитар фалокатга олиб келиши мумкин, ҳаётий муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникация йўлларини вайрон қилади, минтақавий ва глобал хавфсизликка тузатиб бўлмас зарар етказади.

Ўзбекистон томони ўта босиқлик тарафдори бўлиб, тарангликни камайтириш ва минтақадаги вазиятни мўътадиллаштириш учун қарама қарши томонларни сиёсий-дипломатик чоралар кўришга чақиради.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Халқ ичига "бизнес-класс"да...

Бизнинг Жээнбеков ва умуман, Қирғизистондан ҳам фарқимиз катта. Хусусан, мулозимларимизнинг диди масаласида.

Ўзини ҳурмат қилган одам яхши шароитни танлайди. Айниқса, пулдан муаммо бўлмаса, боз устига, чўнтагингдан кетмаса...

Биласиз, самолётдаги "эконом-класс" хийла сершовқинлилиги билан одамда ноқулайлик туғдиради. Айниқса, сиз давлат одами бўлсангиз, халқ ва Ватан манфаати йўлида риёзат чекаётган бўлсангиз... Ўй-хаёл, стратегиялар, концепциялар...

"Бизнес-класс" бошқа масала. Бундай шароитда ҳаммаси "OK" бўлади. Айнан шу маънода ёшларимиз сардорининг Нукусга "бизнес-класс"да учганини тушуниш мумкин. Бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ!

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
"Маҳалла" телеканалининг куни уйдирмага қолганми?

Мудҳиш жиноятлар тафсилотларини кўрсатишса, телевизор қаршисига михланиб қолишимиз рост. Аммо сохта ва тўқима воқеаларни “реал воқеа” деган даъво билан эфирга узатишни “Mahalla” телеканали ўзига эп кўраётгани жуда ғалати.

Ушбу телеканалда бериб бориладиган “Воқеа жойи” кўрсатувини кўрган чиқарсиз. Ундаги “жиноят ишлари” баёни ниҳоятда даҳшатли... Эмишки, Бўка туманида беш ёшли қизчанинг қабри очилиб, эксгумация қилинган. Тиббий экспертиза хулосасига кўра... норасиданинг қизлик аъзосига қизитилган темир босилган...

Бироқ, Тошкент вилояти ИИББнинг маълум қилишича, яқин 20 йил ичида нафақат Бўка, балки умуман Тошкент вилоятида бундай воқеа содир этилмаган ва барчаси “Mahalla” телеканали томонидан тўқиб чиқарилган (“Тошкент ҳақиқати”, 2020 йил 8 январь).

Шунингдек, 2019 йил бошидан буён “Воқеа жойи” кўрсатувининг 8 та сони ўрганилганда, улардаги воқеалар аслида Тошкент вилояти ҳудудида содир этилмаганлиги маълум бўлди. Янгийўл ва Оҳангарондаги оилавий қотилликлар, Паркентдаги пичоқбозликлар, ўсмир қизни зўрлаб, воқеа жойидан қочиб кетиш ҳолатлари шулар жумласидан...

Қизиқ, бу тўқима воқеаларни бериш, яна денг, Тошкент вилоятида “содир этилган” деб кўрсатишдан ким, нима манфаат топаётган экан? Давлат каналининг куни шунга қолганми? Қолаверса, бу қайси журналистик маданиятга тўғри келади?

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Саҳнада яна... ўргатилган ёшлар...

Мўйноқ лойиҳаси яна жонланди. Икки кундан буён телеканаллар орқали турли лавҳаларни кўряпмиз. Ҳаммаси яхши. Бу гал сафга ёшлар ҳам қўшилибди. Хайрли ташаббус.

Лекин менга бир жиҳат эриш туйилмоқда. Мотив яхши, режиссура ва тасвирчи яхши ишлаган, бироқ умумий планда табиийлик йўқдек. Қандайдир уюштирилган, бировга "отчёт" учун кўрсатишга қилингандай. Тракторда қўшиқ куйлаб, бепоён кенгликларда байроқларни ҳилпиратиб қўшиқ айтаётган, "кукурузка"лардан уруғ сочаётган ёшларимизнинг ҳаракатлари эски, ура-урачилик, кампаниябозликларимизни эсга соворди, негадир.

Шу ўринда айтишни истардимки, Мўйноқ лойиҳасида ҳақиқий фидойи одамлар ҳам бор. Масалан, Зиновий Навицкий. Шу одамни ўтган йили ҳам кўп кўрсатишувди. Ҳаракатлари, кўзларига қаранг, чинданам меҳрини шу кенгликларга берганини англайсиз. Бир гал қаҳратон совуқда, изғиринли далада шундай берилиб интервью беряптики, бурунлари қизариб кетган, қўллари қавариб кетган... Очиғи, буни кўриб, шу одамга меҳрим ошиб кетди.

Ҳақиқий ватанпарвар шундай бўлади, чин фидоийнинг ҳаракатлари, гап-сўзлариям самимий бўлади, деган хулосага келдим шунда. Ёшларимиз шундай одамлардан ўрнак олишлари керак аслида, лекин асло режиссёрнинг ёки стратегнинг кўрсатмаларидан эмас!

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташриф муддати ўзгарди

2020 йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Икки томонлама ва халқаро кун тартибининг жорий масалалари бўйича фикр алмашилди.

Халқаро тадбирларнинг жадвалидаги айрим ўзгаришлар сабабли Россия ТИВ раҳбарининг Тошкент шаҳрига расмий ташрифи санасини 12-13 январдан 15-16 январга кўчириш тўғрисида келишувга эришилди.

Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифининг аввал келишилган дастуридаги асосий бандлар ўзгаришсиз қолади.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Энг яхши молиячи бўлишнинг сири нимада?

Яқинда ижтимоий тармоқларда ўтказилган ижтимоий сўровнома натижаларига кўра, “Микрокредитбанк” республика бошқаруви раиси Муродулла Эшматов “2019 йилнинг энг яхши молиячиси” деб топилибди.

М. Эшматов Халқ банки бошқарувига раислик қилган кезлари атиги етти ойда энг қолоқ банкнинг “қадди”ни анча кўтаришга эришганди. Банк устав капитали шу вақт ичида 1,8 трлн. сўмдан 2,2 трлн. сўмгача кўтарилди. Активлари эса 9,7 трлн. сўмдан 15,9 трлн. сўмга, соф фойдаси эса 10,1 млрд. сўмдан 71 млрд. сўмга ошди.

Балки бу тасодифдир, деган гумонимизни М.Эшматовнинг “Микрокредитбанк” АТБга раҳбар этиб тайинландан кейинги фаолияти йўққа чиқарди. Буни молия бозоридаги вазиятдан сал-пал хабари бор одам яхши тушунади. Чунки “Микрокредитбанк” даромади, нари борса, кичикроқ бир корхонаникига тенг эди. Орадан икки ой ўтиб, мазкур банк устав капитали 1,04 трлн. сўмдан 1,6 трлн. сўмга, жами активлари 4,3 трлн. сўмдан қарийб 6 трлн. сўмга кўтарилиб кетди. Доимий мижозлари сони ҳам 10 мингтага етибди.

Қойил, дейишдан бошқа гапимиз йўқ! Нима бўлгандаям, оддий одамлар эътирофида холислик кучли бўлар экан!

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
«National Geographic»да Минор

Дунёга машҳур «National Geographic» ўзининг «Instagram»даги саҳифасида Тошкентдаги Минор жоме масжидидан сурат-лавҳа эълон қилди.

Унинг муаллифи «natgeo»нинг тажрибали фотографи Муҳаммад Муҳиейсен бўлиб, ушбу ижодкор аввал ҳам Ўзбекистонда олган сурати билан бўлишганди. Аниқроғи, 2019 йилнинг 25 ноябрь куни фолловерларига Регистоннинг оқшом чоғидаги гўзал манзарасини тақдим этганди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, «National Geographic»нинг «Instagram» саҳифасини 129 миллион киши кузатиб боради.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Кеча Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг НАТО ҳузуридаги Миссияси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов Альянс Бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашди.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Вазир ўринбосари Украина элчихонасига борди

2020 йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Украинанинг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди.

ТИВ раҳбари ўринбосари 2020 йил 8 январь куни “Украина халқаро авиалиниялари”га тегишли Боинг-737 самолётининг Эрон ҳудудида авиаҳалокатга учраши оқибатида инсонларнинг қурбон бўлгани муносабати билан самимий таъзия изҳор этди ва Элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритди.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Туркманистондан олинаётган электр энергиясида узилиш рўй берди

Бугун, 10 январь куни соат 19:03да Туркманистон энергетика тизимидаги «Мари» иссиқлик электр станциясининг иккита энергоблогида кичик техник носозлик юзага келиб, Ўзбекистонга экспорт амалиёти вақтинча тўхтатилди. «Мари» ИЭСда рўй берган носозлик туфайли Ўзбекистон энергетика тизимида аварияга қарши автоматика ишлаб, юқори кучланишли электр таъминоти тизимининг Фарғона водийси қисмида 600 мВт атрофида қувватга эга истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилган.

Айни пайтда «Мари» ИЭСда энергоблокларни қайта ишга қўйиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Носозликлар бартараф этилгач, бугун, тахминан соат 21:00га қадар импорт амалиёти тикланади. Бунга қадар электр таъминотида имкон қадар чекловларнинг олдини олиш мақсадида захира қувватлар ишга солинган.

Маълумот ўрнида: жорий режимларда Турманистондан соатига 780 мВт қувватда электр энергияси импорт қилинаётган эди.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Марказий банкда бўлиб ўтган йиғилишда тижорат банклари кескин танқид қилинди

Бугун Марказий банкда бўлиб ўтган йиғилишда тижорат банкларининг расмий сайтлари замон талабларига жавоб бермаётганлиги кескин танқид қилинди.

Қолаверса, тижорат банкларининг аҳоли мурожаатларига бефарқлиги, ўз вақтида жавоб бермаётганлиги ҳам тилга олинган.

Биргина 2019 йилда аҳоли томонидан тижорат банелари фаолияти қониқарсизлиги юзасидан Марказий банкка 40 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган.

Мавжуд банклар сайтларида мижоз учун “Шахсий кабинет” саҳифалари ҳанузгача йўқ ёки улар техник жиҳатдан сифатга жавоб бермайди. Оқибатда мижозлар ўз омонатлари ҳақида маълумот олиш учун банкларга овора бўлиб боришларига тўғри келяпти.

Бундан ташқари, аксарият тижорат банклари автомобиллар учун кредит маблағлари ажратилиши юзасидан эълонлар бераётган бўлса-да, амалда бу борада мурожаат қилаётган мижозларга кредит ресурси йўқ, қабилида жавоб қайтарилмоқда.

Йиғилишда мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун тижорат банклари раҳбарлари ва матбуот котибларига бир ой муҳлат берилган.

Афтидан, Марказий банк ишни замонавий ёндашувлар асосида ташкил этишга киришган кўринади.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Байрам муносабати билан мукофотланадиганлар икки баробар кўп бўлади

Бу йилги Ватан ҳимоячилари куни байрами ҳар қачонгидан бошқача ўтиши кутилмоқда.

Айтишларича, кеча Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бу йил ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан 150 нафарини мукофотлаш тўғрисида Фармон имзолашини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, бу кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан қарийб икки баробар кўп.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Ўзбекистон хорижий сайёҳларни қай даражада қизиқтира оляпти?

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йил давомида Ўзбекистонга 6 миллион 748 минг 500 нафар сайёҳ ташриф буюрган. Бу 2018 йилдагидан 1 миллион 402 минг 300 нафар зиёд.

Энг кўп сайёҳ Марказий Осиё минтақасидан ташриф буюрган. Уларнинг сони 5 миллион 764 минг 500 кишига етган. МДҲ мамлакатларидан келганлар эса 495 600 кишини ташкил қилган. Узоқ хорижий мамлакатлардан 488 400 меҳмон ташриф буюрган.

Сайёҳларнинг аксарияти Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия Федерацияси, Туркия, Афғонистон, Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон каби давлатлардан келган. Мана шундан ҳам кўриниб турибдики, географияни кенгайтириш масаласида ҳали кўп иш қилиниши керак.

Ўзбекистонга ташриф буюрганлар орасида қариндош-уруғ ва дўстларини кўришга келганлар сони 81,8 фоиздан иборат бўлган бўлса, дам олиш учун ташриф буюрганлар 15,5 фоизни ташкил этган. Бу рақамлар ҳам кўп нарсани «гапиряпти».

Яъни, аслида «Ўзбекистонни саёҳат қиламан, дунёга машҳур тарихий жойларини, албатта, бориб кўраман, мазза қилиб айланаман» деган ниятда келадиган сайёҳлар сафини кенгайтириш устидаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш лозимлиги аён бўлиб қолмоқда. Чунки хорижлик туристнинг битта ҳудудда ҳеч бўлмаса бир кун тунаб қолишига (қариндоши ёки дўстиникидан кўра, меҳмонхонада қоладиганларининг фойдаси кўпроқ тегади) эришиш муҳим саналади.

Сабаби, меҳмонхона тўловидан ташқари, сайёҳ камида уч маҳал овқатланади, туристик хизматлардан фойдаланади, эсдалик учун совға-салом олади. Буларнинг ҳаммаси валюта келтиради, ҳудуддаги тадбиркорлар, ҳунармандлар бундан фойда кўради.

Умуман, туризмда сайёҳни «ушлаб» қола билиш тушунчаси катта роль ўйнайди. Бу валюта тушуми миқдорига катта таъсир қилади. Аммо «ушлаб» қолиш фақат меҳмонхона, тарихий иншоот ёки тамаддихоналаргагина боғлиқ эмас.


Қизиқарли туристик дастур ва маршрутлар кўпроқ бўлиши лозим. Масалан, Фарғона водийсига борадиган меҳмон одатда бир кунда Қўқон, Фарғона ва Андижонни кўриб қўйишга улгуради, йўл-йўлакай Наманганни ҳам кўриши мумкин. Яъни, учта вилоятга нари борса бир ёки бир ярим кун сарфлайди. Кўпинча шундай. Лекин туристик нуқтаи назардан қараганда, бу жуда кам вақт. Агар меҳмонни «ушлаб» қола оладиган дастур таклиф қилинса, демак, водийдаги учта вилоятда унинг камида уч кун қолишига эришиш мумкин. Бу энди шунчаки жайдари бир мисол.

Қисқаси, умумий планда мамлакатимизга келаётган сайёҳлар сафи тобора кенгаяётгани бор гап ва бу қувонарли, албатта. Биз янада кўпроқ туристлар келишини хоҳлаймиз. Чунки биздаги имкониятлар ҳаммада ҳам бор эмас. Туризм мамлакатимиз иқтисодиётининг энг муҳим тармоғига айланган экан, шубҳасиз, жорий йилда, келгуси йилда ва ундан кейин ҳақиқий саёҳат учун келадиганлар сони фақат ошиб боради, деган умиддамиз.

Каналимизга уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
⚡️⚡️⚡️Айтишларича, Президент Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида бугун бир нечта объектларни бориб кўриши кутилмоқда.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шерзодхон Қудратхўжаевдан эксклюзив репортаж

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги саксовул учун, тинчлик учун жанг олиб боряпти!

Каналимизга уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Ўнта фарқни топинг...
(Тушунганнинг садағаси кетсанг арзийди туркумидан)

Ёшларимиз етакчиси Алишер Саъдуллаев Нукусга «бизнес-класс»да учганини, лекин бунинг ёмон жойи йўқлигини ёзгандик.

Гапимизни тўғри қабул қилди шекилли, у Нукусдан қайтишда «эконом-класс»ни маъқул кўрибди. Эшитишимизча, ҳатто юраги безовта қилган бир беморга жойини бўшатиб бериб, янаям орқароққа ўтирибди. Қойил!

Ушбу икки расмга рамзий маънода «Ўнта фарқни топинг» деб ном қўйдик.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
⚡️⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Шу жумладан, Адиблар хиёбонида олиб борилаётган реконструкция жараёнларини кўздан кечирди.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Адиблар хиёбонида Тошкент музейи ташкил этилади.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA