platforma.uz
28.4K subscribers
4.3K photos
1.73K videos
41 files
5.05K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Platforma_reklama_bot
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
71,1 фоиз! Бу кўпми ёки кам?

Ниҳоят сайловлар тугади. Энди тонггача овозлар ҳисоблаб чиқилса, эртага илк натижаларни биламиз. Бу йилги сиёсий жараёнда сайловчиларнинг 71,1 фоизи овоз берди. Бу кўрсаткич нега 90-95 фоиз бўлмади, деб турганлар топилади орамизда. Фикримча, бу ҳақиқий рақамлар.

90-йиллардаги сайловларни билмайманку, аммо 2000 йиллардан кейинги сайловларда одамларни овоз беришга чиқиши рақамларига қўшиб ёзиларди, «аҳолимиз сиёсий фаолликни юқори даражада кўрсатмоқда» деб сохта иддаолар билан мақтанар эдик.

Бугунги сайловларда «бир киши, бир паспорт» тамойилига тўлиқ риоя қилинди, деб айтолмайман. Афсуски, бундай ҳолатлар етарлича кузатилди. Шу нарса ҳали одамларимиз ўз ҳуқуқидан фойдаланиш зарурлигини тушуниб етмаганлигини кўрсатиб қўйди.

Сайловда 5 миллиондан кўп одам овоз бермади. Шунча чорлов, бақир-чақирлар бу одамларга таъсир қилмабди. Чақирилган жойга бориш керак бўлса ҳам, улар бормабди.

Бу нимадан дарак? Демак, ҳали бу одамлар олиб борилаётган ислоҳотларни ё тўла тушунмаяпти, ёки берадиган овози бирор таъсирга эга эмас, деб ўйлаяпти.

Демак, ҳали қилинадиган ишлар кўп. Асосийси, аҳолида ҳар бир ҳодисага дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, бугунги жараёнларга ишонтириш керак... Буларнинг бари шунчаки фикрлар...

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
«Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар»нинг эски «одатлари». Бу кетишда эртанги натижалар аввалгисидан фарқ қилмайди.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Хушнудбек Худойбердиевнинг телеграм каналида Яшнобод туман ҳокимлиги сайлов комиссиясининг тегишли сайлов округлари масъуллари билан телеграмда тузилган гуруҳидаги ёзувлар эълон қилинди.

Бу масала юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги тегишли ҳуқуқ тартибот органлари билан биргаликда зудлик билан ишчи гуруҳини ташкил қилиб, Яшнобод тумани ҳокимлигидаги ҳолатни ўрганди.

Ўрганиш натижаларига кўра, бу ёзувлар ҳақиқатдан ҳам Яшнобод туман Кадрлар бўлими раҳбари Қудрат Ҳусановга тегишли бўлган ва у ҳақиқатдан сайлов округлари масъулларини «черновик» протоколлари билан айтилган манзилга етиб келишларини талаб қилган.

Айни пайтда «черновик»лардаги маълумотлар ҳеч қандай ўзгаришсиз «чистовик» протоколларга кўчирилиши Яшнобод туман сайлов комиссияси назоратига олинган.

Қудрат Ҳусанов ҳамда бошқа масъулларнинг ушбу ҳаракати ўрганиляпти ва сайлов натижаларига аралашиш ҳолати тасдиқланса, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Расмий баёнот

Прокуратура органлари томонидан сайлов жараёнида қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур фаолият доирасида Бош прокуратура штаби томонидан оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи, шу жумладан ижтимоий тармоқларда сайловга оид қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида эълон қилинган маълумот ва хабарлар узлуксиз равишда ўрганилмоқда.

2019 йилнинг 22 декабрь, яъни парламент Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ўтказилган сайловлар куни Интернет тармоғида айрим ҳудудларда сайловлар ўтказилишида қонун бузилиш ҳолатлари содир этилаётганлиги ҳақида маълумотлар эълон қилинди.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Косон тумани халқ депутатлари Кенгаши депутатлигига номзоди кўрсатилган шахсларни ўз номзодларини қайтариб олишга мажбурлаш, Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 10, 23 ва 142-сонли сайлов участкалари ишига ноқонуний аралашиш ҳамда округ ва участка сайлов комиссияларига Тошкент шаҳри Яшнобод туманида овозларни санаб чиқиш бўйича якуний баённома нусхасини тўлдириш ва баённома нусхаларини ҳеч кимга тарқатмаслик юзасидан ғайриқонуний кўрсатма берилиши билан боғлиқ маълумотлар тармоқ орқали тарқатилиб, кенг жамоатчилик орасида муҳокамага сабаб бўлди.

Марказий сайлов комиссиясидан юқорида келтирилган маълумотлар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага тақдим этилди.

Шу муносабат билан, тажрибали прокурор-тергов ходимларидан иборат махсус гуруҳлар шакллантирилиб, мазкур хабарларнинг ҳар бири синчковлик билан ҳар томонлама ўрганилмоқда.

Бу борада Марказий сайлов комиссияси билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилиб, тезкор маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган.

Текширишлар натижасига кўра хабар берилади.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Сайловсиз сайланган депутатлар" хабари юзасидан расмий баёнот

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Сайлов ҳали тугамади, у давом этади...

Бугун соат 14:00да сайловларнинг дастлабки натижалари эълон қилинади.

Маълумотларга кўра, МСК баёнотида такрорий овоз бериш бўйича ўтказиладиган округлар сони айтилиши кутилмоқда. Шунингдек, Қонунчилик палатасига қайси партиядан нечта депутат сайлангани ҳақида илк рақамлар келтирилади.

Демак, 2020 йил январь ойида такрорий овоз бериш жараёнлари бўлишини инобатга олсак, сайловлар ҳали тугамаган, у давом этади, деб айтаверсак бўлади.

Эътиборингизга 2014 йилда парламентга ўтказилган сайлов натижаларини ҳавола этамиз.

ЎзЛиДеП — 52 нафар депутат
“Миллий тикланиш” — 36 нафар депутат
Халқ демократик партияси — 27 нафар депутат
“Адолат” СДП — 20 нафар депутат
Экологик ҳаракат — 15 нафар депутат

Каналимизга уланиш
👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Нима сабабдан Ўзбекистон 2020 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жой деб айтилмоқда? Бугун CNN шу ҳақда таҳлилий материал эълон қилди.

https://www.cnn.com/travel/article/uzbekistan-travel-destination-2020-trnd/index.html

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Айтишларича, устоз журналистлардан Сафар Остонов, Хуршид Дўстмуҳаммад, Наврўз Ризаев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланибди.

Яқин орада сайлов натижалари расман эълон қилинади, агар шу хабарлар ўз тасдиғини топса, биз уларни қутлаймиз!!!

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
⚡️⚡️⚡️ Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Халқаро матбуот марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломовнинг қайд этишича, сайловларда 13 963 627 нафар сайловчи қатнашди.

Бу Ягона электрон рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 67,8 фоизидир.

Дастлабки натижаларга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун кечган сайловда 128 округда депутатлар сайланди. Жумладан:

ЎзЛиДеП — 43 та,
Миллий тикланиш” ДП — 35 та,
“Адолат” СДП — 21 та,
ХДП — 18 та,
Экологик партия — 11 та ўрин олишга эришди.

22 та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Улар худди натижалар қандай бўлишини олдиндан сезгандек, Қонунчилик палатасида олган ўринлари сони кетма-кетлиги бўйича ўтиришибди (ўнгдан чап томонга)...

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Ана холос: партия лидерининг ўзи депутатликка сайланолмабди

Айтишларича, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловларда етарлича овоз тўплай олмагани сабабли депутатликка сайланолмабди.

Шу сабабли у Жиззах вилояти 36-Пахтакор сайлов округидан кейинги овоз бериш жараёнига қолган.

Алишер Келдиевич яна икки ҳафта тарғиботга зўр беришига тўғри келади...

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Биласиз, ўқийсиз, аммо билдиргингиз келмайди...

Бугун @platformauzb канали биринчи бўлиб «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Алишер Қодировнинг сайловда ғалаба қозона олмагани, такрорий овоз беришга қолганини ёзганида кўпчилик ҳайрон бўлди. Ҳатто таниган-билганлар боғланиб, «Нима берганингни биласанми, бу хабар тасдиқланмаса тамомсан...» дегандек фикрларни ҳам айтди.

Тўғри қабул қилдим. Чунки партия раисининг депутатликка сайланмай қолишини ҳеч ким ақлига сиғдиролмас, буни тахмин ҳам қилолмасди. Аммо демократия, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Боз устига хабарни эълон қилган пайтимда Алишер Қодировнинг видеоинтервьюси пайдо бўлди ва у «сайландим» деб айтди. Шундай бўлиб тургандан кейин мени «фейк»чиликда айблаш табиий эди. Аммо мен расмий бўлмаса-да, ўзим биладиган бир қанча манба буни тасдиқлагандан кейингина ўша хабарни эълон қилгандим ва шунинг учун ҳам хотиржам эдим. Расмий тасдиқ ҳали бўлгани ҳам йўқ.

Ҳеч қанча вақт ўтмай сайловга оид бир жадвал тарқалди. Унда Жиззахдаги 6 та сайлов округидан атиги 1 тасида депутат сайлангани, у ҳам ХДП вакили экани кўриниб турарди. Демак, Қодиров йўқ. Демак, 5 та сайлов округида такрорий овоз бўлади ва «Миллий тикланиш» раиси ҳам яна кураш олиб боради. Ҳар қандай ақли расо одам жадвалдан буни англайди. Англаганлар кеч бўлса-да энди шуни ёзяпти. Ҳечдан кўрада...

Шубҳа йўқки, кўпчилик @platformauzb «фейк» хабарлар асосига кузатувчи йиғадиган канал эмаслигини аллақачон англаб етган. Канални кузатишяпти, ўқишяпти. Буни сезаман ва жуда-жуда хурсанд бўламан. Аммо буни билдиргингиз келмаётгани кулгимни келтиради))) Қодиров мавзуси битта мисол холос...

«Ўзи 3 мингдан ошиқроқ ўқувчиси бор, иддао қилишига ўлайми» деётгандирсиз. Ҳақсиз. Лекин ҳали йўлнинг бошидаман. Бир нарсани унутмангки, битта кузатувчим бўлганда ҳам унга фақат тўғри маълумот етказишга уринаман. Ёлғон асосида шов-шув кўтариб, эътибор қозониш мақсад-муддаоларимга асло тўғри келмайди. Балки бугун каналимни билишингизни билдиргингиз, эътироф этгингиз келмас. Ишончим комил, вақт ўтиб яхши-яхши материалларим, «breaking news»ларим асосида амин бўласиз, эҳтимол ўшанда мардлигингиз тутиб, тан ҳам оларсиз...

Хуллас, шу гап. Дарвоқе, ўрни келганда Алишер Қодировга омад тилайман!..

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Кўп куттиришмади, барака топишсин!

Айтдимку, каналимни билишади, ўқишади деб))) Ҳайрият, биттаси кузатишини дарров тан олди. Хуллас, бир оз аввал қўйган постимга кутганимдек, биринчи бўлиб жаноб «Байонофф»дан акс-садо келди.

Эшитишимча, «Байонофф» Алишер Қодировнинг асосий пиармени саналаркан. Балки шунинг учун дарров жавоб ёзишга тутингандир. Ким билсин яна...

Ўзи айтганидек, «Халқаро матбуот марказининг Телеграм каналида сайловнинг дастлабки натижалари соат 14.21 эълон қилинган эди. «Платформа» эса аслида кўпчилик билган хабарини соат 16.12да жойлади».

Шу жойига қотдим-де. Кўпчилик билган хабарни наҳотки Алишер окам билмагандилар?! Бўлмаса sof.uzга «депутат бўлдим», деб айтиб, кейин ҳижолатда қолмасмидилар...

«Байонофф» ака, маслаҳатим, ўша жадвалнинг «ссылкаси»ни Алишер окамга ҳам «переслат» қиворинг. Билиб-билмай бошқа сайтларгаям «сайландим», девормасинлар...

Аслида Алишер Қодиров мавзуси бир мисол эди холос. Шунчаки умумий гапларимни айни мавзу атрофида айтдим. Мени кузатишда давом этинг...

Албатта, «Байонофф»дан келтирилган кичик иқтибосдан бошқа ҳаммаси ИМҲО...

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Сайлов натижаларидан кейин партиялар лидерлари нималар деди?

Актам Хаитов, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси:

— Ушбу сайловлар мутлақо янгича шароитда, очиқлик, ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида ўтказилди. Энг муҳими сайлов биз кутгандан ҳам муросасиз тарзда, партиялараро кучли рақобат муҳитида бўлиб ўтганлиги ўйлайманки халқимизга ҳам манзур бўлди.

Алишер Қодиров, “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси:

— Марказий сайлов комиссияси икки ҳафта ичида яна 22 та сайлов округида қайтадан сайлов бўлишини эълон қилди. Демак, партиямизда яна камида 10 та ўринга эга бўлиши имконияти бор ва бунинг учун бугундан бошлаб яна тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришимиз лозим.

Наримон Умаров, “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси:
— Аввало, бу халқимизни фикри, иродаси. Албатта, биз бундан кўпроғига ҳаракат қилган эдик. Шундай бўлишига қарамай, сайловларда партиямиз, ўтган вақт давомида бирорта партиядан ҳеч жабҳада қолишмади, аксинча айрим ўринлардан қолганлардан илғорлигини намоён этди.

Улуғбек Иноятов, ХДП Партия Марказий Кенгаши раиси:

— Сайловда партиямиз учун қониқарсиз натижа кузатилганининг асосан иккита сабаби бўлиши мумкин. Биринчидан, партиямиз илгари сураётган ғоя ва ташаббусларнинг жозибадорлигини ошириш масаласи. Биз бунинг устида ишлашимиз керак. Иккинчидан, айрим номзодларни танлашда уларнинг жамоатчилик орасида қанчалик қўллаб-қувватланиши масаласига ҳамма ҳудудларда ҳам етарлича эътибор қаратилди, дея олмаймиз.

Борий Алиханов, Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси:

— Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 22 округда номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмаган. Бу эса ўз навбатида тегишли округлар учун такроран ўтказиладиган сайловларда Ўзбекистон Экологик партияси имкониятлар борлигини кўрсатади.

P/S: Албатта, фикрлар, муносабатлар ўз йўлига. Энг муҳими, келгуси беш йилдаги фаоллик ва берилган ваъдаларни унутмаслик. Ана шундагина халқимиз ишончини тўлақонли оқлаган бўласизлар.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
2019 йил давомида сизни телеканалларимиздаги қайси информацион дастур кўпроқ қониқтирди?
Anonymous Poll
9%
Axborot 24 (''O‘zbekiston 24'')
14%
Yangi davr (''Yoshlar'')
10%
Toshkent 24 ("Toshkent'')
4%
7/24 Yangiliklar ("Uzreport")
20%
Zamon ("Sevimli")
44%
Markaziy studiya ("MY 5")
Қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг 10 фоизи бошқа миллатлар вакилларини ташкил этмоқда

Айни пайтда Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда МСК раиси М.Абдусаломов сайловнинг дастлабки натижалари бўйича сўнгги маълумотларни бермоқда.

Қайд этилишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг 90 фоизи ўзбек ва қорақалпоқ миллатига мансуб фуқаролар. 10 фоизи эса бошқа миллат вакилларидир. Хусусан, 4 нафар рус, 3 нафар қозоқ, 2 нафар тожик, 2 нафар корейс ва 1 нафардан туркман ҳамда қирғиз миллатига мансуб юртдошларимиз бор.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
⚡️⚡️⚡️Сайлов натижалари ўзгарди:
128 эмас, 125 округдан депутатлар сайланган


МСК Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун кечган сайловда 128 округда депутатлар сайлангани, 22 округда номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмагани туфайли депутатлар сайланмаганини эълон қилганди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг якуний баённомалари ўрганиб чиқилганда, 3 та сайлов округида сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида арифметик хатоликка йўл қўйилганлиги аниқланди. Бу ҳақда айни пайтда пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.

Булар Самарқанд вилояти 67-Пастдарғом сайлов округи ҳамда Фарғона вилояти 102-Яйпан ва 106-Бағдод сайлов округларидир. Хатолик сайлов натижаларини ҳисоблаш билан боғлиқ бўлиб, тўпланган овозларни номзодлар ўртасида фоиз кўринишида тақсимлашда содир этилган.

Юқорида қайд этилган сайлов округларида номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади. Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади.

Демак, Сайлов кодексининг 59-моддасига асосан, агар Қонунчилик палатаси сайловида сайлов округи бўйича икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан ҳеч бири сайланмаса, энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз бериш ўтказилади.

Мазкур 3 та сайлов округини чиқариб ташланганда, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 125 та сайлов округидан сайланган депутатларни рўйхатга олиш таклиф қилинмоқда.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
⚡️⚡️⚡️125 нафар депутат қайси партиялардан сайланган?

Айни пайтда давом этаётган МСК йиғилишида партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўрин эгаллаган депутатлар сонида ўзгариш бўлганлигини маълум қилгандик.

Демак, дастлабки сайлов натижаларига кўра:

ЎзЛиДеП — 42 та
Миллий тикланиш” — 34 та
Адолат” СДП — 20
ХДП — 18
Экопартия — 11

Каналимизга уланиш
👇👇👇
http://t.me/platformauzb
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда байналмилал парламент тузилди

МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг ибораси билан айтганда, Қонунчилик палатасига ўтказилган сайлов натижалари Ўзбекистонда байналмилал парламент тузилганидан дарак беради.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb