platforma.uz
44K subscribers
4.85K photos
2.01K videos
92 files
5.64K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари расмийлаштириш бошланди

Жорий йилнинг 21 октябрида Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинган эди.

Ушбу ипотека кредитини олиш мумкин бўлган шахслар бугундан бошлаб online-mahalla.uz платформаси орқали ариза юборишлари мумкин. 

@platformauzb
Конституция куни байрами ҳамда Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Конституция куни байрами муносабати билан:

🔹 7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
🔹 8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;
🔹 9 декабрь, душанба барчага қўшимча дам олиш куни.

❗️ 14 декабрь (шанба) иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун иш куни.

Янги йил байрамида:

🔹 28 декабрь, шанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
🔹 29 декабрь, якшанба барча учун одатий дам олиш куни;
🔹 30 декабрь, душанба 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
🔹 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
🔹 1 январь, чоршанба  Янги йил байрами, дам олиш куни.

@platformauzb
2025 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига Ўзбекистон мезбонлик қилмайдиган бўлди

Осиё Олимпия кенгаши ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида 3-ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари Баҳрайнда бўлиб ўтиши ҳақида хабар жойланди. Бу қарор 2024 йил 2 декабрда бўлиб ўтган Ижроия кенгаши йиғилишида қабул қилинган.

Бунга сабаб сифатида Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон мезбонлик қила олмаслигини билдириб Осиё олимпия кенгашига хат йўллаганидир.

Расмий изоҳга кўра, мезбон мамлакатнинг ўзгартирилиши Ўзбекистондаги Олимпия шаҳарчасининг белгиланган муддатга қадар битмаслиги сабаблидир. Осиё олимпия қўмитаси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг расмий мурожаатидан сўнг мезбон давлатни ўзгартиришга қарор қилган.

@platformauzb
Ўзбекистонда иситиш тизимини аҳоли ўзи хоҳлаган пайтда ёқиб, хоҳлаган пайтда ўчириш тизими йўлга қўйилади

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Илҳом Тўраевга кўра, бу борада ёпиқ тизимга ўтиш режалаштирилмоқда.

«Тўғри, ҳозирги тизим – СССР пайтида қабул қилинган қоида. Бугунги кунда уни такомиллаштириш учун ягона ечим – ёпиқ тизимга ўтиш. Яъни ёпиқ тизимга ўтиб, индивидуал иссиқлик пунктларида ҳисоблагичлар ўрнатилади. Бошқарув сервис компаниясига келиб тушган мурожаатга қараб, аҳоли таъминотни ёқади ва ўчиради. Ертўла қисмида ўрнатилган ҳисоблагичга қараб, тўлов амалга оширилади», деган у.

@platformauzb
Баъзи ташкилотларни молиялаштириш маҳаллий бюджетга ўтказилмоқда

2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, Солиқ қўмитаси ҳамда Кадастр агентлигининг ҳудудий органлари, Халқ қабулхоналари, коллежлар ва техникумларни сақлаш, суд бошқарувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни маҳаллий бюджетлардан молиялаштириш тартиби сақлаб қолиняпти.

Бунда Солиқ қўмитасининг ҳудудий органларини сақлаш харажатлари туман ва шаҳарлар, Қорақалпоғистон Республикасининг республика, вилоятларнинг вилоятлар, Тошкент шаҳри эса шаҳар бюджетларидан молиялаштиришга ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг мактабгача таълим ва умумтаълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган мактабларини қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлашга доир харажатлари республика бюджетидан молиялаштирилиши белгиланяпти.

@platformauzb
🔥 Рус, инглиз, араб, форс, немис, афғон, қозоқ телеграм каналларининг ўзбек тилидаги варианти - Геосиёсат телеграм каналини тавсия қиламан.

Дунё сиёсати, Халқаро муносабатларга қизиқувчилар учун ажойиб канал. Геосиёсат телеграм каналида:

😱 Сиз ҳеч қаерда кўрмаган ноёб видеолар;
😳 Қизиқарли ва энг сўнги янгиликлар;
🔥 Дунёда содир бўлаётган урушлар;
☝️ Энг асосийси, жонга тегадиган рекламаларсиз канал.

Геосиёсат - Ишончли. Тезкор. Қизиқарли.

Каналга аьзо бўлиш👇👇👇
https://t.me/Geosiyosatuz
⚡️АҚШ Афғонистонда Қўштепа  каналининг қурилишидан хавотирда

Афғонистонда Қўштепа  каналининг  қурилиши эҳтимолий ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Америка маркази хабар берди.

Мутахассисларнинг фикрича, қурилишни тўхтатишнинг энди иложи йўқ. Қурилиш жараёнида бетонларнинг етишмаслиги сувнинг етарли даражада йўқотилишига олиб келади: юз минглаб куб метр сув ерга сингиб кетиб, тупроқ шўрланади ва буғланади. Бу Марказий Осиёдаги музликларнинг эриши билан бирга минтақа учун экологик, иқтисодий ва ижтимоий хавфларни кучайтиради.

Юқоридаги муаммо юзасидан, Халқаро ҳамжамият  зарарни минималлаштириш учун Толибон ҳукуматини канал қуриш жараёнида замонавий технологиялардан фойдаланишга  кўндириш лозимлигини таъкидламоқда.

ЮНИСEФ маълумотларига кўра, Қўштепа канал қурилиши Амударёдан сув оқимининг 8-20 фоизини бошқа томонга буриб юборади. Бу жараён Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида 250 минг иш ўрни йўқолишига ва мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 0,7 фоизга қисқаришига олиб келиши мумкин.

@platformauzb
Тошкент халқаро аэропортида туман туфайли ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилди

Самарқанддаги муқобил аэродромга қуйидаги рейслар йўналтирилди:

"Silk Avia" авиакомпаниясининг ФарғонаТошкент йўналиши бўйича US402;

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг БишкекТошкент йўналиши бўйича HY778;

"UTair" авиакомпаниясининг СургутТошкент йўналиши бўйича UTA-709;

"Centrum Air" авиакомпаниясининг ДубайТошкент йўналиши бўйича MFX-352.

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг ГрознийТошкент йўналиши бўйича HY9702 рейси Бухородаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
⚡️Катта Лангар Қуръонининг факсимилеси Оксфордга совға қилинди

Оксфорд ислом тадқиқотлари марказига Катта Лангар Қуръони факсимилеси ва “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” туркумидаги китоб-альбомлар совға қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўз навбатида Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази ҳам қатор давлатлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ислом олами тарихи атласи” лойиҳасини тақдим этди.

"Музокаралар чоғида ушбу лойиҳа доирасида Марказий Осиёнинг ислом цивилизацияси ривожидаги ролига бағишланган жилдни ҳам яратиш бўйича келишилди.

Музокаралар якунида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро тадқиқот марказлари ва Оксфорддаги ислом тадқиқотлари маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди", дейилади хабарда.


@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
⚡️Расман: "Йил Мактаби — 2024" танловига старт берилди

Республика миқёсида энг фаол, энг яхши ва энг кучли мактабларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида "Йил мактаби — 2024" ижтимоий лойиҳасига старт берилди.

Ушбу ижтимоий лойиҳа овоз бериш йўли орқали ўтказилади ва Республика миқёсида энг кўп овоз тўплаган, 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган мактабларга пул мукофоти ва махсус сертификатлар тантанали тарзда топширилади.

Вилоят миқёсида 1, 2 ва 3-ўринни олган мактаблар ҳам расмий саҳифамиз орқали махсус сертификат билан тақдирланадилар ва ушбу мактаблар ҳам ижтимоий тармоқларда ёритилади.

Овоз бериш @Yil_Maktabi2024_bot расмий боти орқали амалга оширилади. Овоз бериш адолатли бўлишини таъминлаш мақсадида бир шахс фақат бир мактабга ва фақат бир марта овоз бера оладиган махсус бот ишлаб чиқилди.

❗️Қайсидир мактаб сохта овоз беришга урингани аниқланса, танловдан четлаштирилади.

Овоз бериш жорий йил 28 декабрга қадар(шу куни ҳам) давом этади этади.

Қани марҳамат, мактабингиз Республика бўйича "ЙИЛ МАКТАБИ" деб эътироф этилиши учун овоз беринг.

Мактаблар рўйхати: @Yil_Maktabi2024_bot

👉 ОВОЗ БЕРИШ
Қишлоқ хўжалигига жавоб берадиган янги лавозимлар жорий этилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди.

Бу ҳақда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда сўз боради.

Қайд этилишича, улар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини модернизациялаш, диверсификация қилиш ва барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун хусусий инвестиция капитали оқимини кўпайтириш орқали соҳада давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш механизмларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратади.

@platformauzb
Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Дам олиш кунлари 2025 йил 10 январгача давом этади.

Барча мактабларда учинчи чорак 2025 йил 11 январда бошланади.

@platformauzb
Нотурар кўчмас мулклар олди-сотдисини энди нотариуслар тасдиқламайди

Вазирлар Маҳкамасининг  ВМҚ-795-сон қарорига асосан бу турдаги шартномалар Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширади.
 
Регламент юридик шахслар ўртасида нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид барча ҳолатларга татбиқ этилади, нотурар кўчмас мулкнинг ҳадя ва рента шартномалари бундан мустасно.
 
Шартномани давлат хизматлари марказлари орқали расмийлаштириш учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
 
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги қонун (ўзбошимчалик билан эгалланган ер учаскаларига мулк ҳуқуқини берувчи) бўйича қонун билан, бeлгиланган мeъёрдан ортиқча эгалланган ер майдонларининг тақдири нима бўлади?

@platformauzb
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Абдусалом Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Сухроб Джўрақулович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Адхам Муратович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Музаффар Муротович Камилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Олим Адилович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси  ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@platformauzb
Олий таълим муассасалари талабалари, техникум, коллеж ва академик лицей ўқувчилари учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади ва 2025 йилнинг 7 январига қадар давом этади.

@platformauzb
platforma.uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан: – Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон…
Ночор ахборот сиёсати ва "Азизов иши"

Президент маъмуриятидаги бу ўзгаришдаги айрим нуқталар ахборот сиёсатимизда ғалати тенденциялар шаклланганига билинар-билинмас ишора қилгандай бўлди. Масалан, Президентнинг фармони асос қилиб олинган ушбу хабарларда ДХХнинг собиқ раиси А.Азизовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани келтирилган.

Албатта, бу нормал ҳолат. Аммо "Азизов иши"даги эриш ҳолат шундайки, унинг ДХХдан кетиш жараёни кўпчилик (мен маҳаллий ОАВни назарда тутяпман), энг қизиғи, катта нуфуз ва аудиторияга эга бўлган ахборот манбаларида ўта совуқ "подача" – ҳайдалди, дега ҳукмнома сўз билан хулосаланди.

Биламизки, "ҳайдалди" феъли айни матн ва воқеага ннисбатан қўлланилганда камситиш, ерга уриш маъносини кўпроқ беради. Бундай пайтларда бизда одатда "ишдан олинди" калимаси кўпроқ қўлланар ва бу "нормал" ҳисобланарди. Аммо "ҳайдалди"...

Қизиғи, биз маданий деб ўрганиб қолган интернет нашрларимизда бундай "нафрат тили"нинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлган, тушуниш қийин.


Бундан ҳам қийини, юқори мартабали давлат мулозимига кўрсатилган бундай "эътибор"га ҳеч ким эътироз қилмади. Бунга, биринчи навбатда, АОКА муносабат билдириши керак эди, назаримизда. Аммо улар жим туришди.

Кеча Азизовнинг юқори лавозимга тайинланиши эса унинг "ҳайдалмагани"ни исботлади. Очиғи, Азизовни кўпчилик Президент командасидаги энг садоқатли, бундан ҳам муҳимроғи, зиёли, дунёқараши кенг кадр сифатида билади.

Хуллас, бир нарса тобора ойдинлашиб бормоқдаки, бизда ахборот макони секин-аста монополлашиб бораётгадек. Кимлардир унинг кучидан ўз манфаатлари йўлида калтак сифатида фойдаланаётгандек...

Давлатнинг ахборот сиёсати, позицияси мавҳумлиги туфайли бу маконда соҳага умуман алоқаси бўлмаган, умрида бир энлик матн ёзиб кўрмаган, матбуотнинг кучини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайдиган кадрлар майдонга келди.

Минг афсуски, бундай "менежер"лар кўпчилик ҳолларда журналистикани блогерлик, деб тушунишмоқда. Ташқи ахборот хуружлари, глобал хабарлар ва мафкуралар экспансиясига қарши туриш чоралари, минтақадаги ахборот маконида миллий салмоқ пайдо қилиш, ОАВ дан юмшоқ куч сифатида фойдаланиш, деган тушунчалар ҳақида ҳали на улар, нада бошқалар ҳали-ҳамон ўйламаётган кўринади. Холбуки, биз ахборот асри, маданиятлар қоришиб кетаётган глобал асрга кирганимизга анча бўлди.

Бизнинг назаримизда, давлатимиз ахборот сиёсати концепцияси (агар у бўлса)ни қайта кўриши ва бугунги дунё стандартлари даражасига мослаштириши зарур. Ахборот сиёсатини телефон орқали бошқариш формати бугун иш бермаслиги тобора равшанлашаётган бир пайтда, албатта, бунга жиддий қарашимиз керак бўлади.

@platformauzb
7247939 (1).pdf
1.3 MB
Йўл ҳаракати қоидаларига кўплаб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

@platformauzb