platforma.uz
28.4K subscribers
4.3K photos
1.73K videos
41 files
5.05K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Platforma_reklama_bot
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Бизда ахборот сиёсати билан ким шуғулланмоқда?

27 июнь — Матбуот ва ОАВ ходимлари куни арафасида соҳадаги бўшлиқ ҳақида яна сўз юритишга қарор қилдик.

Кўп гапирганимиздек, бизда ахборот сиёсати мудом рус медиа идеалогияси асосида ишлаётир. Улар томонидан эсадиган шамол бизнинг ахборот иқлимимизни ҳам белгилаб турибди.

Мамлакатимиз минтақанинг энг катта (аҳоли нуфусига нисбатан) ва маданий ҳамда тарихий меросга эгаликка ҳақли равишда даъвогар бўлса-да, янги дунё форматлари, глобал маданиятларга интеграциялашувда ҳамон ортда.

Бу изоляционизм сиёсати ахборот маконимизда аниқ кўриниб қолаётир. Ўзимиз билан ўзимиз ўралашиб қолганмиз гўё... Регионализация, минтақа интеграцияси, деймиз, бироқ бир-биримиздан бегонасираймиз, ҳаётимизга аралашишни душманлик, деб тушунамиз...

Аслида минтақа аҳолисининг ярмидан кўпини ташкил этадиган, тарихан марказ вазифасини ўтаб келган Ўзбекистон бу ишларда ўрнак бўлиши керак эмасми?..

Ҳозир ўндан ортиқ МТРК каналлари бор, бари бир-бирини такрорлайди.

Ахборот сиёсатига масъул АОКА брифинг ўтказишга мослашиб олди. Унинг вазифаси шу, деган тушунчаниям шакллантиришга улгуришди, шоввозлар.

Китоб нашр қилиш, жамиятнинг онгини кўтариш, деса улар қаҳрамон ва қаҳрамонликка номзод шоирларимизнинг китобларини тушунишади. Бугун дунёни ўзгартирган асарлар ва уларнинг муаллифларини, бу китобларни нега таржима қилиш кераклигини ҳам билишмайди.

Жамиятнинг шундай ҳолга тушганига ким айбдор? Ўзидан катта шоир ясаб олган одамларнинг қораламаларини босиб, китоб чиқариб, элга илм улашаётирмиз, деяётган сизу биз, ҳурматли муҳтарамлар.

Қозоғистон ижтимоий тармоқлари ва ОАВсида ва бизда эълон қилинаётган матнларни солиштириб кўринглар, фарқ осмон билан ерча. Чунки улар энг машҳур 100 китоб лойиҳасида дунёнинг энг олди бўлган фалсафа, тарих, антропология, сиёсатшунослик, мантиқ, маданиятлар тарихи, психология, психоаналитика соҳалари бўйича машҳур асарларни қозоқ тилига ўгириб бўлганига йигирма йиллар бўлди.

Биз-чи, катта ижтимоий-сиёсий, мафкуравий лойиҳалар ишлаб чиқариладиган даргоҳни брифинг минбарига, мишиқи сайт ва телеграм каналларининг танобини тортадиган тотал бир дастгоҳга айлантирдик...

АОКА алоқа эмас, мафкура, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг лейтмотиви, аслида. Биз эса ТВни ҳам, АОКАни ҳам алоқачилардай зўр эплайдиган кадрлар йўқ, деган қайсар қароримиздан кечолмадик.

Бошқа ахборот сиёсатини юритишга масъул тузилмалар қанчадан-қанча кўп бизда?! Бироқ уларни асосан "Олтин қалам" мукофотини топшириш маросимида кўрасиз. Ишимиз мукофот топшириш деб ўйлашадими, ҳайрон қолади одам...

Газеталарни-ку гапиргилиги қолмади. Шу ҳақда ўйласам, негадир раҳматли шоир Маруф Жалил эсимга келади. Жуда мискин, мазлум ва истеъдодли, камсуқум шу одамнинг индивид сифатидаги ночор ҳаёти ва қадрсиз истеъдоди умумжурналистикани тимсоллай оладиган бир унсурдай кўринаверади менга...

Майли, лирика ўз йўлига. Жиддий айтадиган бўлсак, шу айтилган масалаларни энди ўйлашнинг вақти келди. Биқиниб, хушёр бўлиб ўтираверсак ўтираверамиз. Худога шукр пул бор, энди бошқа ишларни қилишга ҳам ўтайлик, акалар.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенатор: янги қурилган асфальт уч йилга бормайди

- Уят эмасми, ўтказилган йўлларни бирортасида тротуар йўқ! Ҳозирги ёшлар тротуар нималигини билишмайди. Йўллар дабдала, янги бойваччалар, палончини палончиси тротуарларни эгаллаб олди, асфальтлар 3 йилга бормайди, янги асфалт ётқизилади кейин ковланиб яна бузилади, прокуратура шуғуллансин!

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍋🌱🍹 Летняя прохлада в каждой банке! 🌴

🍋😍Настоящий "Мохито" от "Очаково" – напиток, созданный специально для жарких дней

🌱🌞 Натуральные ингредиенты: Свежие лаймы, мята и чистая вода – всё, что нужно для идеального освежения

😋 Мгновенно утоляет жажду
🧊Вкус свежести в каждом глоточке

‼️ Не пытайтесь повторить - сделано профессионалами!

Ваше лето станет ярче и вкуснее с настоящим "Мохито" от «Очаково» 😍

Подписывайтесь на наш официальный инстаграм : https://www.instagram.com/moxito_uzbekistan/
Реклама
Даҳшатли статистика

2024 йилнинг 5 ойи давомида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлди, 294 нафар ўқувчи эса турли даражада тан жароҳати олган, — Сенат.

@platformauzb
Бир гуруҳ матбуот ва ОАВ ходимлари мукофотланди

Президент "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

Фармон билан мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда фаоллик кўрсатгани учун 41 нафар соҳа ходимлари орден ва медаллар билан тақдирланди.

@platformauzb
Байрам муборак, Журналистлар!

Бугун журналистика ҳақидаги энг оғир ва оғриқли савол унинг ўзига қаратилгандир: бизда журналистика борми?!

Кун кўриш, турмуш машаққатларидан шундоқ ҳам эзилган касб эгалари учун бу савол ҳақоратдай эшитилиши мумкин. Чунки қалам аҳли хийла ориятчил келади. Гарчи тушликка емагини уйидан олиб келаётган, уст-бошини шаҳарлардаги энг арзон бозор расталаридан қидираётган бўлса-да, ғурури баланд бўлади.

Газитларга ёппасига қирон келган. ТВ ва радио ҳақида ҳатто нари борса ўрта маълумот эгаси бўлган блогер ҳам писанда билан гапирадиган замонларда яшаётган бўлсак-да, газитлар йўқ бўлиб, журналистиканинг мақоми жуда  пастга тушиб кетган бўлса-да, чиллада қишда киядиган қора кастюм-шим (бу мардумнинг кўпи чилланинг 50 даража иссиғида кийиладиган махсус бундай уст-бош борлигини ё билади, ё билмайди) кийиб, озиб кетган рамақижон бўйнига Хитойнинг нейлон бўйинбоғини сиртмоқдай илдирган бу мардумда бугун фақат шу ғурур – касбга бўлган садоқатигина қолди, ҳисоб.

"Майли, мен билан ҳисоблашишмасин, майли, гапим беэътибор қолсин, бунга мен эмас, улар айбдор. Мен истеъдодлиман, ватанпарварман, миллатпарварман, мен бу давранинг одами эмасман, улар мени тушунишмайди, чунки улар ўйлаган ўй бошқа..." У шундай фикрлайди, ўзини шу йўсин овутади...

Бундан тақрибан ўттиз йиллар илгари тиши қоқиб олинган ва тинимсиз стерилланган миллий журналистикадан бугун кўзга суртадигани фақат шу маънавий меърос – орият ва озроққина ғурур қолди. Борига шукур қилиб ўрганган одамлармиз, кўп нолишдан наф йўқ. Байрам муборак, Журналистлар!

@platformauzb
​​Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги диққатига!

Японияда жазирама иссиқда галстук тақилмайди. Бизда-чи?!

Одамни беҳаловат қиладиган даражада ёзимиз бор. Шу даражадаки, ҳатто қуёш тиғига тухум қўйсанг пишади. Ҳозир ташқарида деярли шундай об-ҳаво ҳукм суряпти. Бу ҳали бошланиши, июль ойида қандай бўлишини ўзингиз биласиз.

Бундай шароитда, барака топишсин, шифокорлар кўпроқ сув ичинг дейди, ФВВ кўчада кўп юрманг дейди, яна бошқаси бошингиздан сув қуйинг, чўмилинг дейди. Эслатганига, қайғурганига раҳмат, дейсан одам. Лекин яна бир муҳим йўналиш борки, бу ҳақда ҳам қайғурса, таклифлар билдирилса арзийди.

Кўп кузатаман. Аксарият вазирлик ва идораларда ходимлар ишга галстук, кастюм шимда келишади. Йиғилишларда ҳам шу формада ўтиришади. Куннинг иссиғида терлаб-пишиб, бадани жиққа ҳўл бўлиб мажлисларга бориб-келишади. Ҳаммаси ҳам яхши кўрганидан шундай кийинмайди. Шунчаки тартибга бўйсунади. Албатта, дресс-код керак. Фақат мана бундай жазирама шароитида айрим истисноларни қўллаш лозим назаримда.

Масалан, Японияда 2005 йилдан бери "cool biz", "super cool biz" экологик кампаниялари ўтказилади. Бу дастур давлат хизматчиларига ишга галстуксиз, енгил кийимда келишга имкон яратади. Акция одатда 1 июндан сентябргача давом этади. Бундай қулайлик эвазига ишхоналардаги кондиционернинг ҳарорат даражаси 28 га қўйилади. Биргина мана шу чора қанча фойда келтиради, биласизми, ҳам элекр тежалади, ҳам ҳавога зарарли газ чиқиши камаяди ва бошқалар.

Нега биз шундай чораларни қўлламаймиз? Нега давлат хизматчиларига қулайлик яратмаймиз? Нима учун йиғилишларимизда модератордан тортиб, тингловчиларгача дискомфорт ҳис қилиб ўтириши керак? Ёки галстук тақмасак, кастюм шим киймасак, иш юрмай қоладими?

Мен ҳозирги об-ҳаво шароитини инобатга олиб, шундай ташаббусни жорий қилишни таклиф этаман. Давлат фуқаролик хизматчилари ишга эркин формада келсин. Табиийки, раҳбарлари ҳам. Мажлисларни қулай либосда ўтказишсин. Фикримча, бу ишчанлик кайфиятига ҳам, тежамкорликка ҳам, экологияга ҳам ижобий таъсир қилади. Агар бирор ўзгариш сезмасангиз, майли, эски тартибингизга қайтарсиз. Бироқ, келинг, бир синаб кўрайлик...

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда деярли бир хил турдаги икки электромобилни солиштиришибди. Солиштирув антиқа тарзда ўтган, яъни иккала электромобилнинг ҳам мотори ишдан чиққан.

Уларнинг биринчиси норасмий диллерлардан харид қилинган, иккинчиси эса расмий диллердан харид қилинган. Мутахассислар ушбу икки дона электромобиль мисолида қайси диллердан харид қилиш яқин келажакда рўй бериши мумкин бўлган муаммоларни олдини олишини тушунтириб беришган.

@platformauzb
Тест синовлари 14–28 июль кунлари ўтказилиши кутилмоқда

Шунингдек, режага кўра, 1–25 июль кунлари ижодий имтиҳонлар ўтказилади. Абитуриентлар ижодий имтиҳонда тўплаган балини ўша куннинг ўзида, тестда тўплаган балини эртасига билиши мумкин.

Ижодий имтиҳон ва тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг, рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида абитуриентлар 15 кун давомида тест балларидан келиб чиқиб, 5 тагача йўналишни, таълим шаклини (кундузги, кечки, сиртқи), танлов устуворлигини танлайди. Шундан сўнг мандат чиқади.

Йиқилганларга эса коллеж ёки техникумга киришга имконият берилади.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Биз фуқаролик олган ва ҳарбий ҳисобда туришни истамаган 30 мингдан ошиқ шундай [мигрант]ларни ушладик, ҳисобга қўйдик ва аллақачон 10 минг нафарини махсус ҳарбий амалиётга жўнатдик, - Россия Тергов қўмитаси раиси А. Бастрикин.

@platformauzb
Энергетика вазирлиги диққатига!

Баҳордан кейин ёз келиши ёки куздан кейин қиш бўлишини биласизми?!

Энди мана шундай хабарлари кўпая бошлайди. Катта эҳтимол билан сабаб қилиб ҳароратнинг кескин кўтарилиши кўрсатилади. Ўзи ўрганиб ҳам қолдик: қишда аномал совуқ, ёзда аномал иссиқ...

Энергетика вазирлиги баҳордан кейин ёз келиши, ҳаво фавқулодда исиб кетиши ёки куздан кейин қиш бўлиши, қаҳратон забтига олиши мумкинлигини билмайдими?! Билса, нега шунча йилдан буён вазиятга мослашмайди? Расмий минбарлардан энергетика тизимини ислоҳ қилиш учун катта-катта суммалар ажратилганини ва бу маблағлар экстремал шароитларда ҳам электр узилишларининг олдини олишда "муҳим қадам" эканлиги ҳақида ҳар йили эшитамиз, аммо ўша ваъданинг ижобатини эмас, яна шунақанги ахборотларни ўқишга, чиллада чироқсиз, электрсиз ўтиришга мажбур бўламиз...

Нега шундай, ким билади? Ажратилаётган маблағлар тўғри ишлатилаётирми, агар "ҳа" бўлса, нега айни чилла кирганда бунақанги узилишлару ахборотлар барҳам топмайди?

@platformauzb
Ички ишлар вазирлигининг тегишли электрон базасида техник узилишлар кузатилаётганлиги сабабли миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўлаш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш имконияти чекланмоқда.

2024 йил 26 июнь кунидан бошлаб техник муаммо бартараф этилгунига қадар бўлган давр ичида жарима қарорларининг ўтиб кетган имтиёзли даври автоматик равишда қайта тиклаб берилади.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Украина ва Озарбайжон фуқаролари Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил этишган


1998 й.т. Украина фуқароси ва 2001 й.т. Озарбайжон фуқароси вақтинча истиқомат қилаётган Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда 411 гр. “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси, 7 кг.га яқин ярим тайёр наркотик моддалар ҳамда 237 кг. прекурсорлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, улар ушбу манзилда яширин нарколаборатория ташкил этиб, хориждан келтирилган хом-ашёлар ёрдамида синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланишган.

@platformauzb
🚕Yandex Go такси хизмати Урганч ва Хивада ишга тушди

Ушбу шаҳарларда хизматнинг ишга туширилиши маҳаллий аҳоли ва машҳур манзилларни кўришни хоҳловчи меҳмонлар учун саёҳатларни осонлаштиради. Хизматнинг мавжудлиги транспорт инфратузилмасини яхшилайди ва минтақанинг иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлайди.

Фойдаланувчилар борадиган манзилини киритиш ва тегишли тарифни танлаш орқали мобил илова орқали осонгина такси брон қилишлари мумкин. Иловада автомобилнинг етиб келиш вақти, ҳайдовчи ва автомобил модели ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган.

Саёҳатлар учун нақд пулда ёки иловага боғланган карта ёрдамида тўлашингиз мумкин.💳

Хива ва Урганчга саёҳатнинг минимал нархи 2500 сўмдан бошланади.✌️

📲 Иловани юклаб олинг ва хизматни амалда синаб кўринг!
28-49 фоизлик кредит билан бизнес қилса бўладими?

Дарон Ажемўғли ва Алан Робинсоннинг “Мамлакатлар таназзули сабаблари" китобида давлатдаги бизнес муҳитининг ўсишида банк-кредит тизимининг ўрни ҳақида айтиб ўтилган. Муаллифлар нега АҚШда илм-фан ривожланиб кетиб, унинг қўшниси Мексикада бу юз бермагани сабабларидан бири сифатида айнан шу соҳани кўрсатган:

“Патентдан пул ишлашнинг энг мақбул йўли ўз бизнесини йўлга қўйиш эди. Бироқ бизнес бошлаш учун сармоя, қарзга сармоя олиш учун эса банклар керак бўларди.

АҚШлик ихтирочиларнинг омади яна чопди. ХIХ асрда молиявий воситачилик ва банк тизими кенгайди. 1818 йил АҚШда умумий активлари 160 млн доллар бўлган 338 та банк бўлган бўлса, 1914-йилга келиб бу сон 27 864 банк ва 27.3 млрд долларни ташкил қилди. Америкалик бўлажак ихтирочилар ўз бизнесларини бошлаш учун қулай шартларда сармоя олишига имониятлар муҳайё эди. АҚШдаги банклар ва молиявий институтлар ўртасидаги кучли рақобат сармоя(кредит)ни жуда паст фоизларда олишни таъминлади.

Мексикада эса вазият ўзгача бўлди. Мексикада 1910-йилда бор-йўғи 42 та банк мавжуд бўлган ва улардан иккитаси барча банк активларининг 60 фоизини назорат қилган (монополия). Мексикада банклар ўртасида рақобат йўқ эди, натижада банклар мексикаликларга юқори фоизларда кредит берар, юқори фоиз сабаб бу кредитларни шундоқ ҳам бой қатлам оларди. Улар эса кредит олиш имкониятидан иқтисодиётнинг турли жабҳалари устидан ўз назоратини оширишда фойдаланиши мумкин эди”.

Яъни, ўз ғоясига эга камбағал америкалик банкдан арзимаган фоизга кредит олиб, ўз бизнесини бошлаши мумкин эди. Бунинг таъсири ўлароқ, АҚШдаги саноат инқилоби анча тез бўлди ва европалик ихтирочиларни ҳам ўзига жалб қилди.

Мексикалик оддий фуқаро эса банкдан юқори фоизли кредит олиб, уни қарийб 2-3 баробар қилиб қайтариши керак эди. Бу эса амалда унинг бизнесини фойдасиз қилар ва асосий даромади кредит ёпиш учун кетарди. Оқибатда Мексикадаги банк тизими шунчаки самарасиз бўлди, мамлакат дунёнинг қолоқ давлатларидан бўлиб қолди. Етмаганига ўз ҳудудларининг катта қисмини АҚШга бериб қўйди.

Европанинг аксарият давлатларида энг юқори кредит фоизлари ўртача 2-3 фоиз. Ўзбекистонда эса ҳатто 28-49 фоизлик кредитларни ҳам кўриш мумкин. Мансабдорлар шундай улкан фоизли кредитлар билан кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳақида гапирмоқда.

Албатта, бу Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати ва валюта қадрига боғлиқ ҳодиса. Аммо Мексикада бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам бу ҳолат мустақилликдан сўнг шаклланган сиёсий институтларнинг маҳсулидир.

Diplomat (Sobirov)

@platformauzb
Тошкент ҳавоси ифлослиги бўйича дунёда 4-ўринга чиқди

29 июн куни 05:00 да Тошкент шаҳри ҳавосидаги заҳарли заррачалар халқаро IQAir кўрсаткичида 160 мкг/м3’ни ташкил этди. Ўзгидромет халқаро станциялар маълумоти доим ҳам уларники билан мос келмаслигини маълум қилди.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
БМТ бош котиби Антонио Гутерриш Марказий Осиё турнесини бошлайди. Ташрифнинг биринчи мамлакати — Ўзбекистон.

Гутерриш минтақага сўнги бор 2017 йилда ташриф буюрган эди.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бутунжаҳон Ёшлар Фестивали-2024» старт олди

Куни кеча Самарқанд шаҳри туризм марказининг боқий шаҳар мажмуасида «Бутунжаҳон Ёшлар Фестивали-2024»нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бугундан бошлаб фестивал доирасидан ўрин олган тадбирлар Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимиз Тошкент шаҳрида давом этади.

Фестивалда 92 давлатдан 710 нафар ёшлар, вазирлар, халкаро ташкилотлар етакчилари, ТОП-500 таликка кирган университетлар профессорлари иштирок этиши кутилмоқда.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Қонунлар оддий одамлар учун ёзилади», деган эди Томас Жефферсон.

Бўлмаса, мана бундай фаст-фуд етказадиган йигитларнинг велосипедлари, скутерлари ҳам ИИББнинг жаримага тортилиши мумкин бўлмаган рақамлар махсус базасига киритиб қўйилган бўлармиди?!

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
Вазирлар Маҳкамаси диққатига!

Таниқли телебошловчи Эльмира Тухватулина ёзмоқда

"Скажите, кто придумал эти нормы - 200кВт\ч в месяц?
На основе чего? Какие расчёты предварительные были сделаны? И закономерный вопрос: кто-нибудь укладывается в эти нормы?

В моей квартире 2 кондиционера. Но это не роскошь при нашем климате, а вынужденная необходимость, потому что при такой жаре мы бы просто задохнулись, учитывая, что в семье есть сердечники.

Делаю примерный дебет-кредит: самый минимальный по энергопотреблению кондиционер 1000 Вт\ч.

При экономном использовании, скажем с 13.00 до 23.00 , получается 10 часов, это 10кВт\ч, умножаем на 30 дней в месяце, получаем 300 кВ\ч… Минимум только один кондиционер столько намотает. Без кондиционера в такое пекло ну просто никак.

А ещё ведь есть холодильник, телевизор, электрочайник и т.д.
Я не успеваю закидывать деньги за электричество. Расходы увеличились почти в три раза.

Так кто навязал эту месячную норму в 200 киловатт? Ответьте, пожалуйста!"

@platformauzb