platforma.uz
25K subscribers
3.82K photos
1.48K videos
16 files
4.59K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Анқарадаги Президент миллий кутубхонасининг очилиш маросимидан эксклюзив фоторепортаж.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Ўзбекистон 20 йил олдинги Ўзбекистон эмас...

Президент Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи бу йилги ташқи сафарларимизни бошлаб берди. Самарали кечаётган музокаралар мамлакатлараро муносабатлар статистикасиниям юзага чиқарди.

Туркия Президентининг сўзларига кўра, ўтган йили Ўзбекистонда 430 турк ширкати иш бошлаган ва бу мамлакатдаги турк фирмалари умумий сонини 1306 тага етказган. 2019 йил савдо ҳажми 27 фоизга ошиб, умумий кўрсаткич 2,2 миллиард долларни ташкил этган...

Ўйлайманки, бу мувафаққиятларда Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар кенгашига аъзо бўлганининг ҳам сезиларли таъсири бўлган. Негаки, Туркия сиёсатида шонли ўтмиш ва ўзликка интилиш, қон-қардошлик анъаналари кўп ҳолларда миллий манфаат даражасида эъзозланади...

Лекин нима бўлганда ҳам 2,2 миллиард доллар мўлжалдагидан камроқ. Мўлжал эса 5 миллиард доллар. Шу ўринда бунга эришишни қийинлаштирадиган бир неча сабаблар ҳам кўзга ташланади.

Биринчидан, бу бугунгача йирик, трансмиллий корпорацияга айланган турк ширкатлари (масалан, Koç, Sabancı)нинг мамлакатимизга кирмай тайсаллаб туриши билан боғлиқ (билишимча, бугун Ўзбекистонга кираётган турк ширкатлари таркиби асосан қурилиш, улгуржи савдо, овқатланиш тармоқлари ва кичик бизнес улушига тўғри келади). Бунга йигирма йиллар олдин Ўзбекистонда турк ишбилармонларига қарши ўтказилган "кампания" оқибатларининг ўпка-гинасиям сабаб бўлиши мумкин.

Иккинчидан, Тошкентнинг жиддий ислоҳотларга киришгани, албатта, ижобий маънода минтақа лидерлигига даъвогарлик қилаётган Қозоғистонни фавқулодда "фаоллаштирди". Қардошларимиз энди Қозоғистонни минтақанинг бош молиявий маркази этиб таништиришга ҳар қачонгидан жадалроқ киришиб кетган. 2018 йил 5 июлда «Остона» халқаро молия марказиям очилди.

Қозоғистоннинг мақсади инвестицияларни рағбатлантириш ва минтақадаги капитал бозорларини ривожлантириш экани ҳисобга олинса, унинг бутун бошли минтақа учун бош банкир бўлмоқчи экани ойдинлашади. Ва бу Ўзбекистоннинг иқтисодий гуллаб-яшнашига таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўйлайманки, инвестициялар билан ишлаш бўйича биздан анча уддабурон ва халқаро ҳамжамиятда ўзига яраша ишонч орттирган қозоқ молия бозори воситачиликни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. Шу боис Ўзбекистон томони чет маблағларни тўғридан-тўғри жалб қилиш борасида етарли қийинчиликларга учраши мумкин.

Лекин мамлакатимизда кечаётган иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар жозибадорлиги, қолаверса, жўғрофий жойлашувидаги ҳассос имкониятларимиз ушбу тўсиқларни осон парчалашиям мумкин. Бунинг учун дунё Ўзбекистонни қайтадан кашф этмоғи, тан олмоғи керак бўлади. Бундай ишончга эришиш учун эса, албатта, маълум вақт, қолаверса, кучли тарғибот зарур!

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Тошкент вилоятига 4 та қизил карточка... Бу ҳозирча!

Бугунгача вилоятдаги 4 та туман ҳокими ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ишдан олинди. Айтишларича, яқин кунларда яна иккита туман ва бир шаҳар ҳокими жойини бўшатиши мумкин...

Бу ҳолат мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг кескин "кадрлар рокировка"си ҳисобланади. Бундай "тозалаш"га "ер сотиш" асосий сабаб қилиб кўрсатилаётган бўлса-да, буни жойларда ислоҳотларнинг яхши кетмагани билан изоҳлашга уриниш ҳаракатлари ҳам бор...

Лекин Президентнинг ғазабини aна шу даражада қўзғаш учун бу камлик қилади. Бунинг учун камида Мирзиёев ҳеч қачон кечирмайдиган "хиёнат"га қўл уриш керак. Афтидан шундай бўлган.

Ҳокими ишдан олинган туманларда бир сотих ер нархи қора бозорда мингдан ўн беш минг долларгача чиқиб кетганини ҳисобга олсак, хиёнатга арзирли аргументларни кўргандай бўламиз.
Лекин томорқа баҳоси уларникидан ҳам баландроқ бўлган Зангиота, Қибрай, Бўстонлиқ туманларида ҳозирча жимлик...

Эҳтимол, бу туман ҳокимларининг сиёсий иродаси кучлилик қилгандир, эҳтимол навбатдаги "учталик"да улар ҳам бордир...
Аниқ ахборот йўқ.

Алламжонов АОКАда ишлаб юрган кезлари матбуот котиблари нуфузини оширишга ҳаракат қилиб бунга эришгандай бўлди. Ҳозир матбуот котиблари мақоми қарийб ўша идора ўринбосарига тенглаштирилди, тагида машина, алоҳида кабинет...

Биз энди ахборот олиш эркин бўлади, деб ҳаяжонланган эканмиз, у киши бошқа нарсани айтган экан. Хуллас, тахминлар кўп. Ҳамма иқтидори ва имконияти даражасида тусмоллаяпти. Бу эса турли иғво ва фисқу фасодни урчитаяпти.

Соғлом жамиятни шакллантиришда тўғри ахборотга яна эҳтиёж сезаётирмиз. Бироқ бу ҳозирча бизда йўқ, агар топсак, каналимизда сизга ҳам улашамиз... Ҳозирча саломат бўлинг!

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
ОАВни ким қутқаради?

Эътибор берсангиз бугун жамиятда матбуот ва ижтимоий тармоқлар, айниқса, блогерларга бўлган қизиқиш бироз сусайгандай кўринади. Кўтар-кўтар, вада-ванглар анча тингандай... Ҳолбуки, бир йил олдинам эътибору олқишлар анча қўрли эди.

Наҳотки дейман, ўз билимсизлигимиз, тажрибасизлигимиз ва олифталигимизни шу қисқа муддат — 1-2 йилда сездириб улгурдик...Одамларни зериктирдик...

Кўпчилик буни ижтимоий тармоқларни қўлловчи "амалдор волонтёр" Комил Алламжонов каръераси билан боғлаб таҳлил қилишни ёқтиради. Бўлса бордир.

Ҳақиқатан ҳам, ижтимоий тармоқларни ривожлантириш, эркин сўзга минбар бериш Алламжоновнинг кейинги уч йиллик фаолияти лейтмотивига айланган эди...

Бироқ, волонтёрнинг уч йил ичидаги тойғинишлари (Президентнинг матбуот котиби, АОКА раҳбари ва жамоатчилик...) пропорционал тарзда янги Ўзбекистон матбуоти кашшофлари — блогерлар фаолиятига ҳам таъсир этди. Бу шундай бир салбий хулоса ясайдики, ҳаммамиз кутган янги ОАВ истиқболи аслида бир шахс тақдирига қарам экан...У мустақил эмас экан.

Айнан шу омил кўпчилигимизнинг "Янги демократик ОАВ"га нисбатан шаклланаётган ишончимизни сўндирди.

Бугун кўриб гувоҳ бўляпмизки, ижтимоий тармоқларнинг тарвузи қўлтиғида эмас. Бу ёқда эса бетгачопар ва жиззаки навқиронлар томонидан хўрланган, таҳқирланган ва ҳар нафасда ўзини адолатсизлик қурбони, деб кўз ёши тўкишга шайланаётган классик матбуотимиз тупроққа беланиб ётибди...

Янги Ўзбекистонда эса ислоҳотлар давом этаётир, дунё ўзгараётир, ахборот хуружларидан бошингни олиб қочишга жой йўқ. Бутун бошли мамлакат халқи эса чет эл ОАВ ахборотларидан "озиқланмоқ"да.

Бизникилар эса ўзимизда бўлаётган воқеани бутун дунё билиб бўлгандан кейин, қонун ва қарорлар призмасидан ўтказиб, дарвоқе, шундай бўлди, деб одамларни аҳмоқ қилиш билан овора... Ҳамма билиб бўлган оддий ахборотларга хос хоналарда "ўта махфий" муҳрини уриш билан банд.

Тепадаям пастдаям бирор одам йўқки, масъулиятни зиммасига оладиган. Бирор аъён йўқки, матбуот ва ахборот сиёсатимизни янгилайлик, дейдиган. Ҳаммаси эскичасига. Шундай қилсак хато қилмаймиз, жойимизда кўпроқ ўтирамиз, деб ўйлашади, шекиллида...

Хуллас, биз матбуот ҳақида турли ҳужжатлар қабул қилавермасдан, унинг фаолиятини тўғри йўлга қўйишни ўйлашимиз керак бўлади. Менинг назаримда бу ҳам қийин, ҳам осон! Осонлиги шундаки, матбуотга "тепа"нинг аралашувини тўхтатиш керак. Қийини эса, барчаси учун масъулиятни зиммасига оладиган фидойи ва ватанпарвар, ислоҳотчи масъулларни топиш атрофидаги изланишларда кўринади, менимча.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
​​​​Режеп Таййип Эрдоған:

“Ўзбекистон, биз учун, маданият тасаввуримизни шакллантирган олимларни етиштирган, илм, ирфон ва маданият дунёмизни таъминлаган ҳаёт булоқларимиздан энг муҳимидир.

Беруний, Мирзо Улуғбек, Ибн Сино, Хоразмий, Али Қушчи каби олимлар, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд сингари улуғларимиз бизга Мовароуннаҳрнинг армуғонидир
”.

Президентнинг кўп ташрифларини кузатган одам сифатида шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга қилган расмий ташрифи бизга муҳим ишоралар берди.

Биласиз, давлат раҳбарларининг ташрифлари тавсифланади. Яъни давлат ташрифи, расмий ташриф, ишчи ташриф ва норасмий ташриф.

Мен Давлат раҳбарининг Туркияга ташрифидаги бир жиҳатига эътиборингизни қаратишингизни хоҳлардим. Биламизки, Президентларнинг бирор бир мамлакатга сафари чоғида ҳар бир ҳаракат ва сўзни том маънода тартибга солувчи давлат дипломатик протоколи мавжуд.

Бироқ протоколдан истисно ҳолатлар ҳам учрайди ва ҳар бир қадам ва сўзни меъёрга солиб турувчи қолиплардан чиқишда намоён бўладиган истисно ҳолатдаги ишораларини англаш муҳим. Менимча, Туркияга ташриф доирасида шундай муҳим ишора кўзга ташланди.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва унинг рафиқаси ташриф якунида аэропортда ўзбекистонлик юқори мартабали меҳмонларни шахсан кузатиб қўйди.

Билмадим, бу маросимда Туркия Жумҳурбашкани Эрдоғаннинг иштирок этиши аввалдан режалаштирилганмиди ёки йўқ. Менимча, йўқ.

Дипломатик протоколнинг белгиланган меъёрларига мувофиқ, давлат раҳбарининг меҳмонни аэропортда кутиб олиши ва кузатиб қўйиши одатда амалга оширилмайди.

Аниқ айта олмайман, Эрдоған рафиқаси билан Анқаранинг "Эсенбоға" аэропортда бошқа бир давлат раҳбарини ҳам кузатиб қўйган деб...

Бу ерда гап фалон миллиардлик шартномалар ҳақида кетмаяпти. Балки бу факт самимиятга асосланган дўстона муносабатлар ҳақида гапирмоқда. Яъни, бу мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар мутлақо янги босқичга кўтарилганлигининг кучли ва аниқ бир белгисидир.

Бу ҳар икки давлат раҳбарининг дипломатик протокол ва нормалардан юқори бўлган жуда шахсий, яқин ва ишончли муносабатлар муҳити энг юқори чўққига чиққанидан далолат беради.

Бу каби самимий ҳатти-ҳаракатлар
сиёсатчилар ва дипломатларнинг қулоққа ёқадиган чиройли сўзлардан анча қиммат туради
. Жаноб Эрдоғаннинг ўзбекистонлик ҳамкасбини шахсан ўзи кузатиб қўйиши айнан шундай ишоралардан далолат.

Шерзодхон Қудратхўжаев,
сиёсий фанлар номзоди.
Уй-жой кредити фоизи икки баробаргача арзонлашиши мумкин

Бугун бошпана сотиб олишга кўпчиликнинг қўли калталик қиляпти. Чунки ҳатто иккиламчи бозорда ҳам уй-жойлар баҳоси — “потолок”. Ягона чора — қарз-ҳавола кўтариш. Бунга ҳам отнинг калласидек фоиз тўлайсиз. Лекин шуям ҳадеганда топилавермайди. Банклар эшигини қоқсангиз, бир гапни такрорлайверишади: “Ресурс йўқ!”

Бу оғриқли муаммолар давлатни ҳам безовта қила бошлаган кўринади. Ҳарҳолда ипотека бозорида янги бозор механизмларини жорий этишга киришилибди. Кеча Молия вазирлигида шу масалага бағишлаб ўтказилган йиғилиш тафсилотлари буни тасдиқлайди.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Темур Ишметовнинг айтишича, шу йилнинг ўзида ипотека кредити учун 1 миллиард долларга яқин маблағ ажратилармиш. Агар талаб ортиб кетса, бу миқдор яна икки баробар оширилиши мумкин. Энди энг олис туманлардаги банк филиалларида ҳам “Ресурс йўқ” деган муаммо туғилмайди.

Яна бир муҳим гап: ипотека кредитнинг йиллик фоиз миқдори катта эҳтимол билан даставвал ҳозирги 30 фоиздан 24 фоизга туширилиши белгиланган. Кейинги босқичда ҳар бир регион эҳтиёжи ўрганилиб, кредит фоиз ставкаси 16 фоизгача камайтирилиши мумкин.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
МАНБАШУНОС ОЛИМ УБАЙДУЛЛА УВАТОВ ДАВЛАТИМИЗНИНГ ЮКСАК МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бутун умрини илм-фанга бахшида қилган таниқли олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватовнинг 80 ёшлик юбилейи муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Президентнинг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Рустам Собирович Қосимов олимнинг ибратли ҳаёт йўли ва у яратган манбашунослик илмий мактаби хусусида сўз юритиб, устозни муборак ёши билан самимий қутлади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Убайдулла Муродович Уватовни “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармони қабул қилинганини тантанали эълон қилди.

У.Уватов 2017 йилдан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига раҳбарлик қилиб келмоқда.
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Франция етакчиси Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашиб, Суриянинг Идлиб вилоятидаги вазиятни муҳокама қилади.

Эрдоған бу ҳақда бугун Измир шаҳридаги чиқишида маълум қилди.

Тўрт томонлама саммит шу йил 5 март куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Давлат намунавий уйлар қуришдан воз кечмоқчи!

Коммунизим давридан қолган шаблонлардан мустақил бўлиб ҳам қутулолмадик. Сап-сариқ девору қизил шиферли намунавий уйлар қуриш ҳам шундай кампаниябозликлардан бири бўлди. Аммо уларнинг сифатидан кўнгли тўлиб, биров раҳмат дегани йўқ. Аксинча, ҳозиргача турли ташкилотларга шикояту мурожаат кўтариб юрганлар кўп.

Марказий банк маълумотларига кўра, бугун тижорат банклари кредити эвазига тадбиркорлар томонидан қурилган 1500 дан зиёд уй сотилмай турибди. Тез орада яна 7 мингта хонадон тайёр бўлади. Бунинг сабаби ҳаммага аён. Чунки ана шу уйларга таклиф этилаётган ипотека кредити фоиз ставкалари ҳаддан ташқари юқори. Оқибатда ҳамма зарар кўряпти: банклар ҳам, тадбиркорлар ҳам, одамлар ҳам.

Шу сабабли энди намунавий лойиҳалар асосида уй қуришдан воз кечилади. Ўрнига рақобатга мос амалиёт жорий этилади. Унга кўра, энди ҳар бир қурувчи иморат лойиҳасини ҳам, дизайнини ҳам ўзи танлайди ва ўзи қуради. Бунинг учун талабгор тадбиркорлар Тошкент шаҳрида ерни аукцион орқали сотиб олади. Вилоятларда эса маҳаллий ҳокимликлар томонидан текинга ажратиб берилади.

Давлат шу йўл орқали уй-жой бозорини жонлантириш ва қурувчиларни рағбатлантиришни мақсад қилган кўринади.

Шунингдек, кам таъминланган оилаларга уй-жой сотиб олишлари учун давлат бюджетидан 1 триллион сўм субсидия ажратилиши мўлжалланяпти. Бу иш амалга ошса, шу йилнинг ўзида 10800 та кам таъминланган оила ўз бошпанасига эга бўлиши мумкин. Ҳарҳолда, шунга ишонгимиз келяпти!

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Пулга тузалмайдиган «яра»..

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Яккасарой тумани “Юнус Ражабий” маҳалласида кўп йиллик 81 та дарахтнинг кесилганлиги ҳолати юзасидан текшириш ўтказилди.

Натижаларига кўра, Яккасарой тумани ҳокимлиги ва “B. And S.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 198-моддаси (Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов давомида жами 1 млрд. 891,3 млн. сўм миқдорида етказилган зарар ундирилиши таъминланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

P/S: Етказилган зарар ундирилгани, албатта, адолатдан бўлибди. Аммо бир нарса аниқки, энди ҳеч қайси маблағ эвазига шунча йиллик дарахтларни қайтариб бўлмайди. Афсус, энг оғриқли жойи шунда...

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
​​Коронавирус футболга ҳам таъсир ўтказишни бошлади

Италия ҳукумати коронавирус (Covid-2019) хавфи туфайли мамлакатнинг 12 та шаҳрида карантин эълон қилди.

Фавқулодда хавфсизлик чоралари Ломбардия ва Венето провинциялари аҳоли пунктларида жорий этилган. Бу ҳудудларда яшовчиларга шаҳарлардан ташқарига чиқиш тақиқланган, иложи борича уйда қолишлари тавсия этилмоқда. Ўз навбатида, мамлакатнинг бошқа нуқталаридан мазкур шаҳарларга келиш ҳам ман этилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусни юқтирганлар сони 100 кишидан ошиб кетди. Бу Европадаги энг катта кўрсаткичдир. Фавқулодда ҳолат эълон қилинган Ломбардия ва Венетода 89 та ҳолат қайд этилган.
Касалланганлардан иккитаси ҳаётдан кўз юмган, бир киши тўлиқ тузалиб кетган.

Коронавирус ҳатто футбол ўйинларига ҳам таъсир қилмоқда. Айнан Италиядаги мураккаб вазият туфайли Европа лигасидаги Миланнинг «Интер» ва Болгариянинг «Лудогорец» жамоалари ўртасидаги 1/16 жавоб ўйини (27 февраль) ўтказилиши сўроқ остида қолди. Катта эҳтимол билан ушбу баҳс томошабинларсиз кечиши мумкин.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Дарвоқе, Италия А сериясида «Интер» — «Сампдория», «Аталанта» — «Сассуоло» ва «Верона — Кальяри» ўртасидаги ўйинлар номаълум муддатга қолдирилиди.

Мамлакат бош вазири Жузеппе Конте Италия шимолидаги ҳудудларда барча спорт мусобақаларини бекор қилиш бўйича ҳужжатга имзо чекканидан сўнг футбол ўйинлари ҳам тўхтатилган.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
​​Коронавирусдан бошқалар қўрқсин, бизга туристлар керак...

✔️ Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус (Covid-19) билан касалланганлар сони 77150 кишига етди. 2592 нафар одам ушбу хасталик туфайли вафот этган. Айни пайтда Хитойдаги шифохоналарда 49,8 минг бемор даволанмоқда. Улардан 9,9 минг нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. 24,7 минг киши эса вирусдан қутилиб, касалхоналарни тарк этган.

✔️Жанубий Кореяда ҳам аҳвол тобора мураккаблашиб бормоқда. Бу ерда хавфли вирусни юқтирганлар сони бир суткада 161 кишига кўпайиб, 763 нафарга етди. 7 киши ҳалок бўлди. “Covid-19”нинг тез тарқалиши бўйича мазкур давлат Хитойдан кейин иккинчи ўринда турибди.

✔️Коронавирус эпидемияси боис Италия А сериясининг 26-тури доирасидаги барча ўйинлар қолдирилиши мумкин. Ҳозир мамлакат ҳукумати шу масалани кўриб чиқмоқда. Бу борада ҳал қилувчи қарорни Италия бош вазири Жузеппе Конте айтади. Айтиш керакки, 1 март куни ушбу турнинг, ҳатто мавсумнинг энг марказий учрашувларидан бири — Туриннинг “Ювентус” ҳамда Миланнинг “Интер” жамоалари ўзаро баҳс олиб бориши керак.

✔️Венецияда коронавирус хавфи туфайли 2020 йил 1 мартгача барча мактаблар ёпилди.

✔️Янги Зеландия ҳукумати коронавирус билан боғлиқ аҳвол жиддийлигини инобатга олиб, мамлакатдан Хитойга бориш бўйича чеклов муддатини яна 8 кунга узайтирди.

✔️Кўз тегмасин, бизда ҳаммаси жойида. Ҳатто сайёҳлик кўрсаткичларимизда ижобий тенденция давом этмоқда. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, масалан, январь ойида коронавирус ўчоғи саналган Хитойдан Ўзбекистонга 2659 нафар сайёҳ ташриф буюрибди. Бу 2019 йилнинг шу давридагига нисбатан 15,9 фоизга кўп...

Қизиқ, биз ҳам Хитой билан борди-келдини вақтинча тўхтатмаганмидик? Унда бу туристлар қаердан келди? Ёки улар ҳам машҳур иборамиз билан айтганда, айланма йўллар орқали кириб келдимикин? Билмадим, билмадим, ақлим етмаяпти...

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари:

“АҚШнинг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат мақсадларига мос келади”.

Халқаро пресс-клуб сессиясидан.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
— Бизда аёллардан ҳам элчилар бўладими?

Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари:
“Нимагадир шу ҳақда гап кетганда, кўпчилик жилмайиб қўяди. Лекин бу ниҳоятда жиддий савол, жиддий масала.

Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг ҳам алоҳида топшириқлари бор. Яъни, Ўзбекистон аёлларидан ҳам энг юқори савиядаги дипломатларни тайёрлаш бўйича топшириқлар берилган.

Бу масала кўриб чиқиляпти. Умид қиламизки, яқин орада аёл дипломатларимиз ҳам бўлади”.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
⚡️⚡️⚡️Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари:

“Коронавирус — бу ниҳоятда жиддий муаммо. Албатта, ушбу хасталик бошқа давлатларга ҳам салбий таъсир кўрсатяпти. Биз ҳам март ойида инвестиция форуми ўтказмоқчи эдик. Буни кейинга қолдиришга мажбур бўлдик”.

Халқаро пресс-клуб сессиясидан.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Қонундан ташқарида ким бор?

“Дарахт иши” мустақил Ўзбекистон ҳаётида “муҳим атрибут”га айланганига анча бўлган. Адашмасам, бу галгиси учинчи ё тўртинчи ҳодиса.

Бундан 15-20 йил илгариям пойтахт марказидаги хиёбон ва унинг атрофи азим дарахтлардан тозаланганди. Назаримда, ўша тозалаш бугунги дарахт қирқишлардан фарқли, яъни суггестивроқ эди.

Масалан, узоқ йиллар халқлар отаси Сталин, сўнгра Маркснинг бронза боши қўр тўкиб турган майдонда Соҳибқироннинг муҳташам ҳайкали ўрнатилиши хиёбон ландшафтини кескин ўзгартиришни тақозо этди, деб ўйлайман.

Менимча, чор Россияси аскарлари, кейинчалик большевиклар учун муҳим марказ бўлган ушбу ҳудуд ва улар томонидан яратилган боғ моҳиятан мустақиллик ва халқнинг миллий туйғуларини заифлаштириши мумкин. Қолаверса, ҳукумат бир замонлар Сталин ва Маркснинг бронза юзини қуёшдан тўсиб турган дарахтларнинг буюк Темур шавкатига соя солишини истамаган эди...

Ўша пайтда мулозимлар буни турли важлар билан асослашга уринишса-да, тагида шу ғоя бор эди, менимча. Ва айнан мана шу фактор ўша “эко-ислоҳот”ни қайсидир маънода оқлаши мумкин... Бироқ бугунги “кесди-кесди”лар жуда майда манфаатларни кўзлагани билан ишнинг жиноий кўламини кескин оширди. Ушбу ҳолат давлат ва жамият ўртасидаги бир неча муносабатларга ойдинлик киритди. Хусусан:

1. Ҳукумат аҳолини эшитаётганини кўрсатди.

2. Қабул қилинаётган қонун ва қарорлар тўлиқ ишламаётгани(бу кесиш жараёни Президент мораториясидан кейин бўлиб ўтган)дан дарак берди.

3. Шаҳар ҳокимининг марказдан уй солишга шубҳали тарзда ружу қўйгани сабабларини қонуний томондан ўрганиш кераклиги ҳақида сигнал берди.

4. Биз энди ўзгардик, дея фақат устидаги ридосинигина янгилаб, ҳамон эскича ишлаётган суд ҳокимиятининг асл юзини кўрсатди.

4
. Президент сиёсатини ҳукумат ва парламент эмас, оддий халқ яхшироқ тушинаётгани ва амал қилаётганини тасдиқлади.

5. Экологик партия шунчаки, кўргазмали партия ва биз бу партияларга беҳудага миллиардлаб пул сарфлаётганлигимизни кўрсатди.

Хуллас, 81 туп дарахт бир барометр мисол бугунги кунимизга баҳо берди. Бундан хулоса чиқариш шарт. Бунинг учун йўл харитасиям шартмас. Фақат қонунларга амал қилсак бўлгани.
Албатта, буларнинг барчаси шахсий фикрлар...

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@platformauzb каналининг Халқаро пресс-клуб сессиясида коронавирус бўйича йўллаган саволи.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
⚡️⚡️⚡️Айтишларича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров лавозимидан олиниб, ўрнига Тимур Ишметов тайинланган.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
⚡️⚡️⚡️Айтишларича, Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва саноат вазири этиб тайинланган.

У Бош вазир ўринбосари лавозимини ҳам сақлаб қолган.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Айтишларича, Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимидан олинган Ботир Хўжаев Бош вазир маслаҳатчиси лавозимига ўтказилган.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA