platforma.uz
30.6K subscribers
3.93K photos
1.56K videos
17 files
4.7K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Қурсанг бузма... бузсанг, тузатиб кет...

Тошкент шаҳрининг шундоққина ёнида, “МИ-39” трассасидан икки километрча ичкарида қисқа фурсатда замонавий ҳарбий шаҳарча бунёд этилди. Зангиота туманига қарашли ушбу манзилга олиб борувчи йўл таъмирланиб, қиш бўлишига қарамай, атрофи кўкаламзорлаштирилди. Қисқаси, қаровсиз ва ташландиқ жой кўз очиб-юмгунча обод масканга айланди. Президент 26 декабрь куни мазкур ҳудудда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.

Майли, гап ҳозир бу ҳақда эмас. Обод бўлганидан хурсандмиз. Мана шу гўзал маскандан кўпмас, чамаси 20 метрлар “дальше” юрсангиз, бутунлай бошқа оламни кўрасиз. Оламки, дилни хира қиладиган даражада. Хароба бир манзара. Гап шундаки, ҳарбий шаҳарчани коммуникация тармоғи билан улаш учун ҳаммаёқ кавланиб, асфальтланган йўллар бузиб ташланган. Натижада ушбу йўлдан ҳар куни ўтиб-қайтадиган 20 мингга яқин аҳоли мушкул ҳолатда қолди. Айниқса, ёғингарчилик вақтида вазият янада мураккаблашади.

Мана, ўн кундан кўпроқ вақт ўтяптики, ҳамма иш ўз холига ташлаб қўйилган. Эҳ дейман, ўзимга-ўзим, Президент, “қани, сал нарироқларни ҳам бир кўрайликчи?” деб графикдан чиқиб кетганда нима бўларди?.. Ташкилотчилар буни ҳатто тасаввур қилишни ҳам исташмайди. Лекин шундай бўлганда, зўр бўларди. «Катталар» ер чизишарди...

Барака топгурлар, янгисини эмас, бузиб ташланган йўлни таъмирлаб, жилла қурса, эпақага келтириб қўйинглар.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий дунё ёзувчилари, зиёлилари ва санъаткорлари жамғармаси (Türk Dünyası Yazarlar ve Sanatçılar Vakfı –TURKSAV) томонидан таъсис этилган “Туркий дунё тикланишига қўшган улкан ҳиссаси учун” халқаро мукофотига сазовор бўлди.

Бу ҳақда ТУРКСАВнинг Анқарада ўтказилган махсус матбуот анжуманида маълум қилинди.

Мукофот соҳибининг исми-шарифи ТУРКСАВ ҳайъати коллегиал қўмитаси томонидан Туркия ва хорижий давлатларнинг таниқли сиёсатчилари, иқтисодчилари, фан ва санъат намоёндаларининг 2019 йилдаги фаолиятини ўрганиш натижалари асосида эълон қилинди.

ТУРКСАВ мукофотини топшириш маросими 2020 йил май ойида Анқарада Туркия парламенти, ҳукумати, кенг жамоатчилиги, ишбилармон доиралари ва санъат арбоблари иштирокида тантанали тарзда ўтказилиши режалаштирилган.

Мукофотга турли йилларда Туркия Президенти С.Демирел, Озарбайжон Президенти Ҳ.Алиев, Қозоғистон Президенти Н.Назарбоев ва бошқалар сазовор бўлган.
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
АҚШ ва Эрон можаросига Германия аралашмоқчи

Бағдодда Америка томонидан Эроннинг энг қудратли ҳарбий қўмондони саналган генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши Яқин Шарқдаги вазиятни баттар кескинлаштириб юборди.

Минтақада уруш хавфи вужудга келди. Аҳвол шу даражадаки, гўё битта гугурт чақса ёниб кетадигандек. Таҳдидлар ҳам очиқча янграяпти.

Хусусан, Эрон Сулаймонийнинг ўлими учун ўч олишини билдирди. АҚШ ҳам қараб турмоқчи эмас. Оқ уй раҳбари агар Теҳрон америкаликларга ҳужум қилса, унинг армияси Эроннинг 52 муҳим объектига зарба беришини айтди. Трампнинг сўзларига кўра, ҳужумлар жуда тез ва жуда кучли бўлади.

Хўш, вазиятни кимдир юмшата оладими? Чунки ҳозирги «сан-ман»лар шунчаки оғизда бўлиб қоладиганга ўхшамаяпти... Ўртага Германия тушмоқчи. Гап шундаки, ушбу давлат Яқин Шарқдаги вазият мураккаблашишининг олдини олиш учун барча дипломатик имкониятлардан фойдаланиш ниятида. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас «Bild» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Унинг қайд этишича, яқин кунларда Германия ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги можаронинг ривожланишига йўл қўймаслик учун БМТ ва Эрон билан мулоқотда барча имкониятлардан фойдаланади. «Ҳозир ҳар қандай провокация бутун минтақа, шунингдек, Европа хавфсизлиги учун кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин», дейди у.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Айтишларича, Президент яқин кунлар ичида мамлакат ижодкор зиёлилари билан учрашиши мумкин. Ушбу мулоқот худди 2017 йил август ойидаги учрашувдай бўлади, деган тахминлар бор. Лекин бу тасдиқланмаган маълумот.

Дарвоқе, яқин орада давлат раҳбарининг парламентга мурожаат қилиши ҳам кутиляпти. Катта эҳтимол билан унда 2020 йилга ном берилади.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Мутасаддиларга ҳам, пулдорларга ҳам таклиф

Бизда ким кўп, отасининг номини кўчаларга қўймоқчи бўлганлар кўп. 5-6 йил олдин шунақа уринишлар кўпайиб кетган эди. Назаримда, ҳукумат сал бошқача йўл тутиб, тақиқлаш эмас, бунақа уринишлардан халққа нафи тегадиган тарзда фойдаланиш йўлидан бориш керак, деб ёзади @fikr kanali.

Дабдаласи чиқиб ётган йўлларни – улар Тошкентдаги маҳаллаларда ҳам жуда кўп – пулдорларга отасининг номини кўчага қўйиш шарти билан бўлиб бериш лозим: ёнидан харажат қилиб, яхшилаб таъмирласин, кейин ҳам оталиққа олиб, ўйдим-чуқурларини ямаб турсин. Ҳам отасини улуғлайди, ҳам халққа ёрдами тегади.


Улар “отангга раҳмат” деган савобни олиб туриш учун ўша кўчаларни ўз ҳолига ташлаб қўймаслиги аниқ.

Каналимизни кузатиб боринг
👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега булбуллар қолиб, зоғларни шарафлаймиз?

Чин санъат билан фальшни ажрата олмаган қандай одам бўлдик? Бизга не бўлдики, булбуллар қолиб, зоғларни шарафлаймиз? Ҳеч қачон телевидение остонасига келиб суйкалмаган, ўзи, ўз овозидан бўлак ҳеч недан умидвор бўлмаган, бироқ қалбидаги оташи дилларга ўт соладиган шундай истеъдодларни нега кўрмаймиз?

Маданият вазирлиги унвон ёки мукофот бераётганда қандай мезонларга қарайди? Албатта, Твда промошин қилган, байрам тадбирларида Ватан ҳақида қўшиқ куйлаган бўлиши керакми? Тинимсиз турли хил шилпиқ шоуларда иштирок этиш шартми? Ёки...

Майли чин истеъдодлар доим халқнинг орасида бўлган, шу ердан чиқиб келган. Асло... бошқа жойлардан эмас. Шу маънода, бу талантнинг халқ ичида юрганига кўниш мумкин. Баҳони унга халқнинг ўзи бермоқда.
Тингланг, эл орасидаги ҳофиз Алижон Эшонқулов!

Каналимизни кузатиб боринг 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
⚡️⚡️⚡️Айни пайтда Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун 25 та сайлов округида ўтказилган такрорий овоз бериш якунлари маълум қилинди.

Шундай қилиб, қолган 25 та депутатлик ўрнини партиялар қуйидагича эгаллади:

ЎзЛиДеП — 11
“Миллий тикланиш” ДП — 2
“Адолат” СДП — 4
ХДП — 4
Экологик партия — 4

Умуман, сайловлар якунлари бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасида партиялар эгаллаган жами депутатлик ўрни қуйидагича:

ЎзЛиДеП — 53 (35 фоиз)
“Миллий тикланиш” ДП — 36 (24 фоиз)
“Адолат” СДП — 24 (16 фоиз)
ХДП — 22 (15 фоиз)
Экологик партия — 15 (10 фоиз)

Каналимизни кузатиб боринг 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг энг ёши улуғи ва энг ёши ким?

Марказий сайлов комиссияси мажлисида МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Қонунчилик палатаси депутатларининг ўртача ёши, ёши улуғи ва энг кичиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Хусусан, қуйи палата депутатларининг ўртача ёши 46,4ни ташкил этмоқда.

Энг ёши улуғ депутат — журналист Сафар Остонов (71 ёш).

Энг ёш депутат — бухоролик 26 ёшли фермер Шерзод Раҳмонов.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
⚡️⚡️⚡️
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзод этиб кўрсатилган амалдаги 42 нафар депутатдан 39 нафари қайта сайланди.

3 нафари етарли овоз тўплай олмаган.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг 48 нафари (32 %) хотин-қиздир.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, 2014 йилда 24 нафар хотин-қиз депутатликка сайланганди.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
БОШ ПРОКУРАТУРА РАСМИЙ БАЁНОТИ

Бош прокуратура томонидан жиноий уюшма таркибида товламачилик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва чет эл давлатларда жиноий даромадларини легаллаштириш каби жиноятларни содир этган Г.Каримова ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланди.

Ҳозирда жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун айблов хулоса билан судга юборилди.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда янги расмий газета ташкил этилмоқда

2020 йил 3 январда Вазирлар Маҳкамасининг “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти давлат корхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси муассислигида “Янги Ўзбекистон” газетаси таъсис этилмоқда.

“Правда Востока” газетаси таҳририяти” давлат корхонаси номи “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти деб ўзгартирилмоқда.

Таҳририят асосий вазифалари ва фаолиятининг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

— Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармонлари, қарорлари, расмий баёнотлари ва маърузаларини, шунингдек, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларини ҳамда унинг фаолиятига оид ахборотни мунтазам эълон қилиш, қолаверса, Президент фаолияти, бошқа расмий йўналишдаги тадбирлар ва ислоҳотлар жараёнларини ёритиб бориш...

Таҳриририят ходимларининг умумий чекланган сони 122 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимларининг сони 15 нафардан иборат бўлади.

“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти Матбуотчилар кўчаси 32-уйдаги бинодан бепул фойдаланади.

Бош муҳаррир Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. У меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра, вазирнинг биринчи ўринбосари, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Мамлакатимизда газетачилик соҳаси кескин инқирозни бошдан кечираётган бир пайтда Ҳукумат томонидан янги расмий нашр ташкил этилишини тўғри деб ҳисоблайсизми?
Anonymous Poll
13%
Ҳа, янги нашр керак.
33%
Йўқ, аввал мавжуд газеталарни қўллаб-қувватлаш лозим.
46%
Газеталар ўрнига интернет сайтларни ривожлантириш зарур.
9%
Менга фарқи йўқ.
“Тошкент Сити” шу кунларда...

Тоғда ҳам, шаҳарда ҳам, зиёратгоҳларда ҳам одамлар маданияти, ўзини тутиши бир хил бўлиб қоляпти.

Мумкин бўлмаса ҳам ўзи тугул ёш фарзандларини қизил чекловдан олиб ўтади, жамоат жойида тамакини саситиб чекади, "Чекманг!!!" десангиз димоғингизга, ҳатто гўдакни юзига тутатиб, "Ман уйингда чекмаяпман-ку" дея жеркиб, сўкиб ташлайди, "мужик" деб билиб ўзини.

Эртага бу бола чорраҳада ҳам қизил чироққа тўхтамайди, челак турганда ҳам ахлатини ерга улоқтиради, машинаси эшигини очиб, чорраҳада нос тупуради, чаласига уялмай баклашкадаги сув билан оғзини ғар-ғара қилиб чайиб, барчага томоша бўлади. Одамда маданият, одоб, истиҳола, фаросат ё бўлади ё умуман бўлмайди.


Бир қарич Ватан заминига зор миллатлар бор дунёда, биз эса муқаддас Она заминимизга нос тупуриш ва ахлат ташлаш билан оворамиз...

Минг афсус..
Зангиота мажмуасими, Сангардак сув масканими, Чимён, Зомин тоғларими, “Тошкент Сити”ми -- манзара бир хил... Ахир биз кўхна тарих шодасидаги бир марварид-ку, наҳотки унутдик шуни? Қачон миллат буни англайди?
Нима чора кўриш керак деб ўйлайсизлар?

Шерзодхон ҚУДРАТХЎЖАЕВ

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Янги газетага янги раҳбарлар
(ўртада бегона йўқ туркумидан)


⚡️⚡️⚡️ Айтишларича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 январдаги қарори асосида ташкил этилган “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти раҳбарияти таркиби шакллантирилган.

Хусусан, ҳар икки газетага раҳбарлик айни пайтда “Правда Востока” газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаётган Салим Дониёров зиммасида қолдирилган.

“Маҳалла” газетаси бош муҳаррири Бахтиёр Абдусатторов таҳририят бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги масъул ходими Абу Бакр Ўрозовга эса бош муҳаррирнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бўйича ўринбосарлиги топширилган.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
“Ўзавтосаноат” чайқовчиликка ўтдими?

Бир нарса ҳаммага аёнки, “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти — давлатга тегишли ташкилот. У мамлакатнинг стратегик муҳим бир жабҳасига масъул. Лекин иқтисодиётимиз локомотиви бўлиши керак бўлган мазкур нуфузли жамият ўзини олибсотарликка урса, очиғи, ҳафсаланг пир бўларкан.

Нима эмиш, нархи 40 минг доллардан қиммат бўлган машинларни олиб киришга бож миқдори туширилганлиги боис, бизга шу сегментдаги “BMW”, “Toyotа” автомобиллари кириб келиши 200-400 баробар ошиб кетибди. Шунинг учун АЖ стратеглари мазкур тоифадаги ва бошқа маркадаги автолар билан рақобат қилиш стратегиясини ишлаб чиққанмиш.

Энди ўша Стратегияни қаранг: АҚШдан “Tahoe” ва “Traverse”ни, Таиланддан “Trailblazer”ни, Хитойдан эса “Equinox”ни келтириб сотиш экан... Куласизми, куясизми?

Бундай сегментдаги авто маркаларни ишлаб чиқариш учун 1 миллиарддан 2 миллиард долларгача сармоя керак экан... Шуям важ бўлдими?!


Ундан кўра, “Божлар тушгандан кейин четдан машина олиб келиб сотиш катта даромадли ишга айланди, ўзи шундоқ оқиб келиб турганда, бошни оғритиб нима қиламиз”, деб дангал айтмайсизми жаноб Шуҳрат Мирсамуков (“Ўзавтосаноат” АЖ Савдони ривожлантириш бошқармаси бошлиғи — маълумот ўрнида).

Шундай деганингизда ҳаммамиз Сизни тушунардик, Сиз эса қаёқдаги гаплар билан бошимизни оғритиб ўтирибсиз...

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Сўровнома тугади. Унинг якуний кўриниши шундай!

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Аналитика

Инфляция рекорд даражага чиқди

2019 йилда Ўзбекистонда сўнгги 15 йилдаги энг юқори инфляция даражаси қайд этилди. Бу борада собиқ иттифоқ давлатлари ўртасида ўзига хос “рекорд” ҳам ўрнатилди.

Беларуснинг “БелаПАН” нашри ҳисоб-китобларига кўра, нарх-наво ўсиш суръати бўйича Ўзбекистон собиқ иттифоқ мамлакатлари ўртасида биринчи ўринни эгаллаган.

Uzanalytics сайтининг ёзишича, 2019 йилда нон, гўшт, тухум ва сут каби асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўртача 25 фоиздан 45 фоизгача ошган. Шунингдек, таълим соҳасидаги хизматлар нархининг ўсиши ҳам 20-22 фоизни ташкил қилди. Бундан ташқари, мол гўшти, сут ва сарёғ нархларининг ўсиши ҳам юқори. Ўсимлик ёғи нархларида эса ўсиш суръати секинлашмоқда.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳида эса ижобий тенденция кузатилмоқда. Яъни ушбу гуруҳга оид товарлар нархларининг ўсиш суръати секинлашяпти. Мисол учун, кийим-кечак, оёқ кийимлар, дори-дармонлар ва шахсий гигиена воситалари каби аҳолининг кундалик ҳаётида кўпроқ ишлатиладиган товарлар инфляцияси даражасида бу тенденция яққол акс этган.

Шунингдек, охирги 3 йилда асосий турдаги пуллик хизматлар орасида фақат алоқа хизматларидагина нархлар ўсиши секинлашиши кузатилган.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
​Президентга мурожаат майнавозчилик эмас!

Биздаги айрим одамларда ҳали ҳам ё мурожаат қилиш маданияти шаклланмаган ёки дунёқараш, савия масаласи ҳаминқадар. Билмадим, шахсан мен Президент Виртуал қабулхонаси, “Ишонч телефони”га йўлланаётган айрим мурожаатларни кўрганда, шундай фикрга бораман.

Куни кеча бухоролик Ўринов деган фуқаронинг Президент “Ишонч телефони”га йўллаган мурожаати акс этган ҳужжат ижтимоий тармоқларда роса айланди. Қаранг, у нима деб ёзган: “Мен Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилмоқчиман. Бу масалада ҳеч қаерга мурожаат қилмадим. Илтимос, менга шу имкониятни яратиб беришларини сўрайман. Ҳабиб камарини ҳалоллаб олсин. Мени ҳам, Ҳабибни ҳам тиббий кўрикдан ўтказишларини сўрайман».

Тавба, тавба! Очиғи, ўқиб, ёқамни ушладим. Наҳотки шу порталга йўлланадиган масала бўлса? Наҳотки билаги кучга тўлиб-тошган ўша йигит Президентга мурожаат қилаётганини, бу майнавозчилик эмаслигини билмаса? Айтинг, шу бизга ярашадими?! Ўриновнинг шунчалик жанг қилгиси келган экан, ана, яқинда ташкил этилган Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбарига мурожаат қилсин эди.

Тўғри, бу тизимга хоҳлаган фуқаро ўзини ўйлантираётган, қийнаётган муаммо бўйича мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Шундай бўляпти ҳам. Ҳозиргача қанчадан-қанча одамнинг масаласи ечимини топди. Лекин “Марҳамат, бемалол мурожаат қилинг, дардингизни давлат эшитади, ҳал қилиб беради!” дегани каллага келганини ёзинг, сўранг, дегани эмас-да. Ахир, сиз акангиз, опангиз ёки дўстингизга мактуб йўлламаяпсиз-ку! Президентга, мамлакат раҳбарига мурожаат қиляпсиз.

Бир вақтлар ҳам биттаси эр топиб беринг, бошқаси асал ойини чет элда ўтказишга ёрдам қилинг, деб сўраган бўлса, яна бирови давлат ҳисобидан шахсий машина ажратилишини илтимос қилганди. Ақлга сиғмайдиган бундай мурожаатлардан яна кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Айтинг, бу нима ўзи?! Берилган имкониятни суиистеъмол қилиш, ҳаддидан ошиш эмасми?!

Демоқчи бўлганим, назаримда, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий саводхонлик, мурожаат қилиш маданияти тарғиботи устида жиддийроқ ишлаш керак. Бу ҳақда кўп гапирилади, “хўжакўрсин”га тадбирлар ўтказилади. Агар астойдил ёндашилмас экан, ақлбовар қилмайдиган шундай мурожаатлар билан ишлашга тўғри келаверади...

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги БАЁНОТИ


Ўзбекистонда Марказий Осиёга бевосита туташ Яқин Шарқда юз бераётган воқеалар алоҳида ташвиш билан қарши олинмоқда.

Ҳарбий-сиёсий ҳолатнинг янада кескинлашиши кўплаб инсонлар қурбон бўлишига ва кенг кўламли гуманитар фалокатга олиб келиши мумкин, ҳаётий муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникация йўлларини вайрон қилади, минтақавий ва глобал хавфсизликка тузатиб бўлмас зарар етказади.

Ўзбекистон томони ўта босиқлик тарафдори бўлиб, тарангликни камайтириш ва минтақадаги вазиятни мўътадиллаштириш учун қарама қарши томонларни сиёсий-дипломатик чоралар кўришга чақиради.

Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA