Кўп куттиришмади, барака топишсин!
Айтдимку, каналимни билишади, ўқишади деб))) Ҳайрият, биттаси кузатишини дарров тан олди. Хуллас, бир оз аввал қўйган постимга кутганимдек, биринчи бўлиб жаноб «Байонофф»дан акс-садо келди.
Эшитишимча, «Байонофф» Алишер Қодировнинг асосий пиармени саналаркан. Балки шунинг учун дарров жавоб ёзишга тутингандир. Ким билсин яна...
Ўзи айтганидек, «Халқаро матбуот марказининг Телеграм каналида сайловнинг дастлабки натижалари соат 14.21 эълон қилинган эди. «Платформа» эса аслида кўпчилик билган хабарини соат 16.12да жойлади».
Шу жойига қотдим-де. Кўпчилик билган хабарни наҳотки Алишер окам билмагандилар?! Бўлмаса sof.uzга «депутат бўлдим», деб айтиб, кейин ҳижолатда қолмасмидилар...
«Байонофф» ака, маслаҳатим, ўша жадвалнинг «ссылкаси»ни Алишер окамга ҳам «переслат» қиворинг. Билиб-билмай бошқа сайтларгаям «сайландим», девормасинлар...
Аслида Алишер Қодиров мавзуси бир мисол эди холос. Шунчаки умумий гапларимни айни мавзу атрофида айтдим. Мени кузатишда давом этинг...
Албатта, «Байонофф»дан келтирилган кичик иқтибосдан бошқа ҳаммаси ИМҲО...
Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb

Сайлов натижаларидан кейин партиялар лидерлари нималар деди?
Актам Хаитов, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси:
— Ушбу сайловлар мутлақо янгича шароитда, очиқлик, ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида ўтказилди. Энг муҳими сайлов биз кутгандан ҳам муросасиз тарзда, партиялараро кучли рақобат муҳитида бўлиб ўтганлиги ўйлайманки халқимизга ҳам манзур бўлди.
Алишер Қодиров, “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси:
— Марказий сайлов комиссияси икки ҳафта ичида яна 22 та сайлов округида қайтадан сайлов бўлишини эълон қилди. Демак, партиямизда яна камида 10 та ўринга эга бўлиши имконияти бор ва бунинг учун бугундан бошлаб яна тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришимиз лозим.
Наримон Умаров, “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси:
— Аввало, бу халқимизни фикри, иродаси. Албатта, биз бундан кўпроғига ҳаракат қилган эдик. Шундай бўлишига қарамай, сайловларда партиямиз, ўтган вақт давомида бирорта партиядан ҳеч жабҳада қолишмади, аксинча айрим ўринлардан қолганлардан илғорлигини намоён этди.
Улуғбек Иноятов, ХДП Партия Марказий Кенгаши раиси:
— Сайловда партиямиз учун қониқарсиз натижа кузатилганининг асосан иккита сабаби бўлиши мумкин. Биринчидан, партиямиз илгари сураётган ғоя ва ташаббусларнинг жозибадорлигини ошириш масаласи. Биз бунинг устида ишлашимиз керак. Иккинчидан, айрим номзодларни танлашда уларнинг жамоатчилик орасида қанчалик қўллаб-қувватланиши масаласига ҳамма ҳудудларда ҳам етарлича эътибор қаратилди, дея олмаймиз.
Борий Алиханов, Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси:
— Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 22 округда номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмаган. Бу эса ўз навбатида тегишли округлар учун такроран ўтказиладиган сайловларда Ўзбекистон Экологик партияси имкониятлар борлигини кўрсатади.
P/S: Албатта, фикрлар, муносабатлар ўз йўлига. Энг муҳими, келгуси беш йилдаги фаоллик ва берилган ваъдаларни унутмаслик. Ана шундагина халқимиз ишончини тўлақонли оқлаган бўласизлар.

2019 йил давомида сизни телеканалларимиздаги қайси информацион дастур кўпроқ қониқтирди?
Anonymous Poll
9%
Axborot 24 (''O‘zbekiston 24'')
14%
Yangi davr (''Yoshlar'')
10%
Toshkent 24 ("Toshkent'')
4%
7/24 Yangiliklar ("Uzreport")
20%
Zamon ("Sevimli")
44%
Markaziy studiya ("MY 5")
Қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг 10 фоизи бошқа миллатлар вакилларини ташкил этмоқда
Айни пайтда Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда МСК раиси М.Абдусаломов сайловнинг дастлабки натижалари бўйича сўнгги маълумотларни бермоқда.
Қайд этилишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг 90 фоизи ўзбек ва қорақалпоқ миллатига мансуб фуқаролар. 10 фоизи эса бошқа миллат вакилларидир. Хусусан, 4 нафар рус, 3 нафар қозоқ, 2 нафар тожик, 2 нафар корейс ва 1 нафардан туркман ҳамда қирғиз миллатига мансуб юртдошларимиз бор.

⚡️⚡️⚡️Сайлов натижалари ўзгарди:
128 эмас, 125 округдан депутатлар сайланган
МСК Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун кечган сайловда 128 округда депутатлар сайлангани, 22 округда номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмагани туфайли депутатлар сайланмаганини эълон қилганди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг якуний баённомалари ўрганиб чиқилганда, 3 та сайлов округида сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида арифметик хатоликка йўл қўйилганлиги аниқланди. Бу ҳақда айни пайтда пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Булар Самарқанд вилояти 67-Пастдарғом сайлов округи ҳамда Фарғона вилояти 102-Яйпан ва 106-Бағдод сайлов округларидир. Хатолик сайлов натижаларини ҳисоблаш билан боғлиқ бўлиб, тўпланган овозларни номзодлар ўртасида фоиз кўринишида тақсимлашда содир этилган.
Юқорида қайд этилган сайлов округларида номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади. Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади.
Демак, Сайлов кодексининг 59-моддасига асосан, агар Қонунчилик палатаси сайловида сайлов округи бўйича икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан ҳеч бири сайланмаса, энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз бериш ўтказилади.
Мазкур 3 та сайлов округини чиқариб ташланганда, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 125 та сайлов округидан сайланган депутатларни рўйхатга олиш таклиф қилинмоқда.

⚡️⚡️⚡️125 нафар депутат қайси партиялардан сайланган?
Айни пайтда давом этаётган МСК йиғилишида партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўрин эгаллаган депутатлар сонида ўзгариш бўлганлигини маълум қилгандик.
Демак, дастлабки сайлов натижаларига кўра:
ЎзЛиДеП — 42 та
“Миллий тикланиш” — 34 та
“Адолат” СДП — 20
ХДП — 18
Экопартия — 11
Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Айни пайтда давом этаётган МСК йиғилишида партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўрин эгаллаган депутатлар сонида ўзгариш бўлганлигини маълум қилгандик.
Демак, дастлабки сайлов натижаларига кўра:
ЎзЛиДеП — 42 та
“Миллий тикланиш” — 34 та
“Адолат” СДП — 20
ХДП — 18
Экопартия — 11
Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда байналмилал парламент тузилди
МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг ибораси билан айтганда, Қонунчилик палатасига ўтказилган сайлов натижалари Ўзбекистонда байналмилал парламент тузилганидан дарак беради.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг ибораси билан айтганда, Қонунчилик палатасига ўтказилган сайлов натижалари Ўзбекистонда байналмилал парламент тузилганидан дарак беради.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
⚡️⚡️⚡️Сайланган депутатларнинг ёши неччида?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 125 нафар депутатнинг
9 нафари (7%) 30 ёшгача,
80 нафари (64%) 30-50 ёшгача,
36 нафари (29%) 50 ёшдан юқори бўлган фуқаролардир.
Шунингдек, 34 нафари (27%) хотин-қизлардан иборат.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 125 нафар депутатнинг
9 нафари (7%) 30 ёшгача,
80 нафари (64%) 30-50 ёшгача,
36 нафари (29%) 50 ёшдан юқори бўлган фуқаролардир.
Шунингдек, 34 нафари (27%) хотин-қизлардан иборат.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
⚡️⚡️⚡️Аввал ўтиб, кейин ўтолмаган депутатлар кимлар?
МСК томонидан Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган 3 нафар номзоднинг тўплаган овозлари “нотўғри ҳисобланган” деб топилганини маълум қилгандим. Энди бу 3 нафар номзод ҳам такрорий сайловларда яна курашни давом эттиради. Хўш, улар кимлар ва номзоди қайси округдан қўйилган?
1. “Миллий такланиш”дан Самарқанд вилояти 67-Пастдарғом сайлов округидан номзод, шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Азамат Пардаев.
У “Адолат” СДПдан номзод, Пастдарғом туманидаги 28-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати директори Музафара Абдиева билан курашади.
2. ЎзЛиДеПдан Фарғона вилояти 102-Яйпан сайлов округидан номзод, шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Мавлудахон Ходжаева.
У “Адолат” СДПдан номзод, Ўзбекистон тумани Давлат хизматлари маркази директори Маъруфжон Джураев билан курашади.
3. “Адолат” СДПдан Фарғона вилояти 106-Бағдод сайлов округидан номзод, шу пайтгача “Фарғона ҳақиқати” -“Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири лавозимида ишлаб келган Гулбаҳор Саидганиева.
У “Миллий тикланиш”дан номзод, Бувайда туман ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосари Шухратжон Деҳқонов билан курашади.

125 депутат рўйхати қачон эълон қилинади?
Айтишларича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 125 нафар депутатнинг рўйхати Марказий сайлов комиссиясининг бугун соат 16:00 да бошланадиган навбатдаги йиғилишида тақдим қилинади.
Сайланган депутатларнинг рўйхати эртага матбуотда эълон қилиниши кутилмоқда.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Айтишларича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 125 нафар депутатнинг рўйхати Марказий сайлов комиссиясининг бугун соат 16:00 да бошланадиган навбатдаги йиғилишида тақдим қилинади.
Сайланган депутатларнинг рўйхати эртага матбуотда эълон қилиниши кутилмоқда.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
1_илова.doc
283 KB
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 125 та сайлов округларидан сайланган депутатлар рўйхати
Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Аналитика
Экспертлар 2019 йилдаги энг эсда қоларли воқеалар ва 2020 йил прогнозлари ҳақида нима дейди?
Санжар Чориев,
фалсафа фанлари доктори, профессор:
“2020 йилда:
..Биринчидан, электрон ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг ижтимоий жараёнларга таъсири сезиларли даражада ошди. Бу ҳол жамиятда ошкоралик, воқеа ва жараёнларга танқидий муносабат куртак ёза бошлаганидан дарак беради.
Иккинчидан, олий таълим муассасаларига квоталар оширилиши, хорижий ОТМ филиалларининг очилиши, тўлов-контракт тизимидаги ўзгаришлар, ўрта махсус таълим тизимининг ислоҳ қилиниши, умумтаълим мактабларини модернизациялаш жараёнларининг бошланиши халқ орасида кенг мунозараларга сабаб бўлди.
Учинчидан, тўй ва никоҳ маросимларини тартибга солиш борасида парадоксал вазият юзага келди: бир томондан, тўй бизнинг давримизга келиб, жамиятдаги камбағалликни бартараф этишга халал берувчи, меҳнат миграцияси кўламини оширувчи, ишлаб чиқариш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилга айланди... Иккинчи томондан эса, тўй – бу миллий маросим. Ҳар қандай маросимни муайян қолипга солишга уринишлар ҳеч бир замонда самара билан якун топгани йўқ. Бу борада ... миллийлик билан умумбашарийликни, анъанавийлик билан замонавийликни уйғунлаштиришга интилишлар йўқ эмас.
Мамлакатимиз иқтисодий ҳаётида рўй берган воқеаларга келсак, мен бу ўринда солиқ ислоҳотини тилга олган бўлардим. Унинг натижаси ўлароқ жисмоний ва юридик шахслар даромадларидан олинадиган солиқлар миқдорида ўзгаришлар содир бўлди, қўшимча қиймат солиғи миқдори камайди, айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзолиги масаласининг кун тартибига қўйилишини ҳам (келгуси йилда қандай қарорга келинишидан қатъий назар) муҳим иқтисодий воқеа сифатида баҳолаш мумкин.
Мамлакат сиёсий ҳаётининг муҳим воқеаси, албатта, сайловлар билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Бу борада партиялар ўртасидаги баҳс-мунозаралар характерининг ўзгаргани, фуқароларнинг номзодлар олдига қўяётган талабларининг кескинлашгани кўзга ташланмоқда.
Мамлакат ички сиёсатида... давлат раҳбари ва ҳукумат мамлакат ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий-маданий ҳаётидаги муаммоларни сукут сақлаш билан енгиш стратегиясидан воз кечгани диққатга сазовор. Мазкур ёндашув самараси ўлароқ давлат органлари, амалдорларнинг халққа, унинг муаммоларига муносабати ўзгара бошлади...
Ташқи сиёсат бобидаги энг муҳим ютуқ сифатида кўп векторли халқаро муносабатларнинг сақлаб қолинганини, минтақавий хавфсизликни таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилганини эътироф этиш мумкин.
2020 йилда:
Биринчидан, шахсан мен учун мамлакат ташқи қарзининг ошиб
бораётгани ташвиш туғдирмоқда.
Иккинчидан, иқтисодиётда протекционизм ва лоббизм ҳолатлари пайдо бўлаётир — бу ҳам тараққиётга хизмат қилмайди.
Учинчидан, давлат раҳбарининг ташаббуси билан қабул қилинган кўплаб аҳамиятли ҳужжатлар ижроси ҳолатини талаб даражасида деб бўлмайди...
Тўртинчидан, сиёсий институтларнинг мавжуд салоҳияти янги реалияларга жавоб бермаяпти, ҳар сафар янги муаммо вужудга келганда бу ҳол яна ва яна кўзга ташланмоқда.
Янги йилда ушбу ташвишлар қисман бўлса ҳам кун тартибидан олинади, деб умид қиламан.”
Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA

Халқ банки кредит беради, аммо фоиз олмайди...
Шунақаси бўлиши мумкинми? Мен ҳам ушбу хизмат тури ҳақида эшитганимда ҳайрон бўлгандим. Аммо бугун Халқ банкининг Тошкент шаҳар филиалида ташкил этилган матбуот анжуманида қатнашиб, кўплаб янгиликлардан хабар топдим ва шунақаси бўлиши мумкин экан, деган хулосага келдим.
Қисқаси, банкнинг режалари катта. Келгуси йил учун янги таклифларни илгари суряпти. Банк бошқаруви раиси “Номимиз Халқ банки бўлганидан кейин шунга яраша халққа яқин бўлишимиз керак. Мижозлар бизнинг хизматлардан эмин-эркин фойдаланишсин, эзгу режаларини амалга оширишсин, кам-кўстларини қилишсин, молиявий томонига, мана, биз туриб берамиз” деган фикрларни айтди.
Тадбир доирасида “Овердрафт пенсия картаси” овердрафт кредити, “Режали тўлов” кобрендинг картаси, “Кредит карта”, “Trade-In” автокредити, “Кобейжинг” карталари ва бошқа яна қатор хизмат турлари ҳақида маълумот берилди. Менинг эътиборимни “Кредит карта” тортди. Юқорида айтганимдек, банк пулни айни шу йўналишда фоизсиз бераркан. Яъни, ушбу карта эгаларига банк 5 миллион сўмгача кредит ажратади. 30 кун имтиёзли давр. Шу муддат ичида маблағни ишлатиб, яна қайтарсангиз, умумун фоиз тўламайсиз. Фақат битта шарти бор: мабодо бир ой ичида қайтаролмай қолсангиз, яъни муддат ўтиб кетса, кредит маблағларидан фойдаланган давр учун йиллик 36 % миқдорида фоиз тўлашингизга тўғри келади. Кредит карта 5 йилга бериларкан.
Очиғи, кредит карталари ҳақида кинолардан, чет элларга борган танишларимиздан эшитардик. Мана, энди Халқ банки шу янгиликни ўзимизда жорий қилибди. Бундан англаш мумкинки, молия муассасаси ишга жиддий киришган...

Forwarded from Xolis fikr
Президент обуна масаласида топшириқ берди
Айтишларича, Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазирга давлат идоралари, ташкилотлари, ҳокимиятлар газета ва журналларга обуна бўлиши ҳақида кўрсатма берган.
Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабида ижодкорлар билан бўлган учрашувда “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев юрак ютиб, Президентга обуна ҳақида гапирганидан сўнг шундай топшириқ бўлган. Кўпчилик энди оғир иқтисодий аҳволда қолаётган газеталарга эътибор бўлишидан умидвор.
Башарти, шундай бўлса, бу давлат раҳбарининг журналистлар, айниқса, замонга мослаша олмаётгани иддао қилинаётган газетчиларга катта ғамхўрлиги бўлади.
Каналга қўшилиш:👇👇👇
@xolisfikr

Йиғлаяпман...
«Жасорат битган эди, тил кесилган эди» Қодирийнинг бу сўзлари афсуски доим долзарб. Айни дамда Қодирий уйининг очилиш маросимидаман.
Йиғлаяпман.... кеча уй-музейи масаласида интервью беришга вақт ажратишни истамаган Сирожиддин Саййидни маъруза ўқишини кўриб йиғлаяпман...Уларга музей қилишни сўраб қанча хат ёзиб қутилмадим.
30 йилдан бери Музей масаласини чўзиб юрган, амалга оширишга шошилмаган Хайриддин Султоновнинг тантанавор маъруза ўқишини кўриб йиғлаяпман....
Абдулла Қодирийга пул йўқ, деб хат берган Камола Акилованинг гердайиб туришини кўриб йиғлаяпман...
Анора Содиқова,
журналист ва блогер.

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари ва коммуникация йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган мактабда юртимиз ёшлари билан учрашмоқда.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Каналимизга уланиш 👇👇👇
http://t.me/platformauzb
Давлат телеканаллари учун ўзига хос сигнал
@platformauzb 24 декабрь куни «2019 йил давомида сизни телеканалларимиздаги қайси информацион дастур кўпроқ қониқтирди?» деган сўровнома эълон қилганди.
Овоз бериш якунланди. Мана шу ўтган кунлар давомида сўровномани 27 минг 300 нафардан ортиқ киши кузатди, 7909 киши эса бевосита овоз беришда қатнашди.
Энди натижаларга тўхталадиган бўлсам, очиғи, нодавлат телеканаллар етакчилик қилсак керак, деган тахминим бор эди. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Чунки, тан олиш керак, бугун кўпчилик хусусий телеканалларни томоша қиляпти. Буни танишлар, яқинлар, дўстларнинг ўзаро суҳбатидан ҳам сезасан киши. Тўғри, кўрсатувлар сифати, савияси балки талаб даражасида эмасдир. Лекин шундай бўлса ҳам улар кўпроқ аудиторияни ўзига торта оляпти-да. Нимаям дейсиз.
Фақат кўнгилочар дастурлар орқали эмас, информацион дастурлар бўйича ҳам «частный»лар улоқни олиб кетаётгани, албатта, давлат телеканалларига ўзига хос сигнал бўлиши керак. Айниқса, энг юқори даражадан катта ишонч билдириб очилган, «Ўзбекистондаги биринчи информацион телеканал» дея мақталган «O’zbekiston 24»нинг «Axborot24» дастури 9% натижа билан 6 талик поғонадан 5-ўринни (!) эгаллаши... Шунчаки «No comment».
Сўровномада «MY5»нинг «Markaziy studiya»си 42% овоз билан ғолибликни қўлга киритди. Табриклаймиз! «Sevimli»нинг «Zamon»и 20% билан иккинчи, «Yoshlar»нинг «Yangi davr» дастури 15% билан учинчи ўриндан жой олди.
«Toshkent» телеканалининг «Toshkent24» дастури 11%, «Uzreport»нинг «7/24 Yangiliklar»и эса 3% овоз олди. Айнан мана шу охирги натижа ҳам мен учун кутилмаган бўлди.
Албатта, ушбу сўровнома расмий мақомга эга эмас. Аммо давлат телеканаллари учун ўзига хос бир сигнал, фаолиятлари ҳақида хулоса чиқаришлари учун бир ойна вазифасини ўтаб бериши мумкин.
Овоз беришда қатнашган барчага катта раҳмат!!!

Россия ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи тўғрисида
2020 йилнинг 12-13 январь кунлари Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.
Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (университет) Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.
Бўлажак музокараларда икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг қатор масалалари муҳокама қилинади. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш ҳам режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.