platforma.uz
41.7K subscribers
6.6K photos
3.02K videos
233 files
7.14K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда ўзбекистонликлар яна таҳқирланди

Ҳолат Москва шаҳридаги қурилиш майдонларидан бирида рўй берган.

“Ўзбеклардан ташқари, қирғиз, тожиклар ҳам бор эди ва уларнинг ҳамма ҳужжатлари жойида, бироқ ҳеч ким буни сўрамай уларни таҳқирлади, чўккалаб юришга мажбур қилди” дея маълум қилган таҳририят билан гаплашган юртдошимиз.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
""Road 24" номли хавфли вирусли файл тарқалмоқда

Сохта хабарларда гўёки "жарималар учун 100% чегирма берилади" деган ваъдалар билан .apk форматидаги зарарли файллар юборилмоқда.

@platformauzb
Тошкентда 3,5 млн долларлик имтиёзли кредит ажратиб бериш эвазига 420 минг доллар (12%и) талаб қилган тижорат банки юристи ва унинг шериги ушланибди. Хабарда банкнинг номи кўрсатилмаган, гумондорлар келишилган пулдан 50 минг долларини олаётган пайти қўлга олинган.

@platformauzb
Янги ўқув йилидан талабаларни баҳолаш ва имтиҳон олиш бутунлай ўзгаради

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотларида талабалар билимини баҳолаш ва назорат қилишнинг янги тартиби жорий этилиши кутилмоқда.

— Якуний назорат имтиҳонларини овозли ва видео кузатув камералари билан жиҳозланган аудиторияларда ўтказиш тизими жорий этилади.

— Ўтказиладиган якуний назорат турларини кенг жамоатчилик учун олий таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтидаги ҳавола орқали бевосита онлайн кузатиш имконияти яратилади.

— Якуний назорат имтиҳонлари саволларини шакллантиришда талаба билим ва кўникмаларини чуқур таҳлил қилиш имконини берувчи ёзма топшириқларнинг аниқ мезонлари ишлаб чиқиладм ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан баҳолашда изоҳ ёзиш тизими жорий этилади.

— Якуний назорат имтиҳонлари вақтида уяли алоқа воситалари, микроқулоқчин, компьютер ҳамда кўчирмачиликка сабаб бўладиган ҳар қандай воситаларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади. Бундай ҳолат видеокузатув орқали кейинчалик аниқланса ҳам, имтиҳон натижаси бекор қилинади.

— Якуний назорат имтиҳонларига талабалар паспорт, ID карта, талабалик гувоҳномаси ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатган ҳолда киритилади.

— Имтиҳон бошланганидан кейин кечикиб келган талабалар имтиҳонда иштирок этишига рухсат берилмайди. Узрли сабабларсиз аудиториядан чиққан талабалар ҳам имтиҳонга қайта қўйилмайди.

— Ҳар бир кафедра фан бўйича баҳолаш рубрикалари (мезонлар матрицаси)ни ишлаб чиқади ва улар ўқув дастурида акс эттирилади.

— Ҳар бир фан бўйича талабанинг ўзлаштириши 100 баллик тизимда баҳоланади. Балл жорий назорат учун — 30, оралиқ назорат учун — 20, якуний назорат учун — 50 балл қилиб тақсимланади.

— Жорий, оралиқ ва якуний назоратларнинг ҳар бири бўйича максимал баллнинг 60 фоизи саралаш бали этиб белгиланади. Жорий ёки оралиқ назоратдан саралаш балини тўпламаган талабалар якуний назоратга киритилмайди.

— Академик гуруҳ учун бир кунда биттадан ортиқ якуний назорат ўтказилишига йўл қўйилмайди. Якуний назоратлар камида бир кун оралиғида белгиланади.

— Якуний назорат натижалари бўйича қониқарсиз балл олган талабага семестр якунида икки ҳафта муддатда бир марта бепул қайта топшириш имконияти берилади.

— Семестр ва ўқув йили якунида академик қарздорлиги мавжуд талабалар ўқишдан четлаштирилмайди. Улар фақат қарздор бўлган фанларни қайта ўзлаштириб, шу фанлар учун шартнома маблағини тўлайди.

— Академик қарздор талабалар учун ёзги семестр ташкил этилиши мумкин. Ёзги семестрда қайта ўқиш фақат тўлов асосида амалга оширилади (бир марта бепул қайта топшириш ҳолати бундан мустасно).

— Тиббиёт йўналиш (мутахассислик)ларида 4 ва ундан ортиқ фандан академик қарздорлиги бўлган талабаларга қайта топширишга рухсат берилмайди ва улар курсда қолдирилади.

— Талаба баҳолаш натижасидан норози бўлса, баҳолаш муддати якунланганидан кейин 48 соат ичида апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция комиссияси шикоятни 2 иш куни ичида кўриб чиқади.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
🌱 МКБАНК Қамаши маҳаллаларини ривожлантириш ишларида фаол иштирок этмоқда

Микрокредитбанк Бошқаруви раиси ўринбосари Содир Мелибоев Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги банкка бириктирилган Оқгузар МФЙда бўлиб, маҳалла банкири томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ташриф давомида ҳудудда замонавий бизнес лойиҳаларини жорий этиш, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларни имтиёзли кредитлар орқали тадбиркорликка жалб этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Содир Мелибоев томонидан ушбу йўналишларда ишларни янада жадаллаштириш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, Микрокредитбанкнинг молиявий кўмагида “Қува Агро Стар” компанияси томонидан 12 миллиард сўмлик лойиҳа асосида 78 гектар майдонда ташкил этилаётган нордон гилос плантациясини барпо этиш ишлари кўздан кечирилди.

Бундан ташқари, 4 гектар майдонда ташкил этилиши режалаштирилган, 24/7 фаолият юритадиган лаванда агротуризм лойиҳаси учун ажратилган ҳудуд ҳам ўрганилди.

Мазкур лойиҳалар ҳудудда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, қишлоқ хўжалиги ва агротуризмни ривожлантириш орқали маҳаллаларнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уй-жой нархи ошади

Эскроу тизими бўйича тўртта илмий ташкилот ўрганиш қилиб, ўз хулосасини берган: қурилиш нархи кўтарилиши эҳтимоли бор. Сабаби ҳозирги кунда қурувчилар пулни фуқаролардан тўғридан тўғри, ҳеч қандай фоиз ва рискларсиз олиб ишлатяпти. Бу тартибда эса кредит олгач, унга фоиз ҳисобланади.

Бизнинг асосий мақсадимиз — фуқароларнинг пул маблағларини ҳимоя қилиш, шунинг учун янги тизимни жорий қилишга мажбурмиз. Эртага, тўғри, уйнинг нархи кўтарилади, лекин фуқаро, масалан, уйни ололмай қолса, банкдан пулини бемалол олиши мумкин бўлади.


Жамшид Мирзаев, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси масъул ходими

@platformauzb
Вазирлик ва идораларимизда ҳамон русийзабонлар борлиги ачинарли (ахир улар ўзбекча канал админи бўлса).

Таржимаси нима экан бу гапнинг 😁

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мажбурий бадалларни қандай тўлаш мумкин?

Кўп қаватли уйларда мажбурий бадалларни ўз вақтида тўлаш уйни сифатли бошқариш ва сақлаш ишларининг узлуксиз амалга оширилишига хизмат қилади. Мулкдорлар қуйидаги учта усул орқали тўловни амалга ошириши мумкин:

1️⃣ Онлайн тўлов тизимлари орқали. Бунда уйдан чиқмасдан, исталган вақтда тез ва қулай тарзда тўлов қилиш мумкин (Айрим тўлов тизимлари томонидан комиссия ҳам ундирилади).

2️⃣ Банк кассалари орқали. Бу усулда тўлов учун чек олиш ва тўлов ҳолатини назорат қилиш имконияти мавжуд. Агар тўлов хизмат кўрсатувчи бошқарув органининг ҳисоб рақами юритилаётган банк орқали амалга оширилса, қўшимча комиссия ундирилмайди.

3️⃣ «Менинг уйим» биллинг тизимига интеграция қилинган пост-терминаллар орқали.
Хизмат кўрсатувчи бошқарув органидаги пост-терминаллар орқали нақд пул ёки банк картаси билан тўловни амалга ошириш мумкин. Бу усулдаги тўлов тизимда дарҳол акс этади ва мулкдордан ҳеч қандай қўшимча комиссия ундирилмайди.

@platformauzb
❗️Бир машҳур фикр бор: Арзон нарса тез унутилади, сифат эса узоқ эсда қолади.

Шу тамойил асосида сиз учун Телеграмдаги ишончли, обрўли ва аниқ маълумот берадиган сифатли каналларни бир папкага йиғдик.

Банклар, таълим, иқтисодиёт, хуқуқ, сиёсат, таҳлил ва долзарб кузатувлар — ҳаммаси бир жойда.

📌 Папкани очинг ва сараланган контентни кузатинг.
👇👇👇
https://t.me/addlist/v6WWoLirQM1mNjky

@platformauzb
ВМҚ_389_—_Мол_мулк_ва_ер_солиғи_имтиёзларини_электрон_расмийлаштириш.pdf
1.6 MB
Мол-мулк ва ер солиғи имтиёзларини олиш тартиби ўзгарди

Вазирлар Маҳкамасининг 389-сон қарорига кўра, 2026 йил 17 июлдан мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларини олиш тартиби рақамлаштирилди.

☑️ Энди I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёзлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълумотлари асосида проактив тартибда қўлланилади. Яъни, улардан солиқ органига алоҳида мурожаат қилиш ёки ҳужжат тақдим этиш талаб этилмайди.

☑️ Қолган имтиёзга эга фуқаролар эса солиқ инспекциясига бормасдан Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали онлайн мурожаат қилиши мумкин.

☑️ Янги тартибга кўра, ЖШШИР, кадастр рақами, объект манзили, майдони ва бошқа асосий маълумотлар автоматик шакллантирилади. Фуқаро фақат имтиёз турини танлайди.

☑️ Шунингдек, мурожаат реал вақт режимида рўйхатга олинади, 2 иш кунида текширилади, кейинги 2 иш кунида қарор қабул қилиниб, 1 иш куни ичида натижа шахсий кабинет ёки ЯИДХП орқали юборилади.

@platformauzb
Тошкент шаҳрида 35 та бозор, савдо мажмуалари ва уларнинг шохобчалари оммавий сотилади—Президент қарори

@platformauzb
1 августдан фарзандини микроҳудуддан ташқаридаги мактабга бермоқчи бўлганлар учун аризалар қабул қилиш бошланади

Фарзандингизни ўз микроҳудудингизда бўлмаган бошқа мактабга (бўш ўринлар мавжуд бўлса) жойлаштирмоқчи бўлсангиз, 1 августдан эътиборан янги ариза юборишингиз мумкин.

Энг асосий қоида: Биринчи ва иккинчи босқичлар бир-бирига мутлақо боғлиқ эмас! Аввал топширган аризангиз, янги ариза юборишингизга халақит бермайди. Уни бекор қилиш ёки ўчириш талаб этилмайди.
👉1 августдан бажарилиши керак бўлган 5 та оддий қадам:

1️⃣ Аввалги аризангиз тизимда қолаверсин, уни бекор қилиш шарт эмас.

2️⃣ my.gov.uz порталидаги "1-sinfga qabul" хизматига киритинг, фарзандингизни танланг ва жараённи қайтадан бошланг.

3️⃣ Ҳудудий даражани тўғри танланг. Маълумотларни тўлдиришда “Ариза топширишнинг ҳудудий даражаси” майдонида албатта “Туман доирасида қабул” бандини белгиланг. Шунда кейинги қадамда тизим сизга микроҳудудингиздан ташқаридаги ҳудудни танлаш имкониятини беради.

4️⃣ Бўш ўринлари мавжуд бўлган керакли мактабни танланг ҳамда аризани тасдиқланг.

5️⃣ Янги аризангиз тасдиқлангач, тизим автоматик равишда мактабга бориш вақтини белгилайди (у ҳақида билдиришнома юборилади).

Ҳужжат топшириш бўйича муҳим эслатма:
Янги (2-босқич) ариза бўйича ижобий жавоб олганингиздан сўнг, фарзандингизнинг ҳужжатлар тўпламини янги танланган мактабга шахсан бориб топширишингиз шарт.

@platformauzb
Тошкент шаҳрида 2026-2027 йилларда:

шаҳарнинг тўртта кириш жойида Роҳат, Бектемир, Эркин ва Уч қаҳрамон рамзий дарвозалари қурилади;

Юнусобод тумани Сайилгоҳ ҳудудидаги барча бино ва иншоотларни “дизайн код” асосида таъмирлаш ишлари амалга оширилади;

“Чорсу” бозори ва “Эски Жува” мажмуаси ҳудудлари комплекс реконструкция қилинади. Ушбу ишлар концепцияси бўйича таклифлар ҳукуматга киритилади;

Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг ҳудудида ноёб тут дарахтларини сақлаб қолган ҳолда экобоғ, сокин ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган сайилгоҳ, тематик ва кўп функцияли кўнгилочар масканлар барпо этилади;

Тошкент шаҳридаги аҳоли яшаш пунктларидан 15 дақиқалик пиёда масофада, шу жумладан, устувор равишда кўп квартирали уйларга туташ бўлган бўш ер майдонларида намунавий тарзда кичик яшил боғлар ташкил қилинади.

Яккасарой тумани Шароф Рашидов шоҳ кўчасида жойлашган “Мовий гумбазлар” хиёбони ҳудудида “Китоб кўчаси”ни 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш тартибида ташкил этилади;

Чилонзор тумани Боғистон кўчаси 1-уй манзилида жойлашган собиқ Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали ўрнида дуал таълим шаклида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ҳамда замонавий ва келажак касблари ўргатиладиган “Ёшлар шаҳарчаси” ташкил этилади;

Бектемир тумани Забардаст маҳалласидаги қарийб 3 гектарлик ер майдонларида тажриба-синов тариқасида Бектемир туманининг маъмурий маркази ташкил этилади. Бунинг учун 10 қаватли бино қурилади ҳамда тумандаги барча бошқарма ва бўлимларни мазкур бино ва иншоотларга жойлаштирилади.

@platformauzb
Палата тугатилмоқда

Маълумотларга кўра, Давлат кадастрлари палатаси негизида Кадастр агентлигининг “Кадастр хизматини ривожлантириш маркази” давлат муассасаси ташкил этилмоқда.

Марказнинг асосий йўналишлари сифатида:

— кадастр хизматларини кўрсатиш, шу жумладан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ер ва кадастр назоратини амалга оширишда бизнес жараёнларни таҳлил қилиш;

— бизнес жараёнларни ва рақамли ечимларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш ва бошқа шу каби вазифалар белгиланмоқда.

@platformauzb
Энг хавфли ходим — энг яхши ишлайдиган ходим

Сиз ишдан бош кўтармай меҳнат қиласиз. Ҳамкасбларингиз улгурмаган вазифалар ҳам сизга юкланади. Чунки раҳбар билади — сиз барибир уддалайсиз.

Лекин лавозим ошириш ёки маошни кўтаришга келганда ҳар доим ҳам энг кўп ишлаган одам танланмайди.

@safarblog ана шундай корпоратив ҳаётнинг айтилмайдиган қоидаларини енгил юмор ва ақлли таҳлиллар билан очиб беради.

Агар сиз ҳам яхши ишлаганингиз учун мукофот ўрнига янги вазифалар олаётган бўлсангиз, Сафарга обуна бўлинг. 24/7 эмас, ақл билан ишлашни ўрганинг:

👉 t.me/safarblog
«Ишдан кетиш бадали» — 2 минг доллар: ўзбекистонликлар шартномаси Кореяда суриштирув мавзуси бўлди

Жанубий Кореянинг Pressian нашри Улсандаги кемасозлик корхонасида ишлаётган ўзбекистонликлар шартномаси бўйича суриштирув эълон қилди.

Унга кўра, ишчилар Ўзбекистон томонининг ёзма рухсатисиз бошқа корхонага ўтса, ҳар бир ой учун 2 минг доллар жарима тўлаши керак бўлган.

18 июль куни 26 ёшли ўзбекистонлик ишчи бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлгач, ҳамкасблари бу шартни бекор қилишни талаб қилди.

«У бошқа заводга ўта олганида, балки тирик қоларди», — деган ишчилардан бири.
Кореялик адвокат мазкур талабда мажбурий меҳнат ва одам савдоси аломатлари борлигини айтган. Hyundai эса бу ҳужжатни тузишда иштирок этмаганини билдирган.

PS. Сизлар ҳам сезаяпсизларми, Беҳзод Мусаев қайси идорага борса бирор "ишкал" чиқаяпти...

@platformauzb