platforma.uz
41.7K subscribers
6.6K photos
3.02K videos
233 files
7.14K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
⚡️ Юқори фоизли ипотекалар Халқ банки орқали қайта молиялаштирилиши мумкин

Бошқа банкларда юқори фоиз ставкасида расмийлаштирилган ипотека кредитларини энди Халқ банки орқали йиллик 21,5% ставкада қайта молиялаштириш мумкин.

Янги шартларга кўра, кредитлар амалдаги қарз қолдиғи миқдорида 180 ойгача бўлган муддатга ажратилади.

Қайта молиялаштириш ҳажми Тошкент шаҳри учун 1 млрд сўмгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун эса 550 млн сўмгачани ташкил қилади.

@platformauzb
Гаровдаги уйга рўйхатдан ўтиш учун энди банкнинг розилигини олиш шартмас

Энди банк гаровида, тақиқ ёки хатлов қўйилган уйга доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтиш учун банкнинг алоҳида розилиги талаб этилмайди. Фуқаролар ушбу хизматдан my.gov.uz портали орқали онлайн фойдаланишлари мумкин.

Мазкур тартиб Президентнинг 2026 йил 15 июлда қабул қилинган ПҚ–265-сон қарорига мувофиқ жорий этилди. Шу билан бирга, мулкдор, гаровга олувчи ёки тақиқ қўйиш ваколатига эга орган ички ишлар органларига мурожаат қилса, рўйхатдан ўтказиш бекор қилиниши мумкин.

@platformauzb
Овоз бериш жараёни рақалаштирилиши зарур

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади. Тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзоди тасдиқланган ҳисобланади.

Амалиётда Кенгаш депутатлари томонидан овоз бериш жараёни очиқ усулда (қўл кўтариш орқали) амалда оширилмоқда. Очиқ овоз бериш жараёнида депутатлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият раҳбарлигига кўрсатилаётган номзод олдида ёки жамоатчилик босими остида ўзларининг ҳақиқий муносабатини очиқ билдиришдан ва холисона хоҳиш-иродасини ифода этишдан тийилиши мумкин.

Шунингдек, депутатлар сони кўп бўлган йиғилишларда қўл кўтариб овоз бериш жараёнида овозларни аниқ ҳисоблаш вақт талаб этади ва инсон омили билан боғлиқ хатоликларга йўл қўйилиши хавфи мавжуд.

Юқоридаги омилларни инобатга олиб, қўйидаги таклифимни амалда қўллаш ўринли бўладиХалқ депутатлари Кенгашлари йиғилишларида вилоят ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими номзодини тасдиқлаш жараёнида овоз беришни яширин (ёки шифрланган электрон) шаклда ўтказиш лозим.

Яширин рақамли овоз бериш депутатларга ҳеч қандай ички ёки ташқи босимларсиз, маҳаллий ҳудуд ва сайловчилар манфаатидан келиб чиқиб холисона овоз бериш имконини беради.

Шу билан бирга, тасдиқлаш жараёнининг замонавий ва холис ўтиши маҳаллий Кенгашларнинг сиёсий ва вакиллик нуфузини ошириб, давлат ҳокимияти институтларига бўлган ишончни мустаҳкамлайди.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатида электрон овоз бериш тизими самарали қўлланилмоқда. Бу рақамли усулни нега энди маҳаллий кенгашларда ҳам қўллаш мумкин эмас?

@platformauzb
Эртага Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташриф буюради.

Давлат раҳбари Остона шаҳрида “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

@platformauzb
Оғир аҳволдаги беморлар текин даволанади

Президентнинг 2026 йил 21 майдаги қарорига кўра, оғир беморларда тиббий текширув, даволаш ва жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда.

Бундай ёрдамлар оғир касалликка чалинганлар, онкологик ва гематологик беморлар ҳамда жигар-буйрак кўчириб ўтказишга муҳтож фуқароларга кўрсатилади.

Беморлар операция қилинади, даволанади ҳамда транслантация амалга оширилади. Барчаси бепул, давлат ҳисобидан.

Бу ёрдамларни олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирилигининг Dmed иловаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ёки Президент Халқ қабулхонасига мурожаат қилиш мумкин.

@platformauzb
ДХХ собиқ амалдорлари аралашган 90 млн долларлик «Корея иши» бўйича суд бошланмоқда

Жанубий Кореяга ишга жўнатиш тизимидаги йирик коррупция схемасига оид жиноят иши судга оширилган.

Ёзишларича, ишни кўриб чиқиш 29 июль куни жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида судья Дадахонова раислигида бошланади.

Судланувчилар сифатида қуйидаги тўрт шахс кўрсатилган:

— Ганчар Уммат ўғли Узақов;
— Тимур Бадридинович Шариксиев;
— Алижон Ганиевич Ашуров;
— Сухроб Санжарович Сайфутдинов.

Уларга Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» ва «б» бандлари — жуда кўп миқдорда ёки уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб пора олиш, 243-моддаси — жиноий даромадларни легаллаштириш ҳамда 301-моддаси 1-қисми — ҳарбий мансабдор шахс томонидан ҳокимият ёки хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ айбловлар қўйилгани айтилмоқда.

Очиқ манбаларда мазкур шахслар Давлат хавфсизлик хизмати билан боғланган. Хусусан, Ганчар Узақов 2018 йилда давлат мукофотига сазовор бўлганлар рўйхатида ДХХ ҳарбий хизматчиси сифатида кўрсатилган. Сухроб Сайфутдинов эса Сенат Кенгашининг 2024 йилги қарорида миграция сиёсатини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳга киритилган ДХХ ходими сифатида қайд этилган. Алижон Ашуров ДХХнинг Ўз хавфсизлиги бошқармасига раҳбарлик қилган, Темур Шорихсиев эса унинг ўринбосари бўлган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент 2026 йил май ойида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ мансабдорлари, хусусий бандлик агентликлари ва бошқа шахслар Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ коррупцион схема тузганини маълум қилган эди.

Тергов маълумотларига кўра, дастлаб 35 нафар фуқародан 263,5 минг доллар олингани аниқланган. Кейинги текширувларда Кореяга жўнатиш ваъдаси билан 230 кишидан 580 минг доллар, амалда Кореяга борган минг нафар фуқародан эса 5,6 млн доллар ноқонуний олингани айтилди. Кореяга кетувчилардан расмий тўловлардан ташқари 7 мингдан 12 минг долларгача пул йиғилган ва схема доирасидаги умумий маблағ қарийб 90 млн долларга етган бўлиши мумкин.

Кореяга жўнатилмаган 600 нафардан зиёд фуқаронинг аризалари бўйича аниқ зарар миқдорини ҳисоблаш ва маблағларни қайтариш чоралари давом этаётгани билдирилган.

@platformauzb
17 ҳоким лавозимида қолдими?

Президент 21 июль кунги йиғилишда Бош вазирга 17 нафар ҳокимнинг лавозимга лойиқлигини шу кунни ўзида кўриб чиқиш бўйича топшириқ берган эди.

Ҳали ҳеч қаерда ҳокимлар истеъфога чиқарилгани ҳақидаги хабарларга кўзим тушмади. Демак, 17 ҳоким ҳам лавозимига лойиқ шекилли...

@platformauzb
platforma.uz
17 ҳоким лавозимида қолдими? Президент 21 июль кунги йиғилишда Бош вазирга 17 нафар ҳокимнинг лавозимга лойиқлигини шу кунни ўзида кўриб чиқиш бўйича топшириқ берган эди. Ҳали ҳеч қаерда ҳокимлар истеъфога чиқарилгани ҳақидаги хабарларга кўзим тушмади.…
Ҳокимларнинг лавозимида қолиш-қолмаслиги масаласида ҳали бир қарорга келинмаган

Вазирлар Маҳкамасидаги масъулларнинг билдиришича, видеоселектор йиғилишидаги давлат раҳбарининг ҳокимларнинг лойиқлигини ўрганиш бўйича топшириғи ижроси доирасида 17 нафар ҳокимнинг фаолияти ўрганилиб, Президентга маълумотнома киритишга тайёрланган.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамиятни ўзгартирса бўлади

Агар болаликдан тизимли тарбия бўлмаса, қоидалар бир хил ишламаса ва хатога жазо муқаррар бўлмаса, жамиятда одамлар ўзларини тарбиялаш ўрнига умр бўйи бошқаларни "тарбиялаш" билан овора бўлади.

Бири бошқасини "тарбиясиз" дейди. Бошқаси "Одамлар бузилиб кетди" дейди.  Ҳеч ким муаммонинг илдизига қарамайди...

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ойлик — учинчи масала” — Лукашенко яна ўзбекистонлик мигрантлар ҳақида гапирди

“Улар биринчи навбатда сенинг олдинга учиб келишди, лекин бир нарсани унутма: сут ва гўшт биринчи навбатдаги масала. Одамлар етишмаяптими, марҳамат. Уларнинг ойлиги — учинчи масала. Улар маҳсулот сўрашди, биз бундан манфаатдормиз. Улар қишлоқ хўжалигига сармоя киритишга тайёр, чунки инвестицияларсиз, сут-товар комплекслари ва тракторларсиз гўшт ҳамда сут олиш мумкин эмас”, — деди Беларусь президенти.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мева-сабзавот экспорти мафия қўлида...ми?

Нархни бозор эмас, маълум уюшган тўдалар белгиларкан.

Бу Ҳукумат учун жиддий сигнал. Ташқи бозорларга чиқиш механизми шаффоф ва ҳамма тадбиркорга очиқ бўлиши лозим. Қоғозларда шундай бўлиши мумкин. Лекин амалда маълум бир тўда —— кўча бошқарадиган соҳанинг эртаси йўқ...

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фермерлар диққатига!

49 йилга ижарага олинган қишлоқ хўжалиги ерига уй ёки бино қуриш мумкинми?

Кадастр агентлиги масалага ойдинлик киритди.

@platformauzb
Мактабларда дарс соатларини тақсимлашда қўлланадиган устувор ўқитувчиларнинг кетма-кетлигига ўзгартиришлар киритилган.

Энди ўқитувчиларга дарс тақсимоти юқоридаги кетма-кетликда тақсимланади.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳунарларинг кўп чиндан,
Ўртоқ, рози бўл мендан.
Худо сени асрасин,
Мени асрасин сендан.

Иқбол Мирзо

@platformauzb
Қўшработ ва Каттақўрғон ҳокимларига хотини, ўғли ва шафёрини хориж сафарига давлат ҳисобидан юборгани учун ҳайфсан берилди

Ўз хотини ва ўғлини делегация таркибида Хитойга юборган Қўшработ тумани ҳокими ҳамда делегация ичига сафар мақсадига алоқаси бўлмаган ходимини ҳам киритган Каттақўрғон тумани ҳокими интизомий жазога тортилди. Антикоррупция агентлиги тақдимномасидан сўнг уларга ҳайфсан берилибди.

Оғзаки огоҳлантириш бериб қўймаганига ҳам шукур қилиш керак, ахир у кимсан — Қўшработ тумани ҳокими!

@platformauzb
❗️Косонда амалдорнинг фуқаро билан қўпол муомаласи юзасидан хизмат текшируви бошланди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Косон тумани бўлими бошлиғи Убайдулла Очиловнинг фуқаро билан тортишув вақтида қўпол ва таҳдидли сўзлар ишлатаётгани акс этган видео тарқалди.

Маълум қилинишича, ҳолат фуқародан кўчага тўкилган қумни олиб ташлаш талаб қилинган вақтда содир бўлган. Баҳс давомида амалдор давлат хизматчиси одобига зид муомала қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Давлат хизматчилари фуқаролар билан мулоқотда қонун ва муомала маданияти талабларига қатъий риоя қилиши шарт.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонунсизлик жамиятда нотўғри идеалларни яратмоқда

Ҳокимлари ўғли ва хотинини давлат ҳисобидан хорижга дам олгани юборади ва битта ҳайфсан билан қутулиб қолади.  Яна бир туман амалдори эса давлат номидан уйида тинчгина яшаётган оддий фуқаронинг уйига бостириб кириб, "тиқиб" юбориш билан таҳдид қилади.

Бир-икки сўм пул топган тадбиркорлари эса номерсиз қора мошинасида шаҳар айланиб, камига блогерга видео олдириб, қонундан устун эканлигини кўз-кўз қилади.

Ҳаёт бойлар учун комидия, оддий фуқароларга эса трагедия бўлмаслиги керак. Қонунлар, тартиб-тамойиллар ишлаши керак.

Йўқса, қонунсизлик жамиятда юқоридаги каби нотўғри идеалларни юзага олиб чиқади.

Видео манбаси

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда ўзбекистонликлар яна таҳқирланди

Ҳолат Москва шаҳридаги қурилиш майдонларидан бирида рўй берган.

“Ўзбеклардан ташқари, қирғиз, тожиклар ҳам бор эди ва уларнинг ҳамма ҳужжатлари жойида, бироқ ҳеч ким буни сўрамай уларни таҳқирлади, чўккалаб юришга мажбур қилди” дея маълум қилган таҳририят билан гаплашган юртдошимиз.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
""Road 24" номли хавфли вирусли файл тарқалмоқда

Сохта хабарларда гўёки "жарималар учун 100% чегирма берилади" деган ваъдалар билан .apk форматидаги зарарли файллар юборилмоқда.

@platformauzb