platforma.uz
41.6K subscribers
6.57K photos
3.01K videos
232 files
7.13K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Ахадхон Икромжонович Исоқжонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди;

Дадажон Айнақулович Исақулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

@platformauzb
Бироздан сўнг Шавкат Мирзиёев раислигида ёқилғи-энергетика тармоғида келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Энергетика тизимида жиддий "тозалаш"ларга старт берилса,ажабмас...

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия тайинлаш бўйича чекловлар олиб ташланиши кутилмоқда

Ҳозир сизнинг иш ҳақингиз 10–15 миллион сўм бўлса ҳам энг кўпи билан 3,5 миллион сўмгина пенсиядан умид қила оласиз. Чунки пенсия тайинлашда энг кўпи билан 7 миллион сўмгача бўлган ойлик ҳисобга олинади, ундан юқори қисми учун пенсия ҳисобланмайди.

Мана шу чеклов тўлиқ олиб ташланиши кутилмоқда.

Пенсия ҳисоблашдаги танланадиган 10 йиллик давр ичидаги 5 йил ҳам бекор бўлиши кутилмоқда.

@platformauzb
Очиқ айтиш керак. Энергетикада муаммо маблағда эмас, чунки қанча керак бўлса, топиб беряпмиз. Муаммо тизимнинг бошқарувида! — Шавкат Мирзиёев.

@platformauzb
"Тозалаш"

Тизимдаги жиддий камчиликлар учун энергетика вазири ва “Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари лавозимидан озод этилди. “Миллий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр стансиялари”, “Трансгаз” ва “Ҳудудгаз” раҳбарларига йил якунигача синов муддати белгиланди. Натижа бўлмаса, улар ҳам ишдан кетиши огоҳлантирилди.

Янги энергетика вазири Шерзод Ходжаев, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг янги раҳбари Сардор Исақулов ва Энергия инспекциясининг янги бошлиғи Ахад Исоқжонов бугундан янгича иш услубини жорий қилиши шартлиги таъкидланди.
“Ҳокимлар ҳам “Бу энергетикларнинг иши” деб хотиржам ўтиришга ҳаққи йўқ. Сўров қаттиқ бўлади”,
– деди Президентимиз.

@platformauzb
“Ҳудудий электр тармоқлари”га янги тайинланган раҳбар Сардор Исақулов бунгача Тошкент вилоятининг Бўка ва Паркент туманларига ҳокимлик қилган.

Аввалроқ у “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари ҳамда Энергетика вазирлигининг Марказий диспетчерлик бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

@platformauzb
Нуриддин Мамажонов Ўзбекистоннинг Беларусдаги янги элчиси лавозимига тайинланди.

Бунгача у Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари­ – ­ инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

@platformauzb
Солиқ қўмитасининг собиқ биринчи ўринбосарига ҳукм ўқилди
 
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида  судланувчи М.Мирзаев  (1969 йилда туғилган, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, Солиқ Қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган) ва бошқаларга (жами 9 нафар) оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди.

Суднинг ҳукми билан М.Мирзаев Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди (ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси  2-қисмининг “а” банди (мансаб ваколатини жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда суиистеъмол қилиш) ва 208-моддасида (ҳокимият ҳаракатсизлиги) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 3 (уч) йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда 8 (саккиз) йил 2 (икки) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бошқа судланувчилар (улар орасида муқаддам бир неча марта судланганлар ҳам бор) Жиноят кодексининг 141-2-моддаси (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 184-моддаси (солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш)  ва бошқа моддаларнинг тегишли қисми ва бандлари билан айбдор деб топилиб, улар 4 (тўрт) йилдан 9 (тўққиз) йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этилди.

Шунингдек, суд ҳукми билан етказилган зарарлар ундирилиши ҳам белгиланди.

@platformauzb
8354256.pdf
3.6 MB
Раҳбарлар диққатига!

“Давлат органининг ёки унинг мансабдор шахсининг қонунга хилоф қарори, ҳаракати ёхуд ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1161-сон, 27.07.2026 й.) қабул қилинди.

Қонунга кўра, зарарнинг ўрнини қоплаш учун ундириладиган маблағлар миқдори суднинг қарори асосида аниқланади.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тайёр қоғоз ишлаб чиқариш бизнесига эгалик қилиш имкониятини қўлдан бой берманг

Ишлаб чиқариш соҳасида янги лойиҳа бошлашни ёки мавжуд бизнесингизни кенгайтиришни режалаштираяпсизми? Унда Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида жойлашган, целлюлоза (қоғоз) ишлаб чиқариш учун тўлиқ тайёр корхона сиз учун истиқболли инвестиция объекти бўлиши мумкин.

🎥 Ушбу видеода корхонанинг ишлаб чиқариш цехлари, технологик ускуналари, муҳандислик коммуникациялари ва бизнес учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишишингиз мумкин.

☑️ Корхона 2018 йилда Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган. Ер майдони 37 850 кв.м, қурилиш ости майдони 20 732,20 кв.м, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 10 200 тоннани ташкил этади. Шунингдек, объект электр энергияси, табиий газ ва сув таъминоти билан тўлиқ таъминланган.
💰 Объектнинг умумий қиймати — 64 464 920 000 сўм.

☑️ Объектни харид қилиш учун 15 фоиз бошланғич тўлов кифоя қилади. Қолган маблағни 7 йилгача муддатли тўлов асосида расмийлаштириш мумкин. Фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси бўлиб, ҳозирги кунда 14 фоизни ташкил этади.

Бу объект нолдан корхона қуриш учун вақт ва маблағ сарфламасдан, тайёр ишлаб чиқаришни қисқа муддатда йўлга қўйиш имконини беради. Агар ишлаб чиқариш соҳасига инвестиция киритиш ёки мавжуд бизнесингизни янги босқичга олиб чиқишни режалаштираётган бўлсангиз, бу имкониятни қўлдан бой берманг.

👉 Батафсил маълумот ва аукционда иштирок этиш
📞 Қўшимча маълумот учун (78) 147-64-02 ёки (90) 181-01-00 рақамлари орқали боғланишингиз мумкин.

📱Instagram📱Facebook📺Youtube

@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси огоҳлантирди:

“Ташаббусли бюджет”да пул эвазига овоз бериш йўқ


Рақобат қўмитаси фуқароларни “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида тарқатилаётган норасмий Telegram-ботлар ва пул ваъда қилувчи рекламаларга ишонмасликка чақирди.

Қўмита маълумотига кўра, айрим блогерлар норасмий ботлар орқали маълум тўлов эвазига овоз бериш мумкинлиги ҳақида реклама тарқатган. Бунда “расмий” деган ёзувлар ва “Ochiq budjet” логотипига ўхшаш белгилардан фойдаланилган.

“Ташаббусли бюджет”да овоз бериш фақат расмий платформа, мобил иловалар ва Telegram’даги расмий бот орқали амалга оширилади.

Амалдаги тартибга кўра, овоз бериш учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди ва овоз берганлик учун моддий рағбатлантириш берилмайди.

Қўмита фуқароларни норасмий ботлар ва шубҳали таклифларга алданмасликка чақириб, бундай ҳолатлар аниқланганда тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суюлтирилган газни аҳолига етказиб беришга хусусий сектор жалб қилинади

Тажриба дастлаб Андижон вилоятида бошланади.

Эндиликда тадбиркорлар ўзи импорт қилган ёки биржадан сотиб олган газни аҳоли ва бизнесга етказиши мумкин бўлади.

Ижтимоий реестрга кирган оилаларга газ учун субсидия бериш режалаштирилмоқда.

Ҳозир мамлакатда 3,7 миллион хонадон суюлтирилган газдан фойдаланади.

@platformauzb
Тошкентда хитойликлар 1 млрд долларга икки қаватли 100 километрлик пуллик йўл қураркан.

@platformauzb
B2 сертификати йўқ хорижий тил ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин.

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Ҳужжат 12 августгача жамоатчилик муҳокамасида бўлади.

@platformauzb
⚡️ Юқори фоизли ипотекалар Халқ банки орқали қайта молиялаштирилиши мумкин

Бошқа банкларда юқори фоиз ставкасида расмийлаштирилган ипотека кредитларини энди Халқ банки орқали йиллик 21,5% ставкада қайта молиялаштириш мумкин.

Янги шартларга кўра, кредитлар амалдаги қарз қолдиғи миқдорида 180 ойгача бўлган муддатга ажратилади.

Қайта молиялаштириш ҳажми Тошкент шаҳри учун 1 млрд сўмгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун эса 550 млн сўмгачани ташкил қилади.

@platformauzb
Гаровдаги уйга рўйхатдан ўтиш учун энди банкнинг розилигини олиш шартмас

Энди банк гаровида, тақиқ ёки хатлов қўйилган уйга доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтиш учун банкнинг алоҳида розилиги талаб этилмайди. Фуқаролар ушбу хизматдан my.gov.uz портали орқали онлайн фойдаланишлари мумкин.

Мазкур тартиб Президентнинг 2026 йил 15 июлда қабул қилинган ПҚ–265-сон қарорига мувофиқ жорий этилди. Шу билан бирга, мулкдор, гаровга олувчи ёки тақиқ қўйиш ваколатига эга орган ички ишлар органларига мурожаат қилса, рўйхатдан ўтказиш бекор қилиниши мумкин.

@platformauzb
Овоз бериш жараёни рақалаштирилиши зарур

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади. Тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзоди тасдиқланган ҳисобланади.

Амалиётда Кенгаш депутатлари томонидан овоз бериш жараёни очиқ усулда (қўл кўтариш орқали) амалда оширилмоқда. Очиқ овоз бериш жараёнида депутатлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият раҳбарлигига кўрсатилаётган номзод олдида ёки жамоатчилик босими остида ўзларининг ҳақиқий муносабатини очиқ билдиришдан ва холисона хоҳиш-иродасини ифода этишдан тийилиши мумкин.

Шунингдек, депутатлар сони кўп бўлган йиғилишларда қўл кўтариб овоз бериш жараёнида овозларни аниқ ҳисоблаш вақт талаб этади ва инсон омили билан боғлиқ хатоликларга йўл қўйилиши хавфи мавжуд.

Юқоридаги омилларни инобатга олиб, қўйидаги таклифимни амалда қўллаш ўринли бўладиХалқ депутатлари Кенгашлари йиғилишларида вилоят ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими номзодини тасдиқлаш жараёнида овоз беришни яширин (ёки шифрланган электрон) шаклда ўтказиш лозим.

Яширин рақамли овоз бериш депутатларга ҳеч қандай ички ёки ташқи босимларсиз, маҳаллий ҳудуд ва сайловчилар манфаатидан келиб чиқиб холисона овоз бериш имконини беради.

Шу билан бирга, тасдиқлаш жараёнининг замонавий ва холис ўтиши маҳаллий Кенгашларнинг сиёсий ва вакиллик нуфузини ошириб, давлат ҳокимияти институтларига бўлган ишончни мустаҳкамлайди.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатида электрон овоз бериш тизими самарали қўлланилмоқда. Бу рақамли усулни нега энди маҳаллий кенгашларда ҳам қўллаш мумкин эмас?

@platformauzb
Эртага Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташриф буюради.

Давлат раҳбари Остона шаҳрида “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

@platformauzb
Оғир аҳволдаги беморлар текин даволанади

Президентнинг 2026 йил 21 майдаги қарорига кўра, оғир беморларда тиббий текширув, даволаш ва жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда.

Бундай ёрдамлар оғир касалликка чалинганлар, онкологик ва гематологик беморлар ҳамда жигар-буйрак кўчириб ўтказишга муҳтож фуқароларга кўрсатилади.

Беморлар операция қилинади, даволанади ҳамда транслантация амалга оширилади. Барчаси бепул, давлат ҳисобидан.

Бу ёрдамларни олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирилигининг Dmed иловаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ёки Президент Халқ қабулхонасига мурожаат қилиш мумкин.

@platformauzb