platforma.uz
40.4K subscribers
6.28K photos
2.81K videos
213 files
6.86K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Нега бошқа ҳудудларга ҳам эмас?

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март ойининг дастлабки 15 кунида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши кутилгани сабабли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр ушбу икки ҳудуд учун 2026 йил 15 мартгача узайтирилди — Энергетика вазирлиги

@platformauzb
Марказий банк раисининг режимга масъул ўринбосари Улуғбек Қодиржонович Носиров лавозимидан озод этилгани айтилмоқда.

У.Носиров ҳақидаги маълумотлар Марказий банк сайтининг раҳбарият бўлимидан ҳам олиб ташланган.

@platformauzb
Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси X саҳифасида маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиёнга йўллаган мактубида Ислом инқилоби раҳбари Оятуллоҳ Саййид Али Ҳоманаийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

@platformauzb
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ PRIX VERSAILLES ТАЛҚИНИГА КЎРА 2026 ЙИЛНИНГ ДУНЁДАГИ ЭНГ ГЎЗАЛ МУЗЕЙЛАРИ РЎЙХАТИГА КИРИТИЛДИ

Париждаги нуфузли Prix Versailles халқаро мукофоти томонидан эътироф этилган Марказ нафақат глобал рейтингга кирди, балки учта олий жаҳон унвонларидан бирига даъвогар сифатида ҳам тан олинди. Бу қарор Ўзбекистоннинг замонавий маданий юксалиши ва миллий меросни инновацион меъморий ечимлар орқали намоён этиш борасидаги ютуғини халқаро миқёсда тасдиқлайди.


Батафсил iccu.uz

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий "Жума табрик юборманглар", деб тавсия берган Дин ишлари бўйича қўмита ходими гапларига муносабат билдирибди.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
  Ўтган ҳафтада, яъни жорий йилнинг 23 февраль – 1 март кунлари давомида жами 84 та корхонага 549 та маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат расмийлаштирилди.

🔝 Сертификатлар берилиши бўйича етакчи ҳудудлар:
Тошкент шаҳри — 129 та
Фарғона вилояти  — 77 та
Сурхандарьё вилояти — 55 та

🏭 Тармоқлар бўйича биринчи учлик:
Қурилиш материаллари саноати  — 157 та
Кимё саноати махсулотлари   — 83 та
Мебел ишлаб чиқариш саноати  — 60 та

⭐️  Энг юқори маҳаллийлаштириш даражаси:
"AGRO-BRAVO" МЧЖ — Қаймоқдан тайёрланган сариёғ  (95.4 %)
"AZR-TEXTILE GROUP" МЧЖ — Махсус ишчи пойабзал (ботинка)  (84 %)
"RAYYONA DAROMAD TEXTILE IMKONIYATI CHEKLANGAN SHAXSLAR JAMIYATI" МЧЖ — Махсус ишчи кийим тўплами (куртка ва шим), саноат фаолияти учун (80 %)

🗓  Йил бошидан буён:
808 та корхонага 4893 та сертификат берилди.
Энг кўп — қурилиш материаллари саноати  (1360 та сертификат).
Шу давргача 52685 та маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат берилди.

👍 Батафсил: expertiza.uz/uz/register-produced

❗️ Эслатма: сертификат давлат харидларида қатор имтиёзларни беради, жумладан “Миллий дўкон”да ва Электрон кооперация порталида (new.cooperation.uz) фақат шу сертификат асосида товарлар жойлаштирилади.

Telegram | Facebook | Instagram

@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Форс кўрфазидаги фуқароларни эвакуация қилиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев Форс кўрфази мамлакатларида бўлиб турган юртдошларни Ўзбекистонга қайтаришни самарали ташкил этиш юзасидан бош вазир Абдулла Ариповга топшириқ берди.

2 март куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мазкур топшириқ ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда фуқароларни хавфсиз ва тизимли равишда ватанга олиб келиш бўйича зарур чораларни кўриш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, мамлакатдаги барча авиакомпанияларга Форс кўрфази давлатларида бўлиб турган юртдошларни қайтариш чораларини кўриш топширилди. Айниқса, Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

@platformauzb
P2P ўтказмаларида эндиликда ўтказма мақсади кўрсатилиши шарт

Регулятор тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига эндиликда мобил иловалар орқали ўтказмалар амалга оширилганда "ўтказма мақсадини кўрсатиш" бўйича кўрсатма жўнатган.

Фойдаланувчи ўтказмани амалга оширганида мажбурий равишда ўтказма мақсадини танлаши керак бўлади.

Ҳозирча айрим иловаларда бу талаб ишга туширилган, айримларида эса йўқ. Тез орада барча иловаларда бу талаб ишга тушади, сабаби регулятор ушбу ишлар амалга оширилмаган тақдирда чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирган.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакат миқёсида ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш ишлари якунланди

Жараён икки босқичда амалга оширилди. 2026 йил 15–31 январь кунлари онлайн босқич ўтказилиб, 17 кун ичида 30 миллиондан ортиқ фуқаро мустақил равишда рўйхатдан ўтди. Хонадонларнинг 82,3 фоизи шу босқичда қамраб олинди.

4–28 февраль кунлари эса уйма уй босқич ташкил этилди. Маҳалла вакиллари томонидан маълумотлар планшетлар орқали тўғридан тўғри электрон базага киритилди. Натижада республика бўйича жами 8,3 миллионта хонадон тўлиқ рўйхатга олинди. Такрорий маълумотлар автоматик тарзда аниқланди.

Айни вақтда йиғилган маълумотлар ягона базага жамланиб, техник ва мантиқий текширувдан ўтказилмоқда. Дастлабки натижалар 2026 йил 1 июлигача, якуний натижалар эса 2027 йил 1 июлигача эълон қилиниши режалаштирилган.

Ушбу маълумотлар демографик ҳолатни таҳлил қилиш, ҳудудий ривожланишни режалаштириш ва ижтимоий соҳадаги қарорларни қабул қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Эслатиб ўтамиз, маълумотлар қонунчилик асосида ҳимоя қилинган. Шахсий маълумотлар очиқланмайди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов қандай тартибда ташкил этилади?

Давлат ишига кирмоқчи бўлганлар учун муҳим видеоқўлланма.

@platformauzb
Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади

13–14 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади. Вазирлар Маҳкамасининг 72-сонли фармойишига мувофиқ, ҳашарлар "Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!" шиори остида ташкил этилади.

@platformauzb
Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр Республикамизнинг барча ҳудудларида 15 мартга қадар узайтирилди, — Энергетика вазирлиги

Об-ҳаво прогнозларининг янгиланган кутилмаларига кўра, совуқ ҳаво массаси мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ҳам кириши эҳтимоли туфайли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр барча ҳудудларда 2026 йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди.

15 мартдан кейин эса об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, зарур бўлса, қўшимча чоралар кўрилади.

@platformauzb
Ҳукумат нақд пулдан воз кечаётган пайтда Марказий банк аксини қиляпти

1 апрелдан деярли барча олди-сотдиларда нақд пулдан воз кечилади, фақат нақдсиз тўловлар амалга киради.

Марказий банк эса буларнинг аксига ундаётгандек гўё. Яъни р2р ўтказмаларда мақсадни кўрсатиш талаби нақд пул истеъмоли кўпайишига олиб келади.

Янада аниқроқ айтиладиган бўлса, халқ ўз пулини ўзи эркин ва истаганча ишлата олмайди. Мақсад кўрсатгунча нақд қилиб ечиб ола қолади.

Энг ёмони, 15 млн одамнинг маълумотлари интернетга сизиб чиқиб кетган бир пайтда ҳукумат ва банк тизимига ишончсизликни кучайтиради холос.

Хуллас, нақдсиз тўловга ўтайликми ёки тинчгина яна нақд пул билан тўлаб юраверайликми? Юқоридагилар аввал ўзаро келишиб олишса, яхши бўларди.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
PDAC-2026’да “Uzbekistan Day” ўтказилди

“Uzbekistan Day” PDAC-2026 доирасида ташкил этилиб, кутилганидан икки баробар кўп халқаро аудиторияни жалб қилди ва анжуманнинг энг гавжум майдонларидан бирига айланди.

Унда мамлакатимизнинг критик минераллар салоҳияти, геологик имкониятлари ва Mine–Metal–Market модели глобал инвесторлар ва етакчи компаниялар диққат марказида бўлди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон технологик металлар комбинати томонидан икки халқаро компания - OMAD International Inc. ва Erdenes IT LLC билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Ўзбекистон — глобал критик минераллар харитасида янада мустаҳкам ўрин эгалламоқда.

@platformauzb
8 март муносабати билан ўзбекистонликлар уч кун дам олади

Президент Фармонига кўра, бу йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами якшанба кунига тўғри келиши муносабати билан байрам учун дам олиш куни душанба – 9 март санасига кўчирилди. Байрам кунининг кўчирилиши сабабли 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар ушбу ҳафта кетма-кет 3 кун дам олади.

@platformauzb
Сўнгги кунларнинг энг даҳшатли суратлари.

@platformauzb
Ҳаётий комедия

Катта-катта коррупцион схемалар турганда Антикор раҳбарининг аравакашлар билан шуғулланиши ғалатимасми?

PR десанг, шуни ҳам эплаб қилишолмайди булар...

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ИИББнинг 2 нафар тезкор ходими пора билан қўлга олинди. Улар Олмазор туманида яшовчи фуқаронинг ёнидан 3 гр “гашиш” моддаси топилганлиги ҳолати юзасидан гумондорни жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига 2200 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

@platformauzb
VM 83.pdf
3.3 MB
Тошкент бош режаси ўзгарди. Шаҳарнинг 30 та нуқтасида йирик мажмуалар қад ростлайди

Тошкент шаҳридаги 1,5 минг гектар майдонда 30 та йирик кўчмас мулк лойиҳаси амалга оширилади – умумий қиймати 14,5 млрд долларга баҳоланган турар ва нотурар мажмуалар рўйхати ҳукумат қарори билан тасдиқланди.

Рўйхатдаги йирик мажмуалар, хусусан реновация қилинадиган мавзелар ҳудудининг камида 30 фоизи яшил майдонлар бўлиши керак.

Шаҳарда ер майдони 1 гектаргача бўлган кичик ва зич қурилишлар (“точечная застройка”)дан воз кечилиши белгиланди.

@platformauzb