Оятулло Алиризо Аърофий (фиқҳ кенгаши вакили) Эроннинг Муваққат раҳбарият кенгаши аъзоси этиб тайинланди. Муваққат кенгаш янги олий раҳбар тайинлангунча мамлакатни бошқариб туради. Кенгашнинг яна икки аъзоси президент Масъуд Пезишкиён ҳамда мамлакат бош қозиси Ғулом-Ҳусайн Муҳсиний ҳисобланади.
@platformauzb
@platformauzb
platforma.uz
Ўзбекистонда 1 мартдан газ нархлари оширилмади, ижтимоий меъёр ўзгарди, — Энергетика вазирлиги Вазирлик ижтимоий тармоқларда газ нархи ошганлигига оид тарқалган хабарларни рад этиб, тўловлар эски тарифда амалга оширилишини, бироқ 1 мартдан бошлаб қиш мавсумида…
2025 йилда Президент 500 кубометрлик базавий меъёрни 2025 йилнинг 1 апрелига қадар узайтириш тўғрисида топшириқ берган эди.
Бу йил Рамазон ойи муносабати билан, қолаверса, совуқ кунлар ҳали олдинда экани сабаб яна узайтиришса зўр бўларди, — деб ёзишмоқда.

Айтишларича, янги ўқув йилидан тиббиёт йўналишларига супер-контракт бекор қилинади.
Шунингдек, давлат ОТМларида контракт пуллари оширилади.
@platformauzb
Шунингдек, давлат ОТМларида контракт пуллари оширилади.
@platformauzb
1 мартдан бошлаб уйда яшамайдиган шахсларни рўйхатдан чиқариб юбориш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2026 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида”ги 38-сон қарори 2-бандига мувофиқ, 2026 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахс (шахслар) тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилди!

Яқин Шарқдаги вазият туфайли хорижий сафарларни вақтинча кечиктириб туриш тўғрисида хабарнома
@platformauzb
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 минг доллар талаб қилган прокуратура ходими ушланди
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича қўлланган 276 млн сўмлик жаримани “танишлари орқали ҳал қилиб бериш” ва чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган. У ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда пулни олган пайтида ушланган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди банк амалиётлари учун фақат юзингиз кифоя!
Asia Alliance Bank ўзининг Face ID технологияси билан жиҳозланган замонавий банкоматларини тақдим этди, эндиликда нақд пул ечиш ёки ҳисобни тўлдириш учун банк картаси ёки ПИН-кодни эслаб қолиш шарт эмас. Шунчаки юзни аниқлаш тизими орқали амалиётларни тезкор, қулай ва юқори даражадаги хавфсизлик билан бажариш мумкин.
Ушбу қулайликдан Asia Alliance Bankning Humo карталари эгалари ҳамда Alliance Pay иловасида верификациядан ўтган мижозлар фойдаланишлари мумкин. Тизим банк соҳасидаги энг қатъий ахборот хавфсизлиги стандартларига тўлиқ жавоб бериши туфайли биометрик маълумотларингиз учинчи шахсларга тақдим этилмайди ва ишончли ҳимояланган.
Замонавий технологияларни бугуноқ синаб кўринг ва банк хизматларидан фойдаланишнинг янгича даражасига ўтинг!

Нега бошқа ҳудудларга ҳам эмас?
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март ойининг дастлабки 15 кунида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши кутилгани сабабли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр ушбу икки ҳудуд учун 2026 йил 15 мартгача узайтирилди — Энергетика вазирлиги

Марказий банк раисининг режимга масъул ўринбосари Улуғбек Қодиржонович Носиров лавозимидан озод этилгани айтилмоқда.
У.Носиров ҳақидаги маълумотлар Марказий банк сайтининг раҳбарият бўлимидан ҳам олиб ташланган.
@platformauzb
У.Носиров ҳақидаги маълумотлар Марказий банк сайтининг раҳбарият бўлимидан ҳам олиб ташланган.
@platformauzb
Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси X саҳифасида маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиёнга йўллаган мактубида Ислом инқилоби раҳбари Оятуллоҳ Саййид Али Ҳоманаийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган.
@platformauzb
@platformauzb
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ PRIX VERSAILLES ТАЛҚИНИГА КЎРА 2026 ЙИЛНИНГ ДУНЁДАГИ ЭНГ ГЎЗАЛ МУЗЕЙЛАРИ РЎЙХАТИГА КИРИТИЛДИ
Батафсил — iccu.uz
@platformauzb
Париждаги нуфузли Prix Versailles халқаро мукофоти томонидан эътироф этилган Марказ нафақат глобал рейтингга кирди, балки учта олий жаҳон унвонларидан бирига даъвогар сифатида ҳам тан олинди. Бу қарор Ўзбекистоннинг замонавий маданий юксалиши ва миллий меросни инновацион меъморий ечимлар орқали намоён этиш борасидаги ютуғини халқаро миқёсда тасдиқлайди.
Батафсил — iccu.uz
@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий "Жума табрик юборманглар", деб тавсия берган Дин ишлари бўйича қўмита ходими гапларига муносабат билдирибди.
@platformauzb
@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
⏳ Ўтган ҳафтада, яъни жорий йилнинг 23 февраль – 1 март кунлари давомида жами 84 та корхонага 549 та маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат расмийлаштирилди.
🔝 Сертификатлар берилиши бўйича етакчи ҳудудлар:
Тошкент шаҳри — 129 та
Фарғона вилояти — 77 та
Сурхандарьё вилояти — 55 та
🏭 Тармоқлар бўйича биринчи учлик:
Қурилиш материаллари саноати — 157 та
Кимё саноати махсулотлари — 83 та
Мебел ишлаб чиқариш саноати — 60 та
⭐️ Энг юқори маҳаллийлаштириш даражаси:
"AGRO-BRAVO" МЧЖ — Қаймоқдан тайёрланган сариёғ (95.4 %)
"AZR-TEXTILE GROUP" МЧЖ — Махсус ишчи пойабзал (ботинка) (84 %)
"RAYYONA DAROMAD TEXTILE IMKONIYATI CHEKLANGAN SHAXSLAR JAMIYATI" МЧЖ — Махсус ишчи кийим тўплами (куртка ва шим), саноат фаолияти учун (80 %)
🗓 Йил бошидан буён:
808 та корхонага 4893 та сертификат берилди.
Энг кўп — қурилиш материаллари саноати (1360 та сертификат).
Шу давргача 52685 та маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат берилди.
👍 Батафсил: expertiza.uz/uz/register-produced
❗️ Эслатма: сертификат давлат харидларида қатор имтиёзларни беради, жумладан “Миллий дўкон”да ва Электрон кооперация порталида (new.cooperation.uz) фақат шу сертификат асосида товарлар жойлаштирилади.
Telegram | Facebook | Instagram
@platformauzb
🔝 Сертификатлар берилиши бўйича етакчи ҳудудлар:
Тошкент шаҳри — 129 та
Фарғона вилояти — 77 та
Сурхандарьё вилояти — 55 та
🏭 Тармоқлар бўйича биринчи учлик:
Қурилиш материаллари саноати — 157 та
Кимё саноати махсулотлари — 83 та
Мебел ишлаб чиқариш саноати — 60 та
⭐️ Энг юқори маҳаллийлаштириш даражаси:
"AGRO-BRAVO" МЧЖ — Қаймоқдан тайёрланган сариёғ (95.4 %)
"AZR-TEXTILE GROUP" МЧЖ — Махсус ишчи пойабзал (ботинка) (84 %)
"RAYYONA DAROMAD TEXTILE IMKONIYATI CHEKLANGAN SHAXSLAR JAMIYATI" МЧЖ — Махсус ишчи кийим тўплами (куртка ва шим), саноат фаолияти учун (80 %)
808 та корхонага 4893 та сертификат берилди.
Энг кўп — қурилиш материаллари саноати (1360 та сертификат).
Шу давргача 52685 та маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат берилди.
Telegram | Facebook | Instagram
@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Форс кўрфазидаги фуқароларни эвакуация қилиш бўйича топшириқ берди
Шавкат Мирзиёев Форс кўрфази мамлакатларида бўлиб турган юртдошларни Ўзбекистонга қайтаришни самарали ташкил этиш юзасидан бош вазир Абдулла Ариповга топшириқ берди.
2 март куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мазкур топшириқ ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда фуқароларни хавфсиз ва тизимли равишда ватанга олиб келиш бўйича зарур чораларни кўриш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Хусусан, мамлакатдаги барча авиакомпанияларга Форс кўрфази давлатларида бўлиб турган юртдошларни қайтариш чораларини кўриш топширилди. Айниқса, Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

P2P ўтказмаларида эндиликда ўтказма мақсади кўрсатилиши шарт
Регулятор тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига эндиликда мобил иловалар орқали ўтказмалар амалга оширилганда "ўтказма мақсадини кўрсатиш" бўйича кўрсатма жўнатган.
Фойдаланувчи ўтказмани амалга оширганида мажбурий равишда ўтказма мақсадини танлаши керак бўлади.
Ҳозирча айрим иловаларда бу талаб ишга туширилган, айримларида эса йўқ. Тез орада барча иловаларда бу талаб ишга тушади, сабаби регулятор ушбу ишлар амалга оширилмаган тақдирда чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирган.
@platformauzb
Регулятор тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига эндиликда мобил иловалар орқали ўтказмалар амалга оширилганда "ўтказма мақсадини кўрсатиш" бўйича кўрсатма жўнатган.
Фойдаланувчи ўтказмани амалга оширганида мажбурий равишда ўтказма мақсадини танлаши керак бўлади.
Ҳозирча айрим иловаларда бу талаб ишга туширилган, айримларида эса йўқ. Тез орада барча иловаларда бу талаб ишга тушади, сабаби регулятор ушбу ишлар амалга оширилмаган тақдирда чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирган.
@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакат миқёсида ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш ишлари якунланди
Жараён икки босқичда амалга оширилди. 2026 йил 15–31 январь кунлари онлайн босқич ўтказилиб, 17 кун ичида 30 миллиондан ортиқ фуқаро мустақил равишда рўйхатдан ўтди. Хонадонларнинг 82,3 фоизи шу босқичда қамраб олинди.
4–28 февраль кунлари эса уйма уй босқич ташкил этилди. Маҳалла вакиллари томонидан маълумотлар планшетлар орқали тўғридан тўғри электрон базага киритилди. Натижада республика бўйича жами 8,3 миллионта хонадон тўлиқ рўйхатга олинди. Такрорий маълумотлар автоматик тарзда аниқланди.
Айни вақтда йиғилган маълумотлар ягона базага жамланиб, техник ва мантиқий текширувдан ўтказилмоқда. Дастлабки натижалар 2026 йил 1 июлигача, якуний натижалар эса 2027 йил 1 июлигача эълон қилиниши режалаштирилган.
Ушбу маълумотлар демографик ҳолатни таҳлил қилиш, ҳудудий ривожланишни режалаштириш ва ижтимоий соҳадаги қарорларни қабул қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Эслатиб ўтамиз, маълумотлар қонунчилик асосида ҳимоя қилинган. Шахсий маълумотлар очиқланмайди.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов қандай тартибда ташкил этилади?
Давлат ишига кирмоқчи бўлганлар учун муҳим видеоқўлланма.
@platformauzb
Давлат ишига кирмоқчи бўлганлар учун муҳим видеоқўлланма.
@platformauzb
Ўзбекистонда умумхалқ ҳашари ўтказилади
13–14 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади. Вазирлар Маҳкамасининг 72-сонли фармойишига мувофиқ, ҳашарлар "Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!" шиори остида ташкил этилади.

Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр Республикамизнинг барча ҳудудларида 15 мартга қадар узайтирилди, — Энергетика вазирлиги
Об-ҳаво прогнозларининг янгиланган кутилмаларига кўра, совуқ ҳаво массаси мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ҳам кириши эҳтимоли туфайли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр барча ҳудудларда 2026 йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди.
15 мартдан кейин эса об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, зарур бўлса, қўшимча чоралар кўрилади.

Ҳукумат нақд пулдан воз кечаётган пайтда Марказий банк аксини қиляпти
1 апрелдан деярли барча олди-сотдиларда нақд пулдан воз кечилади, фақат нақдсиз тўловлар амалга киради.
Марказий банк эса буларнинг аксига ундаётгандек гўё. Яъни р2р ўтказмаларда мақсадни кўрсатиш талаби нақд пул истеъмоли кўпайишига олиб келади.
Янада аниқроқ айтиладиган бўлса, халқ ўз пулини ўзи эркин ва истаганча ишлата олмайди. Мақсад кўрсатгунча нақд қилиб ечиб ола қолади.
Энг ёмони, 15 млн одамнинг маълумотлари интернетга сизиб чиқиб кетган бир пайтда ҳукумат ва банк тизимига ишончсизликни кучайтиради холос.
Хуллас, нақдсиз тўловга ўтайликми ёки тинчгина яна нақд пул билан тўлаб юраверайликми? Юқоридагилар аввал ўзаро келишиб олишса, яхши бўларди.