platforma.uz
39K subscribers
6.31K photos
2.83K videos
218 files
6.9K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Президент Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади.

Рўйхат

@platformauzb
Тошкентда айни пайтда Ўзбекистон–Ироқ инвестиция ва бизнес форуми бўлиб ўтмоқда

Тадбирда икки мамлакатнинг расмийлари, ишбилармон доира вакиллари ҳамда 150 га яқин ироқ компаниялари иштирок этмоқда.

Мазкур форум ўзбек–ироқ ишбилармонлик ҳамкорлиги тарихидаги иккинчи бизнес-форум бўлди.

Биринчи шундай форум 2025 йил декабрь ойида Боғдод шаҳрида ўтказилганди.

@platformauzb
Тошкентда «102»га қўнғироқ қилиб, Трамп устидан шикоят қилган эркак жаримага тортилди

Пойтахтда истиқомат қилувчи фуқаро маст ҳолатда ИИББнинг «102» рақамига қўнғироқ қилиб, АҚШнинг президенти Дональд Трамп устидан шикоят қилган.

Мазкур ёлғон қўнғироқ жамоат тартибини бузилишига сабаб бўлган. Эркак ИИБ ходимларининг бўлимга келиш ҳақидаги талабларига ҳам бўйсунмаган. Суд жараёнида у ўз айбига иқрор бўлиб, ичкилик таъсирида нима қилаётганини англамаганини тушунтирган.

Суд фуқаронинг ҳаракатларини махсус хизматларни қасддан ёлғон чақириш деб баҳолади ва унга 1 млн 230 минг сўм миқдорида жарима тайинлади.

@platformauzb
Iskander Buildingsdan  ажойиб таклиф!

Mezbon лойихасидан хонадонлар учун:

Бош тулов: 84 млндан
Ойлик тулов:
6.7 млндан бошланади. 

Булиб тулаш муддати еса 40 ой!

📍Асосийси ишонч ва шаффофлик!

Биз билан боғланиш учун  👈

Лойиҳа Юнусобод тумани 16-мавзе рўпарасида қад кўтармокда!

☎️Мурожаат учун:
+998787770011

Реклама
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tadbirkor-ayol.uz” – ғоядан натижагача

Бизнес ғоянгиз бор, лекин нимадан бошлашни билмайсизми?
Бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаш учун профессионал кўмак керакми?
Таълим, тайёр ечимлар ва бозорга чиқиш имкониятлари бир жойда жамланган платформани қидиряпсизми?

🏦 Халқ банки “Лойиҳалар фабрикаси” асосида аёл тадбиркорларни бизнес ғояни шакллантиришдан бозорда ўрин эгаллашгача қўллаб-қувватлайдиган “Tadbirkor-ayol.uz” инновацион платформасини ишга туширди.

Платформа имкониятлари:
Таълим – онлайн ариза орқали тренинг ва курсларда иштирок
Тайёр бизнес режалар – ишни тез ва тўғри бошлаш учун
Маҳсулотни сотиш – ўз маҳсулотингизни бозорда таклиф қилиш
Бўш иш ўринлари – янги имконият ва ҳамкорликлар

Реклама
@platformauzb
Корхоналарга реклама харажатлари қоплаб берилади

1 январдан бошлаб
маҳаллий саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудида оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш билан боғлиқ реклама харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.

✔️ТВ, радио, газета ва журналлар
✔️Онлайн реклама ва ижтимоий тармоқлар
✔️Билбордлар ва ташқи реклама
✔️Хорижий интернет платформалар, маркетплейслар ва мобил иловалар

Реклама харажатларининг 50% дан 100% гача, лекин бир йилда 250 млн сўмдан ошмаган ҳолда.
Маблағлар Савдога кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

@platformauzb
Саломатлиги туфайли хавфсизлик камарини тақиш имкони бўлмаган фуқаролар учун 20 та касаллик рўйхати тасдиқланди.

Мазкур ҳолат/касаллик мавжудлиги тиббиёт муассасалари томонидан расмий тасдиқланади ҳамда фуқарога QR-кодли электрон тиббий маълумотнома берилади. Ушбу тиббий маълумотнома бир йил муддатга амал қилади.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Аҳолини рўйхатга олишнинг онлайн босқичи бошланди
(Видеойўриқнома)

Бугундан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг онлайн босқичи бошланди.

Аввало фуқаролар OneID тизимида идентификациядан ўтади, шундан сўнг census.stat.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтишни амалга оширади. Бу жараён 17 кун давом этади ва хорижда бўлган ватандошларимиз учун ҳам мавжуд.

@platformauzb
platforma.uz
⚡️Аҳолини рўйхатга олишнинг онлайн босқичи бошланди (Видеойўриқнома) Бугундан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг онлайн босқичи бошланди. Аввало фуқаролар OneID тизимида идентификациядан ўтади, шундан сўнг census.stat.uz портали орқали…
Онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича зўр бериб реклама қилинган census.stat.uz порталига кириб бўлмаяпти ёки кўпчилик киргани учун портал сервери катта ҳажмни кўтара олмаяпти. Мутасаддилар шундай бўлишини олдиндан билишмаганмикан...

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тармоқларда тарқалаётган видеога кўра, census.stat.uz сайтида кўплаб хатоликлар мавжуд.

@platformauzb
platforma.uz
Тармоқларда тарқалаётган видеога кўра, census.stat.uz сайтида кўплаб хатоликлар мавжуд. @platformauzb
https://census.stat.uz сайтидан маълумотлар сизиб чиқиб кетмаса бўлди ишқилиб.

Ҳар эҳтимолга қарши бутун оила аъзоларингизни my.gov.uz орқали кредит олишини тақиқлаб қўйинг!

@platformauzb
platforma.uz
Онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича зўр бериб реклама қилинган census.stat.uz порталига кириб бўлмаяпти ёки кўпчилик киргани учун портал сервери катта ҳажмни кўтара олмаяпти. Мутасаддилар шундай бўлишини олдиндан билишмаганмикан... @platformauzb
Расман изоҳ билдирилди

Айни пайтда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш расмий веб-сайти — census.stat.uz га кўп сонли фойдаланувчилар бир вақтнинг ўзида мурожаат қилаётгани сабабли қисқа муддатли техник узилишлар кузатилиши мумкин.

Мазкур ҳолат веб-сайтга тушаётган юқори юклама билан боғлиқ бўлиб, айни дамда сервер қувватини ошириш ва тизим барқарорлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Бу жараёнлар мутахассислар томонидан назорат қилинаётгани, тизимга ҳеч қандай ҳаккерлик ҳужумлари кузатилгани йўқ экани билдирилди.

Тахмин қилганимиздек, сайтга киришдаги муаммолар одамлар кўп кираётганидан бўляпти экан.

@platformauzb
platforma.uz
Тармоқларда тарқалаётган видеога кўра, census.stat.uz сайтида кўплаб хатоликлар мавжуд. @platformauzb
Яна бир расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш расмий веб-сайти — census.stat.uz даги айрим ёзувлар билан боғлиқ турли хил нотўғри талқинлар тарқалмоқда. Хусусан, “хўрланган ўзбек тили” мазмунидаги асоссиз фикрлар билдирилмоқда.

Шу муносабат билан маълум қиламизки, census.stat.uz сайтида жойлаштирилган барча матнлар ва саволнома 7 та тилда, тил меъёрларига тўлиқ риоя этилган ҳолда, имло ва услуб жиҳатдан хатосиз жойланган. Хусусан, матнлар Давлат тилида иш юритиш ва малака ошириш маркази ҳамда Республика таълим маркази томонидан текширилиб, тегишли тартибда тасдиқланган.

Айрим фуқароларда кузатилаётган тушунмовчиликлар эса қурилма ёки браузер созламаларида “Google Translate” хизмати автоматик тарзда ёқиб қўйилгани натижасида юзага келмоқда. Автоматик таржима эса матн мазмунини бузиб кўрсатиши мумкин.

Шу сабабли фуқаролардан бундай ҳолатларда браузердаги автоматик таржима функциясини ўчириш сўралади.
Рўйхатдан ўтиш жараёнида саволлар юзага келган тақдирда ижтимоий тармоқлар орқали юборишингиз ёки 1851 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, қўшимча маълумот олишингиз мумкин.

@platformauzb
Марказий банк ёпилган Yangi bank омонатчилари маблағларининг кейинги тақдири борасида расман изоҳ берди

Лицензияси чақириб олинган Yangi bank омонатчилари бўйича регулятор қуйидагиларни маълум қилган:

Ўзбекистон Республикасининг “Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларнинг банклардаги омонатлари давлат томонидан қонунчиликда белгиланган миқдорда кафолатланади.

Шу муносабат билан, Yangi bank акциядорлик жамиятидаги омонатчиларнинг кафолатланган омонатлари бўйича компенсация қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан тўланади.

Омонат маблағлари бўйича компенсация тўланиши бўйича батафсил маълумотни Омонатларни кафолатлаш агентлигининг 55-550-05-00 рақамли ишонч телефони орқали олишингиз мумкин.

Алоҳида таъкидлаймизки, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жами мавжуд 32 526 нафар омонатчиларнинг 32 153 тасига кафолатланган омонат суммалари тўлиқ қайтариб берилади (омонатлар тўлаб берилиши бўйича аниқ ҳисоб-китоблар Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан эълон қилинади), 373 нафар фуқаро бўйича эса кафолатланган омонат маблағларидан қолган қисми тугатиш комиссиясининг қарорига кўра қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарилади. Ушбу масала Марказий банкнинг доимий эътиборида бўлиб, жараён босқичма-босқич кузатиб борилади ва жамоатчиликка мунтазам равишда ахборот бериб борилади.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
700 миллион сўм бюджет пулига яратилган платформа топилмаяпти

Бундан тўрт йил аввал, аниқроғи, 2022-йилнинг март ойида қабул қилинган президент фармонига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича давлат органларига онлайн видеоалоқа тизими орқали мурожаат қилиш платформасини яратиш кўзда тутилганди.

Бироқ ушбу платформанинг аҳолига хизмат кўрсатиши бир ёқда турсин, ўзини ҳеч қаердан топиб бўлмаяпти. Ўтган давр ичида мазкур вазифа ижросига масъул этиб белгиланган ташкилот бир неча бор қайта ташкил этилиши жараёнларида 700 миллион сўмлик бу платформа гўёки қанот чиқариб учиб кетгандек.

@platformauzb
Чиқиндини чиқинди қутисига ташлашни билмайдиган халқнинг керакли шахсни керакли мансабга қўйишини кутма.

Нелсон Мандела


@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбоновнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги ахбороти

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
«xazna» иловасида яна бир янги қулайлик — Paynet Xolis

«xazna» иловаси ўз фойдаланувчилари учун ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга тўловларни тез, осон ва ортиқча вақт сарфисиз амалга ошириш имкониятини тақдим этади.

Эндиликда xazna Pay орқали Paynet Xolis QR-кодини сканерлаб, тўловларни бир зумда амалга ошириш мумкин.

📷 Бунинг учун: Paynet Xolis QR-кодини сканерлаш ва xazna Pay орқали тасдиқлашнинг ўзи кифоя.

💰 Иловани юклаб олиш:
Play market / App Store

Реклама
@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM