#премьера🔥🔥
Келгин интизорим суратинг чизиб,
Юрагим тўрига илиб қўяйин.
То ўлгунимча сен меники дея
Юрагинга муҳрим босиб қўяйин
Қошинг чизайинми худдики камон,
Кўзингни тасвирлаб гўёки оҳу,
Лабинг унутмадим, ёдимда ҳамон,
Қирмизи ғунчадек, гуёки ёғду.
Бироз тин олсайдим сурат олдида,
Дупурлаб юраклар топишса бир пас.
Яшасам майлими кўз қароғингда,
Рад этсанг ўлишим билсанг ҳеч гапмас
Безовта бўлма ҳеч тушинга кирсам,
Фурсат берасанми термулиб олсам.
Безовта бўлма ҳеч бошинг силасам,
Қани соч толанга бойланиб қолсам.
Сўнг ўйғонсам, бари туш бўлса,
Мен ўшал парини ёнимда кўрсам,
Шунда мен қувонсам ёримни қучиб,
Кўрганим шунчаки эртак туш десам...
©ДИЛАФРУЗ ЖАМОЛ
10.05. 2023 йил.
Келгин интизорим суратинг чизиб,
Юрагим тўрига илиб қўяйин.
То ўлгунимча сен меники дея
Юрагинга муҳрим босиб қўяйин
Қошинг чизайинми худдики камон,
Кўзингни тасвирлаб гўёки оҳу,
Лабинг унутмадим, ёдимда ҳамон,
Қирмизи ғунчадек, гуёки ёғду.
Бироз тин олсайдим сурат олдида,
Дупурлаб юраклар топишса бир пас.
Яшасам майлими кўз қароғингда,
Рад этсанг ўлишим билсанг ҳеч гапмас
Безовта бўлма ҳеч тушинга кирсам,
Фурсат берасанми термулиб олсам.
Безовта бўлма ҳеч бошинг силасам,
Қани соч толанга бойланиб қолсам.
Сўнг ўйғонсам, бари туш бўлса,
Мен ўшал парини ёнимда кўрсам,
Шунда мен қувонсам ёримни қучиб,
Кўрганим шунчаки эртак туш десам...
©ДИЛАФРУЗ ЖАМОЛ
10.05. 2023 йил.
#ПРЕМЬЕРА
🔥Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Йўлингни армонлар кутмаса бўлди,
Юрагинг фиғонлар ютмаса бўлди,
Бахтли бўлишингни тилайман лекин,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Озоринг оғритди жисму -жонимни,
Қарғайми сени илк кўрган онимни,
Муҳаббат бир куни, олиб ёнимни,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Хотиржам юрибсан бир қалбни эзиб,
У қалб туйғулардан қолдику безиб,
Кўнглинг меникидай оғриқни сезиб,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Нолалар айланар унсиз кўз ёшга,
Наҳот юрагимни берганман тошга,
Неларни солдинг-а бир мағрур бошга,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Одамлар вафони унутган ё Раб,
Алдайди кўзинга жилмайиб қараб,
Сенинг ҳам ёнингни андуҳлар ўраб,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Биламан бу шеърга тушмайди кўзинг,
Балки исмимни ҳам айтмайди сўзинг,
Эҳ алдаб юрибсан ўзингни-ўзинг,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Бахтли бўлишингни тилайман лекин,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Йўлингни армонлар кутмаса бўлди,
Юрагинг фиғонлар ютмаса бўлди,
Бахтли бўлишингни тилайман лекин,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Озоринг оғритди жисму -жонимни,
Қарғайми сени илк кўрган онимни,
Муҳаббат бир куни, олиб ёнимни,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Хотиржам юрибсан бир қалбни эзиб,
У қалб туйғулардан қолдику безиб,
Кўнглинг меникидай оғриқни сезиб,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Нолалар айланар унсиз кўз ёшга,
Наҳот юрагимни берганман тошга,
Неларни солдинг-а бир мағрур бошга,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Одамлар вафони унутган ё Раб,
Алдайди кўзинга жилмайиб қараб,
Сенинг ҳам ёнингни андуҳлар ўраб,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Биламан бу шеърга тушмайди кўзинг,
Балки исмимни ҳам айтмайди сўзинг,
Эҳ алдаб юрибсан ўзингни-ўзинг,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Бахтли бўлишингни тилайман лекин,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#премьера
Одамдек энтикиб оларди нафас,
Юраклар баҳордек гуллагани чоғ.
Энди қушлари ҳам яшайди бесас,
Ўша биз сен билан видолашган боғ.
Гуллари кашталар тикарди яшнаб,
Қуёш чўмиларди ариқларида.
Энди оғир ҳаста беморга ўхшаб,
Бир четда ётади вужуд бир бурда.
Унинг жамолидан бўлар эдик лол,
Жаннат боғларига этардик қиёс.
Ёки у сўлиди, ё биз эҳтимол,
Ширин хотиралар қолдилар ҳолос.
Ошиқиб келардик сирли ватанга,
Бизни қучоғига беркитарди жим.
Шахар четидаги митти масканга,
Бизчалик маҳлиё бўлмаган ҳеч ким.
Энди у бўм-бўшдек,
Маюс,
Қорамтир,
Сен борсанг мен йўқман, мен борсам сен йўқ.
Мен сира олмайман сендан хавотир,
Сен ҳам яшаяпсан кўнгилгинанг тўқ.
Фақат бир нарсага етмайди ақлим,
Биз севишган эдик,
Боғимиз гувоҳ.
Унинг файзи кетди, чиройи кетди,
Биз айрилган бўлсак боғда не гуноҳ....
Малика Тавфиқ
Одамдек энтикиб оларди нафас,
Юраклар баҳордек гуллагани чоғ.
Энди қушлари ҳам яшайди бесас,
Ўша биз сен билан видолашган боғ.
Гуллари кашталар тикарди яшнаб,
Қуёш чўмиларди ариқларида.
Энди оғир ҳаста беморга ўхшаб,
Бир четда ётади вужуд бир бурда.
Унинг жамолидан бўлар эдик лол,
Жаннат боғларига этардик қиёс.
Ёки у сўлиди, ё биз эҳтимол,
Ширин хотиралар қолдилар ҳолос.
Ошиқиб келардик сирли ватанга,
Бизни қучоғига беркитарди жим.
Шахар четидаги митти масканга,
Бизчалик маҳлиё бўлмаган ҳеч ким.
Энди у бўм-бўшдек,
Маюс,
Қорамтир,
Сен борсанг мен йўқман, мен борсам сен йўқ.
Мен сира олмайман сендан хавотир,
Сен ҳам яшаяпсан кўнгилгинанг тўқ.
Фақат бир нарсага етмайди ақлим,
Биз севишган эдик,
Боғимиз гувоҳ.
Унинг файзи кетди, чиройи кетди,
Биз айрилган бўлсак боғда не гуноҳ....
Малика Тавфиқ
#ПРЕМЬЕРА #ДУЭТ
🔥Майлими...
✍🏻Зоҳид Зиё...
Гоҳида соғинчдан кўзим ёшланар,
Юзинг кўролмасам кўнглим ғашланар,
Сендан йироқ кетсам қайғу бошланар,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻Шаҳноза Жўраева...
Хижроннинг қўлини кишанлаб қўйиб,
Айрилиқ кўзларин жонимла ўйиб,
Висолинг бахтидан сарҳушлар бўлиб,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻Зоҳид Зиё...
Исмингни пичирлаб қўшиб дуога,
Тинмай шукур айтиб қодир Худога,
Ишқимни жар солиб бутун дунёга,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻Шаҳноза Жўраева...
Душманнинг кўзидан йироқлар этиб,
Пойингни авайлаб кўзимга суртиб,
Яратган Эгамга шукурлар айтиб,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻 Зоҳид Зиё...
Илтифот истайди ошиғ-у зоринг,
Мен учун бахт ахир дунёда боринг,
Бўлиб жондан суйган вафоли ёринг,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻 Шаҳноза Жўраева...
Ишонч қўлларидан борардим тутиб,
Яшардим майлига озоринг ютиб,
Ахир яшаяпман висолни кутиб,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻Зоҳид Зиё...
Хўп десанг, кўзимдан сизилиб ёшлар,
Кўкка етармиди эгилган бошлар,
Минг-минг синовинга бериб бардошлар,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻 Шаҳноза Жўраева...
Ҳайқириб бораман висолга шошиб,
Тобора юрагим тошади жўшиб,
Номозда сўралган тилакка қўшиб,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻Зоҳид Зиё...
Севги кимга бахт-у, кимларгадир дард,
Бизнинг ишқ достонлар бўлмоқлиги шарт,
Покиза кўнглинга қўндирмайин гард,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻 Шаҳноза Жўраева...
Истасанг қалбингдан ғамларни териб,
Сўрасанг, мана деб юрагим бериб,
Менинг ёрим дея кўксимни кериб,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
📝 Муаллифлар: Зоҳид Зиё ва Шаҳноза Жўраева...
🔥Майлими...
✍🏻Зоҳид Зиё...
Гоҳида соғинчдан кўзим ёшланар,
Юзинг кўролмасам кўнглим ғашланар,
Сендан йироқ кетсам қайғу бошланар,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻Шаҳноза Жўраева...
Хижроннинг қўлини кишанлаб қўйиб,
Айрилиқ кўзларин жонимла ўйиб,
Висолинг бахтидан сарҳушлар бўлиб,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻Зоҳид Зиё...
Исмингни пичирлаб қўшиб дуога,
Тинмай шукур айтиб қодир Худога,
Ишқимни жар солиб бутун дунёга,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻Шаҳноза Жўраева...
Душманнинг кўзидан йироқлар этиб,
Пойингни авайлаб кўзимга суртиб,
Яратган Эгамга шукурлар айтиб,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻 Зоҳид Зиё...
Илтифот истайди ошиғ-у зоринг,
Мен учун бахт ахир дунёда боринг,
Бўлиб жондан суйган вафоли ёринг,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻 Шаҳноза Жўраева...
Ишонч қўлларидан борардим тутиб,
Яшардим майлига озоринг ютиб,
Ахир яшаяпман висолни кутиб,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻Зоҳид Зиё...
Хўп десанг, кўзимдан сизилиб ёшлар,
Кўкка етармиди эгилган бошлар,
Минг-минг синовинга бериб бардошлар,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻 Шаҳноза Жўраева...
Ҳайқириб бораман висолга шошиб,
Тобора юрагим тошади жўшиб,
Номозда сўралган тилакка қўшиб,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻Зоҳид Зиё...
Севги кимга бахт-у, кимларгадир дард,
Бизнинг ишқ достонлар бўлмоқлиги шарт,
Покиза кўнглинга қўндирмайин гард,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
✍🏻 Шаҳноза Жўраева...
Истасанг қалбингдан ғамларни териб,
Сўрасанг, мана деб юрагим бериб,
Менинг ёрим дея кўксимни кериб,
Майлими ёнингда бир умр қолсам...
📝 Муаллифлар: Зоҳид Зиё ва Шаҳноза Жўраева...