#ПРЕМЬЕРА
🔥Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Йўлингни армонлар кутмаса бўлди,
Юрагинг фиғонлар ютмаса бўлди,
Бахтли бўлишингни тилайман лекин,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Озоринг оғритди жисму -жонимни,
Қарғайми сени илк кўрган онимни,
Муҳаббат бир куни, олиб ёнимни,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Хотиржам юрибсан бир қалбни эзиб,
У қалб туйғулардан қолдику безиб,
Кўнглинг меникидай оғриқни сезиб,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Нолалар айланар унсиз кўз ёшга,
Наҳот юрагимни берганман тошга,
Неларни солдинг-а бир мағрур бошга,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Одамлар вафони унутган ё Раб,
Алдайди кўзинга жилмайиб қараб,
Сенинг ҳам ёнингни андуҳлар ўраб,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Биламан бу шеърга тушмайди кўзинг,
Балки исмимни ҳам айтмайди сўзинг,
Эҳ алдаб юрибсан ўзингни-ўзинг,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Бахтли бўлишингни тилайман лекин,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Йўлингни армонлар кутмаса бўлди,
Юрагинг фиғонлар ютмаса бўлди,
Бахтли бўлишингни тилайман лекин,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Озоринг оғритди жисму -жонимни,
Қарғайми сени илк кўрган онимни,
Муҳаббат бир куни, олиб ёнимни,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Хотиржам юрибсан бир қалбни эзиб,
У қалб туйғулардан қолдику безиб,
Кўнглинг меникидай оғриқни сезиб,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Нолалар айланар унсиз кўз ёшга,
Наҳот юрагимни берганман тошга,
Неларни солдинг-а бир мағрур бошга,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Одамлар вафони унутган ё Раб,
Алдайди кўзинга жилмайиб қараб,
Сенинг ҳам ёнингни андуҳлар ўраб,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Биламан бу шеърга тушмайди кўзинг,
Балки исмимни ҳам айтмайди сўзинг,
Эҳ алдаб юрибсан ўзингни-ўзинг,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
Бахтли бўлишингни тилайман лекин,
Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪ ONAMGAA
🍃Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
Қадр топмоқ учун ўлмоқ керакми,
Йўқолмоқ керакми топилмоқ учун,
Анов ерда ётган ўша юракми,
Уни тепкилайсиз одамлар нечун?
Соғинмоқлик учун фироқми лозим,
Кўришмоқлик учун зарурми сабаб.
Инсон дегани бу баланд лавозим,
Бир қўнғироқ қилинг ҳол-аҳвол сўраб.
Кира сўрайдими сиздан илтифот,
Битта ширин сўзнинг баҳоси қанча?
Ахир қай муддатга берилар ҳаёт,
Тура оламизми дунё тургунча?!
Давлатми қадрли, жонми омонат,
Гоҳи от-уловда, гоҳ пиёдамиз.
Иймонга қилмасак бўлди ҳиёнат,
Шу нафас сўнгида қай дунёдамиз?!
Йўқолмоқ керакми топилмоқ учун,
Анов ерда ётган ўша юракми,
Уни тепкилайсиз одамлар нечун?
Соғинмоқлик учун фироқми лозим,
Кўришмоқлик учун зарурми сабаб.
Инсон дегани бу баланд лавозим,
Бир қўнғироқ қилинг ҳол-аҳвол сўраб.
Кира сўрайдими сиздан илтифот,
Битта ширин сўзнинг баҳоси қанча?
Ахир қай муддатга берилар ҳаёт,
Тура оламизми дунё тургунча?!
Давлатми қадрли, жонми омонат,
Гоҳи от-уловда, гоҳ пиёдамиз.
Иймонга қилмасак бўлди ҳиёнат,
Шу нафас сўнгида қай дунёдамиз?!
* * *
Мен ҳам бир бандаман, Аллоҳ яратган,
Дунё ор қиларли армонларим бор.
Йўлга тушмоғини интизор кутган,
Сарбонин йўқотган карвонларим бор!
Мен ҳам бир бандаман, Аллоҳ яратган,
Балки сиз билмаган имконларим бор.
Фақат дуоларда исми таралган,
Худодан сўралган инсонларим бор!
Тирик эканимни саодат билган,
Қай кўнгил тубида паноҳларим бор!
Борига боримни баҳшида қилган,
Мухаббат аталмуш гуноҳларим бор!
Кимлар юраверар қадримни билмай,
Ҳар тола сочимга шайдоларим бор.
Қай манзил, қай макон, қай йўлдан юрмай,
Шул заҳот қошимда пайдоларим бор.
Атай тарозуни қийшиқ қўйсалар,
Ишқ ҳаққи ҳиёнат бозорларим бор,
Тириклар тик қараб кўзим ўйсалар,
Бориб бағрим босар мозорларим бор!
Мен ҳам бир бандаман, Аллоҳ яратган,
Дунё ор қиларли армонларим бор.
Йўлга тушмоғини интизор кутган,
Сарбонин йўқотган карвонларим бор!
Мен ҳам бир бандаман, Аллоҳ яратган,
Балки сиз билмаган имконларим бор.
Фақат дуоларда исми таралган,
Худодан сўралган инсонларим бор!
Тирик эканимни саодат билган,
Қай кўнгил тубида паноҳларим бор!
Борига боримни баҳшида қилган,
Мухаббат аталмуш гуноҳларим бор!
Кимлар юраверар қадримни билмай,
Ҳар тола сочимга шайдоларим бор.
Қай манзил, қай макон, қай йўлдан юрмай,
Шул заҳот қошимда пайдоларим бор.
Атай тарозуни қийшиқ қўйсалар,
Ишқ ҳаққи ҳиёнат бозорларим бор,
Тириклар тик қараб кўзим ўйсалар,
Бориб бағрим босар мозорларим бор!
#биргина
Биргина табассум дўстликни бошлай олади...
Биргина сўз бутун бир урушни тўхтата олади...
Биргина назар қадрдонликни сақлаб қола олади...
Ва биргина инсон сенинг бутун ҳаётингни ўзгартира олади...
Ишққа, муҳаббатга тўлдира олади...
Керак бўлса остун-устун қилади...
Вайрон қилади...
Биргина табассум дўстликни бошлай олади...
Биргина сўз бутун бир урушни тўхтата олади...
Биргина назар қадрдонликни сақлаб қола олади...
Ва биргина инсон сенинг бутун ҳаётингни ўзгартира олади...
Ишққа, муҳаббатга тўлдира олади...
Керак бўлса остун-устун қилади...
Вайрон қилади...
Сиз борсиз - ки кемтик дунёда
Билинмайди кам ила кўстим;
Иймонингиз бўлсин зиёда .
Аллоҳ сизни асрасин дўстлар!!
Бу оламнинг ташвишларидан,
Фитна бўлмиш ҳар ишларидан;
Шайтон шарри - қилмишларидан
Аллоҳ сизни сақласин дўстлар!
Уйингизда кўринг ҳаловат,
Икки дунё топинг саодат.
Иймонингиз бўлсин саломат -
Аллоҳ сизни асрасин дўстлар!
Сиз борсиз-ки чароғон олам,
Сизлар билан ҳаёт муҳташам.
Дўст бўлайлик жаннатларда ҳам
Аллоҳ сизни асрасин дўстлар!
Билинмайди кам ила кўстим;
Иймонингиз бўлсин зиёда .
Аллоҳ сизни асрасин дўстлар!!
Бу оламнинг ташвишларидан,
Фитна бўлмиш ҳар ишларидан;
Шайтон шарри - қилмишларидан
Аллоҳ сизни сақласин дўстлар!
Уйингизда кўринг ҳаловат,
Икки дунё топинг саодат.
Иймонингиз бўлсин саломат -
Аллоҳ сизни асрасин дўстлар!
Сиз борсиз-ки чароғон олам,
Сизлар билан ҳаёт муҳташам.
Дўст бўлайлик жаннатларда ҳам
Аллоҳ сизни асрасин дўстлар!
- Sevish uchun gaplashish shart emas..
O'sha inson qalbingiz va duolaringizda bolsa bas..!
O'sha inson qalbingiz va duolaringizda bolsa bas..!