"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.23K subscribers
59K photos
10.3K videos
96 files
8.11K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
#маънавият

Одамийлик, меҳр- оқибат улуғланадиган Қурбон хайити ҳам халқимиз томонидан ЭНГ ардоқли байрам сифатида нишонланади.
Миллий қадриятларимизнинг ЭНГ гўзал кўринишларини ўзида мужассам этган Қурбон хайитида кам таъминланган, эхтиёжманд оилалар, боқувчисини йўқотган лар, кексалар, ногиронлиги бор шахслар йўқланиб, уларга меҳр ва саховат кўрсатилади.
Ушбу ардоқли байрам муносабати билар туманимиздаги
50 - сонли манзил колонияда хам жазо муддатини утаётган махкумларга "Қадриятларимиз умри боқийдир" мавзуида байрам тадбири ташкиллаштирилди.
Байрам тадбирида эл суйган санъаткорлардан Ахрор Усмонов ва Ганижон Курбоналиев ,"Севимли" телеканалининг бошловчиси Нигора Сайидзода ва актриса Шохида Ризаевалар иштирок этиб, ўз санъатларини намойиш этдилар.

@piskenthayoti
#соҳага_доир_ҳужжатлар

📣 "Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш ва таълим жараёнлари тартиби тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 23-майдаги тегишли қўшма қарори билан “Умумий ўрта таълим муассасаларидаги “Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.

👉 Унга кўра, “Жасорат синфлари”да:

ўқиш муддати етти йилдан (5 — 11-синфлар) иборат бўлади;
ҳар йили 4-синфни битирган 26 нафар ўқувчи 5-синф учун танлов асосида қабул қилинади;

👉 “Жасорат мактаблари”га кириш имтиҳонлари қай тартибда ўтади?

ўқишга кириш учун номзод ўқувчиларнинг ҳужжатлари “ariza.piima.uz” платформасида онлайн шаклда қабул қилинади;

ўқишга учун кириш имтиҳонлари икки (тест ҳамда жисмоний) босқичда амалга оширилади;

тест синовлари ўтказиладиган фанлар бўйича топшириқлар спецификацияси ва баҳолаш мезонлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ҳар йили имтиҳон бошланишидан бир ой олдин эълон қилинади;

тест синовлари она тили ва математика фанларидан ташкил этилади;

кириш имтиҳонларининг якуний натижалари ҳар йили август ойида вазирлик ва Жасорат мактабларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади;

👉 “Жасорат синфлари”да таълим жараёнлари қандай олиб борилади?

таълим жараёнлари 5-11- синфларда кундузги таълим шаклида, умумий ўрта таълим муассасалари учун белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилади;

математика, ЧҚБТ, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади;

ўқув йили давомида икки марта ҳарбий полигонларда, ҳар чоракда бир марта ҳарбий қисмларда амалий машғулотлар олиб борилади;

9-синфни якунлаган ўқувчиларга таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, 11-синфни тамомлаган ўқувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома берилади;

👉 "Жасорат мактаблари”ни битирган ўқувчиларга қандай имтиёзлар бор?

аъло баҳолар билан тамомлаган ҳамда “Ватан таянчи” отрядининг аъзоси бўлган бир нафар ўқувчига Мудофаа вазирлиги томонидан олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган ҳамда юридик таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.

👉 Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 15-ноябрдаги тегишли қарори билан “Жасорат мактаблари” рўйхати тасдиқланган.

@piskenthayoti
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, ер участкаси олиб қўйилганлиги муносабати билан ҳуқуқ эгасига ноқулайликлар келтириб чиқарилганлиги учун компенсация сифатида ер участкасида жойлашган кўчмас мулк бозор қийматининг 5 фоизи миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади. Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Илм ўрганингки, сизни олим деб танисинлар ва илмингизга амал қилингки, сизни аҳли илм деб билсинлар.
Хазрат Али
@piskenthayoti
Фалокатнинг ҳам ҳикмати бордир...
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Ўтган замонда Аллоҳ таолонинг севимли бандаларидан бирининг боғида бир булбул яшар эди.
Булбул ҳар тонгда Аллоҳнинг минг бир исмини тараннум этарди. Кунларнинг бирида шиддатли бўрон бўлиб унинг уясини ер билан яксон қилди. Ўша кундан бошлаб булбул ғамгин бўлиб қолди.
Аллоҳнинг дўсти бир куни булбулдан нега сайрамаётганини сўради.
Булбул:
– Менинг жуда ҳам чиройли уям бор эди. Унинг ичига чиройли тухумлар қўйган эдим. Бахтли ва шодон яшаётган чоғимда Раббим бир бўрон юборди. Уйим-жойим йиқилди, тухумларим нобуд бўлди. Унинг қайғусидан сайрамас бўлдим¬, – деди.
🍃
Қушчанинг дардини эшитган валийуллоҳ кулбасига қайтиб бу ҳикоятнинг ҳақиқатини билиш учун муроқабага ўтирди. Важдда ўтираркан, Раббил оламийн унинг кўнглига шуларни илҳом этди.
– Булбулга айтгинки, агар бўрон юбориб уясини йиқитмасак эди, япроқлар орасидан унга яқинлашиб қолган катта илон уни ютиб юборар эди.
🍃
Аллоҳнинг дўсти булбулга бу гапни сўзлаб берганидан сўнг булбул йиғлади ва истиғфор айтди. Яна Раббимизнинг минг бир исмини тараннум эта бошлади.
🍃
Жалолиддин Румий ҳазратлари айтадики:
“Туя эгаси туясининг ярасини микроб тушмасин дея доғлар экан, туянинг жони оғрийди.
Туя нега азоб тортаётганини билмайди, туянинг эгаси эса бу ишни нима учун қилаётганини туяга айтмайди. Чунки сўйлагани билан туя уни англай олмайди”.


Жaloliddinrumiy каналидан олинди.
@piskenthayoti
Бахт ва бахтсизлик

Йўл ёқасида бир киши тиланчилик қилиб ўтирарди. Бир отлик киши унинг ёнидан ўтиб кетаётиб, қамчиси билан уни бир урди ва йўлида давом этди. Тиланчи унинг орқасидан қараб:
- Бахтли бўл! - деб бақирди.
Буни кўриб турган бир йўловчи:
- У сени урсаю, сен унга бахт тиласанг, бу қанақаси?, - деди. Шунда тиланчи:
- Агар у бахтли бўлганида мени урмаган бўлар эди, - деб жавоб берди.

@piskenthayoti
* * *

Яшаш жуда оғир. Буни фақат яшаш учун муттасил интилаётган одамгина ҳис этади.

Макс Фрай
@piskenthayoti
Сизга яхши кўришларини айтишдими?

Уларга ўзингизни бепарводек кўрсатманг. Вақт келади, сизни яхши кўрганларни тополмай қоласиз!

Доим кимдир сизнинг ишингизга катта аҳамият беради. Сиз эса буни сезмайсиз ҳам.

Оғриқ-аламларини табассум билан ҳикоя қилиб бераётган кишини кўрганингизда билинки, у ичидан минг марта ўлиб бўлгандир!

Кимдир сизни кўрганда ўзини билмаганликка, кўрмаганликка оляптими, демак, сиз унинг зеҳнида яшиндек ярақлаб, барқ уриб турибсиз.

Баъзи вақтларда ўзингиз хоҳлаган нарсангизга эриша олмагансиз, тўғрими? Эҳтимол, ўша эриша олмаганингиз сизга ато этилган улкан неъмат бўлиши мумкин!

Кўз ёшлар энг қиммат суюқликлардир. Улар 1 фоиз сувдан, 99 фоиз ҳис-туйғулардан иборатдир. Заифларнинг қалбларини оғринтирманглар! Тағин у қалблардан бир дуо чиқиб, сизларни ҳалок қилмасин!

Сиз кулсангиз ҳам, йиғласангиз ҳам, барибир, ҳаёт ўтаверади. Тўхтаб қолмайди. Шундай экан, барча дардларингизни устингизга юклаб олмасдан, улардан халос бўлинг, уларни унутинг ва табассум қилинг!

@piskwnthayoti
Ҳаёт - игна, ризқингиз - туя бўлса ҳам, у игнанинг тешигидек жойдан ўтиб, сизга муҳаққақ етиб келади. Шундай экан, хотиржам бўлинг!

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​Шундай одамларни ахтарингки, улар билан суҳбат қилмоқ яхши китоб ўқимоққа баробар бўлсин. Шундай китобларни ахтарингки, мутолааси файласуфлар суҳбатига тенг бўлсин.

Френсис Бекон

@piskenthayoti
Ақл икки хилдир. Биринчиси ўз саъй-ҳаракатинг билан қўлга киритишинг мумкин бўлган ақлдир. Сен уни мактабдаги бола каби китобдан, устозлардан, фикрлардан, талабчанликдан, қоидалардан ва янги илмлардан ўрганишинг мумкин. Ақлинг бошқаларникидан кўра кўпроқ бўлади, фақат билган нарсаларинг миқдорича чарчайсан.

Бошқа бир ақл эса, Аллоҳнинг эҳсонидир. Унинг манбаи руҳдадир. Қалбингдан илм булоғи отилиб чиққанида, унинг манбаи на бузилади, на эскиради, на ранги ўзгаради. Ўз саъй-ҳаракатинг билан қўлга киритган ақл, ташқаридан уйга оқаётган ирмоққа ўхшайди. Агар йўлининг устида бирор тўсиқ бўлса оқишдан ожиз қолади.

Сен ўз ичингдаги булоқни излаб топ!

Жалолиддин Румий


@piskenthayoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM