Forwarded from Башорат Сатторова
#шеърият
ОЛДИМДАН ОҚҚАН СУВ
Халима Худойбердиева
Яшамоқ фароғат, яшамоқ азоб,
Бекорга эгилмас Сиздан бошқа кўк,
Кўнгилларни овлаб умрим бўпти соб,
Сизнинг кетишингиз хаёлда ҳам йўқ.
Олдимдан оққан сув, беқадр сувим,
Умрида бир яйраб, ёзилмаганим.
Бор туриши шафқат, бори сир сувим,
То қуриб қолгунча сезилмаганим.
Бошқалар ёнимдан кетмасин дебман,
Вақт топиб уларга борибман тонг-кеч,
Бошқаларга озор етмасин дебман,
Сизга ҳам етишин ўйламабман ҳеч.
Бошқаларга чопдим шаҳар, кентда ман,
Бир қайтариб ё бир кесатмадингиз,
Манам ғаниматман, манам кетаман,
Деб нечун бир бора эслатмадингиз?
Онам, онам-а?!"
@piskenthayoti
ОЛДИМДАН ОҚҚАН СУВ
Халима Худойбердиева
Яшамоқ фароғат, яшамоқ азоб,
Бекорга эгилмас Сиздан бошқа кўк,
Кўнгилларни овлаб умрим бўпти соб,
Сизнинг кетишингиз хаёлда ҳам йўқ.
Олдимдан оққан сув, беқадр сувим,
Умрида бир яйраб, ёзилмаганим.
Бор туриши шафқат, бори сир сувим,
То қуриб қолгунча сезилмаганим.
Бошқалар ёнимдан кетмасин дебман,
Вақт топиб уларга борибман тонг-кеч,
Бошқаларга озор етмасин дебман,
Сизга ҳам етишин ўйламабман ҳеч.
Бошқаларга чопдим шаҳар, кентда ман,
Бир қайтариб ё бир кесатмадингиз,
Манам ғаниматман, манам кетаман,
Деб нечун бир бора эслатмадингиз?
Онам, онам-а?!"
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.

Шавкат Мирзиёев журналист ва блогерлар жамиятни ҳам, амалдорларни ҳам тарбиялаётгани ҳақида гапирди
“Ижро органи раҳбари бирон қарор қабул қилишдан олдин илгари ҳеч нарса ўқимасди, ҳозир камида 10 марта ўқийди. Журналистлар менга қандай баҳо беради, блогерлар нима дейди, деган саволларни ўзига беряпти.
ОАВ вакиллари ислоҳотларимизга жуда катта ижобий таъсирини кўрсатяпти”, — деди Шавкат Мирзиёев.

#Биласизми
✅ Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади.
❕Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин.
➡️ Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.
📌 Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади.
⚠️ Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#маънавият
Одамийлик, меҳр- оқибат улуғланадиган Қурбон хайити ҳам халқимиз томонидан ЭНГ ардоқли байрам сифатида нишонланади.
Миллий қадриятларимизнинг ЭНГ гўзал кўринишларини ўзида мужассам этган Қурбон хайитида кам таъминланган, эхтиёжманд оилалар, боқувчисини йўқотган лар, кексалар, ногиронлиги бор шахслар йўқланиб, уларга меҳр ва саховат кўрсатилади.
Ушбу ардоқли байрам муносабати билар туманимиздаги
50 - сонли манзил колонияда хам жазо муддатини утаётган махкумларга "Қадриятларимиз умри боқийдир" мавзуида байрам тадбири ташкиллаштирилди.
Байрам тадбирида эл суйган санъаткорлардан Ахрор Усмонов ва Ганижон Курбоналиев ,"Севимли" телеканалининг бошловчиси Нигора Сайидзода ва актриса Шохида Ризаевалар иштирок этиб, ўз санъатларини намойиш этдилар.

#соҳага_доир_ҳужжатлар
📣 "Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш ва таълим жараёнлари тартиби тасдиқланди
✅ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 23-майдаги тегишли қўшма қарори билан “Умумий ўрта таълим муассасаларидаги “Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди.
👉 Унга кўра, “Жасорат синфлари”да:
➖ ўқиш муддати етти йилдан (5 — 11-синфлар) иборат бўлади;
➖ ҳар йили 4-синфни битирган 26 нафар ўқувчи 5-синф учун танлов асосида қабул қилинади;
👉 “Жасорат мактаблари”га кириш имтиҳонлари қай тартибда ўтади?
➖ ўқишга кириш учун номзод ўқувчиларнинг ҳужжатлари “ariza.piima.uz” платформасида онлайн шаклда қабул қилинади;
➖ ўқишга учун кириш имтиҳонлари икки (тест ҳамда жисмоний) босқичда амалга оширилади;
➖ тест синовлари ўтказиладиган фанлар бўйича топшириқлар спецификацияси ва баҳолаш мезонлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ҳар йили имтиҳон бошланишидан бир ой олдин эълон қилинади;
➖ тест синовлари она тили ва математика фанларидан ташкил этилади;
➖ кириш имтиҳонларининг якуний натижалари ҳар йили август ойида вазирлик ва Жасорат мактабларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади;
👉 “Жасорат синфлари”да таълим жараёнлари қандай олиб борилади?
➖ таълим жараёнлари 5-11- синфларда кундузги таълим шаклида, умумий ўрта таълим муассасалари учун белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилади;
➖ математика, ЧҚБТ, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади;
➖ ўқув йили давомида икки марта ҳарбий полигонларда, ҳар чоракда бир марта ҳарбий қисмларда амалий машғулотлар олиб борилади;
➖ 9-синфни якунлаган ўқувчиларга таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, 11-синфни тамомлаган ўқувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома берилади;
👉 "Жасорат мактаблари”ни битирган ўқувчиларга қандай имтиёзлар бор?
➖ аъло баҳолар билан тамомлаган ҳамда “Ватан таянчи” отрядининг аъзоси бўлган бир нафар ўқувчига Мудофаа вазирлиги томонидан олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган ҳамда юридик таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.
👉 Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 15-ноябрдаги тегишли қарори билан “Жасорат мактаблари” рўйхати тасдиқланган.

☑️ Қонунчиликка кўра, ер участкаси олиб қўйилганлиги муносабати билан ҳуқуқ эгасига ноқулайликлар келтириб чиқарилганлиги учун компенсация сифатида ер участкасида жойлашган кўчмас мулк бозор қийматининг 5 фоизи миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади. Каналга уланиш👇👇👇

Илм ўрганингки, сизни олим деб танисинлар ва илмингизга амал қилингки, сизни аҳли илм деб билсинлар.
Хазрат Али
@piskenthayoti
Хазрат Али
@piskenthayoti
Фалокатнинг ҳам ҳикмати бордир...
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Ўтган замонда Аллоҳ таолонинг севимли бандаларидан бирининг боғида бир булбул яшар эди.
Булбул ҳар тонгда Аллоҳнинг минг бир исмини тараннум этарди. Кунларнинг бирида шиддатли бўрон бўлиб унинг уясини ер билан яксон қилди. Ўша кундан бошлаб булбул ғамгин бўлиб қолди.
Аллоҳнинг дўсти бир куни булбулдан нега сайрамаётганини сўради.
Булбул:
– Менинг жуда ҳам чиройли уям бор эди. Унинг ичига чиройли тухумлар қўйган эдим. Бахтли ва шодон яшаётган чоғимда Раббим бир бўрон юборди. Уйим-жойим йиқилди, тухумларим нобуд бўлди. Унинг қайғусидан сайрамас бўлдим¬, – деди.
🍃
Қушчанинг дардини эшитган валийуллоҳ кулбасига қайтиб бу ҳикоятнинг ҳақиқатини билиш учун муроқабага ўтирди. Важдда ўтираркан, Раббил оламийн унинг кўнглига шуларни илҳом этди.
– Булбулга айтгинки, агар бўрон юбориб уясини йиқитмасак эди, япроқлар орасидан унга яқинлашиб қолган катта илон уни ютиб юборар эди.
🍃
Аллоҳнинг дўсти булбулга бу гапни сўзлаб берганидан сўнг булбул йиғлади ва истиғфор айтди. Яна Раббимизнинг минг бир исмини тараннум эта бошлади.
🍃
Жалолиддин Румий ҳазратлари айтадики:
“Туя эгаси туясининг ярасини микроб тушмасин дея доғлар экан, туянинг жони оғрийди.
Туя нега азоб тортаётганини билмайди, туянинг эгаси эса бу ишни нима учун қилаётганини туяга айтмайди. Чунки сўйлагани билан туя уни англай олмайди”.
Жaloliddinrumiy каналидан олинди.

Бахт ва бахтсизлик
Йўл ёқасида бир киши тиланчилик қилиб ўтирарди. Бир отлик киши унинг ёнидан ўтиб кетаётиб, қамчиси билан уни бир урди ва йўлида давом этди. Тиланчи унинг орқасидан қараб:
- Бахтли бўл! - деб бақирди.
Буни кўриб турган бир йўловчи:
- У сени урсаю, сен унга бахт тиласанг, бу қанақаси?, - деди. Шунда тиланчи:
- Агар у бахтли бўлганида мени урмаган бўлар эди, - деб жавоб берди.

* * *
Яшаш жуда оғир. Буни фақат яшаш учун муттасил интилаётган одамгина ҳис этади.
Макс Фрай