Болангизга шукур қилишни ўргатмоқчи бўлсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам, хаттоки қаттиқ нон билан сув ичиб ўтирганингизда ҳам яратганга шукур айтишни унутманг.
Болангизни билим олишини, дарсини ўз вақтида бажаришини истасангиз, ўзингиз ҳам китоб ўқинг.
Болангизни илмли инсон бўлишини хоҳласангиз, илмнинг қудрати ҳақида тез-тез суҳбатлар уюштиринг.
Болангизни нутқи гўзал бўлишини истасангиз, ўзингиз сўзлаётган жумлаларингизга эътиборли бўлинг.
Болангиз буюк шахс бўлишини истасангиз, унга орзу қилишни ва шу орзуларини мақсадга айлантиришни ўргатинг.
@piskenthayoti

#шеърият
Салим Ашур
Хайр, сизнинг йўлингиз бошқа,
Хайр, мен ҳам четга бурилдим.
Баргга ўхшаш кўзларингизга
Кўзим билан тикка урилдим.
Шамол сизни бир япроқ янглиғ
Улоқтирди мендан – дарахтдан,
Қанотлари синди қушларнинг,
Подишоҳлар йиқилди тахтдан.
Хайр, олдга ним эгиласиз,
Сочларимни тарар қўлингиз.
Кетолмайсиз. Карахтсиз. Аммо
Қўлингиздан тортар йўлингиз.
Ростин айтсам, талай қизларни
Ширинликдай татиб кўрдим мен.
Таманнолар жонимга тегса,
Кўчаларда ёлғиз юрдим мен.
Бироқ сиздек асални ҳали
Учратмади ҳеч, қари жаҳон.
Мен билган бу лаззат қошида
Новвотлар ҳам тошдек нотавон.
Ширинлик тез баъдга тегади,
Сиз кўнглимга охир урдингиз.
Буни сезиб бир сафар саҳар,
Кетаман, деб йиғлаб турдингиз.
Нима дердим? Боринг. Соғ бўлинг,
Қўлларимда қўлингиз изи.
Сочларимни оловдай ўртар
Сочингизни муаттар иси.
Хайр, бошқа-бошқа йўлимиз.
Кўзларингиз тўлмасин ёшга.
Қанот қоқар икки қўлингиз,
Хайр, сизнинг йўлинггиз бошқа.
@piskenthayoti
Салим Ашур
Хайр, сизнинг йўлингиз бошқа,
Хайр, мен ҳам четга бурилдим.
Баргга ўхшаш кўзларингизга
Кўзим билан тикка урилдим.
Шамол сизни бир япроқ янглиғ
Улоқтирди мендан – дарахтдан,
Қанотлари синди қушларнинг,
Подишоҳлар йиқилди тахтдан.
Хайр, олдга ним эгиласиз,
Сочларимни тарар қўлингиз.
Кетолмайсиз. Карахтсиз. Аммо
Қўлингиздан тортар йўлингиз.
Ростин айтсам, талай қизларни
Ширинликдай татиб кўрдим мен.
Таманнолар жонимга тегса,
Кўчаларда ёлғиз юрдим мен.
Бироқ сиздек асални ҳали
Учратмади ҳеч, қари жаҳон.
Мен билган бу лаззат қошида
Новвотлар ҳам тошдек нотавон.
Ширинлик тез баъдга тегади,
Сиз кўнглимга охир урдингиз.
Буни сезиб бир сафар саҳар,
Кетаман, деб йиғлаб турдингиз.
Нима дердим? Боринг. Соғ бўлинг,
Қўлларимда қўлингиз изи.
Сочларимни оловдай ўртар
Сочингизни муаттар иси.
Хайр, бошқа-бошқа йўлимиз.
Кўзларингиз тўлмасин ёшга.
Қанот қоқар икки қўлингиз,
Хайр, сизнинг йўлинггиз бошқа.
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!
Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!
Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори
—
Постановление Президента Республики Узбекистан "О праздновании священного Курбан хайита"
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги
—
Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ҳурматли Пискент тумани аҳли!
Сиз, азиз тумандошларимизни Ислом оламида улуғ ва муқаддас саналған Қурбон ҳайити байрами билан самимий муборакбод этаман!
Бу муборак айём халқимизнинг меҳр-оқибат, бағрикенглик, сабр ва шукроналик каби олий инсоний фазилатларини яна бир бор юксак даражада намоён этадиган, қалбларимизга самимийлик ва руҳий поклик бағишлайдиган улуғ бир кунда, барчангизга тинчлик ва осойишталик, оилаларингизга файзу барака, соғлик-саломатлик ва муҳаббат тилайман.
Қурбон ҳайити инсонни Аллоҳга яқинлаштирувчи, ўзаро иноқлик ва меҳр-шафқат руҳини мустаҳкамловчи қадрли айёмдир. Шундай экан, бу кунда муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, яқинларимизни хурсанд этиш, бағрикенглик ва ота-боболаримиз анъаналарига содиқ қолиш ҳаммамиз учун улуғ масъулиятдир.
Яратган ҳар бирингизга ўз раҳмати ва баракасини ёғдирсин. Қурбонликларимиз, дуоларимиз, эзгу ниятларимиз қабул ва мақбул бўлсин!
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Музаффар Арипов

#маънавият
МЕХР- МУРУВВАТ БАЙРАМИ
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўгрисида"ги 30.05.2025 йилдаги 195- сонли Қарори маънавий ҳаётимизда меҳр-оқибат, бағрикенглик, мурувват, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу тамойилларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамияти беқиёс эканлигини,
ушбу қутлуғ айёмни муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик ғоялари ҳамда миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлашга нақадар катта эътибор берилаётганининг далилидир.
Давлатимиз рахбарининг мазкур қарорида таъкидланганидек
«халқимизга хос меҳр-оқибат, инсонпарварлик, шукроналик, саховат ва бағрикенглик каби эзгу фазилатлар тимсоли бўлган, асрлар давомида маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин тутиб келаётган муборак Қурбон ҳайитининг аҳамияти Янги Ўзбекистонда ижтимоий давлат барпо этиш жараёнлари ҳал қилувчи босқичга кираётган бугунги шароитда тобора ортиб бормоқда.
Президентнинг мазкур қарорида аҳолининг Қурбон хайити байрамини муносиб тарзда ўтказиши учун яратилаётган қулай шарт- шароитлар,қўшимча дам олиш кунларининг белгиланиши, Хайит кунларида юртимизнинг муқаддас қадамжоларига Зиёрат уюштирилиши ва зиёратчиларга қулай шарт- шароитлар яратилиши, Қурбон хайити кунларида халқимизга хос бўлган эзгу ва савоб ишларни амалга ошириш каби эзгу ишларнинг амалга оширилиши яққол кўрсатиб берилганлиги тахсинга лойиқдир.

#МУНОСАБАТ
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 2 июндаги "Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилиши" – тўғрисидаги фармонни чуқур миннатдорчилик ва мамнуният билан қабул қилдим!
Муҳтарам Президентимиз ҳеч бир шахсни эътибордан четда қолдирмаган! Ахоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора тадбирлар кўламини кенгайтириш,фуқароларнинг даромадларини изчил ошириб бориш сиёсатини давом эттириш, ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга қаратилган чора тадбирдир.
Бугун шахсан давлатимиз раҳбариниен ҳар бир хотин қиз тўғрисида қайғураётгани бизларни беҳад қувонтирмоқда.
мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ўз мевасини бера бошлаганини оддий одамларимизнинг кўзларидаги қувончларни кўриб, раҳматларини эшитиб айтмоқдаман. Президентимизнинг биз учун қилаётган сай ҳаракатларидан чексиз миннатдорман!
Хуршида Бегматова
"Мингтепа " маҳалла хотин- қизлар фаоли.

ХАЙИТ БАЙРАМИ КЕНГ
НИШОНЛАНДИ
Бугун туманимизда ҳам бутун мусулмон оламининг ЭНГ ардоқли байрамларидан бири бўлган Қурбон хайити кенг нишонланди .
Туманимиздаги еттита масжидда эрта тонгда туманимизнинг ўн тўрт мингдан зиёд аҳолиси Қурбон хайити номозини ўқишга чиқдилар.
Уларда тумандошларимизнинг Хайит номозини ўқишлари учун барча шароитлар яратилди.
Масжидларда тез тиббий ёрдам, ФВВ ва ИИБ ходимларининг навбатчилиги ташкил қилиниб, уларнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланди.
Бугун туманимиз жомеъ масжидининг ўзида саккиз мингдан зиёд аҳоли хайит намозини ўқиб, ўз эътиқодларини намоён қилдилар.
. Намоздан сўнг туман бўйича йигирмадан зиёд маҳаллалардан уч юздан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга Қурбонлиқ гўшти ва озиқ овқат маҳсулотлари эхcон қилинди.
-Бизнинг жомеъ масжидимизнинг ўзида ўнта маҳалладаги юзта хонадонга Қурбонлиқ гўшти ва озиқ овқат маҳсулотлари тарқатилди , бу ҳам бўлса халқимизнинг бир- бирига нисбатан бўлган меҳр- мухаббат,одамийлик ва оқибатининг намойишидир- ,дейди туманимиз бош жомеъ масжиди масъул ходими А.Абдухалилов.

Болаларни китобхон қилиш учун 10 та тавсия
1. Ўзингиз китоб, ўқиб ўрнак бўлинг;
2. Болангизга китоб ўқиб беринг;
3. Уйқуга ётишидан олдин эртак ёки ҳикоя ўқиб беринг;
4. Китоб ўқишнинг фойдалари ҳақида унга сўзлаб беринг;
5. Китоб ўқийдиган болалар билан дўстлаштиринг;
6. Китобдан чалғитиши мумкин бўлган нарсалар – ТВ, телефон, компьютер, планшетлардан меъёрида фойдаланишига рухсат беринг. Шунингдек, бу жиҳозлардан кам фойдаланиш билан ўзингиз ҳам ўрнак бўлинг;
7. Унга суратли, қизиқарли китоблар ҳадя қилинг;
8. Китоб ўқигани учун мукофотланг. Масалан, битта китобни ўқиб бўлсанг, фалон нарса олиб бераман ёки фалон жойга сайрга олиб бораман, деб унга хуш келадиган ваъдаларни беринг ва шартни бажарганда буни дарҳол, мамнуният ила амалга оширинг;
9. Кўп китоб ўқиб, илм ўрганиб, муваффақиятга эришган кишилар ҳақида фарзандингизга сўзлаб беринг;
10. Фарзандингиз билан китоб дўкони ва кутубхоналарга боринг. Ўзи истаган китобларни олиб беринг.
Ғиёсиддин Юсуф

ХИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ
Мен тўғри йўлда йиқилган инсонни кўрмадим!
Саъдий Шерозий
Агар келажакда бир кун «кошки эди» деб қолишни истамасанг, уч нарсани тўғри танла! Рафиқангни, ишингни, дўстингни.
Юнус Эмре
Қуёш тиғида юрмоққа жасорати етмаган инсон сояда қолмоққа ва сояни нур деб ҳисобламоққа маҳкумдир!
Шамс Табризий
Пасткаш мақтангани билан буюк бўлмас, эчки югургани билан кийик бўлмас.
«Маҳбуб ул-қулуб»дан
Гар сирингни асраш ўзингга малолдир, бошқа биров уни асрамоғи маҳолдир.
«Маҳбуб ул-қулуб»дан
Ҳаё - инсоннинг абадий гўзаллиги ва латофатидир. Ҳаёсиз юз жонсиз жасадга ўхшайди.
Абу Али ибн Сино
Сизни мақтаган инсонлардан тинчгина узоқлашинг. Мақтовнинг охири кибр ва ғафлатдир.
Алберт Камю

* * *
— Шоир ким?
— У шундай мавжудотки, тириклигида кўчаларда уйсиз, юпун юради-да, ўлгач ўша кўчани, ҳатто шаҳарни унинг номи билан аташади...
Шукур Жаббор

Энг катта қилган хатоим — умримнинг тўртдан уч қисмини “эртани ўйлаб” ўтказганим бўлган!
Шамларни ёқинг, табассум қилинг. Энг чиройли ликопчаларда таомланинг. Фойдаланмайдиган буюмлар йиғманг. Чиройли, ярашиқли кийининг. Ҳеч қачон қандайдир муҳим дақиқаларни кутманг. Ҳаёт — бир лаҳзада тугайдиган нарса. Бугунингизда яшанг — қойилмақом, чиройли ва тантанавор…
Алиса Фрейндлих

#ибратли хикоя
Cинов...
Албатта, Қиёмат куни ўз исмларингиз ва оталарингизнинг исми ила чақирилурсиз. Бас, исмларингизни гўзал қилинг (Ҳадисдан)
У келди...
Биз кутган миттивой тўққиз ойда келди.
Афсус, вазнига етмай туғилган илк жияним тенгдошларига етиб олгунича махсус апаратда сақлаб туриладиган бўлди.
Аммо мен сизга айтсам, у шу қадар митти, шу қадар покиза, шу қадар нафис эдики, буни фақат уни кўрсангизгина тушунасиз!
Ўзбек хонадонида чақалоқ туғилибдики, энг биринчи унга қандай исм қўйилиши ҳақида бош қотирилади.
Муқаддас Ислом динимиз ҳам болаларга маънодор ва чиройли исм қўйишга даъват қилади.
Ҳуллас, биз ҳам туғилган қизчамизга исм қидиришга шўнғиб кетдик.
Кечки таом устида ҳазил-ҳузул билан гап яна исм танлашга тақалди.
Шунда отам: Ҳожар бувим бор эди. Ҳаётини қўлидан келганча одамларга яхшилик қилишга сарфлагандилар, ҳалол яшардилар.
Эсимда, тўқсон ёшни қоралаб қолганида ҳам, қарилик силласини қуритганда ҳам намозини адо қилишни канда қилмадилар.
Шу бувимдек солиҳа аёл бўлсин, исмини Ҳожарбегим қўямиз дедилар.
Бошимни секин кўтариб атрофга қарадим.
Акаларимнинг юз ифодаларидан уларнинг бу исмга норози еканини шундоқ билиб олса бўларди. Биринчи бўлиб кичик акам гап бошлади.
- Ўҳҳў, милоддан аввалги даврда қўйилганми бу исмингиз?
Ҳозир ҳеч ким фарзандига бундай Исм қўймайди, дада. Кампирларнинг исми-ку! дея кулиб юборди.
Етмаганига катта акам ҳам ўз қизига бу исмни раво кўрмади шекилли кичик акамнинг гапини тасдиқлаганча давом етди.
- Дада, ўйласангизчи, эртага мактабга борса ўртоқлари исмининг устидан кулади, тўйи бўлсачи?
Фалончижон ва Ҳожархоннинг тўйига ҳуш келибсиз "дейишадими? Бўлмайди деганча ўзи ўйлаб қўйган жарангдор ва замонавий исм намуналарини келтириб кетди.
Мен доимгидек жим бўлиб атрофни кузатаман.
Дадам урушмади.
Фақатгина акаларимга қарата
- Майли, нима хоҳласанг шуни қилларинг, аммо, умматнинг онасининг исмини устидан кулма! деганча овқатга ҳам қарамай нариги хонага чиқиб кетдилар.
Дадамнинг одатлари шу. Қалблари оғридими, бўлди, ошиқча гап гапирмайдилар. Индамай чиқиб кетадилар.
Орага оғир сукунат чўкди. Тинчликни катта акамнинг телефон овози бузди.
Ойимга қарата Келинингиз қўнғироқ қиляпти дедиларда, телефонни кўтариб динамик тугмасини босиб қўйдилар.
Телефондан келинойимнинг бўғиқ йиғи овози эшитилди.
- Адаси...
Туғруқхонада чироқ ўчиб қолди. Боламизнинг аппарати ўчиб қолди. Энди ўлиб қоладими?! Ҳамма докторлар тепасида турибди, дея чинқириб йиғлаб юборди.
Бирдан ҳаммаёғим музлаб кетди. Танамга шу қадар кучли оғриқ турдики, суякларим шақиллаб кетгандек туюлиб кетди.
Акам бир зум ўзини йўқотиб қўйди.
- Вой, вой ҳозир бораман, йиғлама, деганча югуриб уйдан чиқиб кетди.
Кичкина акам бўлса
- Бу нима жиннилик? Туғруқхонада ҳам чироқ ўчарканми?
Пойтахтда ҳам чироқ ўчарканми? дея тинмай бақирарди.
Ойим эса, неча йил кутиб-кутиб туғилган илк набираси учун нима қилишини билмай қолганди.
Биз ожиз эдик.
Биз Аллоҳнинг ишлари олдида ожиз қолгандик!
Орадан таҳминан 3-дақиқа ўтиб катта акам яна югуриб уйга кириб келди.
- Келди, чироқ келди, деди-ю, деворга суянганча йиғлаб юборди.
Акамнинг кўз ёшларини илк бор кўрдим!
Ҳаммамиз йиғлардик.
Меҳрибон Аллоҳимга шукроналар келтириб йиғлардик!
Биринчи бўлиб онам тилга кирди:
- Ҳўш, нима муҳим экан? Исмми? Ёки соғлиқ? Отангнинг қалбини оғритдинг, юрагини тилка пора қилдинг.
Фарзанд қанақа экан?
Ширин бўларканми?
Энди ўзинг ўйлаб кўр, ўз фарзандидан, силаб-сийпалаб катта қилган боласидан шундай гаплар эшитиш қанчалик оғир эканини... Аллоҳ сени синади!
Акам йиғлаб отамдан кечирим сўради...
Ҳозир эса ушбу ҳикояни ёзар эканман, ёнимда тамшанганча нотубукимга талпинаётган кичик Ҳожар онамиздан ҳаммангизга салом йўллаганча, якунлайман!
Улуғхўжайева Руқия.
(Руқайя Юсуфий)
P.s. Иброҳим АСнинг аёллари, Исмоил АСнинг оналарининг исми Ҳожар бўлган.