This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсонни оташ эмас, ўз ғафлати ёқар. Барчадаги камчиликни кўрар-у, аммо ўзига кўрдек боқар. Нимага қандай боқсанг, у ҳам сенга шундай боқар.
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#маънавият
АРАФА КУНИ... (ЭҲТИЁЖЛАР КУНИ)
Агар қадр кечаси номаълум бўлса, арафа куни аниқдир. Агар қадр кечасида фаришталар тушса, арафа куни Аллоҳ таолонинг Ўзи тушади.
Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларидан:
Арафа куни, Яратган бандаларини гуноҳидан кечганчалик бошқа бирор кун йўқ!
Имом Муслим ривояти.
Инсон бу кунда энг савоб ва Эзгу амалларни адо этиши лозим.
Шунингдек, ўзи, ота-онаси, яқинлари, устозлари, биродарлари, дўстлари, суюклилари, унга яхшилик қилган кишилар ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши лозим бўлади.

Икки нарса сенинг кимлигингни билдиради:
Ҳеч нарсанг йўқ экан, кўрсатган сабринг.
Ҳар нарсанг бор экан, кўргизаётган муносабатинг.
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
Ҳеч нарсанг йўқ экан, кўрсатган сабринг.
Ҳар нарсанг бор экан, кўргизаётган муносабатинг.
Жалолиддин Румий
@piskenthayoti
Бир зиёфатда бир киши ўзининг бошланғич синф устозини кўриб қолди. У устозига мутлақ ҳурмат ва эҳтиром билан боқиб:
– Устоз! Мени танидингизми? Мени эсладингизми? – деди.
Устоз:
– Афсус, эслай олмадим, – деди.
У киши деди:
– Қандай эслай олмайсиз?! Ахир мен синфдошларимдан бирининг соатини ўғирлаган эдим. Соатини ўғирлатган синфдошим йиғлай бошлади. Сиз бизнинг барчамизни ўрнимиздан турғизиб чўнтакларимизни текширмоқчи бўлдингиз. Мен энди синфдошларим ва устозлар олдида шарманда бўлишимга ишондим. Энди улар мени доимо масхара қилишади, шахсиятим бутунлай барбод бўлади деб ўйладим.
Сиз ўшанда биздан деворга қараб кўзимизни юмиб туришимизни сўраган эдингиз. Сиз чўнтакларни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганида чўнтагимдан соатни олдингиз ва текширишни давом эттирдингиз. Охирги болани ҳам текшириб сўнгра бизни ўтиришимизни айтдингиз.
Мен ҳамон шарманда бўлишдан қўрқиб дағ-дағ титрар эдим. Сиз соатни эгасига қайтардингиз. У бола шодликдан йиғлаб юборди, соатини ким ўғирлаганини билмай қолди. Бутун ўқишим мобайнида ўғирлик ҳақида менга гапирмадингиз. Бошқа устозлар ҳам ўғирликни эслашмади. Эсладингизми устоз? Қандай эсламаслигингиз мумкин? Буни унутишингиз мумкин эмас!
Устоз бутунлай хотиржамлик билан деди:
– Йўқ, эслай олмадим. Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман!

#ибратли хикоя
ҚУРБОНЛИК.
Қурбон ҳайити олдидан ўртаҳол оила бошлиғи жонлиқ олиш учун бозорга борди. Семиз, чиройли, кўнглидагидек қўйни сотиб олди. Ёнидаги оғайнисига:
- Дўстим, келинг, бу қўйни уйимга олиб боринг! Мени зарур ишларим бор. Улгурмай қоламан, - деди.
Оғайниси қўйни олиб дўстининг уйи томон кетди. Манзилга етганда дўстининг уйи билан қўшнисини уйи жуда ўхшаш бўлгани учун адаштириб ва Аллоҳнинг ҳикмати билан қўшнисини уйига қўйни ташлаб кетди. Хаёлидан кўтарилиб, жонлиқ кимники эканлигини айтмасдан жўнаб кетди.
У қўйни берган манзил аҳли жуда фақир яшашарди.
- Эй Аллоҳ, қайсидир солиҳ кишининг қалбига солибди - да, бизга эҳсон қилибди, - дейишди.
Қўй эгасининг аёли қўшниларини кўриб:
- Товба, буларнинг ўзи бир аҳволда яшашса, қўйга қаердан пул топишди экан, - деди.
Кеч тушди. Оила бошлиғи ишдан қайтди. Фарзандлари, аёли уни одатдагидай кутиб олишди. Уйда қурбонлик шукуҳи йўқ эди.
Аёлидан:
- Дўстим қўй олиб келиши керак эди, бугун сотиб олгандим, қани? - деб сўради.
Аёли:
- Ҳа, айтдим - а-а-а? Қўшниларимиз қўй олганларини кўрдим, дўстингиз ўшаларга ташлаб кетибдилар - да! Боринг, хўжайин, қўйимизни келтиринг! - деди.
- Қўйсанг - чи, хотин! Уларнинг фарзандалари роса суюнишгандир. Мен қандай қилиб уларнинг қувончини тортиб олай? - деди.
Эртаси куни тонг отиши билан у киши яна бозорга борди. Қараса, бир сотувчи қўйларини жойлаштираётган экан.
- Эй Аллоҳим, зора шу кишининг биринчи харидори бўлай - да, менга арзонроққа яхшироқ қўй берса, - деб секин бора бошлади.
Уни олдига келганида биласизми сотувчи нима деди?
- Йўлда келаётганимда қўйларим билан бахтсиз ҳодисага учрадик. Аллоҳга шукур, мен ҳам, жониворларим ҳам омон қолдик. Саломат қолганимизнинг шукронасига Аллоҳ учун биринчи келган харидорга энг яхши қўйимни бепул беришга назр қилдим. Қани биродар, танланг! Истаганингизни олинг! - деди.
Ҳали киши:
- Субҳаналлоҳ,Парвардигорим, бунчалар Меҳрибонсан, - деди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кизикарли_дунё
Мана Кореяда қурилиш қандай бўлади
Шовқин, ҳатто бир дона чанг хам чиқаришмас экан, ҳатто усталарни кўрмас экансиз

ЯХШИ ОДАМГА ОСОН ЭМАС...
Бир киши кечда машинасини ўғирлатди. Эртаси куни уни ўз жойида ювилган, озода ҳолда топди. Эшикни очган эди машина салонида қуйидаги мактубга кўзи тушди:
“Минг бор узр, машинангизни олиб турдим. Чунки аёлимни тўлғоқ тутаётган эди. Уни машинангизда туғруқхонага олиб бордим. Алхамдулиллах, биз фарзандли бўлдик. Сиз ва ахлингизга хадия сифатида кинотеатр учун чипта ва баъзи ширинликлар, чақилган ёнғоқ ва писта қолдирдим. Уларни орқа ўриндиқдан топасиз. Мени маъзур тутасиз деган умиддаман“.
Киши табассум қилди ва кўзёшларини артиб:
“Аллохга ҳамд бўлсин. Биз ўйламаган томондан бизга ризқ ва ажр-савоб тақдим қилди“, деди. Шундан сўнг оиласи билан кинотеатрга йўл олди.
Уйга қайтгач уйини ўғри урган шип-шийдон холда топди. Унда бир мактуб хам қолдириб кетилган эди:
“Қалай, сизга кино ёқдими?“.
Кейинида қандай мақсад яширинганини билмай туриб бошқаларнинг хатти-харакатларига алданиб қолманг. Бугунги кун жамиятидаги кишилар билан муомалада ўта огох бўлинг!
Жасур Хасан
арабчадан таржима қилган

Ишонинг...
Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан...
Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак ҳаётингизда ўз ролларини ижро этиб, бажариб бўлдилар..
Соғлиғингизга келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди..
Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг...
@piskenthayoti
Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан...
Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак ҳаётингизда ўз ролларини ижро этиб, бажариб бўлдилар..
Соғлиғингизга келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди..
Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг...
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН
Бугун тушимда отам меҳмон бўлдилар!
Вафот этганларига анча йиллар бўлган эди,уларни кеча жуда кўп эсладим,уларни жудаям соғинган эдим,қанчалик уларсиз ғариб эканимни эсладим...
Қувончли томони шундаки
куни бўйи тафтларини ҳис қилиб учиб юрдим,эсладим,севиндим..
Соғинган қалблар тушда бўлса ҳам учрашсин……

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЧОРСУ БОЗОР ХОНИМИдан тайёрлаймиз.
Ғоят хушхўр, тансиқ ва иштахаочар хонимни уйимизда ҳам маромига етказиб тайёрлашимиз мумкин.
Фақат бир оз хафсала қилсангиз кифоя.

Болангизга шукур қилишни ўргатмоқчи бўлсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам, хаттоки қаттиқ нон билан сув ичиб ўтирганингизда ҳам яратганга шукур айтишни унутманг.
Болангизни билим олишини, дарсини ўз вақтида бажаришини истасангиз, ўзингиз ҳам китоб ўқинг.
Болангизни илмли инсон бўлишини хоҳласангиз, илмнинг қудрати ҳақида тез-тез суҳбатлар уюштиринг.
Болангизни нутқи гўзал бўлишини истасангиз, ўзингиз сўзлаётган жумлаларингизга эътиборли бўлинг.
Болангиз буюк шахс бўлишини истасангиз, унга орзу қилишни ва шу орзуларини мақсадга айлантиришни ўргатинг.

#шеърият
Салим Ашур
Хайр, сизнинг йўлингиз бошқа,
Хайр, мен ҳам четга бурилдим.
Баргга ўхшаш кўзларингизга
Кўзим билан тикка урилдим.
Шамол сизни бир япроқ янглиғ
Улоқтирди мендан – дарахтдан,
Қанотлари синди қушларнинг,
Подишоҳлар йиқилди тахтдан.
Хайр, олдга ним эгиласиз,
Сочларимни тарар қўлингиз.
Кетолмайсиз. Карахтсиз. Аммо
Қўлингиздан тортар йўлингиз.
Ростин айтсам, талай қизларни
Ширинликдай татиб кўрдим мен.
Таманнолар жонимга тегса,
Кўчаларда ёлғиз юрдим мен.
Бироқ сиздек асални ҳали
Учратмади ҳеч, қари жаҳон.
Мен билган бу лаззат қошида
Новвотлар ҳам тошдек нотавон.
Ширинлик тез баъдга тегади,
Сиз кўнглимга охир урдингиз.
Буни сезиб бир сафар саҳар,
Кетаман, деб йиғлаб турдингиз.
Нима дердим? Боринг. Соғ бўлинг,
Қўлларимда қўлингиз изи.
Сочларимни оловдай ўртар
Сочингизни муаттар иси.
Хайр, бошқа-бошқа йўлимиз.
Кўзларингиз тўлмасин ёшга.
Қанот қоқар икки қўлингиз,
Хайр, сизнинг йўлинггиз бошқа.
@piskenthayoti
Салим Ашур
Хайр, сизнинг йўлингиз бошқа,
Хайр, мен ҳам четга бурилдим.
Баргга ўхшаш кўзларингизга
Кўзим билан тикка урилдим.
Шамол сизни бир япроқ янглиғ
Улоқтирди мендан – дарахтдан,
Қанотлари синди қушларнинг,
Подишоҳлар йиқилди тахтдан.
Хайр, олдга ним эгиласиз,
Сочларимни тарар қўлингиз.
Кетолмайсиз. Карахтсиз. Аммо
Қўлингиздан тортар йўлингиз.
Ростин айтсам, талай қизларни
Ширинликдай татиб кўрдим мен.
Таманнолар жонимга тегса,
Кўчаларда ёлғиз юрдим мен.
Бироқ сиздек асални ҳали
Учратмади ҳеч, қари жаҳон.
Мен билган бу лаззат қошида
Новвотлар ҳам тошдек нотавон.
Ширинлик тез баъдга тегади,
Сиз кўнглимга охир урдингиз.
Буни сезиб бир сафар саҳар,
Кетаман, деб йиғлаб турдингиз.
Нима дердим? Боринг. Соғ бўлинг,
Қўлларимда қўлингиз изи.
Сочларимни оловдай ўртар
Сочингизни муаттар иси.
Хайр, бошқа-бошқа йўлимиз.
Кўзларингиз тўлмасин ёшга.
Қанот қоқар икки қўлингиз,
Хайр, сизнинг йўлинггиз бошқа.
@piskenthayoti