"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.23K subscribers
59K photos
10.3K videos
96 files
8.11K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
Уильям Шекспир айтган эди :

Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега?
Чунки мен ҳеч қачон ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмаганман.
Кутиш бу - азоб, ҳаёт эса қисқа. Шунинг учун ўз ҳаётингни сев,
унга кулиб боқ....
гапиришдан олдин тингла...
ёзишдан олдин ўйла ....
пул сарфлашдан олдин ишлаб топ....
аразлашдан олдин кечир....
нафратланишдан олдин сев....
Ўлишдан олдин яша!

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН

Нимани берсангиз шуни оласиз.  Экканингизни ўрасиз.

Ёлғонга ёлғон қайтади. Ҳар бир ҳаракат аҳамиятга эга. Кечирсангиз кечириласиз.  Сиз берасиз, сизга берадилар, сиз бировнинг сирини ошкор қиласиз, сизникини сотадилар. Сиз хафа қиласиз, сизни хафа қилишади. Сиз ҳурмат қиласиз, сизни ҳурмат қилишади. Қайтар дунё бу - кимки нима қилган бўлса албатта қайтади. Ёвуз ниятликларни Худо балога гирифтор қилса, яхши ниятлиларни Ўзи қўллайди.

Агар бу ҳақида ҳеч ўйламаган бўлсангиз албатта фикр юритиб кўринг...

Анвар Абдураҳмонов

@piskenthayoti
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ

Йўқлаб қўйинг ширин сўз билан,
Меҳрингизга ташна дилларни.
Бир сўз кучи маҳв этган ахир,
Бўйсундириб кибор элларни.
Ширин сўзнинг остида бордир,
Меҳр,ишққа ишора асли.
Ширин сўзнинг гадоси бўлмиш,
Сўзлар шохи шоирлар насли.
Эрта тонгдан айтилган бир сўз,
Ва айтилган бир оғиз калом,
Бор дунёни айлар сарафроз,
Шу сўз билан мунаввар ОЛАМ.
Аямангиз бир- бирингиздан,
ЭНГ арзони бир оғиз сўздир
Ва айтилган мехрли калом
,
Ишқ кўйига таранг бир создир.
Аямангиз бир- бирингиздан,
Мехр тўла бир оғиз сўзни.
@piskenthayoti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЛАВАШ хамири ЭНГ яхши дастёримиздир.
Ундан истаган таомингизни бир зумда тайёрлашингиз мумкин.
Мана бу лаваш сомса ҳам мана шундай тез тайёр бўладиган тансиқ таомлардан биридир.

@piskenthayoti
1. Аламларни ҳадеб ичга ютаверманг, бу ўзингизга қарата ўқ узишдек гап.

2. Хатоларингизни табиий ҳол деб қабул қилинг. Бу, янглиш ишлардан тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беради.

3. Кучингизни тўғри тақсимланг, муҳим ишлар биринчи даражали, қолганлари кейинги ўринларда турсин. Эришган ютуқларингиздан хурсанд бўлишни ўрганинг.

4. Ёлғизликка берилманг. Айниқса, стресс вақтида одамлар билан бирга бўлинг, дўстларга қўнғироқ қилинг, янги танишлар орттиринг, машғулотларингизни кўпайтиринг.

5. Бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани ўйлаб, ўзингизга шундай савол беринг: “Муаммога жуда катта аҳамият бериб юбормаяпманми? Шу нарса асабийлашишимга арзийдими? Бундан баттар бўлганида, қийинчиликни енгиб ўта олармидим?".

Бу саволларга жавоб топиш вазиятга холис, ҳис-ҳаяжонсиз хотиржам баҳо беришга ундайди.

@piskenthayoti
#шеърият

Усмон Азим

Сен тонгда уйғондинг. Газга қўйдинг чой.
Бу меҳр мен учун эмас, ҳойнаҳой.

Сен оппоқ кўйлакка урасан дазмол.
Бу ишни мен учун қилмоғинг - маҳол.

Уйни супирасан, поклайсан чангдан.
Супириб отмайсан мени бу ғамдан.

Овқат пиширасан. Мўл-кўл дастурхон...
Овқатингни мақтар ўзга бир инсон.

Болангнинг кўзига боқиб тўймайсан.
Сен менинг боламни ўпиб қўймайсан.

Аммо ёлғиз қолсанг эгилар бошинг -
Кўзингдан сўрамай оқади ёшинг.

Мени соғиндингми?
Куйдингми?..
Раҳмат!..
Кўз ёшинг меники, кўз ёшинг фақат...

Усмон Азим
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@piskenthayoti
📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣 

📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари!

📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га  2025 йилги обуна мавсуми давом этади!!
🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг,  улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган. воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади.

💰💰Газетамизнинг  баҳоси 250  минг  сўм.

📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий канали.


Ҳ/Р: 20210000900133192001
ИНН: 200449297
МФО: 00472
Пискент  Агробанк АТБ.🏫

@piskenthayoti
Шавкат Мирзиёев

Журналистлар менинг энг яқин ёрдамчиларим, ислоҳотларнинг энг нурли давомчилари, ҳақиқий командамдир.

@piskenthayoti
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
#тафаккур


Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда.

@piskenthayoti