#_адлия хабари
ҚОНУНГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ.
Жорий йилнинг 25 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонунига айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд ўзлаштириш тақиқланади.
Қабул қилинган қонунга кўра бу каби ерларда бинолар ва иншоотлар қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш ёки уларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгилаб қўйилди. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Шунингдек, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилиб, уларнинг асосий, шартли рухсат этилган ва ёрдамчи турларга бўлиниши кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Ф.Адилов,
Давлат хизматлари маркази директори.
@piskenthayoti

#_ғалла 2025
ЗАРУР ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
Ғалла ризқ-рўзимиз, хонадонларимиз тинчлиги, халқимиз бойлиги, дастурхонларимиз тўкин-сочинлиги, иқтисодимиз таянчидир.
Мустақиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда ғалла етиштиришга жуда катта эътибор қаратилиб, ушбу бебаҳо неъматнинг энг серҳосил, эртапишар навларини танлаб экишга, уни агротехника талабларига асосан парваришлаб, юқори ҳосил олиш учун жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш борасида олиб борилаётган амалий ҳаракатлар натижасида бугунги кунда Ўзбекистон том маънодаги ғалла мустақиллигига эришди.
Ғаллакорларимизнинг катта меҳнат ва пешона тери эвазига етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмасдан, ўз вақтида йиғиб-териб олиш ҳам энг муҳим масалалардан бири бўлиб, ҳозирги кунда туманимизда 2025 йилги ғалла ўрим-йиғими мавсумига тайёргарлик бўйича барча ишлар амалга оширилмоқда.
Яқинда ғалла ўрим-йиғимига тайёргарлик бўйича туманимизда ўтказилган амалий семинар йиғилишида Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Иминов, вилоят Агроинспекцияси бошқармаси бошлиғи С.Содиқов ҳамда туманимиз ҳокими Музаффар Арипов иштирок этиб, ғалла йиғим-теримига жалб этиладиган техникаларнинг мавсумга тайёрлиги, ўрим комбайнлари ва ғалла ташиш машиналарининг техник ҳолати, хавфсизлик талабларига жавоб бериши, ёнғин хавфсизлиги ҳамда ёнилғи ва эҳтиёт қисмлар билан таъминланганлик даражаси кўздан кечирилди.
Шунингдек, ҳайдовчилар ва техник хизмат кўрсатувчи мутахассислар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилиб, ғалла ўрим-йиғими мавсумида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар, уларнинг ечимлари, техникадан мақсадли фойдаланиш, меҳнат муҳофазаси ҳамда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, семинар чоғида ғалла ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиб олишни таъминлаш мақсадида ҳайдовчилар ва хизмат кўрсатувчи ходимларни рағбатлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ўз вазифасига масъулият билан ёндашиб, юқори кўрсаткичларга эришган ҳайдовчиларни моддий рағбатлантириш, уларнинг янада унумли ишлашлари учун қулай шароит яратиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Семинар якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мавжуд муаммоларни зудлик билан ҳал этиш ва ўрим-йиғим жараёнларини юқори ташкилий даражада ўтказиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Р.Эргашева,
талаба

#_тадбир
Туманимиздаги 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида "Ҳайр Боғчам-Салом Мактаб" байрам тадбиридан фото лавҳалар.

📣ЭЪЛОН
🌈ДИҚҚАТ, ЧЕЛЛЕНДЖ!📸
💥 “Piskent hayoti ” газетаси расмий телеграм канали 1 июнь- Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ”Гўдаклар энг тоза мева аталар” мавзуида челлендж эълон қилади.👏👏
⚡️Челленджга юборилган фотосурат ёки видеороликларга болажонингизга бўлган меҳр-муҳаббатингиз изҳорларини ёзиб юборишни унутманг. 🎞
💥Челлендж эртага, 1 июнь куни эрталаб соат 8.00 дан кеч соат 20.00 га қадар давом этади.⏰⏳
👇 Телеграмм номеримиз:
@Munira_9184
@ shahlo_8919

#_ТАБРИК
Бугун хонадонимиз эгаси, уйимиз бекаси, ҳаммамиз учун азиз ва қадрли бўлган, қизимиздек арзанда келинимиз Зухранинг туғилган куни.
Зухра хонадонимизга келин эмас, қиз бўлиб кириб келган.
У туфайли оиламиз тинч, хонадонимиз файзли.
Зухра устозликдек масъулиятли вазифада фаолият кўрсатсада, уй-рўзғор ишларини ҳар қандай аёл хавас қилса арзийдиган даражада қилиб, ҳаммамизнинг дуомизни олади.
Келинимиз уч нафар фарзандини ҳақиқий, илму хунарли инсон бўлиб етишишлари учун астойдил ҳаракат қилганлиги туфайли иккала қизимиз - Малика ва Гўзал олий маълумотли, ўғлимиз Бекзод эса мактабни битириш арафасида бўлиб, насиб қилса у ҳам олий ўқув юртига кириб, опалари сингари ҳақиқий, олий маълумотли мутахассис бўлиб етишади.
Биз оиламиз аъзолари номидан Зухрага узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, ўғлимиз Шерзод билан қўша қариб, фарзандларининг рохатини кўриб яшашини тилаб қоламиз
Шерматовлар оиласи.

Туманимиздаги 8- сонли мактабда ДОЛЗАРБ-90 доирасида "1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан "Болаларга беринг дунёни" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар томонидан бахтли болалик, севимли мактаблари тўғрисида куй -қўшиқлар, шеърлар айтишди. Шу мактабнинг 4- синф ўқувчиси Маҳаматқулова Ширин Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти Зомин туманида ўтказилган Ментал арифметика фан олимпиадасида фахрли 1-ўринни эгаллаб келганлиги учун мактаб маъмурияти томонидан тақдирланди.
Р. Қодиров
8-сонли мактабнинг директор ўринбосари

#назорат
Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов томонидан ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, маҳалла инфратузилмаларини янада яхшилаш мақсадида бириктирилган Тошкент вилояти Пискент туманида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, масъуллар "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида "Файзобод" ва "Дўстлик" маҳаллаларидаги эҳтиёжманд оилалар хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг турмуш тарзидаги мавжуд муаммолар ўрганилди.
Шунингдек, камбағал оилалар томонидан яшаш хонадонларида ҳамда туман ҳокимлиги томонидан ажратиб берилган бўш ер майдонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш ва ундан даромад кўриш тажрибаси билан танишилиб, ҳудудий масъул раҳбарларга ушбу йўналишдаги ишларни янада кенг жорий қилиш юзасидан манзилли кўрсатмалар берилди.

#_Диққат, эълон!
Туман ҳокимлиги, Маданият бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими ҳамкорлигида, 1 июнь соат 09:00 дан бошлаб тумандаги Амфитеатр мажмуасида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган байрам дастурлари кечга қадар бўлиб ўтади.
Мазкур байрам дастурлари доирасида болажонларимиз учун турли саҳнавий чиқишлар, туман Маданият бўлими хонандаларининг "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАХТЛИ БОЛАЖОНЛАРИ" концерт дастури, қизиқарли ўйинлар ҳамда бошқа бир-биридан ажойиб шоулар ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, болажонлар учун кўнгилочар аттракционлар ҳам ўрнатилади.
Азиз тумандошлар!
Барчангизни болажонлар байрамига фарзандларингиз билан бирга ташриф буюришга таклиф қиламиз.
Хурсандчиликни биз билан бирга нишонланг! 🎊🎊🎊
👶 Болажонларга қувонч улашайлик!